Бешёғоч машмашаси: "Снос"га тушган ернинг эгаси ким?
Бугун, 26 февраль куни Чилонзор туман маъмурий судида Тошкент шаҳар Чилонзор туманида жойлашган "Бешёғоч" МФЙ биносининг бузиб ташланаётганига доир навбатдаги суд иши кўриб чиқилди. PARADIGMA.UZ мазкур судда иштирок этиб, жараёнга бевосита гувоҳ бўлди.
Ўзбекистон
26.02.2025, 15:25
Улашиш:

Beshyogʻoch mashmashasi: “Snos”ga tushgan yerning egasi kim?
Бундан бир неча ҳафта олдин ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Чилонзор тумани "Бешёғоч" маҳалласининг биноси бузиб ташланиб, ўрнига янги меҳмонхона қурилаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалган эди. Мазкур ҳолатга расмийлар эътибор қаратмаганидан кейин маҳалла фаоллари томонидан туман судига мурожаат қилинди.
Аввалроқ хабар берганимиздек, илк суд жорий йилнинг 19 февраль куни уч аризачи, Тошкент шаҳри ва Чилонзор туман ҳокимлиги юристлари билан бирга бир гуруҳ тингловчилар иштирокида бўлиб ўтганди. Унда тарафлар тингланиб, суд маълум муддатга қолдирилди.
Бугун, 26 февраль куни эса суднинг иккинчи мажлиси бўлиб ўтди. Чилонзор туман судьяси Султонов бошчилигидаги судда тўрт нафар аризачи, Тошкент шаҳри, Чилонзор туман ҳокимлиги юристлари, туман прокурори ва бир гуруҳ тингловчилар қатнашди.
Аниқ тўхтамга келиш учун батафсил ҳужжатлар талаб қилингани боис суд 7 март кунига қолдирилди. Кейинги суд жараёнида юқорида санаб ўтилган шахслардан ташқари, Маданий мерос, Кадастр агентлигидан мутахассислар, "Бешёғоч" МФЙ ҳамда қурувчи ташкилот "One Housing Group"дан расмий вакиллар иштирок этиши кутилмоқда.
Судга даъво киритган аризачилардан бири Жавлон Маҳмудовнинг айтишича, бу галги суд жараёнида фуқаролардан яширилган Тошкент шаҳар ҳамда Чилонзор туман ҳокимларининг қарорлари очиқланилган.
"Бугун шаҳар ҳокими билан туман ҳокимининг қарорларини ўрганишга рухсат беришди, лекин нусха олишга қўйишмади. Буни ноқонуний деб ҳисоблаймиз. Нимага десангиз, бунақа ишларда ҳокимнинг қарори ҳам, президентнинг қарори ҳам очиқ бўлиши керак. Бу давлат сири эмас. Бу қанақадир ҳарбий объект ёки олтин конь эмаски, беркитилса", дейди у.
Маҳмудовнинг қўшимча қилишича, мазкур қурилиш уч томонлама хусусий шерикчилик асосида режалаштирилган бўлиб, унда Чилонзор туман ҳокимлиги, "Бешйўғоч" маҳалласи ҳамда "One Housing Group" иштирок этиши керак.
"Хусусий шерикчилик тўғрисидаги қонунга кўра, ҳамма нарса очиқ маълумот ҳисобланиши керак. Очиқ маълумотларда бошқа шериклар кўрсатилган, аммо “One Housing Group” у ерда йўқ. Буни интернетдан скриншот қилиб, судга тақдим этдик", дея таъкидлайди у.
Бундан ташқари, Маҳмудов маҳалла биноси тушган ер майдони аслида кимга қарашлилиги номаълумлигича қолаётганини билдирди. Шунинг учун ҳам суд кейинги йиғинда Кадастр агентлигидан мутахассис жалб қилмоқда.
"Бу мулкда кадастр йўқ. Бу бино уч йил олдин қурилган, лекин оқсоқолимизнинг айтишича, ҳокимият ҳар хил йўллар билан кадастр олишига халақит қилиб келган. Бу ерда ҳоким хоҳлаган одамнинг биносини бошқа шахсга бериб юбораётганга ўхшайди. Бу бинонинг биринчи эгасини топиш керак-да, агар қонуний бўлса, бунга кадастр бериш шарт", дейди даъвогар.
мавзуга оид янгиликлар

Тошкентда яна снос: “Бешёғоч” маҳалла биноси бузиб ташланмоқда
Ўзбекистон
25.02.2025, 14:34

“Бешқўрғон” бозоридаги ёнғин: жабрланганлар йўқ — ФВВ
Ўзбекистон
06.04.2026, 11:15

Тошкентнинг тўққизта маҳалласи "свет"дан узиб қўйилди
Ўзбекистон
14.03.2025, 09:43

Учтепадаги гаражлар тақдири: Уларни бузишга ким буйруқ берган?
Ўзбекистон
03.03.2025, 16:48

Тошкентда қурилиши битмаган бино аланга ичида қолди
Ўзбекистон
26.02.2025, 10:12

Тошкентга 9 ойда хориждан қанча сайёҳ келди?
Ўзбекистон
17.10.2025, 18:25
машҳур янгиликлар

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда
Фан-технология
18.03.2026, 14:45

Эронга қилинган ҳаракатдан норози бўлган мулозим ишдан бўшади
Жаҳон
18.03.2026, 14:17

«Крокус Сити Холл» теракти иши бўйича маҳкум ўз жонига қасд қилди
Жаҳон
07.04.2026, 18:42

Олий таълим тўғрисидаги низом янгидан тасдиқланди
Таълим
06.04.2026, 17:35

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди
Маданий
19.03.2026, 11:20
сўнгги янгиликлар

“Халқлар дўстлиги саройи” ҳудудида ноқонуний баннерлар олиб ташланди
Ўзбекистон
15.04.2026, 17:16

Трамп ва Мелони ўртасида зиддият: АҚШ–Италия муносабатлари совуқлашмоқда
Жаҳон
15.04.2026, 16:59

“Улар иқтисодиётимизни юксалтиради” — Испания иммиграция сиёсатини юмшатмоқда
Жаҳон
15.04.2026, 16:29

Ўзбекистон ва Исроил ўртасида авиақатновлар қайта тикланди
Ўзбекистон
15.04.2026, 15:24

Исроил, АҚШ ва Эрон: Дунё тартибини ўзгартираётган урушнинг 10 та сабоғи
Жаҳон
15.04.2026, 12:13

Марказий Осиё давлатлари ЯИМининг 130 фоизини иқлим хавфлари туфайли йўқотиши мумкин
Иқтисодиёт
15.04.2026, 11:46

Масофадан туриб никоҳдан ўтишга рухсат берилди
Ўзбекистон
15.04.2026, 11:05

Қимиз ичган ҳайдовчи алкотестердан ўтса, натижа қандай бўлади?
Маданий
15.04.2026, 10:36

Ўзбекистон ва Афғонистон $520 млнлик келишувга эришди
Иқтисодиёт
15.04.2026, 09:50

Синдаров тарихий ғалабани қўлга киритди
Спорт
14.04.2026, 21:29

Шикастланган давлат рақамини онлайн алмаштиринг
Ўзбекистон
14.04.2026, 17:11

Таълим тизимида муҳим ўзгаришлар: ваколатлар вазирликка ўтказилмоқда
Таълим
14.04.2026, 17:00

Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Очиқлик индекси”да энг паст ўринни эгаллади
Ўзбекистон
14.04.2026, 16:13

Ҳўрмуздаги кескинлик: дунё озиқ-овқат хавф остидами?
Иқтисодиёт
14.04.2026, 15:42

“Диққатини жамлай олмаган компания”: OpenAI стратегияси танқид остида
Иқтисодиёт
14.04.2026, 15:41

"Ҳаммангни ишдан оламан". Венгрияда Петер Мадьяр даври бошланмоқда
Жаҳон
14.04.2026, 12:27

Ҳар дақиқада 3 та чақалоқ: Суданда оналар ва болалар ҳаёти хавф остида
Жаҳон
14.04.2026, 12:22

Тошкентда аёлга шаҳвоний шилқимлик қилган эркакка 5 сутка қамоқ жазоси тайинланди
Ўзбекистон
14.04.2026, 12:13

Бино ва иншоотлар қурилишида хусусий назорат тартиби белгиланди
Ўзбекистон
14.04.2026, 11:39

Нетаньяху сурати ёқилгани дипломатик можарога сабаб бўлди
Жаҳон
14.04.2026, 10:22
машҳур янгиликлар

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда
Фан-технология
18.03.2026, 14:45

Эронга қилинган ҳаракатдан норози бўлган мулозим ишдан бўшади
Жаҳон
18.03.2026, 14:17

«Крокус Сити Холл» теракти иши бўйича маҳкум ўз жонига қасд қилди
Жаҳон
07.04.2026, 18:42

Олий таълим тўғрисидаги низом янгидан тасдиқланди
Таълим
06.04.2026, 17:35

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди
Маданий
19.03.2026, 11:20
