updated: 22.03.2026, 17:45

Тошкентда яна снос: “Бешёғоч” маҳалла биноси бузиб ташланмоқда

Тошкентда яна бир снос. Бу галги ўлжа маҳалла биноси. PARADIGMA.UZ пойтахтдаги яна бир қурилиш жараёни ҳақида ҳикоя қилиб беради.

Улашиш:

Бундан бир неча ҳафта олдин ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Бешёғоч кўчасида жойлашган тарихий-миллий кўринишга эга "Мутахассислар уйи" тураржойининг олдидаги МФЙ биноси бузиб ташланиб, ўрнига меҳмонхона қурилаётгани ҳақида мазкур ҳудудда яшовчи аҳоли томонидан видеомурожаатлар тарқалди. 

Орадан маълум вақт ўтиб, Маданий мерос агентлиги вазиятга муносабат билдириб чиқди. Унга кўра, 2025 йил 7 февралда Маданий мерос агентлигининг илмий-эксперт кенгаши мажлиси бўлиб ўтган ва Бешёғоч кўчасидаги 16-18 уйлар ҳақиқатдан ҳам тарихий аҳамиятга эга бинолар деб топилган. Аммо негадир бу қарор орадан бир ҳафта ўтганидан кейин оммага очиқланди. 

Маданий мерос агентлигининг орадан бир ҳафта ўтиб, 14 февраль куни эълон қилган хабарида агентлик айни пайтда ушбу объектларни Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 октябрдаги 846-сон қарорига мувофиқ миллий рўйхатга киритиш бўйича зарур ишлар олиб бораётганини маълум қилди. 

Шунингдек, агентлик мазкур хабарда Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 30 августдаги 269 иккинчи сонли қонунининг 12-моддасига кўра, тарихий, илмий, бадиий ёки бошқа маданий қадриятларга эга янги аниқланган моддий маданий мерос объектлари миллий рўйхатга киритилишига қадар давлат муҳофазасида бўлиши шартлигини таъкидлади. 

Маълумки, бундай турдаги биноларда ўз ҳимоя ҳудуди бўлиб, объектдан 100 метр радиусда қурилиш қилиш ман этилган. Шунга қарамай унинг ёнида жойлашган маҳалла фуқаролар йиғини биносида бузиш ишари давом эттирилди. 

Мазкур снос эса у ерни бузиб, қайтадан қурилиш қилмоқчи бўлган хусусий ташкилот томонидан Тошкент шаҳар ҳамда Чилонзор туман ҳокимларининг қарори билан амалга оширилаётгани важ ўрнида келтирилди. 

Бундан шубҳаланган аҳоли қарорни ўрганишга киришар экан, очиқ манбаларда қарорнинг тўлиқ матни йўқ эканлигига дуч келади. Аниқланишича, мазкур ҳужжатлар ХДФ, яъни махфий тоифага кирмаган, аммо умумий фойдаланиш учун мўлжалланмаган ҳужжат бўлгани сабабли платформаларда жойланмаган. 

Ҳужжатнинг аслияти билан танишмоқчи бўлган фуқаролар ҳокимлар томонидан чиқарилган қарорларнинг тўлиқ матнини талаб қилган ҳолда Чилонзор туман ҳокимлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигига мурожаат йўллашган. Лекин сўровлар қаноатлантирилмаган. 

Табиийки, бу ҳолатдан сўнг аҳолининг шубҳа-гумонлари янада ошади. Шундай фуқаролардан бири PARADIGMA.UZ'га берган интервьюсида ҳолатни қуйидагича изоҳлади. 

"У махфий ҳужжат дейилди. Нега ҳужжатнинг сир сақланилаётгани тушунарсиз, чунки бу ҳарбий база эмас, балки бизнинг уйларимизга тегишли бўлган ҳудуд. Яъни, иккита уйнинг орасида, биздан атиги 10 метр нарида жойлашган. Шунинг учун ҳам бизнинг маҳалламиздаги барча аҳоли бу жойда ҳар қандай қурилиш бўлишига қарши. Бу маҳалла биноси, бизнес-марказ ёки турар-жой биноси бўладими — биз барибир бунга қаршимиз. Биз аллақачон бу қурилишга қарши чиқиб ҳам бўлдик", дейди у.

Албатта, фуқаролар ҳокимиятдан тайинли жавоб олмаганидан кейин, суддан умид қилиб, унга мурожаат қилишларига тўғри келади. Мазкур масалада судга мурожаат киритган бир гуруҳ даъвогарларнинг илк кўрик суди жорий йилнинг 19 февраль куни Чилонзор маъмурий судида бўлиб ўтди. 

Унда тарафлардан уч нафар аризачи, Тошкент шаҳар ҳамда Чилонзор туман ҳокимлиги юристлари иштирок этди. Суд ҳар иккала томонни ҳам тинглади ва батафсил ҳужжатлар билан танишиб чиқиш учун судни кейинги галга, 26 февраль кунига қолдирди. 

Ариза топширган фуқаролардан бири Жавлон Маҳмудовнинг сўзларига кўра, маҳалла биносини бузиб, ўрнига янги бино қурмоқчи бўлган тадбиркор аҳолига аниқ маълумотларни тақдим этмаган. 

"19 февраль соат 14:00 да куни Чилонзор ҳокимининг қарорини ва Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорини бекор қилиш бўйича бизнинг биринчи судимиз бўлди. 2024 йилда бизнинг маҳаллага қурувчи келган, бизни чақиришган, “Ҳеч қанақа ҳужжатлар тақдим қилмасдан мана шу бинойиларни бузамиз, бошида офис тушади, кейин уй тушади”, деб айтишди. Кейин яна ҳокимият билан бирга келганда офис қурилади деб айтилган. 

Кейин яқинда яна келиб кетишди, ҳали лойиҳаси ҳам тайёр эмас дейди, лекин маҳалла биносини бўшатиб бўлишди. Қурувчининг одамлари келиб бинодан маҳаллага тегишли мебель, техникаларни олиб чиқиб кетишди. Кейин эшикларини бузиб, авариявий ҳолатга келтириш учун кўрсатиш учун қилинди бу ишлар. Бугун суд жараёнига ҳокимият вакиллари — туман ҳокимияти билан шаҳар ҳокимиятининг юристлари келди, лекин бу ерга бизга тақдим қилишга, ўрганиб чиқишимиз учун ҳеч қанақа ҳужжат олиб келишмади", дейди у. 

Бешёғоч кўчасида яшовчи аризачилардан бошқа бири Зоя Бекернинг айтишича, маҳалла биноси ҳеч қандай таъмирга муҳтож бўлмаган. У ерда барча шароитлар мавжуд эди. 

"Гап шундаки, бу маҳалла биноси бир қаватли қилиб қурилган. Унинг ўзига яраша вазифалари бор эди. У ерда маҳалла оқсоқоли, хотин-қизлар қўмитаси, ёшлар ташкилоти, маҳалла инспектори учун хоналар мавжуд эди. Ҳаммаси тартибли ва яхши ишлаб келар эди. Менда битта савол пайдо бўлди ва бу суднинг иккинчи тингловида муҳокама қилинади деган умиддаман. Яъни, бу бино бизнинг ҳовлимиз, бизга тегишли ҳудудда қайси асос билан қурилмоқда? Умид қиламанки, ушбу масала ҳам иккинчи тингловда ўз ечимини топади", дейди у.

Юқорида кўрганимиздек, қурувчидан, ҳокимиятдан аниқ жавоб олмаган фуқаролар бу масалага чора топиш учун судга умид боғламоқда. Суд бу жараёнга қандай ёндашади? Батафсил PARADIGMA.UZ'да кузатиб боринг. 

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Rossiya IIV: migrantlar orasida jinoyatçilik yarim yilda 40 foizga kamaydi

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди

2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Россияда хориж фуқаролари 20 мингдан ортиқ жиноят содир этган. ИИВ мигрантларга нисбатан чекловлар жиноятчиликни камайтирганини даъво қилмоқда.

Жаҳон

11.11.2026, 12:17

Windows 12

Windows 12 қачон чиқади?

Microsoft компанияси Windows 11 операцион тизимининг навбатдаги йирик янгиланиши устида иш олиб бормоқда.

Фан-технология

11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди

Эрон инқилоби қўриқчилари корпусининг Ҳарбий-ҳаво ва космик кучлари тасарруфидаги янги ракета мажмуасида баллистик ва қанотли ракеталар жойлаштирилган.

Жаҳон

11.11.2026, 11:36

Европа Иттифоқи ҳарбийлари Украинада

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди

Қарор Европа Иттифоқининг Украинага кўмаклашиш бўйича ҳарбий ёрдам миссияси фаолияти юзасидан ўтказилган сўнгги стратегик таҳлилдан кейин қабул қилинди.

Жаҳон

11.11.2026, 10:09

Эркинжон Турдимов

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов

Вазирнинг таъкидлашича, тўрт нафар ректорга жиддий огоҳлантириш берилган. Уларнинг келгуси фаолияти бўйича қарор махсус ишчи гуруҳ хулосасидан кейин қабул қилинади.

Таълим

10.11.2026, 16:03

Çegara mojarosida zarar körgan uy

Тожикистондан Қирғизистонга ўтган 170 та уй аҳолига берилади

Тожикистон билан чегара ҳудудлари алмашинуви натижасида Қирғизистон тасарруфига ўтган 213 та уйнинг 170 таси яшаш учун яроқли деб топилди. 

Жаҳон

10.11.2026, 15:10

ЙТҲ

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?

Энг кўп ҳолат Самарқандда қайд этилган. 

Ўзбекистон

10.11.2026, 14:30

«Союзмультфильм» Ўзбекистон билан ҳамкорликни тикламоқчи

Бу ҳақда студия директорлар кенгаши раиси Юлиана Слашчёва 9 ноябрь куни Тошкентда ўтказилган III Ўзбекистон – Россия медиафорумида маълум қилди.

Маданий

10.11.2026, 11:53

Ўзбекистон – Россия учрашувини қайси ҳакамлар бошқаради?

12 ноябр куни Ўзбекистон ва Россия миллий терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашувига ҳакамлар тайинланди. 

Спорт

10.11.2026, 11:09

Қирғизистонда иш ҳақи инфляция даражасига қараб тўланади

Нима учун бундай қонун қабул қилинди?

Иқтисодиёт

10.11.2026, 09:52

Давлат ичидаги давлат: Samsung қандай юксалди?

Samsung смартфонлар, телевизорлар ёки кир ювиш машиналаридан ташқари осмонўпар бинолар ҳам қуради. Кийим-кечак сотади. Бир пайтлар ҳарбий техника ҳам ишлаб чиқарган. 2016 йилда эса “портлайдиган” телефонлар сотган. Айримлар компания раҳбарини мамлакат президентидан ҳам қудратлироқ деб ҳисоблайди.

Фан-технология

09.11.2026, 16:19

Келгуси 10 йилда 450 млрд долларлик энергетика лойиҳалари амалга оширилади

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг электротехника саноати вакиллари, тадбиркорлар ҳамда инвесторлар билан мулоқотида маълум қилинди. 

Ўзбекистон

09.11.2026, 15:16

Ўзбекистонда 13 ноябргача об-ҳаво қандай бўлади?

Мамлакат ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши натижасида ҳарорат пасаяди, айрим жойларда ёмғир ёғади, шимолда эса қор кузатилиши мумкин.

Ўзбекистон

09.11.2026, 12:35

Лайка Спутник-2 аппаратидаги парвозга тайёрланмоқда. 1957 йил. Фото: Космонавтика музейи

Космосга юборилган илк ҳайвонлар

Инсоннинг космосга илк парвозларидан олдин ҳайвонлар вазнсизлик ва радиация шароитида синовдан ўтказилди. Уларнинг айримлари тирик қайтди, бошқалари эса тажрибалар қурбони бўлди.

Маданий

09.11.2026, 11:50

Тошкент аэропортида 432 миллион сўмлик 28 та ноқонуний мобил қурилма тўхтатиб қолинди

Йўловчиларнинг айримлари бошқа шахсларга тегишли телефонларни ҳам божхона назоратидан олиб ўтишга уринган. 

Ўзбекистон

09.11.2026, 11:43

Президент «NURA Electric» заводи фаолияти билан танишади

Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида электротехника соҳасида фаолият юритаётган тадбиркор ва инвесторлар билан ҳам мулоқот ўтказади. 

Ўзбекистон

09.11.2026, 10:30

Францияда қимматчиликка қарши намойишларга 146 минг киши чиқди

Мамлакат бўйлаб жамоат тартибини сақлашга 70 минг нафар хавфсизлик ходими жалб этилди.

Жаҳон

08.11.2026, 10:23

Ғазода кучли ёмғир 70 мингта чодирни сув остида қолдирди

Биринчи қишки бўрондан кейин минглаб кўчирилган фаластинлик оилалар бошпанасиз қолди. Дастлабки зарар 3 миллион долларга баҳоланмоқда.

Жаҳон

08.11.2026, 09:46

Акбар Жўраев жаҳон чемпионатида учта олтин медаль олди

Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Хитойдаги мусобақада -110 килограмм вазн тоифасида мутлақ чемпион бўлди.

Спорт

08.11.2026, 09:14

СИ киберҳужумчилар имкониятини оширяптими?

Сунъий интеллект киберхавфсизлик соҳасидаги кучлар мувозанатини ҳужумчилар фойдасига ўзгартирмоқда. 

Фан-технология

07.11.2026, 12:27

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →