БМТ Гулнора Каримовани ноқонуний ҳибсга олинганлигини айтмоқда. Бу борада Ўзбекистон ҳукумати нима дейди?

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ишчи гуруҳи жорий йилнинг 5 июль куни Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримовани 2014 йилда ҳеч қандай ордерсиз ва тушунтиришларсиз ўзбошимчалик билан қамоққа олинганини ва сақлаб келаётганини эълон қилган эди. Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари Миллий маркази БМТнинг ушбу қарорига нисбатан расмий муносабат берди.

Улашиш:

Унда айтилишича, Ўзбекистон ҳукумати расмий жавоби БМТга тақдим этилган. Аммо процессуал муддатлар туфайли эътиборга олинмаганидан ташвиш билдирган.

 

Шунингдек, Акмал Саидов бошчилигидаги Инсон ҳуқуқлари Миллий миллий марказ қуйидагиларни ҳам баён этган:

 

1. Ҳукумат Ишчи гуруҳнинг фикри Манба томонидан тақдим этилган бир томонлама субъектив маълумотлар асосида шакллантирилгани, Ўзбекистон Ҳукуматининг бу борада расмий жавоби тақдим этилгани, аммо у расмий процессуал муддатлар туфайли эътиборга олинмаганидан ташвиш билдиради. Бундай ёндашув БМТ органлари амал қилиши зарур бўлган холислик ва беғаразлик принципларига путур етказади.

 

2. Ўзбекистон ўзаро ҳурмат, халқаро ҳуқуқ нормаларига риоя қилиш ва икки ёқлама стандартларга йўл қўймаслик тамойилларига асосланган мулоқот ва халқаро ҳамкорлик учун ҳамиша очиқ.

 

3. Г. Каримовага нисбатан барча жиноий ишлар жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилик нормаларига қатъий риоя қилган ҳолда, шунингдек, мамлакатнинг халқаро мажбуриятларини, жумладан Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт қоидаларини инобатга олган ҳолда қўзғатилган ҳамда кўриб чиқилган.

 

4. Ҳимояга бўлган ҳуқуқ ва одил судлов ҳуқуқи жиноят процессининг барча босқичларида таъминланган. Г. Каримова мустақил равишда танланган ёки белгиланган тартибда тайинланган ҳимоячиларга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлган. Жиноят ишига оид материаллар билан танишиш, қарорлар устидан шикоят қилиш ҳамда ҳимоячи билан мулоқотнинг махфийлиги тамойилига риоя қилинган.

 

5. Г. Каримова иши бўйича суд қарорлари ваколатли судлар томонидан оғир ва ўта оғир жиноятлар, жумладан солиқларни тўлашдан бўйин товлаш, жиноий даромадларни легаллаштириш, давлат мулкини ғайриқонуний ўзлаштириш, фирибгарлик ва давлатга жуда катта миқдорда зарар етказган бошқа жиноятлар содир этилганлигини тасдиқловчи етарли далиллар асосида чиқарилган.

 

6. Г.Каримованинг 2014 йилда гўёки ўзбошимчалик билан ҳибсга олингани, узоқ муддат уй қамоғида сақлангани, "ошхонадаги суд" ва бошқа шу каби даъволар асоссиздир. Барча процессуал ҳаракатлар ва суд муҳокамалари процессуал қонунчилик нормалари ва талабларига тўлиқ мувофиқ ҳолда ўтказилган. Ҳозирги вақтда маҳкума суд қарорлари устидан қонунда белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

 

7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати мазкур иш бўйича сиёсий сабаблар мавжудлиги тўғрисидаги даъволарни қатъиян рад этади. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органларининг барча ҳаракатлари фақат судланувчининг жиноий ҳаракатларни содир этишдаги айбини тўлиқ тасдиқловчи ҳуқуқий ва далилий жиҳатларга асосланган бўлиб, унинг қонуний иқтисодий фаолияти ва/ёки сиёсий мавқеи ёки қарашларига дахл қилмаган.

 

8. Шу нуқтаи назардан, 2022 йилда Швейцария Конфедерацияси билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасидаги Битим доирасида Г.Каримова илгари жиноий йўл билан орттирган ва қайтарилган молиявий маблағлардан Ўзбекистон Ҳукуматининг ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлаш ва БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш учун фойдаланиш мақсадида "Vision 2030" жамғармаси ташкил этилганини таъкидлаймиз. Жамғарма бошқаруви БМТнинг Кўп томонлама шериклик траст жамғармаси орқали амалга оширилмоқда.

 

9. Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларини виждонан бажариб келмоқда ва БМТ механизмлари, жумладан махсус тартиб-таомиллари билан конструктив мулоқотни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини тасдиқлайди.

 

10. Ҳукумат халқаро тузилмаларда ўз обрўсини ҳимоя қилиш, шунингдек, ишончли ахборотни манфаатдор томонларнинг кенг доирасига тушунтириш бўйича кейинги қадамларни қўйиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Парадигма.уз Гулнора Каримовага тегишли эканлигини айтилган Швейсариядаги пулларини Ўзбекистонга қайтарилиши ва қаерларга сарф қилинаётганлиги ҳақида материаллар эълон қилинган эди. 


 

мавзуга оид янгиликлар

Gulnora Karimova

Гулнора Каримованинг қанча пуллари Ўзбекистонга қайтарилди, улар қаерга сарфланди?

Гулнора Каримованинг Швейцария 313 млн АҚШ доллар пули Ўзбекистон халқига қайтарилган. Шундан 95 млн АҚШ доллар пул Ўзбекистон халқига қайтариш бўйича Ўзбекистон ва Швейцария ҳукуматлари ўртасида ташкил этилган "Ишонч" жамғармасига ўтказилган. 95 млн доллардан 87 млн доллар маблағ Ўзбекистоннинг соғлиқни сақлаш ва таълим тизимига йўналтирилган. Қолган маблағлар эса Швейцария ҳукумати назоратидаги Швейцария банк ҳисобларида сақланмоқда. Ўзбекистон халқига қайтарилган Пулларнинг ҳозирги тақдири қандай кечмоқда. Маблағлар ростдан ҳам бу икки соҳага йўналтирилганми? Мана шу масалаларга очиқлик киритиш мақсадида Ўзбекистон халқига қайтарилган Гулнора Каримова пулларини сарфланиши бўйича, Олмалиқ шаҳрида матбуот анжумани ташкил этилди.

Ўзбекистон

29.04.2025, 12:21

БМТ Махсус Маърузачисининг Ўзбекистонга ташрифи якунлари бўйича ҳисобот Тошкентда тақдим этилди

БМТ Махсус Маърузачисининг Ўзбекистонга ташрифи якунлари бўйича ҳисобот Тошкентда тақдим этилди

2025 йил 5 май куни Тошкентда БМТнинг Муносиб турар жой ҳуқуқи бўйича махсус маърузачиси Балакришнан Ражагопалнинг 2024 йил август ойида Ўзбекистонга амалга оширган ташрифи якунларига бағишланган ҳисоботининг расмий тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маркази ҳамда БМТнинг Марказий Осиёдаги Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг минтақавий бўлими ҳамкорлигида ташкил этилди.

Жаҳон

05.05.2025, 15:44

АҚШ ўнлаб БМТ ва халқаро ташкилотлардан чиқмоқчи

АҚШ президенти Доналд Трамп мамлакатни БМТ ҳамда халқаро миқёсдаги 66 та ташкилотдан чиқаришни режалаштираётганини маълум қилди.

Жаҳон

08.01.2026, 15:33

Гулнора Каримова билан боғлиқ Zeromax иши бўйича суд қарор чиқарди

Швейцария тарихидаги иккинчи энг йирик банкротлик иши — Zeromax компанияси билан боғлиқ суд жараёнида кредиторлар муҳим ютуққа эришди.

Сиёсат

13.11.2025, 14:37

BMT tugatilishi kerakmi?

БМТ тугатилиши керакми?

Биргина 2025 йилнинг ўзида жаҳонда бир қанча урушлар ва ҳарбий тўқнашувлар содир бўлди. АМиллатлар Ташкилоти ҳеч нарса қила олмади. Ҳозиргача давом этиб келаётган Исроил можароси ва Россия-Украина уруши ҳали ҳам тугагани йўқ. Бу воқеаларда ҳам БМТ бирор иш қила олмаётгани бугун ҳеч кимга сир эмас. Хўш, нега? Бир неча ой олдин БМТни бутунлай ислоҳ қилиш кераклиги ҳақида гапирган мамлакат етакчилари БМТ Ассамблеяси нутқида бу ҳақда ҳар ҳолда гапирмади. Ташкилот бутунлай тугатилиб, ўрнига бошқа ташкилот очилиши керакми ёки у қайтадан ислоҳ қилиниши? Paradigma.uz студиясида шу ҳақида сиёсатшунос Фарҳод Толипов билан суҳбатлашдик.

Сиёсат

15.10.2025, 12:24

BMTning boʻsh zalida Netanyahu Eronga qarshi yangi sanksiyalar joriy qilish kerkligini aytdi

БМТнинг бўш залида Нетаняҳу Эронга қарши янги санкциялар жорий қилиш керклигини айтди

Исроил Бош вазири Нетаняҳу БМТ Ассамблеясида нутқ сўзлашга чиққанида барча зални тарк этди. У бўш залда Ғарбни Фаластин мустақил давлатини тан олаётганини қоралаб, Эронга қарши янги санкциялар пакетини жорий қилишни бўш залга таклиф қилди. У БМТ минбарида туриб АҚШ лидери Трампни мақтади.

Жаҳон

28.09.2025, 14:29

сўнгги янгиликлар

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди

Афғонистон ва Покистон Рамазон ойи якунланиши — Ийд ал-Фитр (Рўза ҳайити) муносабати билан вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.

Жаҳон

19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди

Тошкентда жойлашган Ислом цвилизацияси маркази ўз фаолиятини бошламоқда. 2026 йил 18 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида марказга кириш тартиби ва нархлар эълон қилинди.

Маданий

19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди

Интернетдаги "Саҳоватли қўллар" ва "Мурғак қалблар" каби жамғармалар Суриядаги "Тавҳид ва жиҳод" катибаси ташкилоти аъзоси, қирғизистонлик Абдулмуҳсин Усмоновга тегишли экани аниқланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди

Мальдив ороллари Исроил паспортига эга фуқаролар учун киришни расман тақиқлади. Шу билан у бундай чеклов жорий қилган 13-давлатга айланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди

АҚШ Сенатида Эроннинг ядровий дастурига оид баёнотлар атрофида баҳслар кучайди. Хусусан, АҚШ Миллий разведкаси директори Тулси Габбард сенаторлар томонидан танқидга учради.

Жаҳон

19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди

Эрон расмийлари Исроил разведка хизматлари билан ҳамкорликда айбланган маҳаллий фуқаро Курош Кейванига нисбатан чиқарилган ўлим ҳукмини ижро этди.

Жаҳон

19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда

Темир йўллар ва автомагистраллар ҳайвонлар ҳаракати учун жиддий тўсиқ бўлиб, ҳар йили юзлаб жониворлар уларни кесиб ўтишга уриниш вақтида ҳалок бўлмоқда.

Жаҳон

19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди

АҚШ маъмурияти “Америка Овози” халқаро радиокомпанияси фаолиятини қайта тиклаши керак. Бу ҳақда 17 март куни федерал судья Ройс Ламберс қарор чиқарди.

Жаҳон

18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда

Жаҳонда рақамли барқарорлик жиддий хавф остида қолмоқда. Расмий Теҳрон баёнотлари ва разведка манбаларига кўра, агар Форс кўрфази мамлакатлари АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатмаса, Эрон сувости интернет кабелларини йўқ қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Фан-технология

18.03.2026, 14:45

Эронга қилинган ҳаракатдан норози бўлган мулозим ишдан бўшади

АҚШ президенти Доналд Трамп маъмуриятидаги юқори мартабали разведка мулозими – Терроризмга қарши кураш бўйича миллий марказ директори Жо Кент Оқ уйнинг Эронга қарши урушига норозилик билдириб,  истеъфо берди.

Жаҳон

18.03.2026, 14:17