АҚШ билан 12 миллиард долларлик келишув: Ўзбекистон нимага эришади?

Самарқанддаги музокараларда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида 12 миллиард долларлик келишувлар тузилди. Аммо бу келишувларнинг қанчаси амалда бажарилиши ҳозирча номаълум.

АҚШ билан 12 миллиард долларлик келишув: Ўзбекистон нимага эришади?

АҚШ давлат котиби Марко Рубионинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида Самарқандда C5+1 вазирлар учрашуви ва Ўзбекистон–АҚШ Ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг иккинчи йиғилиши ўтказилди. Унда АҚШ, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон вакиллари савдо, инвестиция, транспорт, энергетика, рақамли инфратузилма ва минераллар соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди.

АҚШ делегацияси ташрифи доирасида Ўзбекистон билан 12 миллиард долларлик келишувлар пакети эълон қилинди. Бироқ Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги маълумотига кўра, 54 та ҳужжат амалга оширилган тақдирда, битимларнинг умумий қиймати 12 миллиард долларни ташкил этади.

 

12 миллиард доллар нимани англатади?

Келишувлар саноатни модернизация қилиш, транспорт ва энергетика инфратузилмаси, муҳим минералларни ўзлаштириш, молия, рақамли технологиялар, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш ва таълим каби йўналишларни қамраб олади.

Вазирлик хабарида айрим компаниялар билан муайян йўналишлардаги ҳамкорлик ҳам қайд этилган:

  • GE Aerospace билан Uzbekistan Airways самолётлари учун двигателлар етказиб бериш;
  • Wabtec билан темирйўл ускуналари ва эҳтиёт қисмларини маҳаллийлаштириш бўйича келишувларга эришилган.

Franklin Templeton, Oppenheimer & Co., Citigroup ва BlackRock билан боғлиқ ҳужжатлар эса капитал жалб қилиш ва Ўзбекистон компанияларининг халқаро молия бозорларига чиқиш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган.

Муҳим минераллар соҳасида ReElement Technologies, Traxys ва Trafigura билан ҳамкорлик назарда тутилган.

Amazon Leo, GE HealthCare ва Valmont Industries билан боғлиқ ташаббуслар эса сунъий йўлдош алоқаси, тиббий технологиялар ва қишлоқ хўжалигига оид.

Самарқанддаги C5+1 учрашувида томонлар сиёсий келишувларни аниқ инвестициялар ва қўшма лойиҳаларга айлантириш муҳимлигини таъкидлади.

Ўзбекистон ташриф давомида 12 миллиард долларлик келишувлар ва ташаббусларни эълон қилган бўлса, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон бўйича очиқ хабарларда асосан ҳамкорлик йўналишлари ва кейинги музокаралар тилга олинган. Масалан, Қирғизистон билан самолёт хариди эҳтимоли муҳокама қилинган.

 

Ҳақиқий натижа кейинги қадамларга боғлиқ

Самарқанддаги учрашувлар АҚШ ва Марказий Осиё ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш учун янги имкониятлар яратди. Бироқ эълон қилинган келишувлар қиймати билан амалда киритиладиган сармоялар ўртасида фарқ бор: ҳозирча 12 миллиард доллардан қанча қисми молиялаштирилгани ва лойиҳаларнинг қайси муддатларда амалга оширилиши тўлиқ очиқланмаган.

Ўзбекистон учун асосий вазифа хорижий компанияларни жалб қилиш билангина чекланмай, ҳамкорликни маҳаллий ишлаб чиқариш, технологиялар трансфери ва янги иш ўринларига айлантиришдан иборат. Айниқса, муҳим минералларни хомашё сифатида экспорт қилиш ўрнига мамлакат ичида қайта ишлаш имкониятларини яратиш иқтисодий самарани ошириши шубҳасиз.

Шунингдек, АҚШ билан алоқаларни ривожлантириш билан бир қаторда Хитой ва Россия билан муносабатларни мувозанатда сақлаш ҳамда улардан мамлакат манфаатлари йўлида фойдаланиш ҳам муҳим.

мавзуга оид янгиликлар

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида қанча миқдордаги келишув имзоланди?

Марко Рубио бошчилигидаги АҚШ делегациясининг Самарқандга ташрифи доирасида Америка ва Ўзбекистон бизнес вакиллари 12 миллиард долларлик 54 та ҳамкорлик келишувини тузди.

Иқтисодиёт

20.10.2026, 10:27

Rasm sun'iy intellektda yaratilgan

Хитой ва АҚШ Марказий Осиёда: иқтисодий рақобат янги босқичдами?

Хитой бош вазири Ли Сян ва АҚШ давлат котиби Марко Рубионинг Ўзбекистонга ташрифи бир вақтга тўғри келмоқда. Пекин минтақада ҳамкорликни кучайтираётган бир пайтда, Вашингтон расмийси ҳам 200 дан ортиқ бизнес вакили билан Марказий Осиёга ташриф буюрмоқда.

Сиёсат

17.10.2026, 12:12

АҚШ давлат котиби Марко Рубио Ўзбекистонга келади

Ушбу ташрифдан нималар кутилмоқда?

Сиёсат

14.10.2026, 12:48

Financial Times: Ўзбекистоннинг минтақадаги таъсири кучаймоқда

Financial Times Ўзбекистон ва Марказий Осиё давлатларининг халқаро иқтисодий ва сиёсий жараёнлардаги аҳамияти тобора ортиб бораётганини таҳлил қилди. Нашр Ўзбекистонни муайян соҳаларда йирик давлатлар билан ҳисоблашишга мажбур қиладиган “мини-ўрта давлатлар” қаторида тилга олди.

Ўзбекистон

17.08.2026, 11:25

Россия Ғарбнинг Марказий Осиёдаги нодир ер металларига қизиқишидан хавотирда

Россия расман АҚШ ва Европа Иттифоқининг Марказий Осиёдаги нодир ер элементларига қизиқиши кучайиб бораётганидан хавотир билдирмоқда.

Сиёсат

20.05.2026, 09:29

Серджио Гор портрети

Тошкентда туғилган Серджио Гор Трампнинг давлат котиби бўлиши мумкинми?

АҚШда оралиқ сайловлардан кейин маъмуриятда кадрлар ўзгариши кутилмоқда.

Сиёсат

06.11.2026, 10:32

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Эркинжон Турдимов

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов

Вазирнинг таъкидлашича, тўрт нафар ректорга жиддий огоҳлантириш берилган. Уларнинг келгуси фаолияти бўйича қарор махсус ишчи гуруҳ хулосасидан кейин қабул қилинади.

Таълим

10.11.2026, 16:03

Çegara mojarosida zarar körgan uy

Тожикистондан Қирғизистонга ўтган 170 та уй аҳолига берилади

Тожикистон билан чегара ҳудудлари алмашинуви натижасида Қирғизистон тасарруфига ўтган 213 та уйнинг 170 таси яшаш учун яроқли деб топилди. 

Жаҳон

10.11.2026, 15:10

ЙТҲ

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?

Энг кўп ҳолат Самарқандда қайд этилган. 

Ўзбекистон

10.11.2026, 14:30

«Союзмультфильм» Ўзбекистон билан ҳамкорликни тикламоқчи

Бу ҳақда студия директорлар кенгаши раиси Юлиана Слашчёва 9 ноябрь куни Тошкентда ўтказилган III Ўзбекистон – Россия медиафорумида маълум қилди.

Маданий

10.11.2026, 11:53

Ўзбекистон – Россия учрашувини қайси ҳакамлар бошқаради?

12 ноябр куни Ўзбекистон ва Россия миллий терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашувига ҳакамлар тайинланди. 

Спорт

10.11.2026, 11:09

Қирғизистонда иш ҳақи инфляция даражасига қараб тўланади

Нима учун бундай қонун қабул қилинди?

Иқтисодиёт

10.11.2026, 09:52

Давлат ичидаги давлат: Samsung қандай юксалди?

Samsung смартфонлар, телевизорлар ёки кир ювиш машиналаридан ташқари осмонўпар бинолар ҳам қуради. Кийим-кечак сотади. Бир пайтлар ҳарбий техника ҳам ишлаб чиқарган. 2016 йилда эса “портлайдиган” телефонлар сотган. Айримлар компания раҳбарини мамлакат президентидан ҳам қудратлироқ деб ҳисоблайди.

Фан-технология

09.11.2026, 16:19

Келгуси 10 йилда 450 млрд долларлик энергетика лойиҳалари амалга оширилади

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг электротехника саноати вакиллари, тадбиркорлар ҳамда инвесторлар билан мулоқотида маълум қилинди. 

Ўзбекистон

09.11.2026, 15:16

Ўзбекистонда 13 ноябргача об-ҳаво қандай бўлади?

Мамлакат ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши натижасида ҳарорат пасаяди, айрим жойларда ёмғир ёғади, шимолда эса қор кузатилиши мумкин.

Ўзбекистон

09.11.2026, 12:35

Лайка Спутник-2 аппаратидаги парвозга тайёрланмоқда. 1957 йил. Фото: Космонавтика музейи

Космосга юборилган илк ҳайвонлар

Инсоннинг космосга илк парвозларидан олдин ҳайвонлар вазнсизлик ва радиация шароитида синовдан ўтказилди. Уларнинг айримлари тирик қайтди, бошқалари эса тажрибалар қурбони бўлди.

Маданий

09.11.2026, 11:50

Тошкент аэропортида 432 миллион сўмлик 28 та ноқонуний мобил қурилма тўхтатиб қолинди

Йўловчиларнинг айримлари бошқа шахсларга тегишли телефонларни ҳам божхона назоратидан олиб ўтишга уринган. 

Ўзбекистон

09.11.2026, 11:43

Президент «NURA Electric» заводи фаолияти билан танишади

Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида электротехника соҳасида фаолият юритаётган тадбиркор ва инвесторлар билан ҳам мулоқот ўтказади. 

Ўзбекистон

09.11.2026, 10:30

Францияда қимматчиликка қарши намойишларга 146 минг киши чиқди

Мамлакат бўйлаб жамоат тартибини сақлашга 70 минг нафар хавфсизлик ходими жалб этилди.

Жаҳон

08.11.2026, 10:23

Ғазода кучли ёмғир 70 мингта чодирни сув остида қолдирди

Биринчи қишки бўрондан кейин минглаб кўчирилган фаластинлик оилалар бошпанасиз қолди. Дастлабки зарар 3 миллион долларга баҳоланмоқда.

Жаҳон

08.11.2026, 09:46

Акбар Жўраев жаҳон чемпионатида учта олтин медаль олди

Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Хитойдаги мусобақада -110 килограмм вазн тоифасида мутлақ чемпион бўлди.

Спорт

08.11.2026, 09:14

СИ киберҳужумчилар имкониятини оширяптими?

Сунъий интеллект киберхавфсизлик соҳасидаги кучлар мувозанатини ҳужумчилар фойдасига ўзгартирмоқда. 

Фан-технология

07.11.2026, 12:27

«Ақлга озуқа бўладиган китоблар»: ALP нашриётида рейд ўтказилди

Чилонзор тумани ИИБ ходимлари ALP нашриётидан 3 номдаги жами 5 274 дона китобни олиб кетган. Китоблар аввалроқ тегишли ташкилотда муҳокама қилинган, аммо бу ҳақда ноширга хабар берилмаган.

Маданий

07.11.2026, 12:05

Қирғизистон Россия ТИВга нота юборди

Қирғизистон Россияга иш ваъдаси билан бориб, алданган ва урушга юборилиш хавфи остида қолган қирғизистонлик йигитни ватанига қайтаришни сўрамоқда.

Сиёсат

06.11.2026, 17:40

Самарқандда ШҲТ Плюс форматидаги илк экспертлар мулоқоти бошланди

Унда рақамли трансформация даврида хавфсизликни таъминлаш, янги технологиялар ривожини ҳисобга олган ҳолда терроризм ва экстремизмга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Ўзбекистон

06.11.2026, 15:56

Diogo Jota xotirasiga bag‘ishlangan gullar va muxlislar qoldirgan yodgorliklar

Футбол олами эрта йўқотган футболчилар

Футбол миллионлаб инсонларни бирлаштирадиган, мухлисларига унутилмас лаҳзалар ва ҳаяжонли учрашувларни тақдим этадиган спорт тури. Бироқ унинг тарихида фақат голлар, совринлар ва ғалабалар билан эмас, балки аянчли фожиалар билан ҳам ёдда қолган воқеалар бор.

Спорт

06.11.2026, 15:06

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →