Адолф Гитлер туғилган шаҳарда тўққизта оммавий қабр топилди

Браунау ам Инн шаҳрида бир қизалоқ ўйнаётиб, суяк топиб олади. Бу суяк эса уруш даврида тартибсиз кўмиб ташланган 120 дан ортиқ аскар қабрига олиб борди.

Улашиш:

Адолф Гитлер туғилган шаҳарда тўққизта оммавий қабр топилди

Австриянинг Браунау ам Инн шаҳрида, яъни Адольф Гитлернинг туғилган жойида археологлар 120 дан ортиқ кишининг жасад қолдиқларини топди. Мазкур жой Рансхофен туманида жойлашган.

Март ойида бир қизалоқ суяк топиб олгач, унинг онаси полицияга хабар берган. Дастлабки текширувлар қолдиқлар инсонга тегишли эканлигини тезда тасдиқлайди. Шундан сўнг Австрия Федерал ёдгорликлар бошқармаси жалб этилиб, археологик қазиш ишлари бошлаб юборилди.

 

Тўққизта оммавий қабр очилди

Аввалига якка топилмадек кўринган нарса тезда шов-шувли янгиликка айланди. Археологлар дастлаб олтита, кейинроқ эса жами тўққизта оммавий қабрни аниқлади.

Скелетлар тахминан 150 квадрат метр майдонда тартибсиз ётарди. Мутахассислар фикрича, марҳумлар чуқурларга шошилинч равишда кўмиб ташланган.

Лойиҳа раҳбари Михаэла Биндер “Kronen Zeitung” нашрига берган интервьюсида бу топилмани “бутун Марказий Европада ягона” деб таърифлади.

 

Кимлар кўмилган?

Суяк қолдиқлари асосан 15 ёшдан 25 ёшгача бўлган йигитларга тегишли. Уларнинг ўлими сабаби ҳозирча ноаниқ. Тадқиқотчилар ўқ жароҳатларига оид бирор-бир далил топа олмади.

Бироқ бир ҳолатда ўлимдан бироз аввал болдир ампутация қилингани аниқланди – эҳтимол бу ўша давр шароитидаги тиббий муолажадан дарак беради.

Дастлабки антропологик текширувлар ҳамда қабрларнинг жойлашуви бу кишилар 1792–1815-йиллар оралиғидаги “Француз урушлари” даврида ҳалок бўлганини кўрсатмоқда.

Улар ҳарбий госпитал ёки дала лагерида вафот этиб, кейин бир жойга дафн этилган бўлиши мумкин. ДНК ва изотоп тадқиқотлари каби кейинги таҳлиллар марҳумларнинг келиб чиқиши, овқатланиш тарзи ва ўлимининг эҳтимолий сабабларига ойдинлик киритиши кутилмоқда.

 

Тарихий аҳамиятга молик топилма

Археологларнинг фикрича, бу Марказий Европада ҳозиргача маълум бўлган Наполеон урушлари даврига оид энг йирик оммавий қабристонлардан бирига айланиши мумкин.

Бундай топилмалар жуда кам учрайди ва XIX аср бошларида ёш аскарларнинг яшаш ва ўлим шароитлари ҳақида қимматли маълумотлар беради.

Аммо кашфиётнинг миллатчи-социализмга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Марҳумлар Адольф Гитлер туғилишидан ўнлаб йиллар аввал дафн этилган.

Шунга қарамай, топилма ўзининг жойлашуви билан эътиборни тортмоқда: Браунау ам Инн шаҳри халқаро миқёсда Гитлернинг туғилган жойи сифатида танилган.

Ҳудуддаги археологик тадқиқотлар давом этар экан, олимлар яқин ҳафталарда яна қабрлар топилиши мумкинлигини истисно этмаяпти.

мавзуга оид янгиликлар

Европа мигрантларни Ўзбекистонга юбориши мумкинми?

Европа мигрантларни Африкага жўнатмоқчи. Кейинги манзил Ўзбекистон бўлиши мумкинми?

Ўзбекистон

17.11.2026, 12:11

Иккинчи жаҳон урушида Германия нега енгилди?

1941-йилда Гитлер СССРни бир неча ой ичида таслим қилишни режалаштирди. Европанинг катта қисмини аллақачон бўйсундирган Германия қўшинлари Москва остонасигача етиб борди. Аммо орадан тўрт йил ўтиб, Берлиннинг ўзи вайроналар ичида қолди.

Маданий

16.10.2026, 15:13

Қамашида 2 минг йилдан ортиқ тарихга эга меҳроб ва остодон топилди

Милоддан аввалги III аср ва милодий III асрлар оралиғига оид Одирмон ёдгорлигидан топилган алтар (меҳроб) ва ноёб остодон диний маросимларда фойдаланилгани айтилмоқда.

Маданий

15.09.2026, 12:32

«Евровидение» ярим финалида Исроилга қарши намойишлар бўлиб ўтди

Евровидениенинг биринчи ярим финали давомида Вена шаҳрида Исроил иштирокчиси чиқиши пайтида норозилик акциялари кузатилди.

Жаҳон

13.05.2026, 16:35

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Jamol Qoşiqçi qotilligi

Жамол Қошиқчи қотиллиги: Саудия консуллигидаги сирли ўлим

2018 йил, Истанбул. Саудия Арабистони консуллигига ташриф буюрган журналист бино­га кирди-ю, қайтиб чиқмади.Бу одам Жамол Қошиқчи: Муҳаммад бин Салмон ҳукуматини очиқ танқид қилган журналист.Кейинчалик маълум бўлишича, у консулликда ўлдирилган. Бўлаклаб ташланган жасади эса ҳанузгача топилмади.

Маданий

27.11.2026, 17:03

Gʻazo

Amnesty International: Исроил Ғазодаги аёлларнинг фарзанд кўришига ҳам зарар етказди

Ҳисоботда Исроилнинг ҳарбий амалиётлари ва Ғазо блокадаси ҳомиладор аёллар ҳамда янги туғилган чақалоқлар учун тиббий ёрдамни кескин чеклагани айтилган. Ташкилот маълумотларига кўра, ҳудуддаги шифохоналарнинг 90 фоиздан ортиғи вайрон бўлган.

Жаҳон

27.11.2026, 16:59

АҚШ демократлари Трамп сиёсатига қарши: Эрон билан урушни тўхтатмоқчи

Демократик партия вакиллари Дональд Трамп маъмуриятининг Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларини тўхтатишга чақирмоқда. Бироқ партиянинг ўзи ҳам аввалги президентлар даврида Теҳронга нисбатан санкциялар ва иқтисодий босим сиёсатини қўллаб-қувватлаган.

Жаҳон

27.11.2026, 16:06

Ўзбекистонда 12 йиллик таълимга ўтиладими?

Қонунчилик палатаси олти ёшли болалар учун бир йиллик мактабга тайёрловни мажбурий умумий ўрта таълимнинг дастлабки босқичи сифатида белгилашни назарда тутувчи ҳужжатни уч ўқишда қабул қилди.

Таълим

27.11.2026, 14:03

Россияда хорижлик меҳнат муҳожирлари учун патент.

Москвада хорижлик меҳнат муҳожирлари учун патент нархи оширилади

Москва шаҳар думаси депутатлари шаҳарнинг солиқ қонунчилигига ўзгартиришлар киритишни маъқуллади. 

Жаҳон

27.11.2026, 11:10

Ўзбекистоннинг экологик лойиҳаси 94 мамлакат орасида биринчи бўлди

Мактаб ўқувчилари ташаббуси билан бошланган Sustainable Future Society лойиҳаси Европа таълим жамғармасининг Green Skills Award 2026 халқаро танловида ғолиб деб топилди.

Ўзбекистон

26.11.2026, 18:09

Özbek tili korpusi SI kompaniyalariga taqdim etildi

Энди сунъий интеллект ўзбек тилида равонроқ сўзлаша олади

Ўзбекистон 20 миллиард токенли миллий тил корпусини OpenAI, Anthropic, Meta ва Alibaba компанияларига бепул тақдим этди.

Фан-технология

26.11.2026, 16:20

Ёмғирли об-ҳаво

Ўзбекистонда 28 ноябрдан 5 декабргача об-ҳаво қандай бўлади?

Айрим ҳудудларда ҳарорат 5 даража совуққача пасаяди. 3–5 декабрь кунлари мамлакатнинг бир қатор жойларида ёмғир ёғиши мумкин.

Ўзбекистон

26.11.2026, 15:37

Қўштепа канали тайёр: Афғонистон сувни қачон олади?

Афғонистон томони Амударё сувини каналга яқин вақтда йўналтиришини айтмоқда. Ўзбекистон Сув хўжалиги вазири эса сув олиш 2030 йилгача бошланмаслигини билдирган.

Сиёсат

26.11.2026, 14:58

Гулнора Каримова иши: Ўзбекистонга қайтарилаётган 252,5 млн доллар нималарга сарфланади?

Ўзбекистон ва Швейцария ўртасида 252,5 миллион долларлик активларни қайтариш бўйича келишув тасдиқланди. Маблағлар «Ишонч – 2030» траст жамғармаси орқали соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларига йўналтирилади.

Иқтисодиёт

26.11.2026, 12:10

Ёнилғи ташувчи мошина ёнди: 31 киши ҳалок бўлди

Мисрда ёнилғи ташувчи машина ёнди: 31 киши ҳалок бўлди

Қоҳира яқинида содир бўлган ёнғин оқибатида яна 21 киши жароҳатланди. Ҳодиса жойида 27 та автомобиль ёнган.

Жаҳон

26.11.2026, 11:19

Таэквандочилар

Ўзбекистон таэквондочилари Олимпиада йўлланмаси учун курашади

Мусобақа 28–29 ноябрь кунлари Остона шаҳрида ўтказилади. Унда олти нафар ўзбекистонлик спортчи медаллар ва 2028 йилги Олимпиада учун рейтинг очколари учун курашади.

Ўзбекистон

26.11.2026, 09:57

Ўзбекистонликлар қайси давлатларга визасиз бора олади?

Ўзбекистон фуқаролари 31 та давлатга визасиз бориши мумкин. Яна бир қатор мамлакатларда чегарада виза олиш ёки электрон виза расмийлаштириш имконияти мавжуд.

Сиёсат

26.11.2026, 08:40

Semipalatinsk poligoni

Семипалатинск: СССР 40 йил давомида ўтказган ядро синовлари

АҚШ билан ядровий куч борасида беллашган СССР Қозоғистон даштларида юзлаб портлашлар амалга оширди. Семипалатинск полигонида ўтказилган 456 та синов миллиондан ортиқ инсонни радиация таъсирига дучор қилган.

Фан-технология

25.11.2026, 17:17

Toşkentda adolatli sudlov masalalari muhokama qilindi

Адолатли судлов ҳуқуқи амалда қандай таъминланмоқда?

Тошкентда одил судловдан фойдаланиш ҳуқуқига бағишланган халқаро конференция ўтказилмоқда.

Ўзбекистон

25.11.2026, 16:56

Ўзбекистонда Коксаки вируси билан боғлиқ вазият қандай?

Санэпидқўмита мамлакатда энтеровирусли инфекциялар, жумладан Коксаки вируси билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарор ва назорат остида эканини маълум қилди.

Ўзбекистон

25.11.2026, 16:32

Tyson Fury

Тайсонда шизофрения аниқланди

Боксчи бу ҳақда ҳаёти ва спортдаги фаолияти ҳақида ҳикоя қилувчи Netflix ҳужжатли фильмида сўзлаб берди.

Спорт

25.11.2026, 11:52

Гўшт

Ўзбекистонда гўшт импорти: энг кўп гўшт қайси давлатдан келади?

2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида мамлакат 12 та давлатдан 132 минг тонна мол гўшти импорт қилди. Харидлар учун 597,7 миллион доллар сарфланган.

Ўзбекистон

25.11.2026, 10:41

Imtihondagi firibgarlik uçun $371 ming mukofot

Имтиҳонда фириб қилганлар 10 йилгача тест топшириш ҳуқуқидан маҳрум этилади

Жанубий Кореяда университетга кириш имтиҳонларида назорат кучайтирилади. Фирибгарлик ҳолатлари ҳақида хабар берганлик учун қарийб 371 000 АҚШ долларигача мукофот пули таклиф қилмоқда.

Таълим

25.11.2026, 10:19

Синдоров ва Гукеш ўйини

Синдаров биринчи мусобақада қанча ютди?

Жавоҳир Синдоров Жаҳон тожи учун шахмат мусобақасида Ҳиндистон вакили Гукеш Доммаражу билан дуранг ўйнади. Ушбу натижа учун ўз ҳисобига 168 минг доллар мукофот пули қўшди.

Спорт

25.11.2026, 09:40

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →