Колумбия Исроилнинг Голан тепаликларига даъвосини тан олди
Колумбия Ташқи ишлар вазирлиги 10 август куни Исроилнинг мазкур ҳудуд устидан суверенитетини, шунингдек, ташқи таҳдидлардан ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини тан олишини маълум қилди.
Жаҳон
11.08.2026, 15:42
Улашиш:

Колумбия Исроилнинг ишғол қилинган Сурия ҳудуди — Голан тепаликлари устидан суверенитет даъвосини тан олган иккинчи давлат бўлди. Бу қарор ўта ўнг қарашлари билан танилган президент Абелардо де ла Эсприелла ҳокимиятга келганидан бир неча кун ўтиб эълон қилинди.
Исроил Ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Колумбия президентини «яхши дўсти» деб атаб, қарорни тарихий қадам сифатида олқишлади. Унинг айтишича, икки давлат вакиллари бу масалани де ла Эсприелланинг инаугурациясидан бир кун олдин Барранкилья шаҳрида келишиб олган.
Исроил 1967 йилги Олти кунлик уруш даврида Голан тепаликларининг катта қисмини Суриядан эгаллаб олган. 1981 йилда эса ҳудудни бир томонлама аннексия қилган. Бу қарор халқаро ҳамжамиятнинг аксарияти томонидан тан олинмаган.
АҚШ 2019 йилда, Дональд Трамп президентлигининг биринчи даврида, Исроилнинг Голан тепаликлари устидан даъвосини расман тан олган эди. Шу тариқа Колумбия мазкур позицияни тан олган иккинчи давлатга айланди.
Бироқ БМТ Голан тепаликларини Сурия ҳудуди сифатида тан олади. БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ҳам ўтган ойда ушбу позицияни яна бир бор тасдиқлаб, Исроилнинг ҳудудни ишғол қилиши «мутлақо қабул қилиб бўлмайдиган» ҳолат эканини билдирган.
Колумбиянинг янги президенти Абелардо де ла Эсприелла сайловолди кампанияси даврида АҚШ ва Исроил билан яқин муносабатларни тиклашга ваъда берган эди.
Унинг ҳокимиятга келиши собиқ президент Густаво Петро сиёсатида кескин бурилиш ясади. Петро Исроилнинг Ғазодаги урушини кескин танқид қилган, Исроил билан дипломатик алоқаларни узган ва Исроилдан қурол-яроғ импортини тўхтатган эди.
Де ла Эсприелла эса Петронинг ишғол қилинган Ғарбий соҳилдаги Рамаллоҳ шаҳрида Колумбия элчихонасини очиш режасини ҳам бекор қилди.
мавзуга оид янгиликлар

Трамп Исроилнинг Сурияга зарбасини тўхтатди
Жаҳон
15.08.2026, 10:49

Исроил ҳужумлари туфайли Ғазода 18 киши ҳалок бўлди
Жаҳон
03.08.2026, 10:01

Исроил АҚШга бўйсунмайди – Исроил вазири
Жаҳон
15.06.2026, 12:59

“Зудлик билан тўхтанг“ – Трамп Эрон ва Исроилдан ўт очмасликни сўрамоқда
Жаҳон
08.06.2026, 17:33

«Нетаньяху, сен ақлдан озибсан» – Трамп
Жаҳон
02.06.2026, 15:06

АҚШ Яқин Шарқ иттифоқчиларига 8,6 млрд долларлик қурол сотишни маъқуллади
Жаҳон
02.05.2026, 12:20
машҳур янгиликлар

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16

Хитойда етим йигитнинг тўйига минглаб нотаниш одамлар келди
Жаҳон
31.10.2026, 12:13

Ўзбекистонда сўз эркинлиги қай аҳволда?
Ўзбекистон
26.10.2026, 13:15
сўнгги янгиликлар

Сан Сиро: бир асрлик тарих ва Милан футболининг янги уйи
Спорт
20.11.2026, 16:11

Тошкент метросида тирбандликни камайтириш учун нима ўзгаради?
Ўзбекистон
20.11.2026, 14:41

Трамп билан можарога қарамай, Anthropic акциялари 34 фоизга ошди
Иқтисодиёт
20.11.2026, 10:51

Сергелида 1,7 гектарлик сунъий кўл пайдо бўлади
Ўзбекистон
20.11.2026, 10:18

Ўзбекистон ва Ўмон ўртасида 30 кунлик визасиз режим жорий этилади
Ўзбекистон
19.11.2026, 16:55

Тожикистонда электр узатиш устуни қулади: Фарғонада аҳоли электрсиз қолди
Ўзбекистон
19.11.2026, 14:53

Рохинжалар геноциди: Мьянма халқаро суд олдида жавоб беради
Жаҳон
19.11.2026, 10:56

Ўзбекистон ва Туркманистон чегарадан ўтишни енгиллаштирмоқчи
Сиёсат
19.11.2026, 09:42

Ўзбекистонлик профессор Қозоғистонда нега қамалди?
Сиёсат
18.11.2026, 18:31

Deutsche Bank: Трамп ва Эпштейннинг Россия билан алоқалари ошкор бўлди
Сиёсат
18.11.2026, 16:45

Трампга суиқасд режаси: покистонлик 27,5 йилга қамалди
Жаҳон
18.11.2026, 14:28

Ўзбекистондан Канадага бориш осонлашадими?
Сиёсат
18.11.2026, 11:47

Эрон Вашингтонда кимёвий қурол ишлатадими?
Жаҳон
18.11.2026, 10:39

Наманганда ўғрилик: устахонадан 14 та телефонни ўғирламоқчи бўлган йигит ушланди
Ўзбекистон
18.11.2026, 10:10

Тошкентда ҳайвонлар ва қушлар оммавий нобуд бўлаётгани ростми?
Ўзбекистон
17.11.2026, 17:26

Эбола вирусидан 6 минга яқин киши вафот этди
Жаҳон
17.11.2026, 15:33

Тошкентдан Астраханга поезд қатнови йўлга қўйилади
Ўзбекистон
17.11.2026, 12:28

Европа мигрантларни Ўзбекистонга юбориши мумкинми?
Ўзбекистон
17.11.2026, 12:11

Бузиладиган уй эгалари учун янги таклиф: 1,5 баравар катта уй-жой
Ўзбекистон
16.11.2026, 17:32

Айрим тадбиркорлар импорт ҚҚСни бошқача тўлайди
Иқтисодиёт
16.11.2026, 15:22
машҳур янгиликлар

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16

Хитойда етим йигитнинг тўйига минглаб нотаниш одамлар келди
Жаҳон
31.10.2026, 12:13

Ўзбекистонда сўз эркинлиги қай аҳволда?
Ўзбекистон
26.10.2026, 13:15
