Cookie Settings

We use cookies to improve your experience.

updated: 21.03.2026, 18:43

Мексикада машҳур наркобароннинг ўлдирилиши ортидан тартибсизликлар авж олди

Мексика Қуролли кучлари мамлакатдаги энг йирик наркокартеллардан бирининг етакчиси, “Эль Менчо” номи билан танилган Немесио Осегера Сервантесни махсус операция давомида йўқ қилди. 

Мексикада машҳур наркобароннинг ўлдирилиши ортидан тартибсизликлар авж олди

Унинг ўлдирилиши ортидан мамлакатда улкан тартибсизликлар бошланди, деб хабар бермоқда “Milenio”.

Осегера Сервантес “Халиско янги авлоди” картелини бошқарарди ва мамлакатдаги энг шафқатсиз жиноятчилардан бири сифатида танилган. “The New York Times” нашрига кўра, у давлат хавфсизлик кучлари билан очиқ тўқнашувлардан чўчимаган. Картель асосан кокаин, метамфетамин ва фентанилни АҚШга етказиб бериш билан шуғулланган.

Халиско штати губернатори Пабло Лемус Наварро ижтимоий тармоқларда картель аъзолари Қуролли кучлар операциясига тўсқинлик қилиш мақсадида автомобилларни ёқиб юборгани ва йўлларни тўсганини тасдиқлади.

Нашр маълумотига кўра, камида беш штатда, жумладан Халискода ҳам оммавий тартибсизликлар юзага келди. Маҳаллий аҳоли ва расмийлар автомобиллар ёқилиши ва кўчалар тўсиб қўйилганини хабар қилди. 

Халиско штатида фавқулодда ҳолат режими жорий қилинган, айрим ҳудудларда жамоат транспорти тўхтатилган ва аҳолига биноларни тарк этмаслик тавсия қилинган. Гвадалахарада ҳам ёнғинлар кузатилмоқда.

Пуэрто-Вальярта ва Гвадалахара аэропортлари вақтинча рейсларни қабул қилмаяпти, ижтимоий тармоқларда аэропортларда паноҳ излаётган йўловчилар видеолари тарқалди.

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Юлдуз Усмонованинг Нью-Йоркдаги концерти бекор қилинадими?

Нью-Йорк шаҳрида бир гуруҳ сиёсатчилар ва жамоат фаоллари ўзбек хонандаси Юлдуз Усмонованинг концертини бекор қилишни сўрамоқда.

Маданий

04.05.2026, 16:58

Осиё тараққиёт банки: 2025 йилда молиялаштириш ҳажми 44 миллиард долларга етди

Самарқандда давом этаётган Осиё тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг 59-йиғилишида банк раҳбари Масато Канда нутқ сўзлади.

Ўзбекистон

04.05.2026, 16:40

Электромобиль зарядлаш харажатларининг бир қисми қоплаб берилиши мумкин

Ўзбекистонда электромобиль эгалари учун зарядлаш харажатларининг бир қисмини давлат томонидан қоплаб бериш режалаштирилмоқда.

Иқтисодиёт

04.05.2026, 16:21

Нидерландияга қарашли кемада хантавирус тарқалди

3 май куни Нидерландиянинг Oceanwide Expeditions компанияси ўзининг MV Hondius экспедиция кемасида “ўта оғир тиббий вазият” юзага келганини маълум қилди.

Жаҳон

04.05.2026, 15:06

Telegramда билдиришномалар ишламаяпти

Telegram фойдаланувчилари орасида жиддий техник муаммо кузатилмоқда. Айрим ҳолларда янги хабарлар ҳақида билдиришномалар умуман келмаяпти ёки фақат илова очилгандан кейингина пайдо бўлмоқда.

Жаҳон

04.05.2026, 11:22

БАА ўз ҳаво ҳудудини тўлиқ очди

Бирлашган Араб Амирлиги ўз ҳаво ҳудудида одатий авиақатновлар тўлиқ тикланганини эълон қилди. Бу ҳақда БАА Фуқаро авиациячи бош бошқармаси маълум қилди.

Жаҳон

04.05.2026, 10:21

Блогер Шерали Комилов муддатдан олдин озодликка чиқарилди

Суд ҳужжатларига кўра, у дастлабки терговда қўйилган айбловларнинг бир қисми бўйича оқланган.

Ўзбекистон

04.05.2026, 09:59

Кўп квартирали уйларга оид янги тақиқлар

Автотранспорт воситаларини кўп квартирали уйлар ва унга туташ ер участкаларидаги газонлар устига, хиёбонларга, болалар майдончаларига, тротуарларга, кириш йўлаклари қаршисига қўйиш тақиқланади.

Ўзбекистон

02.05.2026, 17:54

Сунъий интеллектда яратилган актёр ва сценарийларга “Оскар” берилмайди

2027 йилнинг март ойида топшириладиган навбатдаги “Оскар” тақдирлаш маросимига оид янги қоида жорий этилди.

Маданий

02.05.2026, 17:05

АҚШдан депортация қилинган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

АҚШдан депортация қилинган 26 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс орқали Тошкентга олиб келинди. 

Ўзбекистон

02.05.2026, 16:27

Энди йўловчилар Тошкентдан Хивага 7 соатда етиб боради

Тошкент–Хива–Тошкент йўналишида янги юқори тезликдаги “Жалолиддин Мангуберди” электропоезди қатнови йўлга қўйилади. Қатновнинг илк рейслари 3 май куни Тошкентдан ва 4 май куни Хивадан амалга оширилади.

Ўзбекистон

02.05.2026, 12:36

АҚШ Яқин Шарқ иттифоқчиларига 8,6 млрд долларлик қурол сотишни маъқуллади

АҚШ Давлат департаменти Яқин Шарқдаги тўртта асосий иттифоқчиси — Исроил, Қатар, Қувайт ва Бирлашган Араб Амирликларига умумий қиймати 8,6 миллиард доллардан ортиқ бўлган қурол-яроғ ва ҳарбий хизматлар экспортини маъқуллади.

Жаҳон

02.05.2026, 12:20

Ўзбекистонлик аскарни қутқарган британияликларга “Дўстлик” ордени берилди

Президент Шавкат Мирзиёев Иккинчи жаҳон уруши йилларида ўзбекистонлик аскарни қутқарган Буюк Британия фуқаролари Жон ва Филлис Эмили Ле Бретонларни вафотидан кейин “Дўстлик” ордени билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Ўзбекистон

02.05.2026, 11:46

Лондонда кўзи тўсилган одамнинг ҳайкали пайдо бўлди

Ярим тунда Лондон марказида номаълум ҳайкал пайдо бўлди — эрталаб эса унинг ортида дунёга машҳур сирли рассом Бенкси тургани очиқланди.

Маданий

01.05.2026, 17:19

Исроиллик эркак Қуддусда христиан роҳибасига ҳужум қилиб, жароҳат етказди

Исроиллик аскарнинг Исо Масиҳ рамзи бўлган ҳайкални синдириб кетгани билан боғлиқ мунозаралар тинчиб улгурмаган бир пайтда, Исроил насронийларга қарши яна бир нафрат жинояти билан кун тартибига чиқди.

Жаҳон

01.05.2026, 16:27

Ўзбекистонда 5,8 миллиард долларлик 73 та ГЕС қурилади

Республикада 150 минг километрдан ортиқ дарёлар, сойлар ва каналлар бор. Аммо электр энергияси ишлаб чиқаришнинг катта қисми ҳамон табиий газ ва кўмирга боғлиқ. Гидроэнергия улуши эса 10-12 фоиз атрофида.

Иқтисодиёт

01.05.2026, 16:10

“Электрон рецепт” тизими бекор қилинмайди — ССВ

Сўнгги кунларда айрим Telegram каналларда “электрон рецепт тизими бекор қилинади” деган мазмундаги хабарлар тарқалди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги шу бўйича изоҳ берди.

Ўзбекистон

01.05.2026, 15:48

2021 йилги Кобул аэропортидаги терактга алоқадор афғонистонлик судланди

5 йил муқаддам содир бўлган ўша портлашда 13 нафар АҚШ ҳарбийси ва 160 нафарга яқин афғонистонлик тинч аҳоли вакили ҳалок бўлганди.

Жаҳон

01.05.2026, 12:21

Ўзбекистонлик ҳайдовчиларнинг Россияда бўлиш муддати 180 кунгача узайтирилди

Янги тартибга кўра, хорижий ҳайдовчилар, жумладан Ўзбекистон фуқаролари ҳам энди Россияда календарь йили давомида аввалги 90 кун ўрнига 180 кунгача қолиш имкониятига эга бўлади.

Ўзбекистон

01.05.2026, 11:39

АҚШ БМТ харажатлар тизимини тубдан ислоҳ қилишни талаб қилди

БМТ Бош котиби Антонио Гутерриш пайшанба куни Вашингтоннинг маблағларни ажратишга шартлар қўйгани ҳақидаги хабарлардан сўнг, Қўшма Штатларнинг ушбу жаҳон ташкилотидан миллиардлаб доллар қарзи “музокара қилинмаслиги”ни таъкидлади.

Жаҳон

01.05.2026, 11:24

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →