Олимпиада кундалиги: Ўзбекистон юнон-рум кураши бўйича Олимпиадани медалсиз якунлади

Якунланиб бораётган Париж-2024 Олимпиадасининг кечаги ўйинларида Ўзбекистон делегатсияси вакилларидан уч нафари Олимпиада медалларидан бирини қўлга киритиш учун мусобақага киришди. Аммо улардан фақат бир нафари финалга чиқди. 

Спорт

08.08.2024, 11:14

Улашиш:

Olimpiada kundaligi: Oʻzbekiston yunon-rum kurashi boʻyicha Olimpiadani medalsiz yakunladi

Olimpiada kundaligi: Oʻzbekiston yunon-rum kurashi boʻyicha Olimpiadani medalsiz yakunladi

Кечаги баҳсларда спортнинг юнон-рум кураши бўйича бронза медали учун -77 кг вазн тоифасида гиламга чиққан Арам Варданян Арманистон вакили Малхас Амоян билан курашиб, 6:5 ҳисобида имкониятни бой берди. Шу тарзда Варданян Париж Олимпиадасини бешинчи ўрин билан якунлади. 

Орадан бироз вақт ўтиб, юнон-рум кураши бўйича Рустам Ассакалов -97 кг вазн тоифасида Олимпиаданинг учинчи рақамли спортчиси бўлиш учун жангга кирди. Унга бу босқичда кубалик Габриэль Кинделан рақиб бўлди. Тенг курашлар остида кечаётган баҳсда Рустам кутилмаганда жароҳат олди ва жангни муддатидан аввал якунлади. Натижада жанг кубалик курашчи фойдаси ҳал бўлди ва якунда Рустам Ассакалов ҳам Олимпиадани бешинчи поғонада якунлади. 

Кун беллашувларини бокс мусобақаларида иштирокини давом эттираётган Токио Олимпиадаси чемпиони Баҳодир Жалолов хушхабар билан якунлаб берди. Олимпиаданинг энг оғир вазнидаги жангларда иштирок этаётган Жалолов ярим финалда германиялик Нельви Тиафакка қарши рингга кўтарилди. Уч раунд давом этган жангда Баҳодир Жалолов Германия вакилига ҳеч қандай имконият қолдирмади ва кетма-кет иккинчи бор Олимпиада финали йўлланмасини қўлга киритди. Нельви Тиафакка Париж Олимпиадасининг бронза медали билан қаноатланишига тўғри келди. Жалоловга 11 август куни кечадиган финал баҳсида испаниялик Аюб Гадфа рақиб бўлади.

Маълумот ўрнида, ҳозирга қадар 4 нафар ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари Ҳасанбой Дўсматов, Лазизбек Муллажонов, Асадхўжа Мўйдинхўжай ва Баҳодир Жалоловлар финал йўлланмасини қўлга киритган. Яна бир нафар спортчи эса финал йўлланмаси учун курашади.

Спорт

08.08.2024, 11:14

Улашиш:

мавзуга оид янгиликлар

Shaxmat Olimpiadasida oʻzbekistonliklar Isroilni magʻlub etdi

Шахмат Олимпиадасида ўзбекистонликлар Исроилни мағлуб этди

Кеча, 16 сентябрь куни Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг олтинчи тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Спорт

17.09.2024, 10:52

Shaxmat Olimpiadasida oʻzbekistonlik sportchilar yana bir gʻalabaga erishdi

Шахмат Олимпиадасида ўзбекистонлик спортчилар яна бир ғалабага эришди

Кеча, 12 сентябрь куни Венгриянинг пойтахти Будапешт шаҳрида 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг иккинчи тури бўлиб ўтди. 

Спорт

13.09.2024, 09:44

Butunjahon shaxmat Olimpiadasining birinchi kunida oʻzbekistonliklar peshqadam boʻldi

Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг биринчи кунида ўзбекистонликлар пешқадам бўлди

Кеча, 11 сентябрь куни Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасига старт берилди. Бу ҳақда спорт вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Спорт

12.09.2024, 11:40

Parij-2024: Olimpiada sarhisobi

Париж-2024: Олимпиада сарҳисоби

Жорий йилнинг 26 июлидан 11 августига қадар давом этган Париж-2024 ёзги Олимпиада ўйинлари ўз ниҳоясига етди. Унда иштирок этган ўзбекистонлик спортчилар янги марраларни қайд этди. Кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган бу галги Олимпиада қайси давлатлар пешқадамлик қилди? Ўзбекистонлик спортчилар қандай натижаларга эришди? Энди уларнинг тақдири нима бўлади? PARADIGMA.UZ жамоаси томонидан тайёрланган қуйидаги мақола орқали барча саволларга жавоб олинг.

Спорт

12.08.2024, 11:22

Parij–2024: Ispaniya futbol boʻyicha Olimpiada chempioni boʻldi

Париж–2024: Испания футбол бўйича Олимпиада чемпиони бўлди

Париж шаҳрида ташкиллаштирилган ёзги Олимпиада ўйинлари доирасида футбол мусобақасининг финал босқичи бўлиб ўтди. Якуний учрашув Франция ҳамда Испания ўртасида кечган.

Спорт

10.08.2024, 13:25

Olimpiada kundaligi: Oʻzbekiston hisobiga ikkita oltin medal qoʻshildi

Олимпиада кундалиги: Ўзбекистон ҳисобига иккита олтин медаль қўшилди

Кеча, 8 август куни бўлиб ўтган Олимпия ўйинлари доирасида Ўзбекистон делегацияси жамғармасига иккита олтин медаль қўшилди. Ўзбекистон ҳозирча 18 ўринни банд қилмоқда.

Спорт

09.08.2024, 11:29

сўнгги янгиликлар

Сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича этика қоидалари тасдиқланди

Адлия вазирлиги Сунъий интеллектга асосланган ечимларни яратиш, жорий қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича этика қоидаларини давлат рўйхатидан ўтказди.

Фан-технология

16.03.2026, 10:43

“Нормандияда бир йил” – Девид Хокнининг 70 метрлик асари тақдим этилди

Нормандиядаги фасллар алмашинувидан илҳомланиб яратилган мазкур асар Лондондаги янги нуфузли кўргазманинг асосий дурдонаси сифатида тақдим этилди.

Маданий

16.03.2026, 07:48

Хитой фалаж беморлар учун мия имплантларини сотувга чиқармоқда

Хитой биринчи мия имплантини тижорий фойдаланиш учун маъқуллаган бир пайтда, Илон Маск шу йилнинг ўзидаёқ синовдан ўтган “Neuralink” қурилмаларини оммавий ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

Жаҳон

15.03.2026, 09:52

АҚШ Эрон раҳбарлари ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилди

АҚШ Давлат департаменти “Адолатга ёрдам учун мукофот” дастури доирасида Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг асосий раҳбарлари ҳақида маълумот берганлар учун 10 миллион долларгача мукофот эълон қилди.

Жаҳон

14.03.2026, 15:11

Дунё иқтисодиётининг 49 фоизига Осиё эгалик қилади

Прогнозларга кўра, жаҳон иқтисодиёти 2026 йилда харид қобилияти паритети (ХҚП) бўйича ўлчанганда тахминан 219 триллион долларга етади. 

Иқтисодиёт

14.03.2026, 13:46

Урушнинг бадалини ким тўлайди?

Минтақада давом этаётган ҳарбий можаролар фонида Исроил ҳарбий авиацияси ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун яна бир кутилмаган омил — кўчиб юрувчи қушлар миграцияси қўшимча муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Жаҳон

14.03.2026, 12:26

Энди Непални репер бошқариши мумкин: Балендра Шоҳ сайловда энг кўп овоз тўплади

2025 йил сентябрида Непалда Z-авлод қўзғолони бошланган эди. Тарихдаги илк Z-авлоди қўзғолони мамлакат сиёсий доираларини ларзага келтириб, муваққат ҳукумат тузилишига олиб келган.

Жаҳон

14.03.2026, 09:45

АҚШ Россияга нисбатан санкцияларни юмшатди

Яқин Шарқдаги можаро ортидан юзага келган энергия инқирози фонида АҚШ Россия нефтига нисбатан санкцияларни вақтинча юмшатди. 

Иқтисодиёт

13.03.2026, 17:21

Алимент тўловчиларга енгиллик бўлиши мумкин

Президент йиғилишлардан бирида алимент тўловчиларнинг чет элга чиқишидаги чекловлар масаласига тўхталиб, мутасаддиларга бу муаммони чуқур ўрганиб, тегишли таклифлар киритишни топширди.

Ўзбекистон

13.03.2026, 15:02

Тошкент вилоятидаги ёпиқ муассасаларда мониторинг ўтказилди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили томонидан бир қатор ёпиқ муассасаларда мониторинг ташрифлари амалга оширилди.

Ўзбекистон

13.03.2026, 14:47

“Уруш вазири ишдан бўшатилиши керак” — АҚШ сенатори

АҚШ ҳарбийлари Эроннинг Минаб шаҳрида жойлашган қизлар бошланғич мактабига хатолик сабаб зарба берган. Ўшанда 168 нафар ўқувчи ва 14 нафар ўқитувчи ҳалок бўлган эди.

Жаҳон

13.03.2026, 12:20

Россия Эронга ёрдам беришни бошлади

Россия ТИВ вакили Мария Захарова Эрон ва бошқа дўст давлатларга гуманитар ёрдам етказиб бериш ишлари аллақачон ташкил этилганини маълум қилди.

Жаҳон

13.03.2026, 12:01