Олимпиада кундалиги: Юнон-рум курашчилари кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди

Кеча, 6 август куни Париж-2024 Олимпиадасида Ўзбекистон делегациясининг бир қанча вакиллари медаллар учун жангга кирди. Унда ўзбекистонлик сопртчилар юнон-рум кураши бўйича майдонга тушди.

Спорт

07.08.2024, 11:42

Улашиш:

Olimpiada kundaligi: Yunon-rum kurashchilari keyingi bosqich yoʻllanmasini qoʻlga kiritdi

Olimpiada kundaligi: Yunon-rum kurashchilari keyingi bosqich yoʻllanmasini qoʻlga kiritdi

Юнон-рум кураши бўйича дастлаб -77 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Арам Варданян мисрлик рақиби Маҳмуд Абдулраҳмондан устун келиб, чорак финал йўлланмасига эга чиқди. Орадан бироз вақт ўтиб, чорак финал баҳсида япониялик Нао Кусака билан беллашган Варданян рақибга имкониятни бой берди. Аммо унда бронза медали учун имконият ҳали ҳамон сақланиб турибди. Бу учун Нао Кусака финалгача бориши талаб этилади.

Мазкур спорт тури бўйича яна бир спортчи Рустам Ассакалов -97 кг вазн тоифасида баҳсга кирди. Тажрибали спортчига 1/8 финал босқичида гондураслик Кевин Мехияни рақиб бўлди. Ассакалов асосий вақтнинг ўзида масалани ҳал қилиб, чорак финалга йўл олди. Бу босқичда унга арманистонлик Артур Алексанян рақиб бўлади.

Кун беллашувларини бокс мусобақаларида иштирокини давом эттираётган Асадхўжа Мўйдинхўжаев якунлаб берди. У -71 кг вазн тоифасида Олимпиаданинг финал йўлланмасини қўлга киритиш учун америкалик Омар Жонс билан рингга кўтарилди. Муросасиз кечган баҳсда ҳакамлар 3:2 ҳисобини қайт этиб, беллашувни Мўйдинхўжаев фойдасига ҳал қилди. Унинг финал жанги 9 август куни бўлиб ўтади.

Маълумот учун, бугун Токио Олимпиадаси чемпиони Баҳодир Жалолов финал йўлланмаси учун германиялик Нелви Тиафак билан рингга чиқади. Бу жанг 8 августга ўтар кечаси Тошкент вақти билан соат 1:00 да бошланади. 

Спорт

07.08.2024, 11:42

Улашиш:

мавзуга оид янгиликлар

Париж кўчаларининг бирига Самарқанд номи берилди

Париж кўчаларининг бирига Самарқанд номи берилди

Франциянинг пойтахти Париж шаҳрининг кўчаларидан бирига Самарқанд номи берилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.

Жаҳон

14.03.2025, 12:34

Oʻzbekistonlik sportchilar Parij-2024 Paralimpiyadasiga yoʻl oldi

Ўзбекистонлик спортчилар Париж-2024 Паралимпиядасига йўл олди

Кеча, 13 август куни Олимпия шон-шуҳрати музейида Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига спорт делегатсиясини кузатиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов маълум қилди. 

Спорт

14.08.2024, 09:51

Parij-2024: Olimpiada sarhisobi

Париж-2024: Олимпиада сарҳисоби

Жорий йилнинг 26 июлидан 11 августига қадар давом этган Париж-2024 ёзги Олимпиада ўйинлари ўз ниҳоясига етди. Унда иштирок этган ўзбекистонлик спортчилар янги марраларни қайд этди. Кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган бу галги Олимпиада қайси давлатлар пешқадамлик қилди? Ўзбекистонлик спортчилар қандай натижаларга эришди? Энди уларнинг тақдири нима бўлади? PARADIGMA.UZ жамоаси томонидан тайёрланган қуйидаги мақола орқали барча саволларга жавоб олинг.

Спорт

12.08.2024, 11:22

Parij–2024: Ispaniya futbol boʻyicha Olimpiada chempioni boʻldi

Париж–2024: Испания футбол бўйича Олимпиада чемпиони бўлди

Париж шаҳрида ташкиллаштирилган ёзги Олимпиада ўйинлари доирасида футбол мусобақасининг финал босқичи бўлиб ўтди. Якуний учрашув Франция ҳамда Испания ўртасида кечган.

Спорт

10.08.2024, 13:25

Parij-2024: Bugun Oʻzbekiston hisobiga yana uchta medal qoʻshiladi

Париж-2024: Бугун Ўзбекистон ҳисобига яна учта медаль қўшилади

Тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаси — ўттиз учинчи ёзги Олимпия ўйинлари якуний палласига етиб бормоқда. Бугун ҳам Париж мезбонлигида ўтаётган мусобақада Ўзбекистон делегатсиясининг бир қанча вакиллари медаллар учун баҳслашади. 

Спорт

10.08.2024, 12:16

Олимпиада кулдалиги: Ўзбекистон Олимпиада тарихида шахсий рекордини янгилади

Олимпиада кундалиги: Ўзбекистон Олимпиада тарихида шахсий рекордини янгилади

Кеча, 9 август куни Парижда бўлиб ўтаётган ёзги Олимпиая ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар бир қатор медалларга эга бўлди. Ҳозирча Ўзбекистон умумий ҳисобда 14-ўринни банд қилмоқда.

Спорт

10.08.2024, 10:35

сўнгги янгиликлар

Сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича этика қоидалари тасдиқланди

Адлия вазирлиги Сунъий интеллектга асосланган ечимларни яратиш, жорий қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича этика қоидаларини давлат рўйхатидан ўтказди.

Фан-технология

16.03.2026, 10:43

“Нормандияда бир йил” – Девид Хокнининг 70 метрлик асари тақдим этилди

Нормандиядаги фасллар алмашинувидан илҳомланиб яратилган мазкур асар Лондондаги янги нуфузли кўргазманинг асосий дурдонаси сифатида тақдим этилди.

Маданий

16.03.2026, 07:48

Хитой фалаж беморлар учун мия имплантларини сотувга чиқармоқда

Хитой биринчи мия имплантини тижорий фойдаланиш учун маъқуллаган бир пайтда, Илон Маск шу йилнинг ўзидаёқ синовдан ўтган “Neuralink” қурилмаларини оммавий ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

Жаҳон

15.03.2026, 09:52

АҚШ Эрон раҳбарлари ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилди

АҚШ Давлат департаменти “Адолатга ёрдам учун мукофот” дастури доирасида Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг асосий раҳбарлари ҳақида маълумот берганлар учун 10 миллион долларгача мукофот эълон қилди.

Жаҳон

14.03.2026, 15:11

Дунё иқтисодиётининг 49 фоизига Осиё эгалик қилади

Прогнозларга кўра, жаҳон иқтисодиёти 2026 йилда харид қобилияти паритети (ХҚП) бўйича ўлчанганда тахминан 219 триллион долларга етади. 

Иқтисодиёт

14.03.2026, 13:46

Урушнинг бадалини ким тўлайди?

Минтақада давом этаётган ҳарбий можаролар фонида Исроил ҳарбий авиацияси ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун яна бир кутилмаган омил — кўчиб юрувчи қушлар миграцияси қўшимча муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Жаҳон

14.03.2026, 12:26

Энди Непални репер бошқариши мумкин: Балендра Шоҳ сайловда энг кўп овоз тўплади

2025 йил сентябрида Непалда Z-авлод қўзғолони бошланган эди. Тарихдаги илк Z-авлоди қўзғолони мамлакат сиёсий доираларини ларзага келтириб, муваққат ҳукумат тузилишига олиб келган.

Жаҳон

14.03.2026, 09:45

АҚШ Россияга нисбатан санкцияларни юмшатди

Яқин Шарқдаги можаро ортидан юзага келган энергия инқирози фонида АҚШ Россия нефтига нисбатан санкцияларни вақтинча юмшатди. 

Иқтисодиёт

13.03.2026, 17:21

Алимент тўловчиларга енгиллик бўлиши мумкин

Президент йиғилишлардан бирида алимент тўловчиларнинг чет элга чиқишидаги чекловлар масаласига тўхталиб, мутасаддиларга бу муаммони чуқур ўрганиб, тегишли таклифлар киритишни топширди.

Ўзбекистон

13.03.2026, 15:02

Тошкент вилоятидаги ёпиқ муассасаларда мониторинг ўтказилди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили томонидан бир қатор ёпиқ муассасаларда мониторинг ташрифлари амалга оширилди.

Ўзбекистон

13.03.2026, 14:47

“Уруш вазири ишдан бўшатилиши керак” — АҚШ сенатори

АҚШ ҳарбийлари Эроннинг Минаб шаҳрида жойлашган қизлар бошланғич мактабига хатолик сабаб зарба берган. Ўшанда 168 нафар ўқувчи ва 14 нафар ўқитувчи ҳалок бўлган эди.

Жаҳон

13.03.2026, 12:20

Россия Эронга ёрдам беришни бошлади

Россия ТИВ вакили Мария Захарова Эрон ва бошқа дўст давлатларга гуманитар ёрдам етказиб бериш ишлари аллақачон ташкил этилганини маълум қилди.

Жаҳон

13.03.2026, 12:01