150 минг киши даромади юқори мамлакатларга юборилиши мўлжалланмоқда
Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида маҳаллаларда бандликни таъминлаш ва меҳнат миграциясини тартибли ташкил этиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказилди.
Ўзбекистон
11.05.2024, 13:25
Улашиш:

150 ming kishi daromadi yuqori mamlakatlarga yuborilishi moʻljallanmoqda / foto: Prezident Matbuot xizmati /
"Бандлик ва аҳоли даромадини ошириш – давлатимиз сиёсатининг устувор йўналиши. Шу мақсадда кўплаб иқтисодий-ижтимоий дастурлар амалга оширилмоқда. Янги-янги лойиҳалар ишга туширилмоқда. Тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилишга кенг йўл очилган.
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан, барча ҳудудларда Сайхунобод тажрибаси амалга оширилаётир. Мутасаддилар бу борадаги ишларнинг туман ва маҳаллалар кесимидаги ижроси юзасидан ахборот берди.
Қайд этилганидек, ҳар бир маҳаллага иқтисодий комплекс ташкилотлари раҳбарлари бириктирилган. Улар у ердаги камбағал оилалар билан манзилли ишлаб, одамларнинг даромадини оширишга кўмаклашмоқда. Бунинг учун арзон кредитлар, субсидия ва имтиёзлар йўналтирилаяпти. Агросаноат мутахассислари билан бирга, аҳоли томорқаларида сердаромад экинлар экилаяпти.
Президентимиз ишлар ҳамма жойда ҳам бирдек ташкил қилинмаётганини кўрсатиб ўтди. Бугунги мураккаб вазиятда одамларни ишли ва даромадли қилишнинг ягона йўли ички имкониятларни тўла сафарбар этиш эканини таъкидлади.
Фуқароларни чет элда ишлашга тартибли ва хавфсиз жўнатиш, юртимизга қайтганларнинг бандлигини таъминлаш ҳам муҳим вазифалардан. Шу боис Бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги фаолияти ислоҳ қилинмоқда. Барча ҳудудларда “Хорижга иш – маҳалладан” тамойили йўлга қўйилмоқда.
Етарли малакаси бўлмаган фуқаролар касб-ҳунарга қўшимча ўқитилади, хорижлик иш берувчилар талабига қараб мақсадли тайёрланади. Шу асосида яқин муддатларда 150 минг киши даромади юқори мамлакатларга юборилиши мўлжалланган.
Меҳнат миграциясидан қайтган фуқароларга ҳам алоҳида эътибор қаратилади. Сайхунобод тажрибаси асосида уларга томорқада маҳсулот етиштириш, тадбиркорлигини очишга ташкилий-молиявий кўмак берилади.
Давлатимиз раҳбари фуқароларга сифатли хизмат кўрсатиш, бандликни таъминлаш бўйича қўшимча кўрсатмалар берди.
Миграция бўйича ягона ахборот платформасини яратиб, “маҳалла еттилиги” тизими билан интеграция қилиш, хорижда қийин вазиятга тушиб қолган юртдошларимизга кўмаклашиш зарурлиги таъкидланди", - дейилади Президент Матбуот хизмати хабарида.
Ўзбекистон
11.05.2024, 13:25
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Крит қирғоқларидаги фожиа: Ливиядан чиққан қайиқда 22 мигрант ҳалок бўлди
Жаҳон
30.03.2026, 09:50

Россияда мигрантларни ишдан бўшатиш тартиби соддалаштирилди
Жаҳон
02.03.2026, 13:46

Россияда ҳиндистонлик меҳнат муҳожирлари сони кескин ошди — маошлар нефтдан тушган рупияларда тўланади
Жаҳон
17.01.2026, 09:47

Президентдан кескин талаб: элчилар “кабинет дипломатияси”ни тўхтатади
Ўзбекистон
15.01.2026, 18:49

Россия эшиклари биз учун ёпилса, нима бўлади?
Ўзбекистон
23.12.2025, 12:10

Москва вилоятидаги масжидда ОМОН рейд ўтказди
Жаҳон
27.11.2025, 14:24
машҳур янгиликлар

Олий таълим тўғрисидаги низом янгидан тасдиқланди
Таълим
06.04.2026, 17:35

«Крокус Сити Холл» теракти иши бўйича маҳкум ўз жонига қасд қилди
Жаҳон
07.04.2026, 18:42

Европада 12 тонна KitKat маҳсулоти ўғирланди
Жаҳон
31.03.2026, 15:37

Кимда “қизил тугма” бор? Дунёдаги ядровий давлатлар ва уларнинг тарихи
Фан-технология
01.04.2026, 10:04

Бенкси ким? Асримизнинг энг машҳур “кўча” рассоми фош бўлди(ми?)
Маданий
28.03.2026, 15:48

“Уйимиз жуда гўзал” – Артемида II Ернинг янги фотосуратларини юборди
Фан-технология
06.04.2026, 10:49
сўнгги янгиликлар

Саида Мирзиёева Самарқанддаги халқаро форумда Президент мурожаатини ўқиб эшиттирди
Ўзбекистон
20.04.2026, 17:19

Солиқдан бўйин товлаш учун 7 йилгача қамоқ жазоси жорий этилди
Иқтисодиёт
20.04.2026, 16:56

Ўзбекистонда лазер қурилмалари учун янги жарималар жорий этилди
Иқтисодиёт
20.04.2026, 16:17

Кўмир нархи ошмади: тахминлар хато бўлиб чиқди
Жаҳон
20.04.2026, 14:18

82 нафар зиёратчи Истанбул аэропортида қийин вазиятда қолиб кетди
Ўзбекистон
20.04.2026, 13:54

АҚШда армия ветерани ўз фарзандларини отиб ўлдирди
Жаҳон
20.04.2026, 11:24

$50 минглик соат масаласи: Шерзод Кудбиев изоҳ берди
Ўзбекистон
20.04.2026, 10:54

Энди Россия чегарасида мобил қурилмалар текширилади
Жаҳон
20.04.2026, 09:38

Оғир ақлий заифлиги бор шахсларга қараётганлар учун ойлик нафақа жорий этилади
Ўзбекистон
20.04.2026, 09:21

9 май – Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик дастури тасдиқланди
Ўзбекистон
18.04.2026, 18:24

Ўзбекистонда крипто-тўловларга расман рухсат берилди
Иқтисодиёт
18.04.2026, 09:50

Немис “гепард”лари Украинада ишончни оқлади
Жаҳон
17.04.2026, 15:49

Доғистондаги сув тошқини 2026: тўғонлар нега ёрилди ва фожиа сабаблари
Жаҳон
17.04.2026, 13:53

Россия 200 нафар тожикистонлик маҳкумани ватанига қайтаради
Жаҳон
17.04.2026, 12:19

9 вилоятда сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон
17.04.2026, 11:12

Исроил Ливанга яна зарбалар берди
Жаҳон
17.04.2026, 10:29

Қамчибек Ташиев яна бир лавозимни тарк этди
Жаҳон
16.04.2026, 17:27

Бухорода “Leapmotor” автомобиллари ишлаб чиқарилади
Ўзбекистон
16.04.2026, 16:23

Эронга музлатилган 100 миллиард долларлик активлари зарур
Жаҳон
16.04.2026, 14:58

BBC 2000 тагача иш ўрнини қисқартиради
Жаҳон
16.04.2026, 10:14
машҳур янгиликлар

Олий таълим тўғрисидаги низом янгидан тасдиқланди
Таълим
06.04.2026, 17:35

«Крокус Сити Холл» теракти иши бўйича маҳкум ўз жонига қасд қилди
Жаҳон
07.04.2026, 18:42

Европада 12 тонна KitKat маҳсулоти ўғирланди
Жаҳон
31.03.2026, 15:37

Кимда “қизил тугма” бор? Дунёдаги ядровий давлатлар ва уларнинг тарихи
Фан-технология
01.04.2026, 10:04

Бенкси ким? Асримизнинг энг машҳур “кўча” рассоми фош бўлди(ми?)
Маданий
28.03.2026, 15:48

“Уйимиз жуда гўзал” – Артемида II Ернинг янги фотосуратларини юборди
Фан-технология
06.04.2026, 10:49
