Эронга музлатилган 100 миллиард долларлик активлари зарур
Эрон бугунги музокаралар фонида камида 6 миллиард долларини қайтаришни талаб қилмоқда, умумий музлатилган активлар эса 100 миллиарддан ошади.
Жаҳон
16.04.2026, 14:58
Улашиш:

Эрон санкциялар сабабли йилдан-йилга заифлашиб бормоқда. 1979 йилдан бери қўлланиб келинадиган мазкур санкциялар Теҳроннинг хорижий банкларда музлатиб қўйилган нефть савдосидан тушган даромадлар ва бошқа активларидан фойдаланиш имкониятини чеклаб қўйди.
10 апрель куни Покистонда ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларнинг биринчи босқичи бошланишидан аввал Эрон парламенти спикери Муҳаммад Боқир Қолибоф ҳар қандай музокаралар бўлишидан олдин Эроннинг музлатилган активлари қайтарилиши шартлигини маълум қилди.
Бир кундан сўнг Исломободда бўлиб ўтган сулҳ музокараларида Вашингтон Эроннинг мамлакат ташқарисидаги активларининг ҳеч бўлмаганда бир қисмини музлатишдан чиқаришга рози бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бироқ уларни АҚШ ҳукумати зудлик билан рад этди.
Амалдаги АҚШ-Эрон ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш келишувининг муддати тугаяпти. Тез орада музокаралар қайта тикланиши кутилаётгани боис, бу кескинлик яна юзага чиқиши мумкин.
Хўш, Эроннинг қанча активи музлатилган, бу маблағлар айни пайтда қаерда сақланмоқда ва нега улар Эрон учун жуда муҳим?
Эроннинг музлатилган активлари миқдори

Эроннинг расмий ҳисоботлари хориждаги музлатилган активларнинг умумий миқдорини 100 миллиард доллардан ортиққа баҳоламоқда.
“Ал-Жазира” хабарига кўра, бу активлар Эроннинг углеводородлар сотишдан тушадиган йиллик даромадидан тахминан уч баравар кўпдир.
Бу ўнлаб йиллар давомида АҚШ бошчилигидаги санкциялардан азият чекиб келаётган жамият учун жуда катта сумма.
Бироқ АҚШ активларни қайтарган тақдирда ҳам уларнинг қандай ишлатилишига шарт қўйиш-қўймаслиги ҳозирча ноаниқ.
АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама даврида ғазначилик котиби бўлиб ишлаган Жейкоб Лю 2016 йилда барча санкциялар бекор қилинган тақдирда ҳам Эрон чет элда музлатилган активларининг ҳаммасидан фойдалана олмаслигини айтган.
Ўша пайтда Эрон санкцияларни енгиллаштириш эвазига ядровий дастурини тўхтатиш бўйича АҚШ ва бошқа давлатлар билан муҳим келишувга эришганди.
Люнинг маълум қилишича, аслида Эрон музлатилган активларининг кўпи билан ярмидан фойдалана олиши мумкин, чунки қолган қисми аввалги қилинган сармоялар ёки қарз тўловлари учун йўналтирилади.
Ҳозирги кунда Теҳроннинг сулҳ музокараларидаги асосий талаби — ишончни мустаҳкамлаш чораси сифатида ўзининг музлатилган активларидан камида 6 миллиард долларини қайтариб олиш.
Активларнинг музлатилиши

Бирор шахс, компания ёки давлат марказий банкининг маблағлари, мулки, қимматли қоғозлари бошқа бир давлат ҳукумати ёхуд халқаро ташкилот томонидан вақтинча сақлаб турилиши – активларни музлатиш дейилади.
Активлар суд, бошқа давлат, халқаро орган ёки банк муассасаси томонидан музлатилиши мумкин. Давлатлар расман бошқа бир мамлакат ёки компаниянинг активларини жиноий фаолият, пул ювиш ёки халқаро ҳуқуқ нормаларини бузганлик айбловлари билан музлатиб қўяди.
Бироқ танқидчилар фикрича, одатда бу амалиёт Ғарб давлатларининг рақибларини нишонга олиш учун танлаб қўлланилади.
Масалан, Исроил инсон ҳуқуқларини поймол қилиш, ноқонуний урушлар олиб бориш ва апартеидни амалга оширишда бир неча бор айбланган. Шунга қарамай, унинг хориждаги активлари бирорта давлат томонидан музлатилмаган.
Эрон, Россия, Шимолий Корея, Ливия, Венесуэла ва Куба хорижий ҳукуматлар томонидан активлари музлатиб қўйилган мамлакатлар сирасига киради. Уларнинг барчасини боғлаб турувчи умумий жиҳат — АҚШнинг халқаро майдондаги гегемонлигига қарши чиққани.
Эрон активларининг музлатилиш сабаблари
Эрон активлари илк бор 1979 йил ноябрда музлатилган. Ўшанда АҚШ президенти Жимми Картер Эрон Қўшма Штатларнинг миллий хавфсизлиги, ташқи сиёсати ва иқтисодиётига ноодатий ва фавқулодда таҳдид солмоқда, деб баёнот берган.
Бу вақтда эронлик талабалар АҚШнинг Теҳрондаги элчихонасида 66 нафар америкалик фуқарони гаровда ушлаб турган эди.
Ўша пайтдаги Ғазначилик котиби Уилям Миллер журналистларга Эроннинг ликвид активлари миқдори 6 млрд доллардан кам бўлиб, унинг энг катта қисми Ню-Ёрк Федерал захира банкидаги 1,3 млрд долларлик векселлар эканини айтган.
1981 йилда Жазоир воситачилигида АҚШ ва Эрон ўртасида битимлар тузилган. Натижада Эроннинг ўша пайтгача ушлаб турилган 52 нафар америкалик асирни озод қилиши эвазига Қўшма Штатлар ушбу активларнинг асосий қисмини чиқарди.
Бироқ кейинги йилларда Вашингтоннинг Теҳрон ядровий дастуридан хавотирлангани сабабли муносабатлар ёмонлашишда давом этди.
Гарчи Эрон уранни фуқаролик энергетикаси учун зарур бўлган меъёрдан анча юқори даражада бойитган бўлса-да, у ўзининг уран бойитиш дастури фақат тинч мақсадларга мўлжалланганини доим таъкидлаб келади.
Исроил ва АҚШ Эронни кўп бора ядровий қурол яратиш учун уран бойитаётганликда айблаган.
АҚШ ва унинг иттифоқчилари, хусусан Европа мамлакатга нисбатан бир неча бор санкциялар қўллаган. Ваҳоланки, Яқин Шарқда махфий дастур асосида яратилган ядровий қуролга эга бўлган ягона давлат – Исроил бундай чекловларга дуч келмаган.
2015 йилда Эрон АҚШнинг ўша вақтдаги президенти Барак Обама воситачилигида жаҳоннинг қудратли давлатлари билан JCPOA (Умумий қўшма ҳаракатлар режаси) деб номланган битимни имзолади.
Ушбу битимга кўра, Теҳрон ўз ядровий дастурини чеклашга рози бўлди ва бунинг эвазига хориждаги аксарият активларидан фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Бироқ 2018 йилда Доналд Трамп АҚШни битимдан бир томонлама чиқариб, уни “холис эмас” деб атади. Эронга қарши санкцияларни қайта жорий қилиб, унинг хорижий активларини яна музлатиб қўйди.
2023 йилда эса АҚШ ва Эрон маҳбуслар алмашинуви тўғрисида келишувга эришди. Унга кўра, АҚШда қамалган бир нечта Эрон фуқаросининг чиқарилиши ҳамда Жанубий Кореяда музлатиб қўйилган 6 миллиард долларлик маблағлардан фойдаланишга рухсат берилиши эвазига Теҳрон беш нафар АҚШ фуқаросини озод этди.
Европа Иттифоқи ҳам Эронни инсон ҳуқуқларини поймол қилганликда, ядровий мажбуриятларга риоя этмасликда, терроризмни қўллашда ҳамда дрон дастури орқали Россиянинг Украинага қарши урушини дастаклашда айблаб, мамлакат марказий банки активларини қисман музлатиб қўйган.
Музлатилган Эрон активлари қаерда?

Эроннинг музлатилган активлари бир нечта давлатда сақланади. Уларнинг ҳар бирида қанча маблағ сақланаётгани аниқ эмас.
Бироқ Эрон ОАВ аввалроқ Япония тахминан 1,5 миллиард, Ироқ 6 миллиард, Хитой камида 20 миллиард ва Ҳиндистон 7 миллиард доллар маблаққа эгалик қилаётгани ҳақида хабар берган эди.
Шунингдек, АҚШда Эроннинг бевосита музлатилган 2 миллиард долларлик активлари мавжуд, Европа Иттифоқи мамлакатларида эса бу кўрсаткич ўртача 1,6 миллиард долларни ташкил этади.
Қатарда тахминан 6 миллиард доллар бор – бу маблағ Эронга тўлов қилиш учун Жанубий Кореядан ўтказилган, аммо кейинчалик АҚШ томонидан блоклаб қўйилган.
Улар Эронга қанчалик зарур?

Эрон иқтисодиёти инқирозда. Ўн йиллик санкциялар унинг нефть экспортини чеклаб, инвестицияларни жалб қилиш ҳамда саноат ва технологияларини модернизациялаш имкониятларини тўхтатиб қўйди.
Инфляциянинг кескин ўсиши ва миллий валюта – риалнинг қадрсизланиши декабрь ҳамда январь ойларида оммавий норозиликларга сабаб бўлди, кейинчалик бу намойишлар ҳукмрон тузумга қарши кенг кўламли ҳаракатга айланиб кетди.
Хавфсизлик кучлари томонидан ўтказилган бостиришлар чоғида минглаб одамлар ҳалок бўлди. Эрон расмийларининг даъво қилишича, бу қотилликлар учун АҚШ ва Исроил томонидан молиялаштирилган ҳамда қуроллантирилган “террорчилар” масъулдир. Яқинда Трамп АҚШ намойишчиларнинг бир қисмини қуроллантирганини тасдиқлади.
Шундай шароитда музлатилган активлар Эрон бемалол фойдаланиши мумкин бўлган тайёр нақд пулдир. 100 миллиард доллар мамлакат ялпи ички маҳсулотининг қарийб чорагини ташкил этади.
Эроннинг нефть конлари, сув тизимлари ва электр тармоқлари эскирмоқда, агар мамлакат активларига эркин кириш имконига эга бўлса, йирик саноат тармоқларини модернизация қила олади.
Шунингдек, мамлакат урушдаги йирик талафотларни ҳам бартараф этиши лозим, активларнинг очилиши бу жараённи тезлаштиради.
Агар АҚШ томонидан активларнинг музлатилиши бекор қилинса, бу Эроннинг халқаро давлатлар ва қўшнилари билан савдо ҳамда интеграциясини ривожлантириши мумкин.
Ростдан шундай бўладими ёки йўқ – ҳозирча ноаниқ. Чунки Трамп маъмурияти шунақанги кескин сиёсат юритмоқдаки, унинг кейинги қадамларини тахмин қилиш жуда қийин.
Муаллиф: Исомиддин Жуманазаров
Жаҳон
16.04.2026, 14:58
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Эрон бойитилган урандан воз кечмайди - Хоманаий
Жаҳон
21.05.2026, 17:08

АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокараларда қўйилган кескин шартлар
Жаҳон
19.05.2026, 11:55

Аббос Ароқчи Уммон султони билан музокара ўтказди
Жаҳон
27.04.2026, 13:04

Трамп: Эрон Ҳўрмуз бўғозидан кунига 500 млн доллар даромад олади
Жаҳон
23.04.2026, 10:11

Трамп: Эрон Ҳўрмуз бўғозидан кунига 500 млн доллар даромад олади
Жаҳон
23.04.2026, 10:11

Трамп: Эрон раҳбарияти билан учрашишга тайёрман
Жаҳон
21.04.2026, 09:55
машҳур янгиликлар

ОТМларда янги бакалавриат ва магистратура йўналишлари жорий этилди
Таълим
07.07.2026, 09:48

Абитуриентлар учун рухсатномалар бериш бошланди
Таълим
08.07.2026, 10:57

Тошкентда энг қиммат ва энг арзон квартиралар қайси туманда?
Ўзбекистон
26.06.2026, 17:14

“Эпштейн оролидаги жирканчликлар бари мужассам” – ўзбек сайёҳининг Таиландга сафари
Маданий
06.07.2026, 15:30

Ироқ ҳукумати коррупцияга қарши муросасиз кураш бошлади
Жаҳон
01.07.2026, 11:42

Тошкент вилоятида боғчалар вақтинча ёпилди
Таълим
16.07.2026, 11:28
сўнгги янгиликлар

Пенсия тизимида қандай ўзгаришлар кутилмоқда?
Иқтисодиёт
22.07.2026, 17:24

Энди Тошкентдан Самарқандга 2,5 соатда етиб борилади – Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон
22.07.2026, 16:01

Саида Мирзиёева дипломатик ваколатхоналар фаолиятини таҳлил қилади
Сиёсат
22.07.2026, 13:09

Украина бу йил 700 квадрат километр ҳудудини қайтариб олди
Сиёсат
22.07.2026, 12:36

«Мурунтов»да улкан юк машинаси енгил автомобилни босиб кетди. Икки киши ҳалок бўлган
Ўзбекистон
22.07.2026, 12:22

АҚШ Саудия Арабистони билан ядро энергетикаси бўйича тарихий келишувни маъқуллади
Жаҳон
22.07.2026, 11:10

Франция 15 ёшгача бўлганлар учун ижтимоий тармоқларни тақиқламоқда
Жаҳон
22.07.2026, 11:08

Хусийлар Саудия Арабистонига қарши денгиз блокадаси эълон қилди
Жаҳон
21.07.2026, 16:33

ЖЧ чипта ва формалари бўйича саволлар очиқ қолмоқда: ЎФА ва вазирлик нима деди?
Спорт
21.07.2026, 16:22

Гаяна қирғоқларида паром ағдарилди: ҳалок бўлганлар сони ҳозирча 27 та
Жаҳон
21.07.2026, 13:23

Ўзбекистон туризмига қизиқиш 54 фоизга ошди — Expedia Group
Маданий
21.07.2026, 13:10

Тошкент метрополитенига 3 та янги поезд олиб келинди
Ўзбекистон
21.07.2026, 11:51

FIFA рейтинги янгиланди: Ўзбекистон рейтингда 10 поғона пастлади
Спорт
21.07.2026, 11:14

Умра визаси энди 1 йил муддатга берилади
Маданий
21.07.2026, 10:43

Алифбога тузатишлар ортиқча харажат талаб қилмайди
Ўзбекистон
21.07.2026, 10:02

Афғонистонда Эронга кетаётган 5 муҳожир саҳрода ҳалок бўлди, 14 нафари бедарак йўқолди
Жаҳон
20.07.2026, 16:05

Food City чорраҳасида кўприк қурилиши сабаб Тошкентда бир қатор йўллар ёпилади
Ўзбекистон
20.07.2026, 15:45

Алкоголли ичимликларни реклама қилган блогерга чора кўрилди
Ўзбекистон
20.07.2026, 13:38

Бекатлар ўз вазифасини бажаряптими?
Ўзбекистон
20.07.2026, 12:20

Кечаси Украина Москва вилоятига 400 та дрон учирди
Жаҳон
20.07.2026, 11:45
машҳур янгиликлар

ОТМларда янги бакалавриат ва магистратура йўналишлари жорий этилди
Таълим
07.07.2026, 09:48

Абитуриентлар учун рухсатномалар бериш бошланди
Таълим
08.07.2026, 10:57

Тошкентда энг қиммат ва энг арзон квартиралар қайси туманда?
Ўзбекистон
26.06.2026, 17:14

“Эпштейн оролидаги жирканчликлар бари мужассам” – ўзбек сайёҳининг Таиландга сафари
Маданий
06.07.2026, 15:30

Ироқ ҳукумати коррупцияга қарши муросасиз кураш бошлади
Жаҳон
01.07.2026, 11:42

Тошкент вилоятида боғчалар вақтинча ёпилди
Таълим
16.07.2026, 11:28
