Электрон рухсатномасиз машинани жарима майдончасидан чиқариш тақиқланади
Тошкентда ушланган транспортни жарима майдончасидан чиқариш фақат электрон рухсатнома асосида амалга оширилади.
Ўзбекистон
23.09.2026, 17:32
Улашиш:

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 сентябрдаги 508-сон қарори билан Тошкент шаҳрида қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги учун ушланган транспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларига олиб келиш, жойлаштириш ва сақлаб туриш тартиби тасдиқланди.
Низомга кўра, ваколатли давлат органи транспортни жарима майдончасига жойлаштириш ҳақида қарор қабул қилганда, бу ҳақда «Жарима майдончаси» модули орқали тегишли давлат органлари ва хизмат кўрсатувчи юридик шахсларга хабар юборилади.
Транспортни бошқаришдан четлаштириш назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этилганда, транспорт воситаси жарима майдончасига фақат махсус техника, жумладан, эвакуатор ёки манипулятор ёрдамида олиб келиниши мумкин.
Ушланган транспорт воситасини сақлаб туришга сабаб бўлган ҳолатлар бартараф этилгандан кейин уни жарима майдончасидан чиқаришга «Жарима майдончаси» модули орқали рухсат берилади.
Рухсатнома маъмурий ишни кўриб чиқувчи органнинг мансабдор шахси томонидан айнан шу модул орқали расмийлаштирилади. Ҳужжат QR-код билан тасдиқланади.
Расмийлаштирилган электрон рухсатнома транспорт воситаси ҳайдовчиси ҳамда сақлаб туриш хизматини кўрсатувчи юридик шахсга «Жарима майдончаси» модули орқали бир иш куни ичида юборилади. Шунингдек, ҳайдовчининг телефон рақамига SMS хабар ҳам жўнатилади.
Янги тартибда электрон тизимдан ташқари расмийлаштирилган рухсатномаларга алоҳида чеклов белгиланган. Жумладан, «Жарима майдончаси» модули орқали расмийлаштирилмаган рухсатнома асосида ушланган транспорт воситасини жарима майдончасидан чиқариб юбориш тақиқланади.
Шу тариқа, транспортни сақлашга асос бўлган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин ҳам уни чиқариш жараёни электрон тизимда расмийлаштирилган рухсатнома асосида амалга оширилиши шарт.
Низом Тошкент шаҳрида қонунчилик бузилиши сабаб ушланган транспорт воситаларини вақтинча сақлаш, уларни жойлаштириш ва чиқариш жараёнларини ягона тартиб асосида амалга оширишни белгилайди.
мавзуга оид янгиликлар

Қозоғистонга кириш пуллик бўлади
Иқтисодиёт
02.09.2026, 10:46

1 августдан жарима майдончасидан машиналар фақат QR-код орқали чиқарилади
Ўзбекистон
07.07.2026, 14:14

Тошкент вилоятида иссиқхоналарни демонтаж қилиш ишлари бошланди
Ўзбекистон
03.07.2026, 10:01
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
сўнгги янгиликлар

АҚШ Сенатига сайланган илк мусулмон сенатор Абдул Ал-Сайед ким?
Сиёсат
05.11.2026, 19:44

«Футбол — бу одамлар»: Роналду хайрлашув мактубини ёзди
Спорт
05.11.2026, 17:43

Трамп маслаҳатчилари Исроилдан бошпана сўрамоқчи
Сиёсат
05.11.2026, 17:02

Дакар-2026: ўзбекистонлик дзюдочи Жўрабек Эшпўлатов кумуш медални қўлга киритди
Спорт
05.11.2026, 15:48

Энергетик ичимликлар таъқиқланиши мумкин
Жаҳон
05.11.2026, 11:29

Марказий банк асосий ставкани 14 фоизда қолдирди
Иқтисодиёт
05.11.2026, 10:23

Ўзбекистонда пахта ҳосили 5 миллион тоннадан ошди: 35 йиллик рекорд янгиланди
Ўзбекистон
05.11.2026, 09:51

АҚШ Сенатига илк мусулмон сайланди
Сиёсат
04.11.2026, 17:55

Жаҳон тиллари университетидаги «Хавфсиз талаба» можароси: декан ишдан олинди
Таълим
04.11.2026, 17:07

Экстремистик ташкилотларда иштирок этганлик учун 10 йилгача қамоқ жазоси белгиланди
Ўзбекистон
04.11.2026, 15:27

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Бундан буён “камбағал оила қолмади” деган ҳисобот ўтмайди – Президент
Ўзбекистон
04.11.2026, 14:16

Дунё бўйлаб 28 йил
Маданий
04.11.2026, 11:59

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

24 давлат вакиллари Самарқандда нимани муҳокама қилади?
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:07

Тошкент метросида аёллар учун алоҳида вагонлар жорий этилиши мумкин
Ўзбекистон
04.11.2026, 10:32

Лукашенко Украинадаги уруш тугашини кутмоқда
Жаҳон
03.11.2026, 17:28

Ҳиндистон 500 миллион кишини камбағалликдан чиқарди
Жаҳон
03.11.2026, 17:09

4 ноябрь куни Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?
Ўзбекистон
03.11.2026, 15:09

Энди телефонга исталганча реклама юбориб бўлмайди
Ўзбекистон
03.11.2026, 11:43
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
