Энди Тошкентдан Самарқандга 2,5 соатда етиб борилади – Шавкат Мирзиёев
Президент қиймати қарийб 2,2 миллиард доллар бўлган Тошкент – Самарқанд йўналишидаги автомобиль йўли қурилишига тамал тоши қўйди.
Ўзбекистон
22.07.2026, 16:01
Улашиш:

Президент Шавкат Мирзиёев 22 июль куни Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманига ташриф буюриб, Тошкент – Самарқанд йўналишидаги пуллик муқобил автомобиль йўли қурилишига тамал тоши қўйди.
Қиймати қарийб 2,2 миллиард доллар бўлган олти полосали йўлнинг умумий узунлиги 282 километрни ташкил этади. У Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларидаги аҳолиси 2 миллиондан зиёд бўлган 13 та туман орқали ўтади.
Лойиҳа доирасида:
- 92 та кўприк;
- 28 та йўл ўтказгич;
- 60 та туннель типидаги ўтиш жойи;
- хўжалиги эҳтиёжлари учун ер ости йўлаклари ва сув ўтказиш иншоотлари қурилади.
Йўл қопламаси оғир ва юқори тезликда ҳаракатланадиган транспорт воситалари қатновига чидамли монолит бетондан барпо этилади. Текис ҳудудларда ҳаракат тезлиги соатига 150 километргача бўлиши кўзда тутилган.
“Ушбу лойиҳа ишга тушганидан сўнг унинг афзаллигини ҳар бир юртдошимиз ўз ҳаётида, албатта, ҳис қилади. Тошкентдан Самарқандга етиб бориш вақти ҳозирги 5 соатдан 2,5 соатга қисқаради”, – деди давлат раҳбари.

Янги магистралнинг афзалликлари
Янги автомагистраль суткасига 60 мингдан 80 мингтагача транспорт воситасини ўтказиш имконига эга бўлади.
Ҳисоб-китобларга кўра, юк ташиш таннархи 19-24 фоизга пасаяди. Бу, айниқса, тез бузиладиган мева-сабзавот, гўшт, сут ва бошқа маҳсулотларни бозорларга қисқа муддатда ва сифатли етказиш имкониятини кенгайтиради.
Жаҳон банки таҳлилларига кўра, бундай инфратузилма лойиҳаларига киритилган ҳар бир доллар иқтисодиётга 5 баробаргача самара келтиради. Янги йўл Тошкент шаҳри, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари ялпи ҳудудий маҳсулотининг 3 фоизга ўсишига туртки бериши кутилмоқда.
Лойиҳа қандай амалга оширилади?
Автомагистраль Европа, Туркия, Хитой ва бошқа давлатларнинг илғор тажрибалари асосида лойиҳалаштирилган. Биринчи босқичда йўл хитойлик ҳамкорлар билан EPC модели асосида барпо этилади, кейинчалик уни бошқариш, сақлаш ва эксплуатация қилишнинг замонавий механизмлари жорий этилади.
Лойиҳани халқаро сифат, хавфсизлик ва экологик стандартлар асосида амалга ошириб, 2030 йилда фойдаланишга топшириш режалаштирилган.
мавзуга оид янгиликлар

Шавкат Мирзиёев Дональд Трампга анъанавий ўзбек шийпонларини совға қилди
Ўзбекистон
24.08.2026, 17:37

Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги қонун имзоланди
Иқтисодиёт
11.07.2026, 11:26

Тошкентда 12 та сунъий кўл барпо этилади
Ўзбекистон
06.07.2026, 12:25

Сиэтл 1 сентябрни “Ўзбекистон Мустақиллиги куни” деб эълон қилди
Ўзбекистон
28.08.2026, 17:05

Россияда қийин вазиятга тушган фуқароларга Ўзбекистонга қайтишда ёрдам кўрсатилади
Ўзбекистон
24.08.2026, 15:10

Россия ТИВ Ўзбекистондан блогер Макаренко фаолиятига ҳуқуқий баҳо беришни сўради
Сиёсат
22.08.2026, 12:00
машҳур янгиликлар

Ногиронлиги бўлган абитуриентларга имтиҳонда 50 фоиз қўшимча вақт берилади
Таълим
05.08.2026, 15:29

Ўзбекистонга январь-июнь ойларида 21 042 нафар чет эллик ўқиш учун келган
Таълим
10.08.2026, 11:47

Мустақиллик байрамида неча кун дам берилади?
Ўзбекистон
28.08.2026, 16:13

Янги қурилаётган уйдан хонадон сотиб олишда қайси ҳужжатларни текшириш керак?
Ўзбекистон
26.08.2026, 09:52

Эгизак миноралар теракти: 25 йиллик жиноят суди
Жаҳон
27.08.2026, 13:10

30 йилдан ортиқ хизмат қилган ҳарбийлар пенсияси оширилади
Ўзбекистон
08.08.2026, 11:35
сўнгги янгиликлар

ОТМлар супер-контракт миқдорларини эълон қила бошлади
Таълим
02.09.2026, 17:55

АҚШ Эронга янги зарбалар берди
Сиёсат
02.09.2026, 16:44

Россия Эронга гипертовушли ракеталар технологиясини махфий узатган — FT
Жаҳон
02.09.2026, 14:06

Истанбул яқинида иккита Туркия савдо кемаси тўқнашиб кетди
Жаҳон
02.09.2026, 12:37

Лионел Месси Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини якунлади
Спорт
02.09.2026, 12:25

ШҲТ “Толибон”ни Афғонистонда инклюзив ҳукумат тузишга чақирди
Сиёсат
02.09.2026, 11:48

Қозоғистонга кириш пуллик бўлади
Иқтисодиёт
02.09.2026, 10:46

Россия жанг майдонида ғалаба қозонмоқда ва “террорчилар” билан музокара ўтказмайди – Путин
Сиёсат
02.09.2026, 10:43

Қозоғистоннинг таниқли Orda.kz нашри фаолиятини тўхтатди
Жаҳон
02.09.2026, 10:13

Юридик университетида контракт нархлари 46 фоизгача ошди
Таълим
02.09.2026, 09:22

Ўзбекистонда 2200 йиллик юнон ҳарбий қароргоҳи топилди
Маданий
30.08.2026, 10:36

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 8,1 фоизга ўсди: экспорт камайиб, импорт ҳажми ошган
Иқтисодиёт
29.08.2026, 12:02

Сиэтл 1 сентябрни “Ўзбекистон Мустақиллиги куни” деб эълон қилди
Ўзбекистон
28.08.2026, 17:05

Мустақиллик байрамида неча кун дам берилади?
Ўзбекистон
28.08.2026, 16:13

Сингапурда ўрмонларни уй-жой қурилиши учун кесиш режаси норозиликларга сабаб бўлди
Жаҳон
28.08.2026, 15:38

Трамп Онтарио кўли номини “Америка кўли” деб ўзгартирди
Жаҳон
28.08.2026, 12:58

Норвегия қироли Харальд V 89 ёшида вафот этди
Жаҳон
28.08.2026, 12:02

Трамп: Путин НАТО ҳудудига ҳужум қилмайди
Жаҳон
28.08.2026, 11:06

Ратко Младич Гаагадаги қамоқхонада вафот этди
Сиёсат
27.08.2026, 18:48

Apple сентябрда “iPhone Ultra” букламафонини намойиш этади
Фан-технология
27.08.2026, 17:33
машҳур янгиликлар

Ногиронлиги бўлган абитуриентларга имтиҳонда 50 фоиз қўшимча вақт берилади
Таълим
05.08.2026, 15:29

Ўзбекистонга январь-июнь ойларида 21 042 нафар чет эллик ўқиш учун келган
Таълим
10.08.2026, 11:47

Мустақиллик байрамида неча кун дам берилади?
Ўзбекистон
28.08.2026, 16:13

Янги қурилаётган уйдан хонадон сотиб олишда қайси ҳужжатларни текшириш керак?
Ўзбекистон
26.08.2026, 09:52

Эгизак миноралар теракти: 25 йиллик жиноят суди
Жаҳон
27.08.2026, 13:10

30 йилдан ортиқ хизмат қилган ҳарбийлар пенсияси оширилади
Ўзбекистон
08.08.2026, 11:35
