"Қўли қичиган" ўқитувчи энди директор ўринбосарини калтаклади
Чилонзор туманидаги 188-сонли умумтаълим мактабида болани калтаклаган рус тили ўқитувчиси бошқа бир қанча ҳуқуқбузарликларни содир этгани сабабли жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди.
Ўзбекистон
26.09.2024, 14:01
Улашиш:

"Qoʻli qichigan" oʻqituvchi endi direktor oʻrinbosarini kaltakladi
Унда ёзилишича, жорий йилнинг 24 сентябрь куни 1980 йилда туғилган Р.О. қизи Ж.Р. (2010 йилда туғилган) таҳсил оладиган Яшнобод туманидаги 204-умумий ўрта таълим мактабига бориб, мактаб раҳбарияти билан тортишиб қолган. Шундан сўнг мактаб директорининг ММИБ (маънавий-маърифий ишлар бўйича) ўринбосари Ғ.М.га нисбатан жисмоний куч ишлатган.
"Аёлдан жамоат жойида тартибига риоя қилиши сўралганида, мактаб ҳудудида Миллий гвардия ва ИИО ходимларига нисбатан ғайриижтимоий муносабатда бўлиб, уларнинг қонуний талабларини бажармасдан кескин қаршилик кўрсатган. Ушбу ноқонуний ҳаракатларини Р.О. кўплаб мактаб ўқувчилари кўз ўнгида содир этган", дейилади омбудсман хабарида.
25 сентябрь куни жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судида мазкур иш кўриб чиқилган. Р.О. суд томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик), 194-моддасининг 1-қисми (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) ва 197 (5) моддаси (таълим ташкилоти педагог ходимининг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ёки ўз хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш) билан айбдор деб топилган.
Унга нисбатан БҲМнинг 3 баравари (1 020 000 сўм) ҳамда 7 баравари (2 380 000 сўм) жарима тайинланган. Шунингдек, узил-кесил жазо сифатида 7 сутка маъмурий қамоқ чораси қўлланилган. Бу фақатгина директор ўринбосарига нисбатан қилган хатти-ҳаракатлари учун жазо эди.
Ҳозирда Р.О.нинг Чилонзор туманидаги 188-сонли умумтаълим мактабда 6-синф ўқувчисига нисбатан содир этган ҳаракати юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Болалар омбудсманига кўра, педагог ва тарбиячилар тегишли вазифа ёки лавозимга тайинланишидан аввал махсус психологик кўрикдан ўтказилиши керак. Номуносиб хулқли, бола соғлиғи учун хавфли шахслар таълим-тарбия муассасаларида фаолият юритишига йўл қўйиш мумкин эмас.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова Ўзбекистоннинг ички ишига аралашиб, Чилонзор тумани 188-мактабда юз берган ҳолат бўйича Ўзбекистон ҳукуматидан бу вазиятга изоҳ беришини сўраган эди.
Ўзбекистон
26.09.2024, 14:01
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Сунъий интеллект дунё мактабларига оммавий кириб келмоқда
Фан-технология
08.02.2026, 07:47

Истанбулда Ўзбекистоннинг хориждаги илк мактаби қурилиши бошланди
Ўзбекистон
30.01.2026, 10:29

9 ёшли болага жароҳат етказган ўсмирнинг онаси жаримага тортилди
Ўзбекистон
15.10.2025, 10:31

B2 сертификати йўқ инглиз тили ўқитувчилари йил охиригача ишлайди
Таълим
25.09.2025, 17:08

Тошкентда ўқувчилар олдида ўқитувчиларни ҳақорат қилган директор ишдан бўшатилди
Таълим
12.09.2025, 09:03

Ўзбекистонда олти ойда 68 та янги мактаб қурилди
Ўзбекистон
26.08.2025, 13:14
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда иккинчи фуқаролик мумкинми?
Ўзбекистон
21.04.2026, 10:35

Ташиев ва Жапаров рақобати: зиддият ортидаги коррупция ва сиёсий ўйинлар
Жаҳон
29.04.2026, 17:48

“Очофат йиртқичлар” – Трамп, Путин ва Нетаняҳу халқаро ҳуқуқни бузишда айбланди
Жаҳон
21.04.2026, 11:26

Ҳар дақиқада 3 та чақалоқ: Суданда оналар ва болалар ҳаёти хавф остида
Жаҳон
14.04.2026, 12:22

Европага элтувчи йўллар “қабристон”га айланмоқда
Жаҳон
22.04.2026, 11:38

Трампнинг тинчини бузган жангари ким?
Жаҳон
27.04.2026, 12:34
сўнгги янгиликлар

«Эркин бўлиш», «Эркин гапириш»: Тошкентда журналист аёллар подиумга чиқди
Маданий
07.05.2026, 16:22

Афғонистондаги гуманитар инқироз Марказий Осиёни логистика марказига айлантириши мумкин
Жаҳон
07.05.2026, 13:30

Ўзбекистон ва Покистон саноат, инвестиция ва логистика соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда
Иқтисодиёт
07.05.2026, 12:06

Шавкат Мирзиёев Си Цзинпинга ҳамдардлик билдирди
Жаҳон
07.05.2026, 11:19

Блогерлар солиқ тўлаяптими?
Иқтисодиёт
07.05.2026, 10:45

Тарихий адолат тикланмоқда: яна 161 нафар қатағон қурбони оқланди
Ўзбекистон
07.05.2026, 09:39

Сунъий интеллект ҳуқуқ соҳасида: «Адолат» мaркази янги платформани ишга туширди
Ўзбекистон
06.05.2026, 21:36

Эронлик Нобел мукофоти совриндори Наргес Муҳаммадий ўлим ёқасида
Жаҳон
06.05.2026, 17:11

FIFA раҳбари Инфантино жаҳон чемпионати чипталари нархини ҳимоя қилди
Спорт
06.05.2026, 16:09

Йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 18 миллиард долларга етди
Иқтисодиёт
06.05.2026, 14:58

Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонасида Украинанинг бизнес вакиллари билан учрашув ўтказилди
Ўзбекистон
06.05.2026, 14:20

Собиқ биринчи хонимнинг қамоқ муддатини узайтирган жанубий кореялик судья ўлик ҳолда топилди
Жаҳон
06.05.2026, 13:51

Италия бош вазири сунъий интеллект қурбонига айланди
Жаҳон
06.05.2026, 12:25

Тиббиёт клиникалари устидан назорат кучайтирилади
Ўзбекистон
06.05.2026, 12:10

Тошкент “Бродвей”и янгиланади
Ўзбекистон
06.05.2026, 11:20

Соғлиқни сақлаш вазирлигида йирик кадрлар алмашинуви амалга оширилди
Ўзбекистон
06.05.2026, 10:06

Ёш оталарга таътил бериш ҳақидаги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди
Ўзбекистон
05.05.2026, 17:44

“Эзгулик” фаоли қарийб 4 йилдан сўнг оқланди
Ўзбекистон
05.05.2026, 17:02

Футбол бўйича 2026-йилги жаҳон чемпионатини Хитой ва Ҳиндистон кўролмаслиги мумкин
Спорт
05.05.2026, 15:59

Кремлда хавфсизлик чоралари кучайтирилди: Путинга таҳдидлар ҳақида хабарлар пайдо бўлди
Жаҳон
05.05.2026, 15:45
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда иккинчи фуқаролик мумкинми?
Ўзбекистон
21.04.2026, 10:35

Ташиев ва Жапаров рақобати: зиддият ортидаги коррупция ва сиёсий ўйинлар
Жаҳон
29.04.2026, 17:48

“Очофат йиртқичлар” – Трамп, Путин ва Нетаняҳу халқаро ҳуқуқни бузишда айбланди
Жаҳон
21.04.2026, 11:26

Ҳар дақиқада 3 та чақалоқ: Суданда оналар ва болалар ҳаёти хавф остида
Жаҳон
14.04.2026, 12:22

Европага элтувчи йўллар “қабристон”га айланмоқда
Жаҳон
22.04.2026, 11:38

Трампнинг тинчини бузган жангари ким?
Жаҳон
27.04.2026, 12:34
