“Soliq Mobile” орқали 3,2 млрд сўм кешбек талон-торож қилинди

Фарғона вилоятида “Soliq Mobile” иловаси орқали 3,2 млрд сўм маблағлар “Кешбек” сифатида талон-торож қилинганлиги фош этилди.

Улашиш:

“Soliq Mobile” орқали 3,2 млрд сўм кешбек талон-торож қилинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилди.

Натижада фуқаролар М.Х., М.Х. ва К.И. ўзаро тил бириктириб, Telegram тармоғидаги гуруҳлар орқали 7 та МЧЖга тегишли харид чекларини ноқонуний сотиш билан шуғуллангани аниқланди.

Улар амалда ҳеч қандай молиявий алоқалар бўлмаган бўлса-да, гўёки 3,3 трлн сўмлик маҳсулот ва хизматлар харид қилинганлиги ҳақида сохта электрон ҳисоб-фактуралар расмийлаштириб, пулларни онлайн-NKM орқали кирим қилишган ва харид чеклари чиқаришган.

Натижада “Soliq Mobile” иловаси орқали 211 584 нафар фуқарога кешбек сифатида 28,5 млрд сўм ҳисобланиб, шундан 3,2 млрд сўми тўлаб берилиши орқали бюджет маблағлари талон-торож қилинган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Иккинчи жаҳон урушида Германия нега енгилди?

1941-йилда Гитлер СССРни бир неча ой ичида таслим қилишни режалаштирди. Европанинг катта қисмини аллақачон бўйсундирган Германия қўшинлари Москва остонасигача етиб борди. Аммо орадан тўрт йил ўтиб, Берлиннинг ўзи вайроналар ичида қолди.

Маданий

16.10.2026, 15:13

Саудия Арабистони Мадина устида ракетани тутиб қолди

Ҳусийлар Мадинага ҳужум қилганини рад этди. Яманнинг Аден шаҳридаги ҳукумат қароргоҳи яқинида содир бўлган ҳужумда эса камида икки киши ҳалок бўлди.

Жаҳон

16.10.2026, 10:13

Трамп: Ядровий қуроллардан воз кечиш керак

Трамп Хитой яқин беш йил ичида АҚШ имкониятларига етиб олишидан хавотирда.

Жаҳон

16.10.2026, 09:35

"Green Card 2027" расман очилади

АҚШ суди Трамп маъмуриятини 2027 йилги Green Card лотереясини қайта очишга мажбур қилди.

Жаҳон

15.10.2026, 17:54

Rasm sun'iy intellektda yaratildi

Марказий Осиёда иқтисодий ўсиш секинлашади: Ўзбекистонда ҳолат қандай?

Европа тикланиш ва тараққиёт банки прогнозларига кўра, Марказий Осиёда иқтисодий ўсиш суръати 2027 йилда 5,3 фоизга пасаяди.

Иқтисодиёт

15.10.2026, 17:15

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди

Вояга етмаганлар билан никоҳ муносабатларига киришиш, уларни турмушга бериш ёки уйлантириш ҳамда давлат рўйхатидан ўтмаган никоҳ бўйича диний маросим ўтказиш учун жарималар кучайтирилди.

Ўзбекистон

15.10.2026, 16:35

Хитой экспорти 2026 йилда 36,3 фоизга ошди

Хитой экспорти рекорд даражада ўсган бўлса-да, ички истеъмол ва инвестициялар сустлигича қолмоқда.

Иқтисодиёт

15.10.2026, 16:02

Туркиялик репер Lvbel C5 га турк адабиётини ўрганиш шарти қўйилди

Lvbel C5 тахаллусли репер қўшиқ сўзлари туфайли Истанбулда қўлга олинди. Қўшиқчи суд назорати остида турк адабиёти бўйича таҳсил олиш шарти билан қўйиб юборилди.

Жаҳон

15.10.2026, 14:52

Ўзбекистонда тиланчилик учун жарималар оширилди

Тиланчилик қилганлик учун қонунда қандай чоралар белгиланган?

Ўзбекистон

15.10.2026, 14:37

Туркияда кучли сел ва сув тошқинлари содир бўлди

Истамбул шиддатли ва тинимсиз ёғингарчиликдан талофат кўрди. Қурбонлар бор.

Жаҳон

15.10.2026, 11:25

Украинада Starlink фаолияти чекланди

SpaceX компанияси Украинада ҳаракатланаётган Starlink терминаллари тезлигини чеклади. Илон Маскнинг таъкидлашича, Starshield тизимига оид тезлик ва фойдаланиш чекловларини АҚШ ҳарбийлари белгилайди.

Жаҳон

15.10.2026, 11:18

8 млн долларлик фирибгарлик билан шуғулланган жиноий гуруҳ фош этилди

Жиноий гуруҳ аъзолари сохта Call-марказ орқали фуқароларнинг банк карталаридан пулларни ўзлаштириб, уларнинг номига онлайн кредитлар расмийлаштирган.

Ўзбекистон

15.10.2026, 09:38

Электромобиллар қимматлайдими?

Хитой 2027 йил 1 апрелдан янги энергия автомобиллари экспортида қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) қайтариш ставкасини 13 фоиздан 9 фоизга туширади. Бу ишлаб чиқарувчиларнинг экспортдан оладиган фойдасига таъсир қилиши мумкин.

Иқтисодиёт

14.10.2026, 16:59

Навоий шаҳрига тайинланган янги ҳоким ким эди?

У тайинловгача «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Ўзбекистон

14.10.2026, 15:43

Трамп: Эронга қарши жиддий чоралар кўрамиз

АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга нисбатан янги чоралар кўрилиши мумкинлигини айтди. Унинг баёноти АҚШ ва Исроил раҳбарлари Эронга қарши янги ҳарбий операцияни муҳокама қилгани ҳақидаги хабарлар ортидан янгради.

Жаҳон

14.10.2026, 15:25

Қирғизистондаги зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди

14 октябрь куни Қирғизистоннинг Боткен вилоятида 3,4 магнитудали зилзила содир бўлди. Ер силкиниши Фарғона вилоятининг бир қатор ҳудудларида ҳам сезилган.

Ўзбекистон

14.10.2026, 15:12

Колумбия никоҳсиз туғилишлар улуши бўйича дунёда етакчига айланди

Our World in Data жаҳоннинг 37 та давлатида никоҳсиз туғилишлар статистикасини эълон қилди.

Жаҳон

14.10.2026, 15:12

АҚШ давлат котиби Марко Рубио Ўзбекистонга келади

Ушбу ташрифдан нималар кутилмоқда?

Сиёсат

14.10.2026, 12:48

Honda электромобиллари симсиз қувватланади

Honda электр юк машиналарини автомагистралда ҳаракатланаётган пайтида симсиз қувватлаш технологиясини синовдан ўтказмоқчи.

Фан-технология

14.10.2026, 12:28

Қозоғистон 6 млн тонна нефтьни қазиб ололмади

Қозоғистон 2026 йилда Каспий қувур консорциуми (КТК) инфратузилмасидаги муаммолар ва Тенгиз конидаги авария сабабли қарийб 6 млн тонна нефть қазиб ололмади. 

Иқтисодиёт

14.10.2026, 12:22

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →