updated: 22.03.2026, 06:15

Сенат Раиси бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Нью-Йорк шаҳрида БМТ Аёллар ҳолати бўйича комиссиясининг 68-сессиясида иштирок этмоқда

Олий Мажлис Сенати Раиси, Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Нью-Йорк шаҳрида БМТ Аёллар ҳолати бўйича комиссиясининг 68-сессиясида иштирок этмоқда. Бу ҳақида Senat.uz хабар бермоқдада.

Сиёсат

12.03.2024, 10:21

Улашиш:

Сенат Раиси бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Нью-Йорк шаҳрида БМТ Аёллар ҳолати бўйича комиссиясининг 68-сессиясида иштирок этмоқда

Senat matbuot xizmati

Хабарда таъкидланишича, Комиссия БМТ Иқтисодий ва ижтимоий кенгашининг ишчи органи бўлиб, хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва илгари суриш бўйича халқаро стандартларни ҳамда уларнинг бажарилиши юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш билан шуғулланади.

Икки ҳафта давом этадиган тадбирда БМТ ва фуқаролик жамияти вакиллари Пекин декларациясининг амалга оширилишини муҳокама қиладилар.

Сессия қашшоқликни бартараф этиш, институтлар салоҳияти ва молиялаштиришни кучайтириш орқали гендер тенгликка эришиш ва барча хотин-қизлар имкониятларини кенгайтиришга бағишланади.

Ташриф доирасида, шунингдек, БМТ тузилмалари раҳбарлари, қатор давлатларнинг президентлари, ҳукумат раҳбарлари ва вазирлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказилиши ҳам режалаштирилган, дейилади хабарда.

мавзуга оид янгиликлар

Трампнинг Ғазо бўйича режаси БМТ томонидан маъқулланди

17 ноябр куни БМТ Хавфсизлик Кенгаши АҚШ президенти Доналд Трамп томонидан илгари сурилган Ғазо бўйича 20 банддан иборат режанинг резолюциясини маъқуллади. Резолюцияни 13 давлат, жумладан Буюк Британия, Франция ва Сомали қўллаб-қувватлаган, қарши овоз бўлмаган, Россия ва Хитой эса бетараф қолган.

Жаҳон

19.11.2025, 09:52

Журналистларнинг ўлими очилмай қолмоқда — БМТ бош котиби

Бутун дунё бўйлаб журналистлар ўлимининг қарийб 85 фоизи ҳали ҳам очилмай қолмоқда. «Чегарасиз мухбирлар» ташкилоти маълумотларига кўра, 2023–2025 йиллар оралиғида камида 1163 журналист ҳибсга олинган, шулардан 568 нафари 48 мамлакатда ҳануз қамоқда қолмоқда. Ҳибсга олиш ҳолатларининг ярмидан кўпи Беларус, Хитой, Исроил, Мьянма ва Россия Федерациясига тўғри келган.

Жаҳон

08.11.2025, 11:58

«Тоштурма» ҳудудида нима қурилмоқда?

Тошкент шаҳридаги собиқ 1-сонли тергов ҳибсхонаси («Тоштурма») жойлашган ҳудуд тақдири бўйича Сенат ҳокимликка сўров юборган. Ҳокимлик жавобига кўра, Юнусобод тумани Наманган кўчасидаги 2,9 гектарлик ер майдони 2018 йилда хиёбон қуриш учун ҳокимлик балансига ўтказилган. Аммо 2020 йилда бу ер “Ogneupor” МЧЖга компенсация сифатида берилган. Маълумот учун, 1891 йилда қурилган «Тоштурма» биноси 2020 йилларда фаолиятни тўхтатган. 

Ўзбекистон

07.11.2025, 09:11

АҚШ БМТ Хавфсизлик кенгашини Сурияга нисбатан санкцияларни юмшатишга чақирди

АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Майк Уолтц БМТ Хавфсизлик кенгашини Сурияга қарши жорий этилган санкцияларни юмшатиш бўйича ҳаракатларни қўллаб-қувватлашга чақирди.

Жаҳон

23.10.2025, 16:27

БМТ: Дунё бўйлаб 122 миллион киши уруш ва зўравонлик сабабли уйини тарк этган

БМТнинг қочқинлар ишлари бўйича Олий комиссари Филиппо Грандининг маълум қилишича, 2015 йилдан буён дунёда урушлар ва зўравонлик туфайли ўз уйини ташлаб кетишга мажбур бўлганлар сони деярли икки баравар ошиб, 122 миллион нафарга етган.

Жаҳон

07.10.2025, 17:43

Яқин йилларда Оролбўйи минтақасининг 80 фоизида яшил қопламалар ҳосил қилинади

Президент Шавкат Мирзиёев БМТ Бош ассамблеяси 80-сессиясида Оролбўйи экотизимини қайта тиклаш бўйича ишлар изчил давом этаётганини таъкидлади. 

Ўзбекистон

30.09.2025, 13:15

сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди

Эрон атрофидаги кескинлик ва ҳарбий ҳаракатлар глобал логистикага жиддий таъсир кўрсатмоқда. Freightos маълумотларига кўра, авиаташувлар қиймати айрим йўналишларда 82% гача ошган.

Жаҳон

21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди

Афғонистон ва Покистон Рамазон ойи якунланиши — Ийд ал-Фитр (Рўза ҳайити) муносабати билан вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.

Жаҳон

19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди

Тошкентда жойлашган Ислом цвилизацияси маркази ўз фаолиятини бошламоқда. 2026 йил 18 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида марказга кириш тартиби ва нархлар эълон қилинди.

Маданий

19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди

Интернетдаги "Саҳоватли қўллар" ва "Мурғак қалблар" каби жамғармалар Суриядаги "Тавҳид ва жиҳод" катибаси ташкилоти аъзоси, қирғизистонлик Абдулмуҳсин Усмоновга тегишли экани аниқланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди

Мальдив ороллари Исроил паспортига эга фуқаролар учун киришни расман тақиқлади. Шу билан у бундай чеклов жорий қилган 13-давлатга айланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди

АҚШ Сенатида Эроннинг ядровий дастурига оид баёнотлар атрофида баҳслар кучайди. Хусусан, АҚШ Миллий разведкаси директори Тулси Габбард сенаторлар томонидан танқидга учради.

Жаҳон

19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди

Эрон расмийлари Исроил разведка хизматлари билан ҳамкорликда айбланган маҳаллий фуқаро Курош Кейванига нисбатан чиқарилган ўлим ҳукмини ижро этди.

Жаҳон

19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда

Темир йўллар ва автомагистраллар ҳайвонлар ҳаракати учун жиддий тўсиқ бўлиб, ҳар йили юзлаб жониворлар уларни кесиб ўтишга уриниш вақтида ҳалок бўлмоқда.

Жаҳон

19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди

АҚШ маъмурияти “Америка Овози” халқаро радиокомпанияси фаолиятини қайта тиклаши керак. Бу ҳақда 17 март куни федерал судья Ройс Ламберс қарор чиқарди.

Жаҳон

18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда

Жаҳонда рақамли барқарорлик жиддий хавф остида қолмоқда. Расмий Теҳрон баёнотлари ва разведка манбаларига кўра, агар Форс кўрфази мамлакатлари АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатмаса, Эрон сувости интернет кабелларини йўқ қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Фан-технология

18.03.2026, 14:45