updated: 22.03.2026, 19:01

Бузилаётган турар ва нотураржой объектининг бозор қиймати тўлиқ қоплаб берилади

Ўзбекистон ҳудудида реновация асосида бузилаётган турар ва нотураржой объектининг бозор қиймати тўлиқ қоплаб берилади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" Telegram-каналида маълум қилинди.

Улашиш:

Buzilayotgan turar va noturarjoy obʼektining bozor qiymati toʻliq qoplab beriladi

Buzilayotgan turar va noturarjoy obʼektining bozor qiymati toʻliq qoplab beriladi

Унга кўра, 2025 йил 1 майдан бошлаб қурилишни бошлашдан фойдаланишга рухсатнома беришга қадар бўлган жараёнлар тўлиқ онлайн режимида "Шаффоф қурилиш" тизимида амалга оширилади. 

Шунингдек, қурилиши тугалланган кўп квартирали уй-жойдан фойдаланишга рухсатнома беришда фақат Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси, ҳамда давлат ёнғин назорати органларидан хулоса олинади. 

Инспекцияда рўйхатдан ўтган ва у томонидан назорат қилинадиган кўп квартирали уй-жойларни фойдаланишга рухсатнома беришдан олдин инструментал-техник текширувдан ўтказиш амалиёти бекор қилинади. 

2025 йил 1 мартдан реновация асосида кўп квартирали уй-жойларни барпо этишда реновация лойиҳасини бошлашга барча мулкдорлар билан нотариал тасдиқланган келишув битими имзоланганидан сўнг рухсат берилади. 

Мулкдорларга, уларнинг хоҳишига кўра, қуйидаги компенсация турларидан бири тақдим этилади:

— Бузилаётган тураржой объектлари ўрнига уларнинг майдонидан кам бўлмаган реновация дастурига мувофиқ янги қуриладиган тураржойлардан яшаш учун тайёр ҳолдаги квартираларни мулк ҳуқуқи асосида бериш ҳамда қурилиш даврида кўчиш, шу жумладан, бошқа тураржой объектини вақтинчалик ижарага олиш билан боғлиқ харажатларни тўлиқ қоплаш;

— Бузилаётган турар ва нотурар жой объектининг бозор қийматини тўлиқ қоплаб бериш;

— Реновация лойиҳаси ташаббускори билан келишилган ҳолда бошқа турдаги компенсацияни тақдим этиш.

Сиёсат

24.02.2025, 11:29

Улашиш:

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Ўзбекистонда мактаб дарсликларида 1 257 та хато аниқланган

Шавкат Мирзиёев мактабларда янги авлод дарсликларини жорий этиш, олий таълимда дуал таълимни кенгайтириш ҳамда Ўзбекистонда Ляонин педагогика университети филиали фаолиятини йўлга қўйиш бўйича тақдимотлар билан танишди.

Таълим

29.09.2026, 12:33

Пенсия тизимида янги тартиб: қоғоз шаклида ҳужжат тақдим этиш бекор қилинади

Ўзбекистонда пенсия тайинлаш ва хизмат кўрсатиш жараёнлари рақамлаштирилади. Айрим пенсиялар фуқаронинг алоҳида мурожаатисиз проактив тарзда тайинланади.

Иқтисодиёт

29.09.2026, 12:07

Россия янги сафарбарлик бошлаган – Зеленский

Россия кеча юзлаб дронлар билан Украинага, жумладан, Киевдаги Фанлар академиясига ҳужум қилди. Шунингдек, Зеленский Москва янги сафарбарлик бошлаганини айтиб, Ўзбекистон каби давлатларни огоҳликка чақирди.

Жаҳон

29.09.2026, 11:27

Ўзбекистон 2031 йилда БМТнинг йирик конгрессига мезбонлик қилади

Ўзбекистон 2031 йилда БМТнинг Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 16-конгрессига мезбонлик қилади. Бу ташаббус Абу-Дабида ўтаётган 15-конгресс иштирокчилари томонидан қўллаб-қувватланди.

Сиёсат

29.09.2026, 11:23

Путин Россия Қуролли кучлари штатини йил бошидан бери тўртинчи марта оширди

 Россия президенти Владимир Путин Қуролли кучлар штатини яна 15,5 мингтага оширди. Энди армиянинг умумий штат бирлиги 2,44 миллион кишидан, ҳарбий хизматчилар сони эса 1,55 миллиондан ошди.

Жаҳон

29.09.2026, 10:25

Ҳиндистонда кучли ёмғирлар оқибатида 62 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида уч кундан бери давом этаётган кучли ёмғирлар оқибатида камида 62 киши ҳалок бўлди. Ўнлаб одамлар жароҳатланган, мингга яқин уй зарар кўрган.

Жаҳон

29.09.2026, 09:08

Гўзаллик салони ходимлари ОИВ учун тест топширади

Тожикистонда мижозларга бевосита хизмат кўрсатадиган гўзаллик салони ходимлари ОИВ бўйича тиббий кўрикдан ўтиши ва тегишли маълумотномага эга бўлиши шарт этиб белгиланди. Мамлакатда 7 017 нафар эркак, 5 035 нафар аёл, 18 ёшгача бўлган 993 нафар ёшлар ҳисобда турибди.

Жаҳон

28.09.2026, 17:32

Эрдўғон ва диний қадриятлар ҳақидаги ҳазили учун туркиялик комик судланди

Туркиялик комик Дениз Кўктош 88 кундан сўнг судланди. У президентни ва диний қадриятларни ҳақорат қилишда айбланмоқда.

Жаҳон

28.09.2026, 13:44

Тўртта клуб Абдуқодир Ҳусановга қизиқиш билдирмоқда

Англия матбуотида «Челси», «Астон Вилла», «Эвертон» ва «Борнмут» клублари «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг ҳолатини кузатаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Спорт

28.09.2026, 12:22

Қорақалпоғистонда $2,6 млрдлик шамол электр станцияси қурилиши бошланди

Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот туманида қиймати $2,6 млрд ва қуввати 1,5 ГВт бўлган шамол электр станцияси қурилиши бошланди.

Ўзбекистон

28.09.2026, 11:45

Каспийдаги фожиадан сўнг Қозоғистон мудофаа вазири ишдан олинди

Ҳарбий машғулотда 14 ҳарбий ҳалок бўлганидан кейин нималар содир бўлди? Тафсилотлар — мақолада. 

Жаҳон

28.09.2026, 11:10

Фарғона ва Наманганда 2,6 кг гиёҳвандлик моддаси билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди

Фарғона ва Наманган вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирларда жами қарийб 2,6 кг «гашиш» гиёҳвандлик моддасини сақлаш ва сотиш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Ўзбекистон

28.09.2026, 11:06

28–29 сентябрь кунлари инсон ҳуқуқлари бўйича V Самарқанд форуми ўтказилади

Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида инсон ҳуқуқлари, барқарор ривожланиш ва халқаро ҳамкорлик масалаларига бағишланган V Самарқанд форуми бўлиб ўтади.

Ўзбекистон

28.09.2026, 10:28

Тошкентда зилзила қайд этилди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, 28 сентябрь куни Тошкент шаҳри ва вилоятида зилзила содир бўлган.

Ўзбекистон

28.09.2026, 09:50

Тошкентда октябрдан метро ва автобусларда йўл ҳаққи оширилади

Нархлар қанчага ошади?

Иқтисодиёт

28.09.2026, 09:49

АҚШ ва Эрон музокаралари тўхтаб қолди: нефть нархи 1 фоиздан кўпроқ ошди

АҚШ президенти Дональд Трамп Эроннинг тинчлик таклифини рад этганидан сўнг нефть нархи 1 фоиздан кўпроқ кўтарилди.

Жаҳон

28.09.2026, 09:09

Қозоғистонда денгизда оқиб кетган сўнгги аскарлар жасади топилди

Каспий денгизида 24-сентябрь куни юз берган фожиа вақтида бедарак йўқолган яна икки қозоғистонлик ҳарбийнинг жасади топилди.

Жаҳон

26.09.2026, 13:30

Шавкат Мирзиёев Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзега қўнғироқ қилди

Шавкат Мирзиёев Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзе билан телефон орқали мулоқот қилди. Томонлар савдо, саноат ва транспорт соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди.

Ўзбекистон

26.09.2026, 10:48

Тошкентда 30 сентябрь куни Европа Иттифоқининг икки тадбири бўлиб ўтади

30 сентябрь куни Тошкентда Транскаспий транспорт йўлаги конференцияси ва Европа тиллари куни ўтказилади. Журналистлар тадбирларни ёритишга таклиф этилмоқда

Ўзбекистон

26.09.2026, 10:08

Ўзбекистон шахмат Олимпиадасида яна пешқадам бўлди

Ўзбекистон шахмат терма жамоаси Олимпиаданинг 9-турида АҚШни 2,5:1,5 ҳисобида мағлуб этиб, 16 очко билан турнир пешқадамлигига қайтди.

Спорт

26.09.2026, 09:41

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →