Қамчи президент бўларди, мен нафақага чиқардим — Садир Жапаров
Қирғизистон президенти Жапаров 2027 йилда ҳокимиятни Ташиевга топширишни режалаштирганини, бироқ кейин фикридан қайтганини айтди.
Сиёсат
14.08.2026, 11:49
Улашиш:

Қирғизистон президенти Садир Жапаров 2027 йилда лавозимини тарк этиб, ўзининг узоқ йиллик орқадоши Қамчибек Ташиевни вориси сифатида қўллаб-қувватлашни режалаштирганини, бироқ кейинчалик Ташиев президентликка ҳали тайёр эмас, деган хулосага келганини айтди.
Бу маълумот прокуратура Ташиев ва яна етти нафар судланувчига “75 лар мактуби” иши бўйича тўққиз йиллик қамоқ жазоси тайинлашни сўраб апелляция судига мурожаат қилган бир пайтда ошкор бўлди.
Жапаров бекор қилинган ҳокимият ворислиги ҳақида журналист Али Тўқтакунов билан 13 август куни эълон қилинган интервьюсида маълум қилди. У 2021 йилда қўлга киритган олти йиллик президентлик муддатини якунлагандан сўнг, агар Ташиев мамлакатни бошқаришга тайёр бўлса, сиёсатдан кетишни режалаштирган.
“Қамчи президент бўларди, мен эса нафақага чиқардим. Режам шундай эди”, — деди Жапаров.
Президентнинг сўзларига кўра, у бундан бир йил олдин Ташиевга мазкур нияти ҳақида айтиб, президентликка тайёргарлик кўришга, атрофидаги одамларга нисбатан тартиб-интизомни кучайтиришга чақирган.
Бироқ Жапаров кейинчалик Ташиев ҳали президентликка тайёр эмас, деган хулосага келган. Бунга Ташиевнинг айрим ходимларидаги хатти-ҳаракатлар, “75 лар мактуби” ҳамда парламент ичида президент билан “генерал” тарафдорлари ўртасида бўлиниш юзага келаётгани сабаб бўлган.
Бу изоҳ Жапаровнинг 10 февраль куни Ташиевни Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) раиси ва Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этиш чоғида берган тушунтиришига зид келади. Ўшанда президент маъмурияти бу қарор “жамият ва давлат идораларида бўлинишнинг олдини олиш” учун зарурлигини таъкидлаган эди.
Кўп ўтмай, МХДҚнинг юқори мартабали амалдорлари лавозимидан четлатилди, чегара хизмати қўмита тасарруфидан чиқарилди ва парламент спикери Нурланбек Тўрғунбек уули истеъфога чиқди.
Интервью давомида Жапаров Ташиев билан 2005 йилдан бери дўст эканини, уларнинг оилалари ҳам яқин муносабатларда бўлганини айтди.
“У дўстим бўлиб қолади, лекин уни бирор лавозимга тайинлаш ниятим йўқ”, — деди Жапаров.
Шунингдек, Ташиевнинг МХДҚда ўтган беш йили давомида катта ишлар қилганини эътироф этар экан, у дам олиши ва қаерда хато қилганини ўйлаб кўриши зарурлигини айтди.
Жапаров президентликка қайта номзодини қўяди
Жапаров иккинчи президентлик муддатига номзодини қўйишини илк бор шахсан ўзи тасдиқлади. Президентнинг матбуот котиби 2024 йилдаёқ президент яна сайловда қатнашишни режалаштираётганини билдирган. Бироқ президент шу пайтгача буни очиқчасига эълон қилмаган эди.
Унинг айтишича, мамлакатда аллақачон бошланган ислоҳотларни охирига етказиб қўйиш учун иккинчи муддат зарур.
Рақибларнинг ҳам сайловда эркин қатнашишига имкон берилиши таъкидланди.
“Йўл очиқ. Ким хоҳласа, номзодини қўйсин”, — деди Президент Жапаров.
Қирғизистонда президентлик сайлови 2027 йилнинг 27 январига белгиланган. Сайлов санаси бунгача икки марта ўзгартирилди.
2025 йилда овоз бериш санаси 2026 йил октябридан 2027 йил январига кўчирилди. Бу ўзгартириш Жапаровнинг 2021 йил январида қўлга киритган олти йиллик президентлик муддатини тўлиқ ўташига имкон бериш учун қилинди.
2026 йил июлида имзоланган қонун билан сайлов куни январь ойининг тўртинчи якшанбасидан тўртинчи чоршанбага ўзгартирилди.
Жапаровнинг ваколат муддати февралдаги сиёсий инқирознинг асосий сабабларидан бири бўлди. У аввалги конституцияга мувофиқ сайланган бўлиб, унда президент учун бир марталик олти йиллик муддат белгиланган эди. Орадан уч ой ўтиб тасдиқланган янги конституция эса икки марталик беш йиллик муддатни жорий қилди.
Жорий йил бошида Конституциявий суд Жапаровнинг амалдаги президентлик муддатини 2021-йилги Конституция бўйича унинг биринчи муддати сифатида ҳисоблаш тўғрисида қарор чиқарди. Бу эса унга иккинчи беш йиллик муддат учун номзодини қўйиш имконини берди.
“75 лар мактуби” 9-февраль куни — Ташиев лавозимидан четлатилишидан бир кун олдин эълон қилинган. Собиқ давлат амалдорлари ва бошқа нуфузли шахслар томонидан имзоланган очиқ мактубда Жапаровнинг президентлик муддати қачон якунланиши масаласига ойдинлик киритиш учун зудлик билан президентлик сайловини ўтказиш таклиф қилинган.
Мактубда ҳукуматнинг мамлакатда барқарорликни тиклагани ва чегара масалаларини ҳал қилгани ижобий баҳоланган. Шу билан бирга, қарздорлик, камбағаллик ва меҳнат миграцияси каби муаммолар ҳам тилга олинган.
Жапаров ва Ташиев ўртасидаги сиёсий ҳамкорликнинг барҳам топиши айниқса эътиборга молик бўлди, чунки уларнинг сиёсий иттифоқи қарийб йигирма йилга бориб тақаларди.
Жапаров эндиликда бир пайтлар воз кечишни режалаштирган иккинчи президентлик муддатига номзодини қўйишга тайёргарлик кўрмоқда.
Ташиев эса ўзига чиқарилган ҳукмни бекор қилиш учун курашмоқда.
мавзуга оид янгиликлар

Ташиев ва Жапаров рақобати: зиддият ортидаги коррупция ва сиёсий ўйинлар
Жаҳон
29.04.2026, 17:48

Марказий Осиё мамлакатлари учун ягона туристик виза жорий этилиши мумкин
Маданий
03.08.2026, 17:26

Қирғизистонда юқори лавозимли амалдорлар устидан суд бошланди
Жаҳон
20.05.2026, 14:31

Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиши мумкин
Жаҳон
28.10.2026, 11:58

Қирғизистонда Камчибек Ташиевга 9 йиллик қамоқ жазоси сўралди
Жаҳон
30.06.2026, 12:01

Садир Жапаров Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Ариповни қабул қилди
Ўзбекистон
22.06.2026, 17:22
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35
сўнгги янгиликлар

Лукашенко Украинадаги уруш тугашини кутмоқда
Жаҳон
03.11.2026, 17:28

Ҳиндистон 500 миллион кишини камбағалликдан чиқарди
Жаҳон
03.11.2026, 17:09

4 ноябрь куни Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?
Ўзбекистон
03.11.2026, 15:09

Энди телефонга исталганча реклама юбориб бўлмайди
Ўзбекистон
03.11.2026, 11:43

Кредит рекламаси ва шартномаларида огоҳлантириш мажбурий бўлди
Иқтисодиёт
03.11.2026, 10:30

АҚШда исломофобия кучаймоқда
Жаҳон
03.11.2026, 10:22

Уиткофф: АҚШ, Россия ва Украина вакиллари Абу-Дабида учрашади
Сиёсат
03.11.2026, 10:17

Исроил кучлари Ал-Жазира мухбирини ҳибсга олди
Жаҳон
03.11.2026, 10:00

Россия Украинанинг гуманитар ёрдам марказига зарба берди
Жаҳон
03.11.2026, 09:49

Германияда Z авлод намойишлари: ёшлар ҳукуматдан нимани талаб қилмоқда?
Жаҳон
02.11.2026, 16:55

Ўзбекистонда туғилишлар сони камайди
Ўзбекистон
02.11.2026, 13:03

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04

Ўзбекистонликларнинг ичимлик сувдан қарзи 430 миллиард сўмдан ошди
Иқтисодиёт
31.10.2026, 13:00

Хитойда етим йигитнинг тўйига минглаб нотаниш одамлар келди
Жаҳон
31.10.2026, 12:13

1 ноябрдан Ўзбекистонда қандай ўзгаришлар кучга киради?
Ўзбекистон
31.10.2026, 09:36

«Green Card» лотереяси яна кечиктирилди
Жаҳон
30.10.2026, 17:36

Кремль уруш харажатларини қоплаш учун солиқларни оширмоқчи
Жаҳон
30.10.2026, 15:04

Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан ёрдам берилади
Ўзбекистон
30.10.2026, 12:15

Ўзбекистон ва Туркия президентлари қатор келишувларни имзолади
Ўзбекистон
30.10.2026, 11:47

Дунёдаги энг йирик криптобиржа ҳакерлар ҳужумига учради
Иқтисодиёт
30.10.2026, 11:30
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35
