“Ядровий қурол жаҳон урушига қарши ягона кафолатдир” — Кремль

Россия ва АҚШ ўртасидаги ядровий қуролларни назорат қилиш шартномаси бўлган “Янги START”нинг амал қилиш муддати февралда тугади. Натижада дунёнинг икки энг гигант ядровий давлатида чекловлар қолмади.

Сиёсат

24.06.2026, 15:57

Улашиш:

“Ядровий қурол жаҳон урушига қарши ягона кафолатдир” — Кремль

Давлатлар ўртасида янги қуролланиш пойгаси борасидаги хавотирлар фонида Кремль ядровий қурол дунёни глобал урушга ғарқ бўлишдан сақлаб турувчи “ягона” қалқон эканини таъкидлади.

Россия ва АҚШ ўртасидаги ядровий қуролларни назорат қилиш бўйича сўнгги шартнома — “Янги START”нинг амал қилиш муддати февраль ойида тугади.

Томонлар юқори даражадаги ҳарбий музокараларни қайта тиклашга келишиб олган бўлса-да, ҳозирча ҳеч бир тараф шартномани янгилаш ёки бошқаси билан алмаштиришга ҳаракат қилаётгани йўқ.

Москвадаги ташқи сиёсат форумида сўзга чиққан Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков глобал хавфсизлик тизими “емирилаётганини” таъкидлади.

“Аслида, бизда ядровий тийиб туришдан бошқа ҳеч нарса қолмади. Дунёни глобал урушдан ҳимоя қиладиган ягона нарса ҳам шу”, – деди Песков.

“Технологиялар ривожланар экан, ядровий бўлмаган қуролларнинг янги турлари пайдо бўлиши аллақачон аён. Аммо улар охир-оқибат ўзининг вайронкор кучи билан ядровий қуролларга тенглашиши мумкин”, – дея қўшимча қилди у.

Россия президенти Владимир Путин Украинадаги тўрт йиллик босқини давомида ядровий риторикадан бир неча бор фойдаланди. Буни Европа ва АҚШ бепарволик билан қурол ўйнатишга йўйди.

Доналд Трамп ядровий салоҳияти ўсиб бораётган, бироқ ҳамон Россия ёки Қўшма Штатларникидан анча кичик бўлган Хитойни ҳам янги шартномага киритишга ундади.

Ушбу босимни очиқчасига рад этди Пекин.

Москванинг таъкидлашича, агар Хитой янги келишувга қўшилса, у ҳолда Вашингтоннинг ядровий иттифоқчилари ҳисобланмиш Буюк Британия ва Франция ҳам киритилиши керак.

“Янги START” шартномасининг муддати тугаши билан дунё сўнгги ўн йилликларда илк бор ядровий қуролларни жойлаштиришни чекловчи амалдаги келишувсиз қолди.

2010 йилда имзоланган ушбу битим “Совуқ уруш” давридаги қуролларни назорат қилиш бўйича бир қатор келишувларнинг сўнггиси бўлиб, Москва ва Вашингтоннинг ҳар бирига 1550 тадан ортиқ жанговар каллак жойлаштиришни тақиқлаган эди.

Шартнома муддати тугашидан аввал ҳар икки давлат бир-бирини келишувга риоя қилмасликда бир неча бор айблаган.

мавзуга оид янгиликлар

Россия тинчлик бўйича янги таклифларни эшитишга тайёр — россиялик расмий

Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябковнинг сўзларига кўра, Москва Украина можаросини ҳал этиш бўйича янги таклифларни тинглашга очиқ, бироқ ҳар қандай таклиф «мавжуд воқеликни» акс эттириши лозим.

Сиёсат

21.08.2026, 14:32

Россия Украина урушини якунлаш бўйича Трампдан янги таклифлар кутади — Песков

Кремль матбуот котибининг айтишича, агар янги тинчлик таклифлари бўлмаса, Россия ғалабагача жанг қилади.

Сиёсат

25.07.2026, 12:26

Россия Европа билан музокараларга тайёр – Дмитрий Песков

Кремль матбуот котиби Россия Европа давлатлари билан мулоқотга очиқ эканини, бироқ ультиматумларни қабул қилмаслигини айтди.

Сиёсат

19.06.2026, 17:59

Зеленскийнинг таклифи Путинга етказилди – Кремл

Зеленский пайшанба куни Путинга очиқ хат йўллаб, урушни тугатиш бўйича келишиб олиш учун учрашишни таклиф этди. Акс ҳолда Киев курашни давом эттиришга тайёр эканидан огоҳлантирди.

Жаҳон

05.06.2026, 16:01

Уч буюк давлат раҳбари Хитойда учрашади

АҚШ, Хитой ва Россия раҳбарлари тарихда илк бор уч томонлама учрашув ўтказиши кутилмоқда. Уч давлат раҳбари Эрондаги уруш ва ядровий қуролларни назорат қилиш масалаларини муҳокама қилади.

Жаҳон

14.11.2026, 10:05

Путин НАТО билан қарама-қаршиликда ҳеч қачон ютмаслигини билади – Марк Рютте

Россия НАТО Болтиқ денгизида ҳаво ва денгиз блокадасига тайёргарлик кўраётганини иддао қилмоқда. НАТО Бош котиби бунга жиддий муносабат билдирди.

Сиёсат

01.10.2026, 16:09

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Italiyaning Milan shahridagi San Siro (Giuseppe Meazza) stadioni yuqoridan olingan tasvir.

Сан Сиро: бир асрлик тарих ва Милан футболининг янги уйи

Сан Сиро ўрнида нима қурилади? Милан шаҳридаги Сан Сиро стадионининг қарийб бир асрлик тарихи янги босқичга юз тутмоқда. 

Спорт

20.11.2026, 16:11

Toshkent metropoliteni

Тошкент метросида тирбандликни камайтириш учун нима ўзгаради?

2026 йил сентябрь–октябрь ойларида метро хизматларидан 61,7 миллион киши фойдаланди. Йўловчилар кўпайиши муносабати билан вагонлар сонини ошириш ва янги поездлар харид қилиш режалаштирилмоқда. 

Ўзбекистон

20.11.2026, 14:41

Anthropic акциялари 34% ошди

Трамп билан можарога қарамай, Anthropic акциялари 34 фоизга ошди

IPO орқали 81,3 миллиард доллар жалб қилган Claude ишлаб чиқарувчиси Anthropic  SpaceX ўрнатган биржа рекордини янгилади. 

Иқтисодиёт

20.11.2026, 10:51

Сергелида 1,7 гектарлик сунъий кўл пайдо бўлади

Сергелида 1,7 гектарлик сунъий кўл пайдо бўлади

Яна қандай ўзгаришлар кутилмоқда?

Ўзбекистон

20.11.2026, 10:18

O‘zbekiston va Ummon davlat bayroqlari.

Ўзбекистон ва Ўмон ўртасида 30 кунлик визасиз режим жорий этилади

Келишувнинг кучга кириш шартлари қандай? 

Ўзбекистон

19.11.2026, 16:55

Тожикистонда электр устуни қулади

Тожикистонда электр узатиш устуни қулади: Фарғонада аҳоли электрсиз қолди

Тожикистон ҳудудидан ўтувчи 500 кВ кучланишли электр узатиш тармоғида авария содир бўлди. Оқибатда Фарғона водийсининг айрим ҳудудларида электр таъминоти узилди.

Ўзбекистон

19.11.2026, 14:53

Рохинжалар геноциди: Мьянма халқаро суд олдида жавоб беради

БМТнинг Халқаро суди 19 ноябрь куни Мьянмага қарши рохинжа мусулмонларига нисбатан геноцид содир этилгани ҳақидаги иш бўйича қарор чиқариши кутилмоқда. БМТ терговчилари ҳарбийлар юзлаб қишлоқларни вайрон қилгани, оммавий қотилликлар содир этгани ва аёллар ҳамда болаларга нисбатан мунтазам жинсий зўравонлик ишлатганини қайд этган.

Жаҳон

19.11.2026, 10:56

Ўзбекистон ва Туркманистон чегараси

Ўзбекистон ва Туркманистон чегарадан ўтишни енгиллаштирмоқчи

Томонлар Тошкент – Ашхобод – Тошкент йўналишида авиақатновларни тиклаш, шунингдек, чегарадош ҳудудлар аҳолиси учун уч суткагача визасиз қатнов тартибини қайта жорий этиш масалаларини кўриб чиқди.

Сиёсат

19.11.2026, 09:42

Özbekistonlik professor Qozoğistonda 10 yilga qamaldi

Ўзбекистонлик профессор Қозоғистонда нега қамалди?

Қозоғистонда андижонлик профессор Иқболжон Қорабоев жосусликда айбланиб, 10 йилга озодликдан маҳрум этилди. Унинг яқинлари олим айбига иқрор бўлмагани ва ҳукм устидан апелляция бермоқчи эканини айтишди. Энг муҳим савол: у қайси давлат фойдасига жосуслик қилган?

Сиёсат

18.11.2026, 18:31

Deutsche Bank: Трамп ва Эпштейннинг Россия билан алоқалари ошкор бўлди

Deutsche Bank’нинг 15 миллиондан ортиқ ички ҳужжати тарқалиб кетиши банкнинг АҚШ президенти Дональд Трамп ва жинсий жиноятларда айбланган Жеффри Эпштейн билан молиявий алоқалари ҳақида янги маълумотларни ошкор қилди.

Сиёсат

18.11.2026, 16:45

Покистонлик Ассиф Мерчант

Трампга суиқасд режаси: покистонлик 27,5 йилга қамалди

АҚШ суди Дональд Трамп ва бошқа америкалик сиёсатчиларга нисбатан суиқасд режасини ташкил этишда айбланган Ассиф Мерчантни 27,5 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Жаҳон

18.11.2026, 14:28

Саида Мирзиёева Канада элчиси билан учрашди

Ўзбекистондан Канадага бориш осонлашадими?

Саида Мирзиёева Канада элчиси Кристофер Дагган билан савдо, инвестиция, таълим ва виза тартибларини енгиллаштириш масалаларини муҳокама қилди.

Сиёсат

18.11.2026, 11:47

Эрон Вашингтонда кимёвий қурол ишлатадими?

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи АҚШ пойтахтида кимёвий қурол ёки радиоактив модда тарқатувчи қурилмадан фойдаланиш режаси ҳақида изоҳ берди.

Жаҳон

18.11.2026, 10:39

14 та телефонни ўғирламоқчи бўлган йигит ушланди

Наманганда ўғрилик: устахонадан 14 та телефонни ўғирламоқчи бўлган йигит ушланди

Уйчи туманидаги телефон устахонасига тунги вақтда эшик қулфини бузиб кирган шахс Қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан қўлга олинди.

Ўзбекистон

18.11.2026, 10:10

Тошкентнинг Учтепа туманида нобуд бўлган ҳайвонлар ва қушлар

Тошкентда ҳайвонлар ва қушлар оммавий нобуд бўлаётгани ростми?

Аҳолига шубҳали моддаларга тегмаслик, болалар ва уй ҳайвонларини улардан узоқроқ тутиш тавсия этилмоқда. 

Ўзбекистон

17.11.2026, 17:26

Эбола вирусидан 6 минга яқин киши вафот этди

Конго Демократик Республикасида 2026 йил май ойида бошланган Эбола эпидемияси оқибатида 14 ноябрга қадар 11 376 та касалланиш ҳолати тасдиқланган. Уларнинг 5 568 таси ўлим билан якунланган.

Жаҳон

17.11.2026, 15:33

Toşkent – Astraxan yönalişida yangi poyezd qatnovi

Тошкентдан Астраханга поезд қатнови йўлга қўйилади

2026 йил 17 декабрдан Тошкент ва Астрахан ўртасида янги халқаро йўловчи поезд қатнови жорий этилади.

Ўзбекистон

17.11.2026, 12:28

Европа мигрантларни Ўзбекистонга юбориши мумкинми?

Европа мигрантларни Африкага жўнатмоқчи. Кейинги манзил Ўзбекистон бўлиши мумкинми?

Ўзбекистон

17.11.2026, 12:11

Бузиладиган уй эгалари учун янги таклиф: 1,5 баравар катта уй-жой

Тошкентда реновация дастурига киритилган уйлар мулкдорларига Янги Тошкентда аввалги хонадони майдонининг 150 фоизигача бўлган янги уй-жойлар таклиф этилиши мумкин.

Ўзбекистон

16.11.2026, 17:32

ҚҚСни қайта ҳисоблаш бўйича янги қарор

Айрим тадбиркорлар импорт ҚҚСни бошқача тўлайди

2027 йил 1 январдан айрим тадбиркорлар импорт ҚҚСини солиқ органларидаги ортиқча тўловлар ҳисобидан қоплаши мумкин бўлади. Янги тартиб кимларга тегишли? 

Иқтисодиёт

16.11.2026, 15:22

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →