Россия Украина урушини якунлаш бўйича Трампдан янги таклифлар кутади — Песков
Кремль матбуот котибининг айтишича, агар янги тинчлик таклифлари бўлмаса, Россия ғалабагача жанг қилади.
Сиёсат
25.07.2026, 12:26
Улашиш:

Россия АҚШ президенти Доналд Трампнинг Украинадаги урушни якунлаш бўйича саъй-ҳаракатларини самимий деб ҳисоблайди ва Вашингтоннинг янги таклифларини кутишга тайёр. АҚШ Киевга қурол-яроғ етказиб беришда давом этаётган бир пайтда Москва ўз мақсадларига ҳарбий йўл билан эришишни давом эттиришини маълум қилди Дмитрий Песков.
“Албатта, жанговар ҳаракатлар афзал йўл эмас. Бироқ тинчлик истиқболлари кўринмаётгани сабабли биз бу ишни охиригача, мутлақ ғалабагача давом эттирамиз. Шунингдек, АҚШдан янги таклифлар ҳам кутиб қоламиз”, — деди Песков.
Унинг таъкидлашича, Кремль Доналд Трамп маъмурияти билан дипломатик мулоқотни давом эттириш тарафдори.
“Президент Трамп ва унинг музокарачилари ҳаммага мақбул келадиган ечимларни ишлаб чиқишга интилмоқда. Улар таклиф қилган вариантни биз қабул қилдик, аммо Украина рад этди”, — деди у.
Россия, Украина ва АҚШ ўртасидаги сўнгги уч томонлама тинчлик музокаралари февраль ойида бўлиб ўтган эди. Кремль Яқин Шарқдаги вазият барқарорлашгач, Вашингтон воситачилигидаги музокаралар қайта тикланишидан умидвор эканини бир неча бор билдирган.
Шунингдек, ушбу ҳафта АҚШ ва Россиянинг юқори мартабали дипломатлари Осиёда қисқа учрашув ўтказди. Москва бир неча ҳафтадан буён Доналд Трампнинг махсус вакилларини музокаралар учун қабул қилишга тайёрлигини билдираётган бўлса-да, учрашув санаси ҳозирча эълон қилинмаган.
“Иккиёқлама” позиция
Песков АҚШнинг позициясини “иккиёқлама” деб баҳолаб, Вашингтон бир томондан урушни тугатиш истагини билдираётган бўлса, иккинчи томондан Украинага қурол етказиб беришни давом эттираётганини қайд этди.
“Шунга қарамай, Трамп маъмуриятининг бу иккиёқлама позициясидан манфаатларимизга мос келадиган ўринларда фойдаланишимиз керак. Уларнинг тинч йўл билан ечим топишга бўлган интилиши эса бизнинг манфаатларимизга ҳам мос келади”, — деди Кремль вакили.
мавзуга оид янгиликлар

Москва ва Киев музокаралари: уруш тугайдими?
Сиёсат
09.09.2026, 09:57

Зеленскийнинг таклифи Путинга етказилди – Кремл
Жаҳон
05.06.2026, 16:01

Қозоғистон президенти Украинадаги урушни музлатишга чақирди
Сиёсат
27.07.2026, 10:30

Уиткофф: АҚШ, Россия ва Украина вакиллари Абу-Дабида учрашади
Сиёсат
03.11.2026, 10:17

Вашингтон Москвага жавоб берди: дипломатлар Киевда қолади
Сиёсат
06.10.2026, 18:02

Россия Днепр устидаги кўприкка зарба берди: беш киши яраланди
Жаҳон
06.10.2026, 16:14
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
сўнгги янгиликлар

АҚШ Сенатига сайланган илк мусулмон сенатор Абдул Ал-Сайед ким?
Сиёсат
05.11.2026, 19:44

«Футбол — бу одамлар»: Роналду хайрлашув мактубини ёзди
Спорт
05.11.2026, 17:43

Трамп маслаҳатчилари Исроилдан бошпана сўрамоқчи
Сиёсат
05.11.2026, 17:02

Дакар-2026: ўзбекистонлик дзюдочи Жўрабек Эшпўлатов кумуш медални қўлга киритди
Спорт
05.11.2026, 15:48

Энергетик ичимликлар таъқиқланиши мумкин
Жаҳон
05.11.2026, 11:29

Марказий банк асосий ставкани 14 фоизда қолдирди
Иқтисодиёт
05.11.2026, 10:23

АҚШ Сенатига илк мусулмон сайланди
Сиёсат
04.11.2026, 17:55

Жаҳон тиллари университетидаги «Хавфсиз талаба» можароси: декан ишдан олинди
Таълим
04.11.2026, 17:07

Экстремистик ташкилотларда иштирок этганлик учун 10 йилгача қамоқ жазоси белгиланди
Ўзбекистон
04.11.2026, 15:27

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Бундан буён “камбағал оила қолмади” деган ҳисобот ўтмайди – Президент
Ўзбекистон
04.11.2026, 14:16

Дунё бўйлаб 28 йил
Маданий
04.11.2026, 11:59

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

24 давлат вакиллари Самарқандда нимани муҳокама қилади?
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:07

Тошкент метросида аёллар учун алоҳида вагонлар жорий этилиши мумкин
Ўзбекистон
04.11.2026, 10:32

Лукашенко Украинадаги уруш тугашини кутмоқда
Жаҳон
03.11.2026, 17:28

Ҳиндистон 500 миллион кишини камбағалликдан чиқарди
Жаҳон
03.11.2026, 17:09

4 ноябрь куни Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?
Ўзбекистон
03.11.2026, 15:09

Энди телефонга исталганча реклама юбориб бўлмайди
Ўзбекистон
03.11.2026, 11:43

Кредит рекламаси ва шартномаларида огоҳлантириш мажбурий бўлди
Иқтисодиёт
03.11.2026, 10:30
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
