Cookie Settings

We use cookies to improve your experience.

updated: 22.03.2026, 18:22

ЖЧ-2026: Осиё қитъаси саралашининг гуруҳ ўйинлари бошланмоқда

Жаҳон чемпионати саралашида Осиё минтақасининг гуруҳ баҳсларидаги ўйинлари қачон ўтказилиши эълон қилинди. "А" гуруҳидан жой олган Ўзбекистон терма жамоасига Эрон, Қатар, БАА, Қирғизистон va Шимолий Корея терма жамоалари рақиб бўлади. 

JCh-2026: Osiyo qitʼasi saralashining guruh oʻyinlari boshlanmoqda

JCh-2026: Osiyo qitʼasi saralashining guruh oʻyinlari boshlanmoqda

Терма жамоанинг биринчи ўйини 5 сентябрь куни "Бунёдкор" стадионида КХДРга қарши бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 19:00 да бошланади. 

Иккинчи ўйин эса 10 сентябрь куни Қирғизистон терма жамоаси билан Бишкекдаги "Долен Умрзақов" стадионида бўлиб ўтади. Мазкур ўйин Тошкент вақти билан соат 20:00 да бошланади. Учинчи турда азалий рақиб ҳисобланган Эрон терма жамоаси яна Тошкентда меҳмон бўлади. Ўйин 10 октябрь куни соат 19:00 да "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади. 

Тўртинчи турда Бирлашган Араб Амирликлари синовдан ўтказилади. Бу ўйин ҳам "Бунёдкор" стадионида ўтиши режалаштирилган. Учрашув 15 октябрь куни соат 19:00 да бошланади. Охирги бешинчи турда Ўзбекистон терма жамоаси Қатарга қарши майдонга тушади. Бу баҳс 14 ноябрда бўлиб ўтади. 

Ортда қолган 5 та турдан сўнг терма жамоалар бироз муддат дам олади va март ойидан бошлаб жавоб учрашувлари ташкил этилади. АҚШ, Канада va Мексика мезбонлигида ўтадиган 2026 йилги Жаҳон чемпионатига Осиё қитъаси учун 6 та лицензия берилган бўлиб, сўнгги босқичнинг гуруҳ ўйинларида ўз гуруҳида биринчи va иккинчи ўринни эгаллаган терма жамоалар тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритади. Энг яхши учинчи ўринни қўлга киритган икки терма жамоа саралаш баҳсларида иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, "А" гуруҳидан ташқари қолган "B" va "C" гуруҳларида ҳам ўйинлар ўтказилади. Саралаш баҳсларининг "B" гуруҳидан Корея, Ироқ, Иордания, Уммон, Фаластин va Қувайт терма жамоалари ўрин олган бўлса, "C" гуруҳида Япония, Австралия, Баҳрайн, Хитой, Индонезия va Саудия Арабистони терма жамоалари баҳслашади.

Спорт

14.08.2024, 14:37

Улашиш:

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Россия 2024 йилдан буён илк бор Украинада ҳудудларини бой бера бошлади

Апрель ойида Россия 28,28 кв. км ичкарига кира олган, охирги ярим йилда эса умумий ҳаракат 1716,42 кв. км ни ташкил этган. Бироқ, ушбу ҳудудларнинг катта қисми бой берилгани сабабли, ҳозирда Россия реал назорат қилаётган соф майдон атиги 1443,35 квадрат километрдан иборат.

Жаҳон

18.05.2026, 17:01

Жанубий Корея Шимолий Корея бўйича позициясини ўзгартирди

Сеул Шимолий Кореяга ҳукуматга қарши тарғибот варақалари юборишни тақиқлаш ҳамда чегара ҳудудларида карнайлар орқали эшиттиришлар беришни тўхтатишга оид қарорлар қабул қилди.

Жаҳон

18.05.2026, 16:24

Тошкентда Халқаро миграция форуми бошланди: 40 дан ортиқ давлатдан 600 вакил иштирок этмоқда

Халқаро миграция ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда тахминан 304 миллион халқаро мигрант мавжуд бўлиб, улардан 168 миллиони меҳнат мигрантларидир. 

Ўзбекистон

18.05.2026, 12:24

Эрон можаросидан глобал компаниялар 25 млрд доллар зиён кўрди

Reuters таҳлилига кўра, АҚШ ва Исроилнинг Эрон билан уруши дунё бўйлаб компанияларга камида 25 миллиард доллар зарар келтирди ва рақамлар ўсишда давом этмоқда.

Жаҳон

18.05.2026, 11:57

Остонада 15 йил кутилган LRT линияси ишга тушди

Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида қурилиши 15 йил давом этган LRT — енгил рельсли транспорт тизими расман ишга туширилди.

Жаҳон

18.05.2026, 11:46

Куба дронларини шай ҳолатга келтирди: АҚШ янги “Кариб инқирози”дан хавотирда

АҚШ маъмурияти Кубани тобора жиддий ҳарбий таҳдид сифатида баҳолай бошлади. Бунга Гавананинг дронлар технологиясини ривожлантираётгани ва Эрон билан ҳарбий ҳамкорликни кучайтиргани сабаб бўлмоқда.

Жаҳон

18.05.2026, 11:11

Сурхондарёда экскаватор ичига яширилган қарийб 600 кг наркотик модда фош этилди

Сурхондарё вилоятида Афғонистондан Ўзбекистонга олиб кирилмоқчи бўлган катта миқдордаги гиёҳвандлик воситалари аниқланди.

Ўзбекистон

18.05.2026, 09:58

Конго ва Угандада Эбола эпидемияси тарқалди

Конго Демократик Республикаси ва Угандада Эбола эпидемияси авж олди. Оқибатда 80 киши вафот этгани гумон қилинмоқда. Шу сабабли Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти халқаро миқёсда фавқулодда ҳолат эълон қилди. 

Жаҳон

18.05.2026, 09:56

2025 йилда интернет нашрлар қанча фойда кўрди?

2025 йил якунларига кўра, аксарият етакчи интернет нашрлар даромадларини оширган бўлса-да, уларнинг соф фойдаси сезиларли даражада камайган. 

Иқтисодиёт

17.05.2026, 20:01

Туркия мактабларида “Марказий Осиё” ўрнига “Туркистон” атамаси қўлланилади

Туркия таълим муассасаларида эндиликда “Марказий Осиё” атамаси ўрнига “Туркистон” номи қўлланилади. Шунингдек, мактаб дарсликларидан “ташқаридан тиқиштирилган” бир қатор атамалар чиқариб ташланган.

Жаҳон

17.05.2026, 09:08

Кўзи ожизлар учун янгилик: қозоғистонлик олим «кўриш» имконини берувчи қурилма яратди

Қозоғистонлик олим Галимжон Габдрешов кўзи ожиз инсонларга атроф-муҳитни «кўриш» имконини берувчи янги қурилма яратди.

Фан-технология

16.05.2026, 18:00

Тошкентда нотўғри тўхтаган автомобиллар жарима майдончасига олиб кетилади

Тошкент шаҳрида тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларини бузган автомобилларга нисбатан қатъий чоралар қўлланилади. 

Ўзбекистон

16.05.2026, 17:00

Ўзбекистонда эркаклар сони аёлларга нисбатан ҳануз юқори

Ўзбекистонда 2026 йил боши ҳолатига кўра эркаклар сони аёлларга нисбатан оз миқдорда юқорилигича қолмоқда. 

Ўзбекистон

16.05.2026, 16:29

Дунёда газ ва электр нархи нима учун қимматлашмоқда?

Сўнгги йилларда жаҳон энергетика бозори жиддий босим остида қолмоқда. Газ ва электр энергияси нархининг кескин ошиб бориши нафақат Европа ёки Америка, балки бутун дунё иқтисодиётига таъсир қилмоқда. 

Иқтисодиёт

16.05.2026, 15:31

Қурбон ҳайити куни эълон қилинди: ўзбекистонликлар кетма-кет 5 кун дам олади

 Ўзбекистонликлар Қурбон ҳайити муносабати билан кетма-кет 5 кун дам олади. Бу йил Қурбон ҳайити 27 май, чоршанба кунига тўғри келади.

Маданий

16.05.2026, 14:48

Нью-Йорк мэрининг Исроил парадида қатнашмаслик қарори баҳсларга сабаб бўлди

Нью-Йорк шаҳри мэри Зоҳран Мамдани анъанавий «Бешинчи кўчадаги Исроил куни»(“Israel Day on Fifth”) парадида иштирок этмаслик қарорини қабул қилди. Мэрнинг қарори айрим сиёсатчи ва яҳудий ташкилотлари томонидан кескин танқид қилинмоқда. 

Жаҳон

16.05.2026, 12:40

Туркистондаги масжидга “Миромон ота” номи берилади

Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Туркистон шаҳрида барпо этилган масжидга Қасим- Жомарт Тоқаев “Миромон ота” номини беришни таклиф қилди.

Маданий

16.05.2026, 09:52

Эҳтиёжманд оилаларга газ ва электр компенсациялари оширилди

2026 йил 1 июндан электр энергияси ва табиий газ учун янги тарифлар жорий этилиши муносабати билан эҳтиёжманд оилаларга тўланадиган компенсациялар миқдори ҳам кўпайтирилди.

Иқтисодиёт

16.05.2026, 09:20

Россия ва Украина 205 нафардан ҳарбий асирни алмашди

Россия ва Украина ўртасида навбатдаги ҳарбий асирлар алмашинуви бўлиб ўтди. Томонлар бир-бирига 205 нафардан асирни топширди.

Жаҳон

15.05.2026, 17:58

Туркий давлатлар раҳбарлари Аҳмад Яссавий мақбарасини зиёрат қилишди

XIV аср охирида Амир Темур фармойишига биноан барпо этилган ушбу мақбара бугунги кунда UNESCOнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган бўлиб, Марказий Осиёдаги  аср ислом меъморчилигининг энг ноёб ва муҳташам намуналаридан бири ҳисобланади.

Маданий

15.05.2026, 16:18

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →