Эрон можаросидан глобал компаниялар 25 млрд доллар зиён кўрди
Reuters таҳлилига кўра, АҚШ ва Исроилнинг Эрон билан уруши дунё бўйлаб компанияларга камида 25 миллиард доллар зарар келтирди ва рақамлар ўсишда давом этмоқда.
Жаҳон
18.05.2026, 11:57
Улашиш:

АҚШ, Европа ва Осиёдаги компанияларнинг можаро бошланганидан бери эълон қилган ҳисоботлари вазиятнинг жиддий оқибатларини кўрсатмоқда.
Корхоналар энергия нархларининг кескин ошиши, таъминот занжирларидаги узилишлар ва Эроннинг Ҳормуз бўғозини назоратга олиши сабабли тўсилиб қолган савдо йўллари ортидан муаммоларга дуч келмоқда.
Ишлаб чиқариш қисқариб, харажатлар ошмоқда
Таҳлиллр шуни кўрсатадики, камида 279 та компания молиявий зарарни камайтиришга қаратилган чоралар, жумладан, нархларни ошириш ва ишлаб чиқаришни қисқартира бошлашига урушни сабаб қилиб кўрсатган.
Бошқа компаниялар эса дивидендлар тўлаш ёки акцияларни қайта сотиб олишни тўхтатган, ходимларни ҳақ тўланмайдиган таътилга чиқарган, ёқилғи учун қўшимча тўловлар жорий қилган ёки ҳукуматдан шошилинч ёрдам сўраган.
COVID-19 пандемияси ва Россиянинг Украинага бостириб киришидан сўнг содир бўлган ушбу тартибсизлик, можарони тугатиш бўйича келишувга эришиш эҳтимоли пастлиги фонида, йилнинг қолган қисмидан кутилаётган умидларни пучга чиқармоқда.
Иқтисодий ўсиш секинлашган сари нарх белгилаш имконияти заифлашиб, доимий харажатларни қоплаш қийинлашади, бу эса иккинчи чорак ва ундан кейинги даврлардаги фойда маржасига таҳдид солади.
Нархларнинг муттасил ошиб бориши эса инфляцияни кучайтириб, шусиз ҳам мўрт бўлган истеъмолчилар ишончига путур етказиши мумкин.
Асосий “зарба” авиация ва саноатга берилмоқда
Эроннинг дунёдаги энг муҳим энергия йўлаги бўлган Ҳормуз бўғозини тўсиб қўйиши нефть нархини бир баррел учун 100 доллардан оширди, бу урушдан аввалги нархдан 50 фоизга юқоридир.
Турли компаниялар — косметикадан тортиб шиналар ва ювиш воситаларигача, круиз операторлари-ю авиакомпанияларигача бўлган соҳа вакиллари — уруш туфайли молиявий зарар кўрганини маълум қилган.
Уларнинг аксарияти энергия нархлари шундоғам юқори бўлган Буюк Британия ва Европада, учдан бир қисми эса Осиёда жойлашган. Бу ҳолат мазкур минтақаларнинг Яқин Шарқ нефти ва ёнилғи маҳсулотларига қанчалик боғлиқлигини кўрсатади.
Ўтган йилнинг октябрь ойига қадар юзлаб компаниялар АҚШ президенти Доналд Трампнинг 2025 йилга мўлжалланган тарифлари туфайли 35 миллиард доллардан ортиқ харажатга дуч келганини эълон қилганди.
Уруш билан боғлиқ харажатларнинг энг катта қисми – қарийб 15 миллиард доллар – авиакомпаниялар ҳиссасига тўғри келади, бунга реактив ёқилғи нархларининг деярли икки бараварга ошгани сабаб бўлди.
Мазкур муаммоли вазият чўзилгани сари, бошқа соҳалардаги кўплаб компаниялар ҳам хавотирга тушмоқда.
Япониянинг “Toyota” компанияси 4,3 миллиард долларлик зарардан огоҳлантирган бўлса, “P&G” солиқлар тўланганидан кейинги фойда йўқотишини 1 миллиард доллар деб баҳолади.
Фасфуд гиганти “McDonald’s”да эса шу ой бошида таъминот занжиридаги узилишлар сабабли харажатлар инфляцияси юқори бўлиши кутиляпти.
мавзуга оид янгиликлар

Нефть нархи $100 дан ошди: Яқин Шарқдаги хавфлар кучаймоқда
Жаҳон
08.10.2026, 11:35

Нефть нархининг ошиши Марказий Осиё давлатларига қандай таъсир қилади?
Жаҳон
14.09.2026, 16:56

Ҳормуздаги ҳужумлар нефть қазиб олиш ҳажмига таъсир этдими?
Иқтисодиёт
13.11.2026, 09:04

Қирғизистонда иш ҳақи инфляция даражасига қараб тўланади
Иқтисодиёт
10.11.2026, 09:52

Марказий банк асосий ставкани 14 фоизда қолдирди
Иқтисодиёт
05.11.2026, 10:23

Pepsi 2026 йил учун фойда прогнозини пасайтирди
Жаҳон
08.10.2026, 16:14
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
сўнгги янгиликлар

Тошкентда автомобилларни эвакуация қилиш тартиби ўзгардими?
Ўзбекистон
13.11.2026, 12:32

Ўзбекистонда илк бор жорий этилган сунъий музлик – “Ice Stupa” қандай технология?
Ўзбекистон
13.11.2026, 12:12

Ҳормуздаги ҳужумлар нефть қазиб олиш ҳажмига таъсир этдими?
Иқтисодиёт
13.11.2026, 09:04

«Ғазоликларнинг аҳволи оғир»: Люис Ҳемилтон Исроилга мурожаат қилди
Жаҳон
12.11.2026, 16:42

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда
Жаҳон
12.11.2026, 15:46

Ғазода ҳарорат совимоқда, гуманитар ёрдам эса киролмаяпти
Жаҳон
12.11.2026, 12:36

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогерга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 12:27

Янги Тошкентда ҳокимлик очилади: шаҳарда қайси идоралар иш бошлайди?
Ўзбекистон
12.11.2026, 11:08

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:51

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди
Жаҳон
12.11.2026, 10:18

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди
Маданий
11.11.2026, 15:53

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди
Ўзбекистон
11.11.2026, 15:04

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди
Жаҳон
11.11.2026, 12:17

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?
Ўзбекистон
11.11.2026, 12:06

Windows 12 қачон чиқади?
Фан-технология
11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди
Жаҳон
11.11.2026, 11:36

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди
Жаҳон
11.11.2026, 10:09

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов
Таълим
10.11.2026, 16:03
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
