“Crocus City Hall” теракти: суд 15 нафар айбланувчини умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди

Москвадаги “Crocus City Hall” концерт залида содир этилган теракт бўйича суд ҳукми эълон қилинди. Жиноят иши судда етти ой давомида кўриб чиқилди. 

Якунда ҳарбий суд ҳужумни бевосита амалга оширган ва унга ёрдам берган жами 19 нафар шахсга турли муддатларда қамоқ жазоларини тайинлади.

 

Терактни амалга оширганлар

Суд қарорига кўра, терактни бевосита амалга оширган тўрт нафар шахс — Шамсиддин Фаридуни, Далержон Мирзоев, Муҳаммад Собир Файзов ва Саидакрам Ражабализода умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Тергав маълумотларига кўра, гуруҳнинг асосий шахси деб ҳисобланган Фаридуни жазонинг дастлабки 18 йилини қамоқхонада ўтайди. Мирзоев ва Файзов 17 йил, Ражабализода эса 16 йил қамоқхонада сақланади. Шунингдек, уларнинг ҳар бирига 990 минг рубл миқдорида жарима тайинланган.

 

Терактга ёрдам берган шахслар

Суд терактни тайёрлаш ва амалга оширишга ёрдам берган яна бир қатор шахсларни ҳам айбдор деб топди.

  • Умеджон Солиев — умрбод қамоқ. У 12 йил қамоқхонада ўтириб, қолган муддатни махсус тартибли колонияда ўтайди. Шунингдек, унга 2,7 миллион рубл жарима тайинланган.
  • Мустаким Солиев — умрбод қамоқ, 10 йил қамоқхонада ўтириб, қолган муддатни махсус колонияда ўтайди.
  • Шаҳрамжон Ғадоев — умрбод қамоқ, 12 йил қамоқхонада сақланади, кейин махсус колонияда жаза ўтайди.
  • Зубайдулло Исмоилов — ҳам умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
  • Ҳусайн Ҳамидов — 10 йил қамоқхонада ўтириб, кейин махсус колонияда жазо ўтайди.
  • Муҳаммад Зоир Шарифзода, Ёқубжон Юсуфзода, Назримада Лутфуллаи ва Ҳусен Медов ҳам умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Шунингдек, айрим айбланувчиларга турли миқдордаги жарималар ҳам тайинланган.

 

Бошқа айбланувчиларга берилган жазолар

Айрим айбланувчиларга узоқ муддатли қамоқ жазолари берилди:

  • Алишер Қосимов — 22 йил 6 ой қамоқ жазоси
  • Исроил Исломов — 19 йил 11 ой қамоқ
  • Диловар Исломов ва Аминжон Исломов — 19 йил 11 ойдан қамоқ жазоси

Улар жазонинг дастлабки йилларини қамоқхонада, кейин эса қатъий тартибли колонияда ўташлари белгиланган.

 

Суд жараёни қандай ўтди?

Суд жараёни ўтган йил август ойидан бошланиб, етти ой давом этди. Ишни 2-Ғарбий ҳарбий округ суди судьялари — Тимур Жидков, Роман Владимиров ва Алексей Пешков кўриб чиқди.

Суд мажлислари Москва шаҳар судининг катта залида ўтказилди. Бу зал тахминан 150 кишига мўлжалланган бўлиб, Европадаги энг йирик суд залларидан бири ҳисобланади.

Жараён хавфсизлик сабаблари ва иш материалларида давлат сирларига оид маълумотлар мавжудлиги туфайли ёпиқ тарзда ўтказилди.

 

Теракт қандай содир этилган?

Тергав маълумотларига кўра, терактни амалга оширганлардан ташқари яна 15 нафар шахс ҳужумни тайёрлаш жараёнида турли йўллар билан ёрдам берган.

Масалан, Умеджон Солиев гуруҳ фаолиятини мувофиқлаштириб турган ва ҳужумни амалга оширганларга қурол етказиб берган. Айрим айбланувчилар террористларни автомат қуроллар, ўқ-дорилар ва пул билан таъминлаган.

Шунингдек, айрим шахслар террористларга уй ижараси, транспорт ва алоқа воситалари билан ёрдам бергани аниқланган.

“Crocus” терактидан кейин нима ўзгарди?

“Crocus City Hall”даги терактдан кейин Россияда миграция сиёсатини янада кучайтириш масаласи кенг муҳокама қилинди.

Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, 2024 йилда Россиядан 190 минг нафар хорижий фуқаро маъмурий тартибда чиқариб юборилган. Бу кўрсаткич аввалги йилга нисбатан сезиларли даражада кўп бўлган.

Шунингдек, Давлат Думаси ноқонуний миграцияга қарши курашни кучайтиришга қаратилган бир қатор қонун ўзгаришларини қабул қилди. Янги қонунларга кўра, ноқонуний миграцияни ташкил этиш ёки бу орқали оғир жиноятлар содир этиш 8 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

мавзуга оид янгиликлар

Москвадаги Crocus City Hall мусиқа залида содир этилган теракт қурбонлари сони 137 кишига етди

Бу ҳақида Россия Тергов қўмитаси матбуот хизмати хабар қилмоқда."Ўлганларнинг шахсини аниқлаш давом этмоқда. Ҳозирда 137 нафар жасад топилган. Улардан уч нафари болалар. Жойни ўрганиш давом этмоқда. Ҳозиргача олтмиш иккита жасаднинг шахси аниқланган", — дейилади хабарда.

Жаҳон

25.03.2024, 09:19

Тошкентда BYD ва Li 9 иштирокидаги ЙТҲ бўйича суд қарори бекор қилинди

Апелляция суди ишни қайта кўриб, материаллар қўшимча текширув учун тегишли органга юборилди. Судга кўра, айрим ҳолатлар етарлича тўлиқ ўрганилмаган.

Ўзбекистон

14.02.2026, 14:19

Тошкентда маст ҳолатда операция қилган сохта жарроҳларга ҳукм ўқилди

Тошкентда тиббий маълумотга эга бўлмаган эр-хотин маст ҳолатда пластик операциялар ўтказиб, бир неча аёлнинг соғлиғига оғир ва қайтариб бўлмас зарар етказган. Судда маълум бўлишича, ноқонуний “клиника” ертўлада ташкил этилган, амалиётлар эса энг арзон материаллар билан амалга оширилган.

Ўзбекистон

03.02.2026, 15:36

Москвада миллатчиликка қарши курашиш жамияти тузилди

Ушбу ҳаракатнинг асосий мақсади — жиноятни миллат билан боғлаш амалиётига барҳам бериш, нафрат ва ҳақоратга қарши туриш ва болалар ҳамда оилалар хавфсизлигини ҳимоя қилишдир.

Жаҳон

20.12.2025, 08:49

Москва вилоятидаги масжидда ОМОН рейд ўтказди

Текширув давомида 16 нафар ноқонуний мигрант қўлга олинган. Шунингдек, 37 нафар ҳарбий ҳисобда турмаган шахс ОМОН томонидан ҳарбий комиссариатга олиб кетилган.

Жаҳон

27.11.2025, 14:24

Фото: THE WASHINGTON POST

Вашингтонда Оқ уй яқинида отишма содир бўлди, ҳужумчи қўлга олинди

Вашингтонда 26 ноябр куни Оқ уй яқинида эркак Миллий гвардия хизматчиларига ўқ узди. Ҳодиса натижасида икки ҳарбий оғир жароҳат олди. Ҳужумчи воқеа жойида қўлга олинган. Президент 2021 йилда мамлакатга кирган барча афғон фуқароларини қайта текширишни ва АҚШга фойдаси йўқ деб топилганларни депортация қилишни талаб қилди.

Жаҳон

27.11.2025, 12:19

сўнгги янгиликлар

“Уруш вазири ишдан бўшатилиши керак” — АҚШ сенатори

АҚШ ҳарбийлари Эроннинг Минаб шаҳрида жойлашган қизлар бошланғич мактабига хатолик сабаб зарба берган. Ўшанда 168 нафар ўқувчи ва 14 нафар ўқитувчи ҳалок бўлган эди.

Жаҳон

13.03.2026, 12:20

Россия Эронга ёрдам беришни бошлади

Россия ТИВ вакили Мария Захарова Эрон ва бошқа дўст давлатларга гуманитар ёрдам етказиб бериш ишлари аллақачон ташкил этилганини маълум қилди.

Жаҳон

13.03.2026, 12:01

Тошкентда “ақлли” светофорлар тизими кенгайтирилади

Шаҳар чорраҳалари ягона сунъий интеллектли тизимга уланиб, транспорт оқимини самарали тартибга солиш ва тирбандликларни камайтириш имкони пайдо бўлади. 

Ўзбекистон

13.03.2026, 10:23

Суд Абдурахмон Ташановга нисбатан қўзғатилган маъмурий ишни рад этди

ЖИБ Миробод тумани суди судьяси М. Ахмедов Абдурахмон Ташановга нисбатан Республика Ҳарбий прокурори томонидан қўзғатилган маъмурий иш материалларини рад этди.

Ўзбекистон

12.03.2026, 16:56

Тошкентда янги ер ости йўлининг девори ўпирилиб тушди

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги Темур Малик ва Буюк Ипак йўли кўчалари кесишмасида жойлашган янги йўл деворининг бир қисми ўпирилиб тушди. Ҳодиса кучли ёмғирдан сўнг содир бўлган.

Ўзбекистон

12.03.2026, 14:48

Исроилга қилинган ракета зарбаси оқибатида ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Эрон томонидан Исроилдаги қурилиш объектига берилган ракета зарбаси оқибатида икки ишчи - 62 ёшли ўзбекистонлик Рустам Ғуломов ва 40 ёшли озарбайжонлик Амид Муртузов ҳалок бўлди. 

Жаҳон

12.03.2026, 12:31

Корея ва Япония хавотирда: АҚШ мудофаа тизимларини Яқин Шарққа кўчирмоқда

АҚШ ракеталарининг Жанубий Кореядан Яқин Шарққа кўчирилиши, айниқса, Сеулни безовта қилмоқда.

Жаҳон

12.03.2026, 11:38

«Қўқонлик табиб» Иқбол Солиев Озарбайжонда ҳибсга олинди

Ўзини халқ табиби сифатида таништириб келган Иқбол Солиев Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида қўлга олинди.

Ўзбекистон

12.03.2026, 10:46

Можтабо Хоманаий ким?

Эрон Экспертлар кенгаши 8 март куни Сейид Можтабо Ҳусайний Хоманаийни мамлакатнинг янги Олий раҳнамоси этиб сайлади.

Жаҳон

12.03.2026, 09:50

Ўзбекистонда 1 ГВт қувватли узлуксиз “яшил” энергия лойиҳаси режалаштирилмоқда

БААнинг Masdar компанияси 2026 йил январь ойида Ўзбекистонда қуввати 1 ГВт бўлган узлуксиз (24/7) тоза энергия лойиҳасини ўрганиш бўйича меморандум имзолади.

Иқтисодиёт

12.03.2026, 08:35

Эрон билан урушда АҚШ кутилмаган қийинчиликка дуч келмоқда - Bloomberg

Маълум қилинишича, можаронинг дастлабки босқичида АҚШ қанотли ракеталар орқали тезкор зарбалар берган. Бироқ икки ҳафтадан сўнг вазият мураккаблаша бошлаган.

Жаҳон

11.03.2026, 16:58