Cookie Settings

We use cookies to improve your experience.

updated: 21.03.2026, 20:21

Тошкентда ҳаво ифлосланиши: масъулият кимда ва халқаро ҳуқуқ нима дейди?

“Миллий тикланиш” демократик партияси раиси Алишер Қодиров бу борадаги муҳокамаларга муносабат билдириб, айрим «эксперт»лар танқидини асоссиз деб атади. У табиат жараёнларини ҳеч бир давлат тўлиқ назорат қила олмайди, деган фикр билдирган ва ҳаво ифлосланиши муаммоларини соф табиий жараён сифатида кўрсатишга уринган. Бироқ халқаро ҳуқуқ нуқтаи назаридан фуқароларнинг соғлом ва хавфсиз атроф-муҳитда яшаши давлат зиммасидаги аниқ ва ҳуқуқий жиҳатдан белгиланган мажбуриятдир. Табиий жараёнларни баҳона қилиш давлатни масъулиятдан халос этмайди.

Улашиш:

Тошкентда ҳаво ифлосланиши: масъулият кимда ва халқаро ҳуқуқ нима дейди?

Сўнгги йилларда Тошкент ва бошқа шаҳарларда ҳаво сифати кескин ёмонлашиб, жамоатчиликда жиддий хавотирларни келтириб чиқарди. Жумладан, Тошкент ҳаво сифати индекси бўйича дунёнинг ҳавоси энг ифлос шаҳарлар рўйхатида мунтазам равишда биринчи ўринни эгаллаб келмоқда. PM2.5 микрозарар моддаларининг 215,5 микрограмм/м³гача ошиши Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти меъёрларидан ўнлаб марта юқори кўрсаткич саналади.

“Миллий тикланиш” демократик партияси раиси Алишер Қодиров бу борадаги муҳокамаларга муносабат билдириб, айрим «эксперт»лар танқидини асоссиз деб атади. У табиат жараёнларини ҳеч бир давлат тўлиқ назорат қила олмайди, деган фикр билдирган ва ҳаво ифлосланиши муаммоларини соф табиий жараён сифатида кўрсатишга уринган. Бироқ халқаро ҳуқуқ нуқтаи назаридан фуқароларнинг соғлом ва хавфсиз атроф-муҳитда яшаши давлат зиммасидаги аниқ ва ҳуқуқий жиҳатдан белгиланган мажбуриятдир. Табиий жараёнларни баҳона қилиш давлатни масъулиятдан халос этмайди.

Давлатнинг бу соҳадаги мажбуриятлари бир қатор халқаро ҳужжатларда ёритилган. Жумладан, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси инсоннинг яшаш ва хавфсизлик ҳуқуқини кафолатлайди ҳамда атмосферанинг инсон ҳаётига бевосита таъсир қилувчи асосий омил эканини тан олади. Ўзбекистон ратификация қилган Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактда яшаш ҳуқуқи давлат томонидан ҳимоя қилиниши кераклиги белгиланган бўлиб, экологик хавфсизлик таъминланмаган вазиятда ушбу ҳуқуқнинг бузилиши эҳтимоли қайд этилади. Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактда эса давлатлар соғлиқни сақлашнинг энг юқори стандартларини таъминлаш ҳамда зарарли экологик омилларни камайтириш бўйича чоралар кўриши шартлиги белгиланган. 2021 йилда БМТ Инсон ҳуқуқлари Кенгаши соғлом атроф-муҳитни инсоннинг ажралмас ва мустақил ҳуқуқи сифатида тан олди. Бу эса давлат зиммасига ҳавони мониторинг қилиш, хавфли даражадаги ифлосланишнинг олдини олиш, манбаларни аниқлаш, жавобгар шахсларга чора кўриш ва аҳолини тўлиқ ҳамда ҳаққоний ахборот билан таъминлаш мажбуриятини юклайди.

Тошкентдаги ҳолатни таҳлил қилганда, ҳаво ифлосланиши фақат табиий омиллар — ҳаво босими пастлиги ёки иқлим ўзгариши билан изоҳланмайди. Шаҳар атрофидаги йирик қурилиш ишлари, цемент ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналари, иситиш мавсумидаги кўмир ва ёнилғи ёқилиши, автотранспорт воситаларидаги эски стандартлар, фильтрсиз ёки назоратсиз ишлаётган корхоналар, экологик талабларнинг бажарилишини таъминлайдиган давлат органлари томонидан самарали мониторингнинг йўқлиги — бу муаммонинг инсон фаолияти билан боғлиқ асосий манбалари ҳисобланади.

Ўзбекистон Конституцияси табиий ресурсларни халқ мулки деб эътироф этади ва давлатдан улардан оқилона фойдаланиш ҳамда муҳофаза қилишни талаб қилади. “Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонун эса давлатга атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш, зарарли чиқиндиларни чеклаш, экологик экспертиза ўтказиш ва фуқароларнинг экологик хавфсизликка оид ҳуқуқларини ҳимоя қилиш вазифаларини юклайди.

Шу билан бирга, ҳолатнинг энг хавотирли жиҳати — аҳолини ўз вақтида огоҳлантириш чораларининг деярли йўқлиги. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Экология қўмитаси аҳолини хавфли кунларда ниқоб тақиш, болалар ва хавф гуруҳидаги шахсларнинг кўчада юришини чеклаш, мактаб ва боғчаларда дарсларни вақтинча тўхтатиш мумкинлиги, жисмоний фаолликни камайтириш ёки уй шароитида ҳаво тозалагичлардан фойдаланиш тўғрисида расмий тарзда, оммавий ва аниқ кўрсатмалар бермади. Бундай сунъий хотиржамлик аҳоли саломатлиги учун бевосита хавф туғдиради.

Тарих бу борада оғир сабоқ берган. 1986 йил Чернобил фожиасида Совет ҳукумати ахборотни яшириб, радиация даражасини халқдан пинҳон тутиш орқали минглаб одамларни ҳимоясиз қолдирган. Тошкентдаги бугунги вазият радиация билан ўлчанмайди, бироқ тамойил бир хил: ахборот йўқ жойда одамлар ўзини ҳимоя қила олмайди.

Ҳозирги вазиятда давлат органлари статистика эълон қилиш билан чекланиб қолмаслиги, балки аҳолининг ҳаётини сақлаш бўйича аниқ, илмий асосланган ва амалий тавсияларни тақдим этиши лозим. Ҳар бир фуқаро реал хавф тўғрисида ўз вақтида хабар олиш ва ўзини ҳимоя қилиш имкониятига эга бўлиши керак. Бу — инсон ҳуқуқлари, давлат мажбуриятлари ва жамоатчилик манфаатлари нуқтаи назаридан асосий талабдир.

Соғлом ҳаво — табиий ҳодиса эмас, балки давлат томонидан таъминланиши шарт бўлган ҳуқуқий кафолатдир.

Хуршид Алимардонов, ҳуқуқ фаоли, Paradigma.uz асосчиси

 

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Кўп квартирали уйларга оид янги тақиқлар

Автотранспорт воситаларини кўп квартирали уйлар ва унга туташ ер участкаларидаги газонлар устига, хиёбонларга, болалар майдончаларига, тротуарларга, кириш йўлаклари қаршисига қўйиш тақиқланади.

Ўзбекистон

02.05.2026, 17:54

Сунъий интеллектда яратилган актёр ва сценарийларга “Оскар” берилмайди

2027 йилнинг март ойида топшириладиган навбатдаги “Оскар” тақдирлаш маросимига оид янги қоида жорий этилди.

Маданий

02.05.2026, 17:05

АҚШдан депортация қилинган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

АҚШдан депортация қилинган 26 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс орқали Тошкентга олиб келинди. 

Ўзбекистон

02.05.2026, 16:27

Энди йўловчилар Тошкентдан Хивага 7 соатда етиб боради

Тошкент–Хива–Тошкент йўналишида янги юқори тезликдаги “Жалолиддин Мангуберди” электропоезди қатнови йўлга қўйилади. Қатновнинг илк рейслари 3 май куни Тошкентдан ва 4 май куни Хивадан амалга оширилади.

Ўзбекистон

02.05.2026, 12:36

АҚШ Яқин Шарқ иттифоқчиларига 8,6 млрд долларлик қурол сотишни маъқуллади

АҚШ Давлат департаменти Яқин Шарқдаги тўртта асосий иттифоқчиси — Исроил, Қатар, Қувайт ва Бирлашган Араб Амирликларига умумий қиймати 8,6 миллиард доллардан ортиқ бўлган қурол-яроғ ва ҳарбий хизматлар экспортини маъқуллади.

Жаҳон

02.05.2026, 12:20

Ўзбекистонлик аскарни қутқарган британияликларга “Дўстлик” ордени берилди

Президент Шавкат Мирзиёев Иккинчи жаҳон уруши йилларида ўзбекистонлик аскарни қутқарган Буюк Британия фуқаролари Жон ва Филлис Эмили Ле Бретонларни вафотидан кейин “Дўстлик” ордени билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Ўзбекистон

02.05.2026, 11:46

Лондонда кўзи тўсилган одамнинг ҳайкали пайдо бўлди

Ярим тунда Лондон марказида номаълум ҳайкал пайдо бўлди — эрталаб эса унинг ортида дунёга машҳур сирли рассом Бенкси тургани очиқланди.

Маданий

01.05.2026, 17:19

Исроиллик эркак Қуддусда христиан роҳибасига ҳужум қилиб, жароҳат етказди

Исроиллик аскарнинг Исо Масиҳ рамзи бўлган ҳайкални синдириб кетгани билан боғлиқ мунозаралар тинчиб улгурмаган бир пайтда, Исроил насронийларга қарши яна бир нафрат жинояти билан кун тартибига чиқди.

Жаҳон

01.05.2026, 16:27

Ўзбекистонда 5,8 миллиард долларлик 73 та ГЕС қурилади

Республикада 150 минг километрдан ортиқ дарёлар, сойлар ва каналлар бор. Аммо электр энергияси ишлаб чиқаришнинг катта қисми ҳамон табиий газ ва кўмирга боғлиқ. Гидроэнергия улуши эса 10-12 фоиз атрофида.

Иқтисодиёт

01.05.2026, 16:10

“Электрон рецепт” тизими бекор қилинмайди — ССВ

Сўнгги кунларда айрим Telegram каналларда “электрон рецепт тизими бекор қилинади” деган мазмундаги хабарлар тарқалди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги шу бўйича изоҳ берди.

Ўзбекистон

01.05.2026, 15:48

2021 йилги Кобул аэропортидаги терактга алоқадор афғонистонлик судланди

5 йил муқаддам содир бўлган ўша портлашда 13 нафар АҚШ ҳарбийси ва 160 нафарга яқин афғонистонлик тинч аҳоли вакили ҳалок бўлганди.

Жаҳон

01.05.2026, 12:21

Ўзбекистонлик ҳайдовчиларнинг Россияда бўлиш муддати 180 кунгача узайтирилди

Янги тартибга кўра, хорижий ҳайдовчилар, жумладан Ўзбекистон фуқаролари ҳам энди Россияда календарь йили давомида аввалги 90 кун ўрнига 180 кунгача қолиш имкониятига эга бўлади.

Ўзбекистон

01.05.2026, 11:39

АҚШ БМТ харажатлар тизимини тубдан ислоҳ қилишни талаб қилди

БМТ Бош котиби Антонио Гутерриш пайшанба куни Вашингтоннинг маблағларни ажратишга шартлар қўйгани ҳақидаги хабарлардан сўнг, Қўшма Штатларнинг ушбу жаҳон ташкилотидан миллиардлаб доллар қарзи “музокара қилинмаслиги”ни таъкидлади.

Жаҳон

01.05.2026, 11:24

Демократик давлатларда ҳам журналистларга босим кучаймоқда — RSF 2026 ҳисоботи

Reporters Without Borders (RSF) томонидан эълон қилинган 2026 йилги Жаҳон матбуот эркинлиги индексига кўра, журналистика учун шароитлар глобал миқёсда сезиларли даражада ёмонлашган. 

Жаҳон

01.05.2026, 09:42

Пентагон Google сунъий интеллектидан фойдаланишни кенгайтириш бўйича келишув тузди

Сешанба куни АҚШ оммавий ахборот воситалари Пентагон махфий операцияларда Google сунъий интеллектидан фойдаланишни кенгайтириш бўйича келишувга эришганини хабар қилди.

Фан-технология

30.04.2026, 18:09

Киев урушни тугатиш учун дипломатик саъй-ҳаракатларни кучайтиришга интилмоқда

Зеленский Украина расмийларига Путиннинг ўт очишни тўхтатиш таклифи юзасидан Трамп жамоаси билан боғланишни топширди.

Жаҳон

30.04.2026, 17:30

Трамп Исроил президенти Герцогни Нетаняҳуни афв этишга ундамоқда

АҚШ президенти Доналд Трамп Исроил президенти Исаак Герцогга нисбатан “босим кампанияси”ни қайта бошлади. Унинг фикрича, Бибига қўйилган айбловлар “шароб ва сигарет” каби аҳамиятсиз экан.

Жаҳон

30.04.2026, 16:54

Исроилнинг Ливанга зарбалари оқибатида 9 киши ҳалок бўлди, 13 киши жароҳатланди

17 апрелда бошланган 10 кунлик сулҳ кейинчалик 17 майгача узайтирилган эди, бироқ Исроил жанубий Ливанда ҳаво ҳужумлари уюштириш ва уйларни бузиш орқали уни ҳар куни бузишда давом этмоқда.

Жаҳон

30.04.2026, 16:30

Ўзбекистон ва Чехия ўртасида авиақатновлар тикланади

Шавкат Мирзиёев ва Андрей Бабиш Тошкентда бўлиб ўтган музокараларда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди. 

Ўзбекистон

30.04.2026, 16:09

БААнинг ОPЕCдан чиқиши дунё иқлими учун янги хавфми?

Дунё “яшил энергия”га ўтмоқда, деган тахминлар шубҳа остида қолди. Инсоният нефть даври тугашини кутаётган бир пайтда, БАА каби баъзи йирик ишлаб чиқарувчилар уни янада кўпроқ қазиб олишга интилмоқда.

Жаҳон

30.04.2026, 12:21

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →