Хитой Ўзбекистон учун ҳам хавф, ҳам имкониятдир
Сўнги вақтларда нафақат Ўзбекистон балки кўплаб мамлакатлар хусусан АҚШ Хитойдан келаётган иқтисодий хавф ва хатарлар ҳақида олдингидан кўпроқ ўйлай бошлади. Ўзбекистон медиаси ҳамда баъзи жамоат фаоллари Хитойнинг Ўзбекистонга нафақат иқтисодий баки геосиёсий жиҳатдан хавф эканлиги ҳақида фикрларини очиқ ойдин айта бошлади. Биз эса Хитойнинг Ўзбекистонга ҳам хавфли томонларини ҳам фойда томонларини кўриб чиқамиз.
Ўзбекистон
28.04.2025, 16:39
Улашиш:

Имкониятлар:
• Хитой дунёдаги энг йирик бозорлардан бири. У билан савдо қилиш ҳар бир мамлакат учун катта иқтисодий фойда олиш имкониятини беради. Хитой Ўзбекистоннинг йирик савдо ҳамкорларидан бири (2024 йилда Хитой билан товар айланмаси Россиядан ҳам ўтиб кетди). Ўзбекистонда "Яшил энергетика" тизими тўлиқ ишга тушадиган бўлса Хитой бизнинг электр-энергетика учун жуда катта бозорлигини унутмаслик керак.

• Хитой "Бир макон – бир йўл" лойиҳаси орқали кўплаб давлатларга йўллар, портлар, темир йўллар қуришда ёрдам беряпти. Хитой маблағига йирик йўллар, темир йўллар ва саноат зоналари қуриляпти (масалан, Ангрен-Поп темир йўли, нефть-газ лойиҳалари).
• Биргина Хитой маҳсулотлари транзити ортидан жуда катта даромад кўрилади. Бу борада эса кадрларни етарлича тайёрлаш керак бўлади.
• Хитой сунъий интеллект, 5G ва бошқа соҳаларда илғор технологиялар таклиф қиляпти. Ғарб ва бошқа субъектлар таклиф этаётган технологияларга альтернатив кўпайса танлов имконияти бўлади. Ҳатто, Хитой билан ҳамкорликда миллий дастурлар яратиш тизимини йўлга қўйиш мумкин. Бунда Ўзбекистонда етарлича салоҳият ва инфраструктура бор (Масалан, IT-Парк тизими).
• Хитой компаниялари телекоммуникация (Huawei), энергия ва транспорт соҳаларида фаол.Ўзбекистон саноатини модернизация қилиш учун бу катта имконият.
Хавфлар:
• Хитойдан ортиқча қарз олиш давлатларни иқтисодий жиҳатдан унга боғлиқ қилиб қўяди (буни "қарз тузоғи дипломатияси" деб аташади). Агар Хитой сармояси назоратсиз кўпайса, Ўзбекистон иқтисодиёти ортиқча Хитойга боғлиқ бўлиб қолиши мумкин. Катта инфратузилма лойиҳалари учун олинадиган кредитлар кейин қийинчилик туғдириши мумкин (бошқа мамлакатлар мисоли бор, масалан, Шри-Ланка

• Хитой сармоясининг ортиши баъзан геосиёсий босим ортишига ҳам олиб келиши мумкин. Хитой ўз манфаатларини қўллаш учун иқтисодий таъсирини сиёсий босимга айлантириши мумкин. Бунда, Ғарб, Россия, Туркия, Араб давлатлари ва Хитой балансини ушлаш жуда муҳим бўлади. Буни амалга ошириш эса жуда-жуда мураккаб. Ўзбекистон буни ҳозирча уддалаяпти, давомли бўлиши учун эса аҳолининг сиёсий саводхонлигини ошириш ва қўллаб-қувватловни таъминлаш керак бўлади.
• Маълумотлар хавфсизлиги, саноат шпионажи каби муаммолар Хитой билан технологик ҳамкорликда муҳим масала бўлиб қоляпти. АҚШ бу борада жуда катта аччиқ тажрибага эга. Аммо, бу ҳодисани тескарисига ҳам амалга ошириш ва миллий иқтисодиётини ривожлантиришда Хитой тажрибасини қўллаш керак бўлади.
Ўзбекистон нима қилиши керак?
Биричнидан, рисклар бор ва бўлади. Аммо, бу рисклардан тўғри ва ақл билан фойдаланиш орқали бартараф этиш мумкин. Фақат иқтисодий оқилона ва рентабель лойиҳаларга сармоя ва кредит олиш, қарзга ботиб қолишдан сақланиш учун қонунчилик даражасида меъёрлар (яъни қарз чегаралари) белгиланиши лозим.
Иккинчидан, иқтисодий келишувларда ҳар доим Ўзбекистон манфаатларини ҳимоя қилиш. Стратегик активлар (масалан, портлар, йирик заводлар) бўйича эҳтиёткор бўлиш лозим бўлади.
Учинчидан, Хитойдан фақат тайёр маҳсулот эмас, технология ва билим ҳам олиш чораларини кўриш керак. Маҳаллий кадрларни тайёрлаш ва мустақил ривожланишни таъминлаш даркор.
Тўртинчидан, фақат Хитой эмас биз ҳам Хитой иқтисодиётида иштирок этишимиз керак. Масалан, Япония ва Корея каби Ўзбекистон капитали ҳиссаси мавжуд корхоналар ташкил этилишида иштирок этиш.
Фарҳод Каримовнинг
Яқин Шарқ ва Жаҳон сиёсати бўйича эксперт, сиёсатшунос
Ўзбекистон
28.04.2025, 16:39
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Хитойда етим йигитнинг тўйига минглаб нотаниш одамлар келди
Жаҳон
31.10.2026, 12:13

Ўзбекистоннинг экспорт даражаси ортмоқда
Ўзбекистон
21.10.2026, 15:33

Хитой ва АҚШ Марказий Осиёда: иқтисодий рақобат янги босқичдами?
Сиёсат
17.10.2026, 12:12

"Green Card 2027" расман очилади
Жаҳон
15.10.2026, 17:54

Ўзбекистонда тиланчилик учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 14:37
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
сўнгги янгиликлар

Қирғизистон Россия ТИВга нота юборди
Сиёсат
06.11.2026, 17:40

Самарқандда ШҲТ Плюс форматидаги илк экспертлар мулоқоти бошланди
Ўзбекистон
06.11.2026, 15:56

Футбол олами эрта йўқотган футболчилар
Спорт
06.11.2026, 15:06

Қозоғистонда ёқилғини экспорт қилиш тақиқи узайтирилди
Иқтисодиёт
06.11.2026, 14:48

Нилуфар Ҳамидова 7 суткага қамалди
Маданий
06.11.2026, 10:36

Тошкентда туғилган Серджио Гор Трампнинг давлат котиби бўлиши мумкинми?
Сиёсат
06.11.2026, 10:32

Yandex Go 10 ноябрдан Market витринасини ёпади
Ўзбекистон
06.11.2026, 09:45

АҚШ Сенатига сайланган илк мусулмон сенатор Абдул Ал-Сайед ким?
Сиёсат
05.11.2026, 19:44

«Футбол – бу одамлар»: Роналду хайрлашув мактубини ёзди
Спорт
05.11.2026, 17:43

Трамп маслаҳатчилари Исроилдан бошпана сўрамоқчи
Сиёсат
05.11.2026, 17:02

Дакар-2026: ўзбекистонлик дзюдочи Жўрабек Эшпўлатов кумуш медални қўлга киритди
Спорт
05.11.2026, 15:48

Энергетик ичимликлар таъқиқланиши мумкин
Жаҳон
05.11.2026, 11:29

Марказий банк асосий ставкани 14 фоизда қолдирди
Иқтисодиёт
05.11.2026, 10:23

АҚШ Сенатига илк мусулмон сайланди
Сиёсат
04.11.2026, 17:55

Жаҳон тиллари университетидаги «Хавфсиз талаба» можароси: декан ишдан олинди
Таълим
04.11.2026, 17:07

Экстремистик ташкилотларда иштирок этганлик учун 10 йилгача қамоқ жазоси белгиланди
Ўзбекистон
04.11.2026, 15:27

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Бундан буён “камбағал оила қолмади” деган ҳисобот ўтмайди – Президент
Ўзбекистон
04.11.2026, 14:16

Дунё бўйлаб 28 йил
Маданий
04.11.2026, 11:59

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
