1 декабрдан Ўзбекистонда қандай ўзгаришлар кучга киради?
2026 йил 1 декабрдан Ўзбекистонда бир қатор янги тартиб ва механизмлар амалга киритилади. Маҳкума аёлларнинг болалари учун махсус марказ ва тўловга доир муҳим ўзгаришлар ишга тушади.
Ўзбекистон
28.11.2026, 12:45
Улашиш:

Тўловга қобилиятсизлик ишлари электрон платформага ўтказилади
1 декабрдан тўловга қобилиятсизлик жараёнларини онлайн кузатиш имконини берувчи ягона электрон платформа ишга туширилади. Қонунчиликда эълон қилиниши белгиланган маълумотлар ушбу платформада жойлаштирилади. Маълумотлар масъул шахсларнинг шахсий кабинети орқали электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда, пуллик асосда эълон қилинади. Суд бошқарувчилари учун платформадан фойдаланиш бўйича ойлик абонент тўлови ҳам белгиланади.
Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар рақамли тизимда қайд этилади
Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ҳақида хабар бериш, уларни текшириш ва ҳисобга олиш сунъий интеллектга асосланган «Хавфсиз меҳнат» электрон ахборот тизими орқали амалга оширилади. Тизимни жорий этиш ва техник қўллаб-қувватлаш учун масъул орган этиб Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги белгиланган.
Айрим ҳудудлардаги иссиқхоналар учун янги талаблар
Тошкент шаҳри, шунингдек, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ, Қибрай, Янгийўл, Зангиота ва Тошкент туманларидаги иссиқхона хўжаликлари учун махсус экологик тартиб жорий этилади.
Қарорга кўра, кўмир, брикет ва биомасса пеллетлари билан иситиладиган иссиқхоналар 1 декабрга қадар табиий ёки суюлтирилган газ, электр, геотермал, қуёш энергияси ёхуд иссиқлик электр станцияларидан олинадиган иккиламчи иссиқлик энергиясига ўтиши керак.
Қаттиқ ёқилғидан фойдаланишга эса белгиланган шартлар, жумладан, қозонларни автоматик бошқариш, чанг-газ тозалаш ускуналари ва чиқиндиларни узлуксиз мониторинг қилиш тизими мавжуд бўлгандагина рухсат этилади.
Кредит тарихи бўлмаган тадбиркорлар учун скоринг
Кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш доирасида кредит тарихи мавжуд бўлмаган тадбиркорлик субъектларини ҳам баҳолаш имконини берувчи сунъий интеллектга асосланган скоринг моделини жорий этиш режалаштирилган. Бу механизм кредит тарихи йўқлиги сабабли молиялаштириш имконияти чекланган тадбиркорларни баҳолашга хизмат қилиши кутилмоқда.
Гидлар муддатсиз малака сертификатини олиши мумкин
Гидлар ва гид-таржимонлар Туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институтидаги имтиҳон натижаларига кўра муддатсиз малака сертификатини олиш имкониятига эга бўлади.
Пенсия хизматларидан онлайн фойдаланиш имконияти кенгаяди
Давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали иш стажи ҳамда иш ҳақи тўғрисидаги электрон маълумотлар асосида пенсиянинг бошқа турига ўтказиш ёки уни қайта ҳисоблаш учун ариза бериш имконияти яратилади.
Шунингдек, ёшга доир, ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик пенсияларини ижтимоий карта орқали олиш мумкин бўлади. Бу тартиб пенсионернинг хоҳишига кўра амал қилади.
Етим болаларга тўланадиган маблағлар ижтимоий картага ўтказилади
Ўрта махсус ва олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган етим болалар ҳамда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга бериладиган тўловлар ижтимоий карта орқали амалга оширилади.
Хусусий мактабларга коррекцион синфлар учун субсидия
Коррекцион синф ташкил этган нодавлат мактабларга ушбу синфда ўқиётган ҳар бир бола учун ойлик субсидия ажратилади. Субсидия миқдори ҳудудга қараб фарқ қилади: Тошкент шаҳрида – базавий ҳисоблаш миқдорининг 11 баравари, вилоятлар марказлари ва Нукус шаҳрида – 9,5 баравари, бошқа туман ва шаҳарларда – 8,5 баравари.
Маҳкума аёлларнинг фарзандлари учун «Она ва бола марказлари»
Ички ишлар вазирлиги тизимидаги 21-сон жазони ижро этиш колонияси қошидаги Болалар уйи негизида ҳамда 42-сон манзил-колонияда уч ёшгача бўлган болалар учун «Она ва бола маркази» махсус давлат мактабгача таълим ташкилотлари очилади.
Уларда беш нафаргача болани қамраб оладиган кеча-кундуз ишлайдиган гуруҳлар ташкил этилади. Болаларнинг яшаши, тиббий хизмат олиши ва ёшига мос ривожланиши учун шароит яратилади.
Мазкур ўзгаришлар 2026 йил 1 декабрдан бошлаб тегишли қарорларда белгиланган тартибда амалга киритилади.
Ўзбекистон
28.11.2026, 12:45
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Айрим тадбиркорлар импорт ҚҚСни бошқача тўлайди
Иқтисодиёт
16.11.2026, 15:22

1 ноябрдан Ўзбекистонда қандай ўзгаришлар кучга киради?
Ўзбекистон
31.10.2026, 09:36

Пенсия тайинлаш соддалашади
Иқтисодиёт
20.10.2026, 09:40

Aйрим ишдан бўшатилган ходимларга муддатидан олдин пенсия тайинланади
Иқтисодиёт
01.10.2026, 13:27

Пенсия тизимида янги тартиб: қоғоз шаклида ҳужжат тақдим этиш бекор қилинади
Иқтисодиёт
29.09.2026, 12:07

Эҳтиёжманд оила фарзандларини бепул ўқитадиган тадбиркорларга ер 1 млн сўмдан аукционга чиқарилади
Ўзбекистон
10.09.2026, 10:06
машҳур янгиликлар

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04

Хитойда етим йигитнинг тўйига минглаб нотаниш одамлар келди
Жаҳон
31.10.2026, 12:13

Yandex Go 10 ноябрдан Market витринасини ёпади
Ўзбекистон
06.11.2026, 09:45

Қозоғистонда ёқилғини экспорт қилиш тақиқи узайтирилди
Иқтисодиёт
06.11.2026, 14:48
сўнгги янгиликлар

Нега хорижликлар Ўзбекистонда ўқишни танламоқда?
Таълим
28.11.2026, 13:14

Ҳурмуз бўғозидаги ҳужумлар ва Саудия нефть заводларига зарбалар нефть нархини оширди
Иқтисодиёт
28.11.2026, 11:46

Жамол Қошиқчи қотиллиги: Саудия консуллигидаги сирли ўлим
Маданий
27.11.2026, 17:03

Amnesty International: Исроил Ғазодаги аёлларнинг фарзанд кўришига ҳам зарар етказди
Жаҳон
27.11.2026, 16:59

АҚШ демократлари Трамп сиёсатига қарши: Эрон билан урушни тўхтатмоқчи
Жаҳон
27.11.2026, 16:06

Ўзбекистонда 12 йиллик таълимга ўтиладими?
Таълим
27.11.2026, 14:03

Москвада хорижлик меҳнат муҳожирлари учун патент нархи оширилади
Жаҳон
27.11.2026, 11:10

Ўзбекистоннинг экологик лойиҳаси 94 мамлакат орасида биринчи бўлди
Ўзбекистон
26.11.2026, 18:09

Энди сунъий интеллект ўзбек тилида равонроқ сўзлаша олади
Фан-технология
26.11.2026, 16:20

Ўзбекистонда 28 ноябрдан 5 декабргача об-ҳаво қандай бўлади?
Ўзбекистон
26.11.2026, 15:37

Қўштепа канали тайёр: Афғонистон сувни қачон олади?
Сиёсат
26.11.2026, 14:58

Гулнора Каримова иши: Ўзбекистонга қайтарилаётган 252,5 млн доллар нималарга сарфланади?
Иқтисодиёт
26.11.2026, 12:10

Мисрда ёнилғи ташувчи машина ёнди: 31 киши ҳалок бўлди
Жаҳон
26.11.2026, 11:19

Ўзбекистон таэквондочилари Олимпиада йўлланмаси учун курашади
Ўзбекистон
26.11.2026, 09:57

Ўзбекистонликлар қайси давлатларга визасиз бора олади?
Сиёсат
26.11.2026, 08:40

Семипалатинск: СССР 40 йил давомида ўтказган ядро синовлари
Фан-технология
25.11.2026, 17:17

Адолатли судлов ҳуқуқи амалда қандай таъминланмоқда?
Ўзбекистон
25.11.2026, 16:56

Ўзбекистонда Коксаки вируси билан боғлиқ вазият қандай?
Ўзбекистон
25.11.2026, 16:32

Тайсонда шизофрения аниқланди
Спорт
25.11.2026, 11:52
машҳур янгиликлар

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04

Хитойда етим йигитнинг тўйига минглаб нотаниш одамлар келди
Жаҳон
31.10.2026, 12:13

Yandex Go 10 ноябрдан Market витринасини ёпади
Ўзбекистон
06.11.2026, 09:45

Қозоғистонда ёқилғини экспорт қилиш тақиқи узайтирилди
Иқтисодиёт
06.11.2026, 14:48
