Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистонда дахлсизлик ва иммунитетга эга шахсларни жавобгарликка тортиш, ушлаб туриш ва уларнинг ҳуқуқларини бузганлик учун жазо тартиби белгиланди.
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01
Улашиш:

Қонунга кўра, дахлсизлик ҳуқуқига эга шахслар қаторига Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Бола ҳуқуқлари бўйича вакил, судьялар, прокурорлар, терговчилар, суриштирувчилар, адвокатлар, Марказий сайлов комиссияси аъзолари ҳамда президентликка номзодлар киради.
Президент Администрациясининг бошқарув ходимлари ҳам айрим ҳолатларда дахлсизликка эга. Жумладан, улар лавозимдан кетганидан кейин беш йил давомида Администрациядаги вазифаларини бажариш билан боғлиқ бўлмаган ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги юзасидан дахлсизлик ҳуқуқига эга бўлади.
Иммунитетга эга шахслар қаторига Ўзбекистон президенти, Президент Администрациясининг мансабдор шахслари ва уларнинг оила аъзолари, шунингдек, Администрация бошқарув ходимларининг хизмат вазифаларини бажариши билан боғлиқ қарорлари ва ҳаракатлари киради. Парламент аъзолари эса овоз бериш ва ўз фикрини билдириш билан боғлиқ ҳолатларда иммунитетга эга.
Ушлаб туришга чекловлар
Дахлсизликка эга шахсларни ушлаб туриш ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга олиб бориш тақиқланади. Бироқ Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси биринчи бандида назарда тутилган асослар мавжуд бўлса, улар уч соатгача ушлаб турилиши мумкин.
Жиноий жавобгарликка тортиш тартиби
Бундай шахсларни жиноий жавобгарликка тортиш учун тегишли парламент палатаси, президент ёки ваколатли органнинг розилиги талаб этилади. Масалан, депутатни жавобгарликка тортиш учун тегишли палатанинг розилиги олинади. Президент Администрацияси бошқарув ходимларига нисбатан эса Бош прокурор тақдимномаси асосида президентнинг ёзма розилиги талаб қилинади.
Дахлсизлик ёки иммунитет талабларини бузган ҳолда олинган далиллар номақбул деб топилади ва иш материалларидан чиқариб ташланади.
Маъмурий жавобгарлик ва тезкор-қидирув тадбирлари
Дахлсизликка эга шахсларни суд тартибида маъмурий жавобгарликка тортиш Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг янги XXIII³ боби асосида амалга оширилади. Иммунитетга эга шахсларга эса суд тартибида маъмурий жазо қўлланмайди.
Дахлсизликка эга шахсларнинг телефон суҳбатларини тинглаш ва ёзишмаларини назорат қилиш учун суд қарори ёки Бош прокурорнинг ёзма рухсати талаб этилади.
Қонунни бузганлик учун жазо
Дахлсизлик ҳуқуқига эга шахсни била туриб ноқонуний ушлаб туриш, мажбурий олиб келиш ёки унга нисбатан тергов ҳаракатларини ўтказиш, шунингдек, бундай ҳаракатларга буйруқ бериш уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ҳам қўлланиши мумкин.
Агар бу ҳаракатлар такроран, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, зўравонлик ёки унинг таҳдиди билан, далилларни сохталаштириш орқали ёхуд қамоққа олиш ёки жиноий жавобгарликка тортиш шаклида содир этилса, жазо беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилишни ташкил этади.
Президент Администрацияси мансабдор шахслари ва бошқарув ходимларининг хизмат вазифаларини бажариши билан боғлиқ қарорлари, ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги оқибатида етказилган зарар Давлат бюджети ҳисобидан қопланади. Бундай ҳолатларда уларга нисбатан регресс талаби қўлланмайди.
мавзуга оид янгиликлар

Банк ходими 13 нафар фуқаронинг 1,3 млрд сўмини ўзлаштирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 15:31

Россияда Давлат думаси сайловлари бошланди
Сиёсат
18.09.2026, 10:51

Тошкент шаҳри учун “Ноқонуний қурилиш” махсус Телеграм-боти ишга тушди
Ўзбекистон
19.08.2026, 12:03

«Диний экстремизм» атамаси қонунчиликдан чиқарилади – Сенат
Ўзбекистон
13.08.2026, 15:49

Ўзбекистонда коррупция энг кўп қайси соҳаларда учрайди?
Ўзбекистон
10.08.2026, 14:03

Тошкентда 86 ёшли онахоннинг уйи фирибгарлик йўли билан сотилган бўлиши мумкин — Бош прокуратура
Ўзбекистон
30.07.2026, 16:52
машҳур янгиликлар

SAT сертификатини ноқонуний олиб бериш билан шуғулланган талабалар аниқланди
Таълим
19.09.2026, 11:24

Педагог ходимларга 1 октябрь муносабати билан қанча мукофот пули берилади?
Таълим
24.09.2026, 12:16

Миллий сертификат имтиҳони учун жой муаммоми?
Таълим
22.09.2026, 11:40

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Ўзбекистонлик банкир Интерпол қидирувига берилди
Ўзбекистон
21.09.2026, 10:02

«Cизга ҳурмат кўрсатилмайди, сиз беморсиз!»: Сурхондарё соғлиқни сақлаш бошқармаси муносабат билдирди
Ўзбекистон
18.09.2026, 15:25
сўнгги янгиликлар

4,7 миллиард долларлик келишув: Ўзбекистон энергетикаси қандай ривожланмоқда?
Иқтисодиёт
17.10.2026, 15:32

Хитой ва АҚШ Марказий Осиёда: иқтисодий рақобат янги босқичдами?
Сиёсат
17.10.2026, 12:12

Нетаньяҳу ўрнини ким эгаллайди?
Сиёсат
17.10.2026, 10:37

Иккинчи жаҳон урушида Германия нега енгилди?
Маданий
16.10.2026, 15:13

Саудия Арабистони Мадина устида ракетани тутиб қолди
Жаҳон
16.10.2026, 10:13

Трамп: Ядровий қуроллардан воз кечиш керак
Жаҳон
16.10.2026, 09:35

"Green Card 2027" расман очилади
Жаҳон
15.10.2026, 17:54

Марказий Осиёда иқтисодий ўсиш секинлашади: Ўзбекистонда ҳолат қандай?
Иқтисодиёт
15.10.2026, 17:15

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Хитой экспорти 2026 йилда 36,3 фоизга ошди
Иқтисодиёт
15.10.2026, 16:02

Туркиялик репер Lvbel C5 га турк адабиётини ўрганиш шарти қўйилди
Жаҳон
15.10.2026, 14:52

Ўзбекистонда тиланчилик учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 14:37

Туркияда кучли сел ва сув тошқинлари содир бўлди
Жаҳон
15.10.2026, 11:25

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18

8 млн долларлик фирибгарлик билан шуғулланган жиноий гуруҳ фош этилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 09:38

Электромобиллар қимматлайдими?
Иқтисодиёт
14.10.2026, 16:59

Навоий шаҳрига тайинланган янги ҳоким ким эди?
Ўзбекистон
14.10.2026, 15:43

Трамп: Эронга қарши жиддий чоралар кўрамиз
Жаҳон
14.10.2026, 15:25

Қирғизистондаги зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди
Ўзбекистон
14.10.2026, 15:12
машҳур янгиликлар

SAT сертификатини ноқонуний олиб бериш билан шуғулланган талабалар аниқланди
Таълим
19.09.2026, 11:24

Педагог ходимларга 1 октябрь муносабати билан қанча мукофот пули берилади?
Таълим
24.09.2026, 12:16

Миллий сертификат имтиҳони учун жой муаммоми?
Таълим
22.09.2026, 11:40

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Ўзбекистонлик банкир Интерпол қидирувига берилди
Ўзбекистон
21.09.2026, 10:02

«Cизга ҳурмат кўрсатилмайди, сиз беморсиз!»: Сурхондарё соғлиқни сақлаш бошқармаси муносабат билдирди
Ўзбекистон
18.09.2026, 15:25
