Iman Invest раҳбарияти камомад ҳақидаги даъволарни рад этди
Ислом молиясига мувофиқлаштириш кенгаши (IFCB) Iman Invest билан ҳамкорликни тўхтатиб, компанияда бир неча миллион долларлик камомад юзага келгани ва шариат мезонларига зид операциялар аниқланганини билдирди. Iman Invest раҳбарияти эса айбловларни рад этиб, Маҳмуд Усмон билан келишмовчилик унинг ойлик тўловларини камайтириш ва компания акцияларидан улуш беришни рад этиш ортидан бошланганини даъво қилмоқда.
Ўзбекистон
26.10.2026, 11:30
Улашиш:

Ислом молиясига мувофиқлаштириш кенгаши (IFCB) шаръий кенгаши аъзоси, ислом молияси бўйича аудитор ва маслаҳатчи Маҳмуд Усмон 25 октябрь куни эълон қилган видеомурожаатида кенгаш Iman Invest билан барча ҳамкорликни зудлик билан тўхтатганини маълум қилди.
Маҳмуд Усмоннинг билдиришича, 2026 йил июль ойида кенгашга Iman Invest фаолиятидаги шубҳали транзакцияларни кўрсатувчи ҳужжатлар келиб тушган. Шундан сўнг молиячи, ҳуқуқшунос ва шаръий аудитордан иборат тафтиш комиссияси тузилиб, ички молиявий, ҳуқуқий ва шаръий текширувлар ўтказилган.
Молиявий текширувнинг якуний натижалари 15 октябрь куни берилган.
«Компания раҳбарияти уларга ишониб топширилган пулларни Ислом молияси мезонларига хилоф тарзда ҳамда компания ички ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига зид равишда тасарруф этиши ҳолатлари аниқланди», – деди Маҳмуд Усмон.
IFCB баёнотида компания раҳбарияти аниқланган ҳолатларнинг кўпини тан олиб, тушунтириш хатлари ёзгани айтилади.
Маҳмуд Усмоннинг таъкидлашича, айрим транзакциялар кенгашга текшириш ва тасдиқлаш учун тақдим этилмаган. У компанияда бир неча миллион долларлик камомад юзага келганини билдирди.
«Инвесторлар агар пулларини қайтаришни истасалар, компания барча савдодаги қайтариш имкони бор пулларни олиб, инвесторларга қайтарса ҳам, бир неча миллион доллар пулни қайтаришга айни пайтда қодир бўлмайдиган ҳолга келиб қолган», – деди шаръий аудитор.
IFCB Iman Invest фаолиятини ҳозирги ҳолатида Ислом молияси мезонларига мувофиқ деб ҳисобламаслигини билдирди.
«Аниқланган қоидабузарликлар тўлиқ бартараф этилмагунча, инвесторларга етказилган зарар қопланиб, улар билан шартнома янгиланмагунча, ушбу компанияга маблағ киритиш шариат нуқтаи назаридан тавсия этилмайди», – дейилади IFCB мурожаатида.
Шунингдек, кенгаш компаниядан ўз номи, аъзолари исмлари ва суратларидан фойдаланишни тўхтатишни талаб қилган.
Iman Invest'дан изоҳ
Iman Invest раҳбарияти 26 октябрь кунги мурожаатида Маҳмуд Усмон билдирган иддаоларни рад этиб, ҳар қандай айблов далиллар билан асосланиши кераклигини айтди.
Раҳбарият Маҳмуд Усмон билан икки ярим йил давомида ҳамкорлик қилинганини ва шу даврда унга 100 минг доллардан ортиқ ҳақ тўланганини билдирди. Компания келишмовчилик ҳамкорлик шартлари бўйича юзага келганини даъво қилмоқда.
«Келишмовчилигимиз айнан биз шу ойлик тўловларни камайтиришимиздан бошланди ва ундан ташқари биздан катта улуш сўралди, яъни Иман холдингининг акциялари сўралди ва биз шерикларимиз билан маслаҳатлашиб, рад жавобини бердик. Ва натижада сиз кўрган видео чиқди», – дейилади раҳбарият мурожаатида.
Компания раҳбарияти, шунингдек, икки йил олдин аудит ўтказилиб, фаолиятга ижобий хулоса берилганини, бу йилги ва ўтган йилги фаолият ҳам текширилиб, натижалар жамоатчиликка эълон қилинишини билдирди.
Янги шаръий аудит ўтказилади
Iman Invest Маҳмуд Усмон билан ҳамкорлик тугатилганидан кейин Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний билан боғлиқ Usmani’s аудиторлик компанияси билан мустақил шаръий аудит ўтказиш бўйича келишувга эришилганини маълум қилди.
Шунингдек, бир нечта олимлардан иборат янги ички Ислом молияси кенгашини шакллантириш ишлари бошланган.
«Энди ҳар бир янги хизмат ёки ҳар бир янги шартнома битта одам томонидан эмас, балки кенгаш томонидан кўриб чиқилади ва ишга солинади», – дейилади Iman Invest раҳбарияти мурожаатида. Янги кенгаш таркиби тез кунларда эълон қилиниши ҳам айтилди.
Iman Invest раҳбарияти инвесторлар ва ҳамкорлар олдидаги мажбуриятлари учун масъул эканини таъкидлаб, инвесторларни текширилмаган маълумотларга ишонмасликка чақирди. Юзага келган низо эса ҳуқуқий йўл билан ҳал этилишини билдирди.
Шунингдек, компания инвесторларда саволлар бўлса, расмий алоқа каналлари орқали боғланишга ёки офисга ташриф буюришга чақирди.
Маҳмуд Усмондан навбатдаги раддия
Маҳмуд Усмон Iman Invest раҳбариятининг баёнотига жавоб қайтариб, компания раҳбари унинг шахсига нисбатан туҳмат қилганини билдирди. Унинг фикрича, бу жамоатчиликни чалғитишга уринишдир.
«Қизиғи, халқ пулларини нотўғри сарфлаб юборганини гапирмай, бизнинг шахсимизга туҳмат қилиб, жамоатчиликни чалғитишга уринибди», — деб ёзди IFCB кенгаши аъзоси.
Маҳмуд Усмон компания раҳбари далил талаб қилгани учун барча ҳужжатларни бирма-бир тақдим этишини маълум қилди. Унинг айтишича, ҳужжатлар орасида компания директорлари ёзган тушунтириш хатлари, раҳбарнинг ўз қилмишларини тан олгани ва имзо қўйгани акс этган тафтиш комиссияси қарорлари, ноқонуний транзакцияларни тасдиқловчи ҳужжатлар ҳамда унинг розилиги билан ёзиб олинган кўплаб Zoom учрашувлари видеолари бор.
«Шаффофлик ва ҳалолликни талаб қилинг, бу сизнинг ҳаққингиз!» — дея қўшимча қилди Маҳмуд Усмон.
«Хулоса нопрофессионал»
Жамоат фаоли, иқтисодчи Жамшид Муслимов Iman Invest’га нисбатан берилган баҳони нопрофессионал деб атади.
«2 йил “ҳамкорлик қилиб” (!) энди хулосасини чақириб олиш бошқа, ташкилот-мижозининг ички ҳолати ҳақида айб ҳукмини чиқариш бошқа. Узоқ вақт давомида маълумотлар берилиб келмаган бўлса, нега шартнома тўхтатилмаган? Нега ҳамкорлик давом этаверган?», – деб ёзган иқтисодчи.
Муслимовнинг фикрича, инвестор мижозлар бундан фойда топмайди, энг ёмони эса соҳани заифлаштиради.
Iman Invest 2019–2020 йилларда Тошкентда ташкил этилган. Ҳозир у IMAN Holding таркибида ишлайди. Holding IMANUM инвестиция иловаси, IMAN Nasiya муддатли тўлов хизмати ва Adl Invest шўба компаниясини ўз ичига олади.
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16
сўнгги янгиликлар

Яманда қамал сабаб касалликлар тарқалмоқда
Жаҳон
14.11.2026, 14:21

Женсен Хуанг Nvidia’дан кетди: компанияни энди ким бошқаради?
Жаҳон
14.11.2026, 13:19

Уч буюк давлат раҳбари Хитойда учрашади
Жаҳон
14.11.2026, 10:05

АҚШда 2026 йилда депортация ва ҳибсга олишлар сони рекордга етди
Жаҳон
13.11.2026, 14:50

Тошкентда автомобилларни эвакуация қилиш тартиби ўзгардими?
Ўзбекистон
13.11.2026, 12:32

Ўзбекистонда илк бор жорий этилган сунъий музлик – “Ice Stupa” қандай технология?
Ўзбекистон
13.11.2026, 12:12

Ҳормуздаги ҳужумлар нефть қазиб олиш ҳажмига таъсир этдими?
Иқтисодиёт
13.11.2026, 09:04

«Ғазоликларнинг аҳволи оғир»: Люис Ҳемилтон Исроилга мурожаат қилди
Жаҳон
12.11.2026, 16:42

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда
Жаҳон
12.11.2026, 15:46

Ғазода ҳарорат совимоқда, гуманитар ёрдам эса киролмаяпти
Жаҳон
12.11.2026, 12:36

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогерга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 12:27

Янги Тошкентда ҳокимлик очилади: шаҳарда қайси идоралар иш бошлайди?
Ўзбекистон
12.11.2026, 11:08

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:51

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди
Жаҳон
12.11.2026, 10:18

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди
Маданий
11.11.2026, 15:53

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди
Ўзбекистон
11.11.2026, 15:04

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди
Жаҳон
11.11.2026, 12:17

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?
Ўзбекистон
11.11.2026, 12:06
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16
