Cookie Settings

We use cookies to improve your experience.

updated: 21.03.2026, 13:58

ССВ тизимида 1000 дан ортиқ манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари аниқланди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида 2025 йил июль ҳолатига кўра молия ва иқтисодиёт йўналишида фаолият юритувчи 1 280 нафар ходимда манфаатлар тўқнашуви ва непотизм ҳолатлари аниқланди.

Улашиш:

ССВ тизимида 1000 дан ортиқ манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари аниқланди

Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги маълум қилди.

Маълумотларга кўра, ҳолатлар қуйидаги муассасаларда қайд этилган:

• 134 та — ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари ва республика муассасаларида;

• 347 та — ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) тиббиёт бўлимларида;

• 796 та — бошқа тиббиёт муассасалари ва вазирлик тизими ташкилотларида.

Масалан, Вирусология илмий текшириш институти молия-иқтисод бўлими бошлиғи Н.А. ҳамда Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасининг бош ҳисобчиси Г.Г. ўз бўйсунувидаги қариндошлари билан биргаликда ишлагани аниқланган.

Шунингдек, Улуғнор тумани тиббиёт бирлашмаси бош ҳисобчиси А.М. ўз лавозимидан фойдаланиб, яқин қариндошларини ҳамшира ва лаборант вазифаларига ишга жойлаштирган.

Агентлик маълумотича, бундай ҳолатларга йўл қўйган ходимлар билан меҳнат шартномалари бекор қилинган ёки улар ротация қилинган.

Қўшимча равишда, вазирликнинг Коррупцияга қарши ички назорат бўлими олиб борган текширувлар натижасида соҳадаги 567 та қонунбузилиш ҳолати ўз вақтида бартараф этилган.

Ўзбекистон

27.10.2025, 08:17

Улашиш:

мавзуга оид янгиликлар

Чирчиқда сиам эгизаклари ноёб операция орқали ажратиб олинди

Чирчиқ шаҳрида жойлашган Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент вилояти филиалида ноёб жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтказилди.

Ўзбекистон

10.10.2025, 09:01

Соғлиқни сақлаш тизимида янги тайинловлар амалга оширилди

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғига асосан тизимда қатор раҳбар кадрлар тайинланди, деб хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.

Ўзбекистон

08.09.2025, 13:19

Британия компанияси Ўзбекистондаги лабораторияларни замонавий стандартларга мослаштиради

"Intertek" компанияси 100 дан ортиқ мамлакатда 1000 дан зиёд лабораторияга эгалик қилади.

Ўзбекистон

05.09.2025, 16:38

Самарқандда кореялик шифокорлар иштирокида тиббий акция ўтказилди

Самарқандда Жанубий Кореянинг “Сеонам” тиббий кўнгиллилар гуруҳи иштирокида кенг кўламли тиббий акция ўтказилди.

Ўзбекистон

19.08.2025, 14:28

Ўзбекистонда илк бор уникал юрак жарроҳлиги амалга оширилди

Бобур Тўраев 10 га яқин ривожланган давлатлар клиникаларида малака оширган ва 20 га яқин илмий мақолалар муаллифи саналади.

Фан-технология

14.08.2025, 17:45

ССВ: Сохта табибларга алданиб қолманг!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сохта табибларга алданиб қолмасликка чақирди.

Ўзбекистон

08.08.2025, 12:35

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Кўп квартирали уйларга оид янги тақиқлар

Автотранспорт воситаларини кўп квартирали уйлар ва унга туташ ер участкаларидаги газонлар устига, хиёбонларга, болалар майдончаларига, тротуарларга, кириш йўлаклари қаршисига қўйиш тақиқланади.

Ўзбекистон

02.05.2026, 17:54

Сунъий интеллектда яратилган актёр ва сценарийларга “Оскар” берилмайди

2027 йилнинг март ойида топшириладиган навбатдаги “Оскар” тақдирлаш маросимига оид янги қоида жорий этилди.

Маданий

02.05.2026, 17:05

АҚШдан депортация қилинган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

АҚШдан депортация қилинган 26 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс орқали Тошкентга олиб келинди. 

Ўзбекистон

02.05.2026, 16:27

Энди йўловчилар Тошкентдан Хивага 7 соатда етиб боради

Тошкент–Хива–Тошкент йўналишида янги юқори тезликдаги “Жалолиддин Мангуберди” электропоезди қатнови йўлга қўйилади. Қатновнинг илк рейслари 3 май куни Тошкентдан ва 4 май куни Хивадан амалга оширилади.

Ўзбекистон

02.05.2026, 12:36

АҚШ Яқин Шарқ иттифоқчиларига 8,6 млрд долларлик қурол сотишни маъқуллади

АҚШ Давлат департаменти Яқин Шарқдаги тўртта асосий иттифоқчиси — Исроил, Қатар, Қувайт ва Бирлашган Араб Амирликларига умумий қиймати 8,6 миллиард доллардан ортиқ бўлган қурол-яроғ ва ҳарбий хизматлар экспортини маъқуллади.

Жаҳон

02.05.2026, 12:20

Ўзбекистонлик аскарни қутқарган британияликларга “Дўстлик” ордени берилди

Президент Шавкат Мирзиёев Иккинчи жаҳон уруши йилларида ўзбекистонлик аскарни қутқарган Буюк Британия фуқаролари Жон ва Филлис Эмили Ле Бретонларни вафотидан кейин “Дўстлик” ордени билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Ўзбекистон

02.05.2026, 11:46

Лондонда кўзи тўсилган одамнинг ҳайкали пайдо бўлди

Ярим тунда Лондон марказида номаълум ҳайкал пайдо бўлди — эрталаб эса унинг ортида дунёга машҳур сирли рассом Бенкси тургани очиқланди.

Маданий

01.05.2026, 17:19

Исроиллик эркак Қуддусда христиан роҳибасига ҳужум қилиб, жароҳат етказди

Исроиллик аскарнинг Исо Масиҳ рамзи бўлган ҳайкални синдириб кетгани билан боғлиқ мунозаралар тинчиб улгурмаган бир пайтда, Исроил насронийларга қарши яна бир нафрат жинояти билан кун тартибига чиқди.

Жаҳон

01.05.2026, 16:27

Ўзбекистонда 5,8 миллиард долларлик 73 та ГЕС қурилади

Республикада 150 минг километрдан ортиқ дарёлар, сойлар ва каналлар бор. Аммо электр энергияси ишлаб чиқаришнинг катта қисми ҳамон табиий газ ва кўмирга боғлиқ. Гидроэнергия улуши эса 10-12 фоиз атрофида.

Иқтисодиёт

01.05.2026, 16:10

“Электрон рецепт” тизими бекор қилинмайди — ССВ

Сўнгги кунларда айрим Telegram каналларда “электрон рецепт тизими бекор қилинади” деган мазмундаги хабарлар тарқалди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги шу бўйича изоҳ берди.

Ўзбекистон

01.05.2026, 15:48

2021 йилги Кобул аэропортидаги терактга алоқадор афғонистонлик судланди

5 йил муқаддам содир бўлган ўша портлашда 13 нафар АҚШ ҳарбийси ва 160 нафарга яқин афғонистонлик тинч аҳоли вакили ҳалок бўлганди.

Жаҳон

01.05.2026, 12:21

Ўзбекистонлик ҳайдовчиларнинг Россияда бўлиш муддати 180 кунгача узайтирилди

Янги тартибга кўра, хорижий ҳайдовчилар, жумладан Ўзбекистон фуқаролари ҳам энди Россияда календарь йили давомида аввалги 90 кун ўрнига 180 кунгача қолиш имкониятига эга бўлади.

Ўзбекистон

01.05.2026, 11:39

АҚШ БМТ харажатлар тизимини тубдан ислоҳ қилишни талаб қилди

БМТ Бош котиби Антонио Гутерриш пайшанба куни Вашингтоннинг маблағларни ажратишга шартлар қўйгани ҳақидаги хабарлардан сўнг, Қўшма Штатларнинг ушбу жаҳон ташкилотидан миллиардлаб доллар қарзи “музокара қилинмаслиги”ни таъкидлади.

Жаҳон

01.05.2026, 11:24

Демократик давлатларда ҳам журналистларга босим кучаймоқда — RSF 2026 ҳисоботи

Reporters Without Borders (RSF) томонидан эълон қилинган 2026 йилги Жаҳон матбуот эркинлиги индексига кўра, журналистика учун шароитлар глобал миқёсда сезиларли даражада ёмонлашган. 

Жаҳон

01.05.2026, 09:42

Пентагон Google сунъий интеллектидан фойдаланишни кенгайтириш бўйича келишув тузди

Сешанба куни АҚШ оммавий ахборот воситалари Пентагон махфий операцияларда Google сунъий интеллектидан фойдаланишни кенгайтириш бўйича келишувга эришганини хабар қилди.

Фан-технология

30.04.2026, 18:09

Киев урушни тугатиш учун дипломатик саъй-ҳаракатларни кучайтиришга интилмоқда

Зеленский Украина расмийларига Путиннинг ўт очишни тўхтатиш таклифи юзасидан Трамп жамоаси билан боғланишни топширди.

Жаҳон

30.04.2026, 17:30

Трамп Исроил президенти Герцогни Нетаняҳуни афв этишга ундамоқда

АҚШ президенти Доналд Трамп Исроил президенти Исаак Герцогга нисбатан “босим кампанияси”ни қайта бошлади. Унинг фикрича, Бибига қўйилган айбловлар “шароб ва сигарет” каби аҳамиятсиз экан.

Жаҳон

30.04.2026, 16:54

Исроилнинг Ливанга зарбалари оқибатида 9 киши ҳалок бўлди, 13 киши жароҳатланди

17 апрелда бошланган 10 кунлик сулҳ кейинчалик 17 майгача узайтирилган эди, бироқ Исроил жанубий Ливанда ҳаво ҳужумлари уюштириш ва уйларни бузиш орқали уни ҳар куни бузишда давом этмоқда.

Жаҳон

30.04.2026, 16:30

Ўзбекистон ва Чехия ўртасида авиақатновлар тикланади

Шавкат Мирзиёев ва Андрей Бабиш Тошкентда бўлиб ўтган музокараларда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди. 

Ўзбекистон

30.04.2026, 16:09

БААнинг ОPЕCдан чиқиши дунё иқлими учун янги хавфми?

Дунё “яшил энергия”га ўтмоқда, деган тахминлар шубҳа остида қолди. Инсоният нефть даври тугашини кутаётган бир пайтда, БАА каби баъзи йирик ишлаб чиқарувчилар уни янада кўпроқ қазиб олишга интилмоқда.

Жаҳон

30.04.2026, 12:21

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →