Бухорода пора билан ушланган прокурор 15 йилга қамалди

Жорий йилнинг февраль ойида Бухоро вилояти Когон тумани прокурори Баҳодир Ғуломов катта миқдорда пора билан қўлга олинганди. Унинг иши 2 август куни жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида кўриб чиқилиб, суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов Paradigma.uz’га маълум қилди.

Улашиш:

Buxoroda pora bilan ushlangan prokuror 15 yilga qamaldi

Buxoroda pora bilan ushlangan prokuror 15 yilga qamaldi

Маълум бўлишича, Баҳодир Ғуломов Когон тумани прокурори вазифасида ишлаб келган. У мансабидан фойдаланиб фуқаронинг жуда кўп миқдордаги пул маблағларини қўлга киритиш мақсадида жорий йилнинг январь ойи бошларида Н.Н. ва хавфли рецидивист бўлган З.A. билан жиноий тил бириктирган. 

Шундан сўнг 3 нафар шерик Бухоро вилояти прокуратурасида ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётган “Когон ёғ - экстракция заводи” АЖ мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши бўйича жамият таъсисчиларидан бирининг ишончига кирган. Улар мазкур шахсларга айблов эълон қилмаслик масаласини Бухоро вилояти прокуратурасида ишловчи мансабдорлар орқали ҳал этиши мумкинлигини айтган. Ушбу ишни бажариш учун фуқародан 100 минг АҚШ доллари миқдорида пора олишга келишган. 

Кейинчалик  Ғуломов 2024 йил 15 январь куни Бухоро шаҳрида жойлашган “Турон” меҳмонхонаси олдида 100 минг АҚШ долларини жиноий шериги Н.Н. орқали олган. Шунингдек, у жиноий ҳаракатларини давом эттириб, “Когон ёғ - экстракция заводи” АЖга алоқадор шахсларни Бухоро вилоят прокуратурасида ишловчи мансабдор шахслар орқали терговга жалб қилмаслик ва жиноий жавобгарликка тортмаслик эвазига яна 100 минг АҚШ доллари миқдорида пора сўраган. Сўралган пулдан 44 минг АҚШ долларини қўлга киритган. Шундан 10 минг АҚШ долларини З.A. олиб, қолган 34 минг АҚШ долларини Н.Н. келгусида Баҳодир Ғуломовга бериш учун ўзида сақлаб қолган.

2024 йил 13 февраль куни Бухоро шаҳар марказий касалхонаси ёнида ўтказилган тезкор тадбирда Баҳодир Ғуломов Н.Н. орқали 56 минг АҚШ долларини олган вақтида далилий ашёлар билан ушланган. Тезкор тадбир давомида судланувчи Н.Н. "Cobalt" русумли машинасидан “Когон ёғ - экстракция заводи” АЖ мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши бўйича жамиятга алоқадор тўрт нафар шахсларни терговга жалб қилмаслик ва жиноий жавобгарликка тортмаслик эвазига сўралган 100 минг АҚШ доллари ҳисобидан 34 минг АҚШ доллари мавжудлиги аниқланиб, тегишли тартибда баённома асосида олиб қўйилган.

Суд мажлисида собиқ прокурор айбига иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон эканлигини, давлат раҳбаридан кечирим сўрашини айтган. Кейин суддан ўзига нисбатан қонуний енгиллик беришни сўраган.

Суд ҳукми билан Баҳодир Ғуломов Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (жуда кўп миқдорда фирибгарлик), 28, 211-моддаси 3-қисми “а” бандида (жуда кўп миқдорда пора беришда иштирокчилик) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган. Унга 3 йил муддатга прокуратура органлари тизимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. 

Шунингдек, суд ҳукми билан Н.Н. 11 йил, хавфли рецидивист ҳисобланган З.A.га 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилган.

Ўзбекистон

07.08.2024, 16:10

Улашиш:

мавзуга оид янгиликлар

Тошкент, Наманган ва Қашқадарёда порахўрлар қўлга олинди

Давлат хавфсизлик хизмати томонидан коррупцияга оид бир қатор ноқонуний ҳолатлар аниқланди.

Ўзбекистон

29.07.2025, 14:02

Buxoroda soliq inspektoriga 400 dollar pora bilan qoʻlga tushdi

Бухорода солиқ инспекторига 400 доллар пора билан қўлга тушди

Бухоро шаҳридаги хусусий корхона — МЧЖ раҳбари 2024 йил ноябрь-декабрь ва 2025 йил январь-февраль ойлари учун айланмадан олинадиган солиқ ва даромад солиқлари бўйича ҳисоботларни ўз вақтида топширмагани сабабли, солиқ инспекцияси томонидан маъмурий жавобгарликка тортилиб, иш Бухоро шаҳар Мажбурий ижро бюросига юборилади. 

Ўзбекистон

28.07.2025, 12:23

Qamoqdagi hokim millionlanb pul ajratish boʻyicha qaror chiqardi

Қамоқдаги ҳоким миллионланб пул ажратиш бўйича қарор чиқарди

Пора билан қамоққа тушган Жиззах вилояти Шароф Рашидов туман ҳокими ҳибсдалиги вақтида унинг номидан пул ажратиш бўйича қарорлар чиққан. 

Ўзбекистон

25.07.2025, 17:32

25 сотих ерни 29 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган мансабдор ушланди

Когон туманининг «Сиёзпоён» маҳалласида жойлашган 49 йиллик ижара шартномаси асосида боғдорчилик фаолияти билан шуғулланишга мўлжалланган 25 сотих ер майдонини сотишга уринган шахс қўлга олинди.

Ўзбекистон

21.07.2025, 20:17

DXX: Hokim oʻrinbosari hamda agentlik va inspeksiya xodimlari ushlandi

ДХХ: Ҳоким ўринбосари ҳамда агентлик ва инспекция ходимлари ушланди

Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани ҳокимининг ўринбосари Тахиатош туманида фаолият олиб бораётган қизилмия илдизларини қайта ишлашга ихтисослашган МЧЖ раҳбарига қизилмия илдизини етиштириши учун Беруний тумани ҳудудидан 150 гектар ер майдони ажратиб бериш эвазига 12 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ўзбекистон

08.07.2025, 10:52

Ohangaron shahar hokimligining mansabdor xodimi pora bilan qoʻlga tushdi

Оҳангарон шаҳар ҳокимлигининг мансабдор ходими пора билан қўлга тушди

Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳар ҳокимлигида бўлим бошлиғи лавозимида фаолият юритувчи мансабдор шахс хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, ҳокимият балансига ўтказилиши режалаштирилаётган 3 хонали хонадонни суд тизимидаги танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, фуқародан 18 минг 500 АҚШ доллар талаб қилиб, 9500 АҚШ доллари олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар қилди.

Ўзбекистон

04.07.2025, 09:30

сўнгги янгиликлар

Қурғоқчилик вақтида ҳам Ўзбекистон ГЕСлар қуришда давом этадими?

Сўнгги саккиз йил ичида ўртача 6,5 миллиард киловатт-соат кўрсаткичга нисбатан 500-600 миллион киловатт-соат ёки 10-15%га электр энергия кўп ишлаб чиқарилмоқда. Ҳозирги маълумотларга кўра, мамлакат гидроэнергетика салоҳияти йилига 27,4 миллиард киловатт-соатни ташкил этмоқда.

Ўзбекистон

09.08.2025, 15:32

Qozogʻistonliklar Jennifer Lopes Toshkentdan Instagram sahifasida post qoʻyib, Ostana haqida gapirmaganidan norozi

Қозоғистонликлар Женнифер Лопес Тошкентдан Instagram саҳифасида пост қўйиб, Остана ҳақида гапирмаганидан норози

Дунё юлдузи Женнифер Лопеснинг август ойидаги Up ALL Night тури доирасида Арманистон, Қозоғистон ва Ўзбекистонда чиқиш қилди. У Тур давомида яна 19 та шаҳарга сафар қилган хонанданинг энг ёрқин ва ижтимоий тармоқларда фаол акс этган туташ нуқтаси Тошкент бўлди деб ёзмоқда Orda.kz нашри.

Ўзбекистон

09.08.2025, 14:57

Путин Мирзиёевга АҚШ билан Украина бўйича музокаралар тафсилотларини айтиб берди

Путин Мирзиёевга АҚШ билан Украина бўйича музокаралар тафсилотларини айтиб берди

Россия президенти Владимир Путин Москвада АҚШ президентининг махсус вакили Стивен Уиткофф билан ўтказган учрасувидан сўнг ети давлат раҳбарлари билан алоқа ўрнатди. Бу ҳақда “Deutsche Welle” нашри Кремлга таяниб хабар берди.

Сиёсат

09.08.2025, 13:41

Qozogʻistondagi 42 ta qishloq maktabi Starlink tizimiga ulanadi

Қозоғистондаги 42 та қишлоқ мактаби Starlink тизимига уланади

Қозоғистондаги Павлодлар вилоятидаги 33 та қишлоқ мактаби Starlink тизимига уланган. Янги ўқув йилидан бошлаб яна 42 та мактаб ушбу тизимга уланади. Бу ҳақда “Казинформ” хабар қилди.

Жаҳон

09.08.2025, 12:51

Tramp vositachiligida Ozarbayjon va Armaniston tarixiy tinchlik kelishuviga erishdi

Трамп воситачилигида Озарбайжон ва Арманистон тарихий тинчлик келишувига эришди

8 август куни Оқ уйдаги учрашувда Арманистон ва Озарбайжон ўртасида ўнлаб йиллар давом этган можарони якунловчи қўшма декларация имзоланди. Бу келишув Жанубий Кавказда барқарор тинчлик ўрнатиш йўлидаги муҳим бурилиш бўлди.

Жаҳон

09.08.2025, 12:41

Kapitali 2,9 trillion soʻm boʻlgan Dehqonobod kaliy zavodi xususiylashtirildi

Капитали 2,9 триллион сўм бўлган Деҳқонобод калий заводи хусусийлаштирилди

Деҳқонобод калий заводи  8 август куни комбинат акциядорларининг қарорига мувофиқ очиқ аукционсиз хусусийлаштириб юборилди.

Иқтисодиёт

09.08.2025, 12:14

Mirziyoyev 92 min nafar bitiruvchilar ishga joylashtirilishi haqida buyruq berdi

Мирзиёев 92 минг нафар битирувчилар ишга жойлаштирилиш ҳақида буйруқ берди

Кеча, 8 август куни президенти Мирзиёев ҳозирда банд бўлмаган 92 минг битирувчини ишга жойлаштириш ва қўшимча иш ўринларини яратиш йўналишларини кўрсатиб ўтди.

Таълим

09.08.2025, 11:56

Ўзбекистон ва Хитой дисплей панелларини ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорликни йўлга қўймоқчи

KODA раҳбарияти билан ўзаро ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилиниб, Ўзбекистонда дисплей панелларини ишлаб чиқариш бўйича таклифлар илгари сурилди. 

Иқтисодиёт

09.08.2025, 11:02

Келаси йили Тошкент, Бухоро ва Урганчда янги аэропорт қурилиши бошланади

Ҳукумат ички ҳаво йўловчи ташишлар ҳажмини камида 1,5 бараварга кўпайтириш 6 та халқаро авиакомпанияни жалб этишни режалаштирмоқда.

Иқтисодиёт

09.08.2025, 09:01

АПЛ ва UFC ўзбек тилида намойиш этилади

Setanta Sports  Ўзбекистон ҳудудида  АПЛ ва UFC беллашувларини ўзбек тилидаги шарҳ билан тақдим этади.

Спорт

08.08.2025, 20:50

Самарқанд ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига мезбонлик қилади

Самарқанд шаҳрида БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО) Бош конференциясининг 43-сессияси ўтказилади.

Маданий

08.08.2025, 19:47

Навоийдаги 8 та конга инвесторлар 566 миллион доллар сармоя киритишга тайёр

Президент Шавкат Мирзиёев 7 август куни Навоий вилоятида ислоҳотлар натижадорлиги ва янги режалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.

Иқтисодиёт

08.08.2025, 18:42