Капитали 2,9 триллион сўм бўлган Деҳқонобод калий заводи хусусийлаштирилди

Деҳқонобод калий заводи  8 август куни комбинат акциядорларининг қарорига мувофиқ очиқ аукционсиз хусусийлаштириб юборилди.

Улашиш:

Kapitali 2,9 trillion soʻm boʻlgan Dehqonobod kaliy zavodi xususiylashtirildi

Қарорда айтилишича, Деҳқонобод калий комбинатининг устав фондидаги улушлари ва 100 фоиз акциялари Asian Chemical Group компаниясига ўтказилган. Завод қайси шартлар асосида хусусий қўлларга ўтказилгани ҳақида маълумот йўқ.

 

Капитали 2,9 триллион сўм бўлган заводни бундан 9 ой илгари – 2024 йил ноябрда очилган ҳамда бор ёғИ 10 миллион сўмлик устав капиталига эга МЧЖга хусусийлаштирилган. Завод қайси шартлар асосида хусусий қўлларга ўтказилгани ҳақида маълумот йўқ.

 

Uzdiplomat.uz нашрининг ёзишича, мазкур завод Президентнинг 2024 йил 26 апрелдаги қарорига мувофиқ, заводни халқаро бозорда очиқ савдо орқали хусусийлаштириш режалаштирилган эди.

 

 

1 июль ҳолатига кўра, Деҳқонобод калий заводи капитали эса 2,9 триллион сўмлиги кўрсатилган. Давлат активларини бошқариш агентлиги мазкур савдо ва хусусийлаштириш натижаларини ҳақидаги хабарларга расмий изоҳ бермади.

 

Завод 2007 йилда 128,2 миллион долларга, кредитлар эвазига қурилган. Қарзнинг 61,7 миллион долларини Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, 41,7 миллион долларини Хитой Эксимбанк берган. 24,8 миллион доллар кредит Кимё саноати корхоналарини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан ажратилган. Заводнинг 2024 йилдаги соф фойдаси 44,8 миллиард сўмни (3,5 миллион доллар атрофида) ташкил этган.

 

Корхонада калий хлорид, саноат тузи, суюқ керосин ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.

Йирик завод неча пулга, қайси шартлар асосида хусусий қўлларга ўтказилгани жамоатчиликка маълум эмас.

 

“Давактив агентлиги кимё саноати корхоналарини хусусийлаштириш ва ислоҳ қилиш дастурига мувофиқ Деҳқонобод калий заводи АЖ устав капиталидаги давлат акциялар пакетини 2024 йил якунига қадар хусусийлаштириш жараёнини якунласин”, — дейилган қарорда.

 

Daryo.uz нашрининг ёзишича, Деҳқонобод калий заводи Ўзбекистонда очиқ ва шаффоф савдоларсиз сотилаётган биринчи йирик давлат активи эмас. Бундан аввал ҳам қатор активлар яширин тарзда хусусийлаштирилгани айтиб келинади. Масалан, “Қизилқумсемент” , UNG Petro заправкалар тармоғи, Чиноз нефтни қайта ишлаш заводи , Ангрен шина заводи, Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи ва бошқалар.

 

 

сўнгги янгиликлар

Конституция куни муносабати билан жазо муддатини ўтаётган 615 нафар маҳкум афв этилди

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганининг 33 йиллиги муносабати билан “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишидан чин дилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Ўзбекистон

08.12.2025, 11:58

Ўзбекистонда тақиқланган ва чеклов қўйилган товарлар рўйхати очиқланади

Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, олиб чиқиш ва транзит орқали ўтказиш тақиқланган товарлар бўйича ягона электрон очиқ реестр жорий этилади. Янги тизим ҳар бир фуқаро ва тадбиркор учун очиқ тарзда мавжуд бўлади.

Иқтисодиёт

08.12.2025, 10:15

Ўзбекистонда банк карталари сони кескин ошиб бормоқда

Ўтган уч йил давомида мамлакатда муомаладаги банк пластик карталари сони икки баробарга ошди. Шу билан бирга, тўлов терминаллари миқдори қисқариб бораётган бўлса-да, банкоматлар ва инфокиосклар сони ўсишда давом этмоқда.

Ўзбекистон

08.12.2025, 09:26

Тошкент метро бекатларида кассалар 9 декабрдан ёпилади

Тошкент метрополитенида бир қатор бекатларда кассалар фаолияти тўхтатилмоқда. 2025 йил 9 декабрдан бошлаб жами 16 та бекатда кассалар ёпилиб, уларнинг ўрнида QR-кодли чипталар берувчи замонавий инфокиоскалар ишга туширилади.

Ўзбекистон

06.12.2025, 15:58

Тожикистоннинг Роғун ГЭСи — дунёдаги энг баланд қурилаётган мега-лойиҳа

1991 йилдан кейин Тожикистонда бошланган инқироз ва фуқаролик уруши мамлакатдаги йирик инфратузилма лойиҳаларини, жумладан Роғун ГЭСи қурилишини тубдан издан чиқарди. Қурилиш майдони талон-тарож қилинди, ускуналар вайрон бўлди, кўплаб муҳандислар мамлакатдан чиқиб кетишга мажбур бўлди. Натижада баландлиги 335 метрга етиши кўзда тутилган Роғун тўғони бир неча йил давомида «тугалланмаган гигант» сифатида қолиб кетди.

Сиёсат

06.12.2025, 13:46

СПИД ҳақида 10 та нотўғри қараш

Сўнгги ўттиз–қирқ йил давомида дунёда ВИЧ/СПИД бўйича улкан илмий ютуқлар қўлга киритилди. Вируснинг табиати тўлиқ ўрганилди, ташхис қўйиш технологиялари такомиллашди, замонавий антиретровирус терапияси (АРВТ) эса ВИЧ билан яшовчи миллионлаб инсонларга сифатли ҳаёт кечириш имконини яратди. Бироқ технологиялар ва тиббий билимлар ривожланишига қарамай, жамият онгидаги эски тасаввурлар ҳамон сақланиб қолмоқда.

Ўзбекистон

06.12.2025, 12:26

Шимолий Оролда сув ҳажми 42 фоизга ошди: денгиз экотизими тикланмоқда

Маълумотларга кўра, ўтган йиллар давомида денгизда муҳим экологик ўзгаришлар кузатилмоқда. Жумладан, сувнинг шўрланиш даражаси деярли тўрт баробар камайган, йиллик балиқ овлаш ҳажми 8 минг тоннага етган ва аввалига йўқолиб кетган турлар қайта тиклана бошлаган. Экотизим босқичма-босқич яхшиланиб бормоқда.

Жаҳон

06.12.2025, 11:12

Ўзбекистонда эко-стикер тизими қачондан амал қилади?

Экологик назоратни кучайтириш ва шаҳарларда ҳаво сифатини яхшилаш мақсадида эко-стикер тизими жорий этилмоқда. Қизил тоифага кирувчи автомобиллар айрим марказий ҳудудларга умуман киритилмайди, сариқ тоифадаги транспорт воситалари учун экологик ҳолатдан келиб чиқиб қисман чекловлар жорий этилади. Яшил тоифадаги автомобиллар эса белгиланган ҳудудларда эркин ҳаракатланиши мумкин.

Ўзбекистон

05.12.2025, 17:01

АҚШ 2026 йилги Жаҳон чемпионати хавфсизлиги учун қанча маблағ ажратади?

АҚШ ҳукумати 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати давомида хавфсизликни таъминлаш учун 1 миллиард доллардан кўпроқ федерал маблағ йўналтиради. Маълумот учун, 2026 йилги Жаҳон чемпионати 11 июн – 19 июл кунлари АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлигида ўтказилади. 

Жаҳон

05.12.2025, 16:06

Фабио Каннаваро: “Умид қиламанки, қуръа натижалари ўзбекистонликларни хурсанд қилади”

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро 2026 йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи учун қуръа ташлаш маросими олдидан ўз фикрлари билан бўлишди. Маълумот учун, тарихда илк бор 48 та жамоа иштирок этадиган мундиал қуръаси 5 декабр куни соат 22:00 да бўлиб ўтади. 

Спорт

05.12.2025, 15:07

Ўзбек олимлари тупроқ намлигини сақлайдиган ва унумдорлигини оширадиган бактерияларни кашф қилди

Бу бактериялар сувни ўзига бириктириб, маълум муддат сақлай оладиган биологик полимерлар ҳосил қилади. Мазкур биополимерлар тупроқ намлигини сақлайди, тупроқларни унумдор қилади, шўрни камайтиради.

Фан-технология

05.12.2025, 11:25

Тошкентдан Сирдарёга кўчаётган бизнесменларга янги имтиёзлар берилади

Тошкент шаҳридаги саноат корхоналарини босқичма-босқич бошқа ҳудудларга кўчириш жараёни давом этмоқда. Сирдарёга кўчишни режалаштираётган тадбиркорларга эркин иқтисодий зонадан соддалаштирилган тартибда ва чегирма асосида ер ажратилади. Шунингдек, 10 миллиард сўмгача имтиёзли кредит берилиши ҳамда хомашёларни темир йўл орқали ташишда арзонлаштирилган тарифлар қўлланиши белгиланди.

Ўзбекистон

05.12.2025, 10:31