updated: 22.03.2026, 19:44

Фиръавннинг аждарҳо билан рақси: Мисрнинг Хитой билан ҳарбий ҳамкорлиги

Қўшма Штатлар ўнлаб йиллар давомида Яқин Шарқдаги кўплаб давлатларнинг асосий ҳарбий ҳамкори бўлиб келган. Аммо Миср ўзининг ҳарбий ва иқтисодий алоқаларини қайта уйғонаётган қудратли давлатлар, айниқса Хитой билан диверсификация қилиш йўлида стратегик ўзгариш қилишга интилмоқда. Ушбу тенденция Мисрнинг узоқ муддатли амбицияларини яққол намоён қилади ва бу каби жасоратли қадам Мисрнинг геосиёсий йўналиши ва келажакдаги сиёсий воқеалар ривожига кескин таъсир қилиши мумкин бўлган қийинчиликларни ва шу билан бир қаторда янги имкониятларни ҳам келтириб чиқаради.

Улашиш:

Firʼavnning ajdarho bilan raqsi: Misrning Xitoy bilan harbiy hamkorligi

Firʼavnning ajdarho bilan raqsi: Misrning Xitoy bilan harbiy hamkorligi

Мисрнинг ҳарбий ҳамкорликни диверсификация қилишдаги мақсадлари қандай? 

Стратегик ҳимояланиш стратегияси. Қудратли давлатлар ўртасидаги рақобат даврида кўплаб ўрта кучга эга давлатлар ҳеджинг, яъни ҳимояланиш стратегиясига амал қилиб, барча томонлар билан бир вақтнинг ўзида ҳамкорлик қилиш орқали аниқ бир қудратли давлатнинг ёнини олишдан қочмоқда. Миср АҚШ билан анъанавий алоқаларни сақлаб қолган бўлсада, Хитой билан муносабатларни мустаҳкамлаш Мисрга геосиёсий ноаниқлик даврида кўпроқ танлов имкониятини беради.

Бошқача қилиб айтганда, Қоҳира Хитойнинг Яқин Шарқ ва Шимолий Африка минтақасидаги ҳарбий ва иқтисодий таъсири ортиб бораётганини тўлиқ англамоқда. Бу тушунча Хитойнинг стратегик ҳамкорликлари, инфратузилма лойиҳалари ва ҳарбий намойишлари орқали таъсир доирасини тез кенгайтираётганидан келиб чиқади. Хитой мунтазам равишда ўз қудратини қўшма ҳарбий машғулотлар, авиашоулар ва Яқин Шарқ давлатлари, жумладан, Миср, Жазоир ва Бирлашган Араб Амирликлари билан мудофаа битимларини имзолаш орқали намойиш қилиб келмоқда.

Иқтисодий ҳамкорликка келсак, Хитой Мисрда саноат зоналари, электр станциялари ва янги маъмурий пойтахт қурилишида фаол иштирок этмоқда. Миср учун бу ўзгаришларнинг барчаси битта оддий ҳақиқатни кўрсатади: яқин келажакда Хитой ушбу минтақадаги энг нуфузли давлатлардан бирига айланиши эҳтимоли юқори. Шу сабабли, Хитой билан яхши алоқалар ўрнатиш Миср учун шунчаки ихтиёрий ҳаракат эмас, балки давлатлар ўртасидаги рақобатда мувозанатни сақлаш учун зарурий стратегия ҳисобланади.

Чекланмаган ҳарбий ривожланиш. Бундан ташқари, Миср ҳукумати ўзининг ҳарбий ёки иқтисодий ривожланишини сунъий равишда чекламайдиган ишончли ҳамкор изламоқда. АҚШ эса Мисрнинг ҳарбий сўровларини бир неча бор рад этган, чунки Қўшма Штатлар Исроилнинг "Сифатли Ҳарбий Устунлик" (QME) сиёсатини барқарорлигини таъминлашни мақсад қилган. 

Ушбу сиёсат Исроилни минтақада ҳарбий жиҳатдан устунликка эга бўлиш учун қўшни давлатларнинг қуролланишига чекловлар қўяди. Масалан, АҚШ томонидан тақдим этилган F-16 қирувчи самолётлари учун AIM-120 AMRAAM узоқ масофали ҳаво-ҳаво ракеталаридан фойдаланиш чекланган. Худди шунингдек, Мисрнинг Rafale қирувчи самолётлари учун MBDA Meteor ракеталарини сотиб олиш истаги АҚШ томонидан Исроил хавфсизлигига таҳдид сифатида кўрилди ва қаршиликка учради.

Шундай қилиб, Миср ҳарбий ҳамкорликни диверсификация қилиш орқали АҚШга қарамлигини камайтириши ва ҳеч қандай чекловларсиз янги ҳамкорлар билан мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаши мумкин. Хитой эса ҳарбий техникани АҚШга қараганда арзонроқ нархларда таклиф қилиши мумкин.

Бундан ташқари, 2024 йилда АҚШ Президенти Байден инсон ҳуқуқлари бузилиши сабабли Мисрга ҳарбий ёрдамни қисқартиришини эълон қилган эди. Гарчи ушбу ёрдам кечикиб бўлса ҳам етиб келган бўлсада, бу Миср ҳукуматида шубҳа уйғотди: эртами-кечми АҚШ ҳар қандай баҳонани топиб, йиллик ёрдамни бутунлай бекор қилиши мумкин. Шу сабабли, Миср учун  ўз суверенитетини ҳурмат қиладиган ва миллий ривожланиш амбицияларига тўсқинлик қилмайдиган ташқи ҳамкорларни излаш зарурати пайдо бўлмоқда. 

Хитой – Миср ҳарбий ҳамкорлиги

Ғарб давлатларидан ҳарбий техника сотиб олишдаги чекловлар туфайли Миср ўз ҳарбий кучларини модернизация қилиш ва минтақавий қудратга айланиш учун янги ҳамкорлар излашга мажбур бўлмоқда. Потенциал шериклар орасида Хитой энг яхши вариантлардан бири сифатида кўрилмоқда, чунки у билан муносабатлар камроқ сиёсий шартлар ва чекловларни ўз ичига олади. Шу сабабли, Хитой ва Миср аллақачон бир қатор соҳаларда, жумладан қирувчи самолётлар, мудофаа, киберхавфсизлик ва аэрокосмик технологиялар бўйича ҳарбий ҳамкорликни йўлга қўйган.

Хитой етакчиси томонидан эълон қилинган "Глобал хавфсизлик ташаббуси" ушбу ҳамкорликни янада жозибадор қилади. Ушбу лойиҳа ўзаро ҳурмат, аралашмаслик ва икки томонлама фойда тамойилларига асосланган янги хавфсизлик моделини илгари суради. Бу ташаббус аллақачон АҚШ ва НАТО хавфсизлик тамойилларига муқобил ёндашув сифатида қаралмоқда. Шу билан бирга, Хитой ушбу стратегия орқали АҚШ ва унинг иттифоқчиларига ҳарбий воситаларсиз, дипломатик ва иқтисодий усуллар билан қарши туриш имкониятига эга бўлмоқда.

Аниқроқ айтганда, Хитой юқори сифатли ва илғор технологияларни нисбатан арзонроқ нархларда таклиф қилиш орқали Мисрнинг анъанавий иттифоқчилари — АҚШ ва Европа мамлакатларини бу минтақадан сиқиб чиқармоқда. Айниқса, АҚШнинг F-16 қирувчи самолётлари технологик ютуқлар ва нарх бўйича аллақачон Хитойнинг J-10C қирувчи самолётларига ютқазмоқда. 

Яқинда Миср Хитойнинг J-10C қирувчи самолётларини сотиб олиш масаласида Пекин билан музокаралар олиб борди. Ушбу келишув 2024 йил 19 августда имзоланган бўлиб, бу Мисрнинг ҳарбий стратегиясидаги сезиларли ўзгариш ва Яқин Шарқдаги кенгроқ геосиёсий қайта шаклланишни акс эттиради. 

АҚШ томонидан етказиб берилган самолётлар билан таққослаганда, янги J-10C самолётлари бир қатор муҳим жиҳатлардан фарқланади. Биринчидан, J-10C тўртинчи авлод қирувчи самолёти бўлиб, Ғарб вариантларига нисбатан илғор имкониятларни анча арзон нархларда тақдим этади. Хусусан, J-10C нинг нархи тахминан 40-50 миллион доллар атрофида баҳоланмоқда, ҳолбуки АҚШ томонидан Исроилга етказиб берилаётган F-16 нинг сўнгги версияси (F-16В) тахминан 65-70 миллион долларга тушади.

Иккинчидан, J-10C АЭСА (Active Electronically Scanned Array) радари ва илғор электрон уруш тизимларига эга бўлиб, замонавий ҳарбий самолётлар билан рақобатлаша олади. Бундан ташқари, самолёт Россиянинг Lyulka-Saturn AL-31FN турбовентиляторли двигатели билан жиҳозланган бўлиб, у 2200 км/соат максимал тезлик ва 3200 км масофага учиш имкониятига эга. 

Шунингдек, ушбу қирувчи самолёт Хитой томонидан ишлаб чиқилган PL-10 қисқа масофали ҳаво-ҳаво ракетаси билан жиҳозланган. Бу ракета "Thunderbolt-10" номи билан ҳам танилган бўлиб, илғор инфрақизил (IIR) нишонга олиш тизимига эга. Бу технология ракетага исталган бурчакдан ҳужум қилиш имконини беради ва нишонларни уларнинг шакли асосида аниқлаш механизмини ўз ичига олади. 

Шу билан бирга, Миср ва Хитой ўртасида ҳаво мудофааси соҳасида ҳам бир қанча музокаралар олиб борилган. Масалан, "Tactical Report" маълумотларига кўра, 2022 йил январь ойида Хитой Мисрга номаълум миқдордаги Wing Loong I-D учувчисиз жанговар самолётларини етказиб бериш масаласида музокаралар ўтказган.

Шунингдек, 2024 йил 14 октябрь куни Миср Ҳарбий-ҳаво кучларининг 45 йиллиги муносабати билан бўлиб ўтган расмий эфирда Мудофаа вазирлигининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида эълон қилинган маълумотга кўра, "Миср армияси дунёнинг энг замонавий қуроллари билан бойитилди, жумладан, кўп мақсадли Rafale қирувчи самолётлари, F-16 қирувчи самолётлари, Boeing AH-64 Apache вертолётлари ва Хитойнинг Wing Loong жанговар самолётлари." Бу эса шуни англатадики, Хитойнинг қирувчи самолётлари аллақачон АҚШ самолётлари билан бир қаторда Миср ҳарбий-ҳаво кучлари таркибига киришга улгурди.

Мисрнинг ҳарбий ҳамкорлари Ғарбдан Шарққа силжишининг эҳтимолий оқибатлари

Гарчи бу қарор айрим муаммоларни келтириб чиқариши эҳтимоли бўлса-да, Миср мавжуд вазиятдан фойда олиш имкониятига ҳам эга. Биринчидан, бу ҳаракат билан боғлиқ муаммоларни ҳисобга оладиган бўлсак, энг аввало, Миср Хитой билан яқин ҳарбий алоқаларни бошлагандан сўнг иқтисодий қийинчиликларга дуч келиши мумкин. Айниқса, агар бу алоқалар Исроил ва АҚШ манфаатларига зид бўлса. 

Ҳозирда Миср АҚШ бозорига божхона тўловларисиз маҳсулот экспорт қилиш имкониятига эга. Бунга фақат белгиланган Саноат Имтиёзли Зоналар(QIZ)ида  ишлаб чиқарилган ва камида 10,5% Исроил таркибий қисмини ўз ичига олган маҳсулотлар киради. АҚШ Конгресси 1996 йилда АҚШ-Исроил Эркин Савдо Шартномаси доирасида ҚИЗ дастурини яратган бўлиб, у Мисрнинг тўқимачилик ва тикувчилик саноатини ривожлантиришда муҳим роль ўйнаган. 

Ушбу сектор мамлакатдаги энг қадимий ва энг йирик саноат тармоқларидан бири бўлиб, тахминан 1 миллион ишчи бандлигини таъминлайди ҳамда Мисрнинг ишлаб чиқарилган маҳсулотлари экспортининг қарийб 30% ини ташкил этади. Агар Миср Хитой ҳарбий техникаларини сотиб олиш орқали ўз ҳарбий салоҳиятини диверсификация қилиш қарорини қабул қилса ва бу АҚШ ёки Исроил билан алоқаларга таъсир қилса, Қоҳира иқтисодий қийинчиликларга дуч келиши мумкин.

Шунга қарамай, барча йирик давлатларнинг минтақадаги манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, Миср ўз ҳарбий кучларини диверсификация қилишни давом эттириши учун янада муҳимроқ зарурият мавжуд.

Жаҳон тартиби ўзгариб, янги супер кучлар пайдо бўлаётган бир пайтда, Мисрнинг ҳарбий диверсификацияси унга АҚШ ҳарбий таъминотига боғлиқликни камайтириш имконини беради. Яқин Шарқ ва Шимолий Африка (MENA) минтақасидаги геосиёсий ноаниқликлар шуни кўрсатмоқдаки, Миср каби ўрта даражадаги давлатлар ўз рақиблари билан тенг рақобатлашиш учун бир нечта ҳамкорлик вариантларини кўриб чиқишга мажбур. Шу сабабли, Мисрнинг Хитой билан янги ҳарбий ҳамкорлиги замонавий қуролларни янада кенгроқ ва арзонроқ нархларда сотиб олиш имконини беради ҳамда ҳарбий қудратини оширишга хизмат қилади.

Юқорида кўриб муҳокама қилинганидек, Мисрнинг Шарққа томон силжишига бир нечта сабаб ва мотивлар мавжуд. Стратегик ҳимояланиш, чекланмаган ҳарбий ривожланиш ва муқобил мудофаа ҳамкорларини излаш ушбу жасоратли қарорнинг асосий омилларидир. Бу ўзгариш нафақат Мисрнинг геосиёсий ролини кучайтиради, балки MENA минтақасида кенгроқ қайта шаклланиш жараёнини ҳам акс эттиради.

Бироқ, потенциал муаммоларни ҳам ҳисобга олиш муҳим. Миср ва АҚШ ўртасидаги ҳарбий ва иқтисодий алоқалар шуни англатадики, Хитой билан ҳарбий ҳамкорликни кучайтириш бўйича ҳар қандай кескин қадам сезиларли иқтисодий хавфларни келтириб чиқариши мумкин. Айниқса, агар Вашингтон Мисрнинг Хитой билан алоқаларини салбий сигнал сифатида қабул қилса, Қоҳира АҚШ ҳарбий ёрдами ва ҚИЗ дастури каби муҳим савдо келишувлари имкониятларини йўқотиш хавфини туғдиради. Ушбу дастур Миср иқтисодиётида ҳал қилувчи роль ўйнайди.

Бу хавфларни камайтириш учун Қоҳира ўз диверсификация стратегиясини эҳтиёткорлик билан бошқариши лозим. Стратегия Хитой билан ривожланаётган алоқалар АҚШ билан мавжуд ҳамкорлик ҳисобига эмас, балки унга қўшимча тарзда олиб борилиши керак. Ушбу ёндашув узоқ муддатли фойда келтирадими ёки кутилмаган салбий оқибатларга олиб келиши, Миср ҳукуматининг ўз стратегиясини қай даражада самарали амалга оширишига боғлиқдир. Аммо аниқ нарса шуки, Мисрнинг Хитой билан ҳамкорлиги унинг геосиёсий йўналишини сезиларли даражада ўзгартирмоқда.
 

Жасур Равшанов

мавзуга оид янгиликлар

Rasm sun'iy intellektda yaratilgan

Хитой ва АҚШ Марказий Осиёда: иқтисодий рақобат янги босқичдами?

Хитой бош вазири Ли Сян ва АҚШ давлат котиби Марко Рубионинг Ўзбекистонга ташрифи бир вақтга тўғри келмоқда. Пекин минтақада ҳамкорликни кучайтираётган бир пайтда, Вашингтон расмийси ҳам 200 дан ортиқ бизнес вакили билан Марказий Осиёга ташриф буюрмоқда.

Сиёсат

17.10.2026, 12:12

🇺🇸 АҚШ Британиядан бомбардимончи самолётларини қайтармоқда

АҚШ Британиядаги RAF Fairford ҳарбий базасидан бомбардимончи самолётларини хавфсизлик таҳдиди ортидан олиб чиқди. Британияда эҳтимолий ҳужум режаси бўйича бир неча киши ушланган, Эрон эса ўз алоқадорлигини рад этган.

Жаҳон

05.10.2026, 10:22

Сунъий интеллект пойгаси: Ҳиндистон Deep Tech учун $25 миллиард йўналтирмоқчи

Ҳиндистон АҚШ ва Хитой пешқадамлик қилаётган СИ соҳасида мустақилликка эришмоқчи. Мамлакат хорижий технологияларга қарамликни камайтириб, маҳаллий Deep Tech саноатини ривожлантиришга уринмоқда.

Фан-технология

29.09.2026, 16:13

Трамп маъмурияти Саудияга 48 та F-35 сотилишини маъқуллади

АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Саудия Арабистонига 48 та F-35 қирувчи самолётини сотиш режасини маъқуллаб, келишувни тасдиқлаш учун Конгрессга тақдим этди. 

Жаҳон

18.09.2026, 09:50

Сунъий интеллект АҚШ ва Хитойнинг асосий рақобат майдонига айланди

Си Сзинпиннинг АҚШга режалаштирилган ташрифи олдидан Вашингтон ва Пекин СИ хавфсизлиги ва ривожланиши бўйича келишувга эриша олмаяпти.

Жаҳон

15.09.2026, 11:42

Дунё харитаси янгиланмоқда: Африка аслида биз ўйлагандан анча катта

Меркатор харитасида Африка Гренландияга деярли тенгдек кўринади. Аслида эса Африка ҳудуди Гренландияникидан қарийб 14 баравар катта.

Жаҳон

08.09.2026, 16:09

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Нетаньяҳу Францияни “экстремистик ислом босқини”га учраганликда айблади

Франциядаги воқеалар мусулмонлар ва иммиграцияга қарши сиёсий риторикани яна кун тартибига олиб чиқди. Трамп  ва Нетаньяҳу Францияни кескин танқид қилди.

Жаҳон

21.10.2026, 17:26

АҚШ билан 12 миллиард долларлик келишув: Ўзбекистон нимага эришади?

Самарқанддаги музокараларда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида 12 миллиард долларлик келишувлар тузилди. Аммо бу келишувларнинг қанчаси амалда бажарилиши ҳозирча номаълум.

Иқтисодиёт

21.10.2026, 16:03

Ўзбекистоннинг экспорт даражаси ортмоқда

Маҳсулотларимизни сотиб олишда қайси давлатлар етакчи?

Ўзбекистон

21.10.2026, 15:33

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди

Президент Шавкат Мирзиёев лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштиришга қаратилган қонунни имзолади. Амалдаги ҳужжатлар, дарсликлар ва бошқа материалларни бирданига алмаштириш талаб этилмайди. 

Таълим

21.10.2026, 14:48

Қозоғистонда Navai’га нисбатан жиноят иши тугатилди, у қандай жазо олди?

Қозоғистонда россиялик рэпер Navai (Наваи Бакиров)га нисбатан қўзғатилган жиноят иши тугатилди. Жамбил вилояти полиция департаменти маълум қилишича, ижрочи мамлакат ҳудудидан чиқариб юборилган.

Маданий

21.10.2026, 14:21

Судан ва Жанубий Суданда дрон ҳужуми: 153 киши ҳалок бўлди

Abyei минтақасидаги бозор яқинида ёқилғи омборига дрон зарбаси берилиб, ёнғин келиб чиққан. БМТ ҳужумларни қоралади.

Жаҳон

21.10.2026, 12:12

Россиядан 32 нафар Ўзбекистон фуқароси чиқариб юборилди

Нима сабабдан улар Новосибирск вилоятидан чиқариб юборилди?

Ўзбекистон

21.10.2026, 10:58

Ўзбекистон параспортчилари Осиёда иккинчи ўринни мустаҳкамлади

56 та медал жамғарилди ва 2 та рекорд.

Спорт

21.10.2026, 10:08

Ўзбекистон дунёдаги энг кучли армиялар рейтингида нечанчи ўринда?

Марказий Осиёда ким етакчи? 

Ўзбекистон

20.10.2026, 16:58

Дунёда ҳар йили 1 миллиард бола зўравонликка учрайди – ЖССТ

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш учун Ўзбекистонда қандай чоралар кўрилмоқда?

Жаҳон

20.10.2026, 16:40

Ноқонуний «Умра» зиёратини ташкил этишга уринган шахслар ушланди

Фуқароларни ноқонуний равишда «Умра» зиёратига юбориш эвазига пул талаб қилган шахсларга нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан чора кўрилди.

Ўзбекистон

20.10.2026, 15:39

Аёлга шилқимлик қилган патронаж ходими 5 суткага қамалди

Воқеа қачон, қаерда ва қандай содир бўлганди? 

Ўзбекистон

20.10.2026, 13:03

Криштиану Роналду 30 кунга футболдан четлатилди

Португалия футбол федерацияси ҳужумчига 255 евро жарима ҳам тайинлади.

Спорт

20.10.2026, 11:15

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида қанча миқдордаги келишув имзоланди?

Марко Рубио бошчилигидаги АҚШ делегациясининг Самарқандга ташрифи доирасида Америка ва Ўзбекистон бизнес вакиллари 12 миллиард долларлик 54 та ҳамкорлик келишувини тузди.

Иқтисодиёт

20.10.2026, 10:27

Параосиё ўйинлари: Ўзбекистон делегацияси медаллари сони 29 тага етди

"Кунчиқар мамлакат" да медалларни қўлга киритиш давом этмоқда.

Спорт

20.10.2026, 10:10

Пенсия тайинлаш соддалашади

Пенсия учун ариза ёзмайсиз, ҳужжат йиғмайсиз, тўлов ўзи давом этади. Қайси ҳолларда ва қайси ҳудудларда, билиб олинг.

Иқтисодиёт

20.10.2026, 09:40

Франциядаги тартибсизликлар ортидан 2 400 га яқин киши ҳибсга олинди

Оммавий норозиликлар ва тартибсизликлар нимадан бошланди?

Жаҳон

19.10.2026, 17:39

35 йилда Ўзбекистон аҳолиси қарийб 19 миллион кишига кўпайди

Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 2026 йил 1 октябрь ҳолатига 39,5 миллион кишидан ошди. Энг кўп аҳоли Самарқанд вилоятида, энг ками эса Сирдарё вилоятида истиқомат қилмоқда.

Ўзбекистон

19.10.2026, 16:48

Ўзбекистондаги мактабларда кузги таътил қачондан бошланади?

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги таътил қачондан бошланишини эълон қилди.

Таълим

19.10.2026, 16:27

Ўзбекистонда "Google Pay" хизмати ишга тушди

"Google Pay" Ўзбекистонликлар учун қандай имкониятлар беради?

Ўзбекистон

19.10.2026, 13:15

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →