Ўзбекистонда 12 йиллик таълимга ўтиладими?
Қонунчилик палатаси олти ёшли болалар учун бир йиллик мактабга тайёрловни мажбурий умумий ўрта таълимнинг дастлабки босқичи сифатида белгилашни назарда тутувчи ҳужжатни уч ўқишда қабул қилди.
Таълим
27.11.2026, 14:03
Улашиш:

Қонун кучга кириши учун Сенат маъқуллаши ва Президент имзолаши керак.
Ўзбекистонда умумий ўрта таълим давомийлигини 11 йилдан 12 йилга оширишга қаратилган қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасида уч ўқишда қабул қилиниб, Сенатга юборилди. Ҳужжатга кўра, олти ёшли болалар учун бир йиллик мактабга тайёрлов мажбурий умумий ўрта таълимнинг биринчи босқичи ҳисобланади.
Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар беришича, таклиф мактабгача ва мактаб таълими ўртасидаги узвийликни таъминлаш, болаларнинг мактабга тайёргарлик сифатини ошириш ҳамда уларнинг таълим олиш ҳуқуқини кафолатлашга қаратилган.
Тайёрлов қаерларда ташкил этилади?
Бир йиллик тайёрлов машғулотлари фақат давлат боғчаларида эмас, балки умумтаълим мактабларининг бўш синфхоналари ва зарур шароитга эга ижтимоий соҳа объектларида ҳам ташкил этилиши мумкин. Бу, айниқса, мактаб ёки боғча мавжуд бўлмаган олис ҳудудлардаги болалар учун таълим олиш имкониятини кенгайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда.
Қонунчилик палатаси муҳокамасида депутат Сайёра Имомова мамлакатда мактабгача таълим қамрови 78 фоизга, олти ёшли болалар қамрови эса 98 фоизга етганини маълум қилган. Унинг айтишича, 2027 йилда олти ёшли болаларни мактабга тайёрлов билан қамраб олиш кўрсаткичини 100 фоизга етказиш режалаштирилган.
Депутат маълумотига кўра, 4 мингдан ортиқ мактабдаги бўш хоналар негизида тайёрлов гуруҳлари ташкил этилган. Яна 191 та таълим муассасасида 246 та гуруҳ очиш режалаштирилмоқда.
Давлат боғчалари ва мактабларидаги тайёрлов машғулотлари бепул бўлиши белгиланган. Шу билан бирга, нодавлат таълим ташкилотларига ҳам мактабга тайёрлов гуруҳларини очишга рухсат берилади.
Қачон кучга киради?
Муҳокамаларда янги тизимни жорий этиш учун таълим муассасаларини тайёрлашга камида олти ой вақт зарурлиги қайд этилган.
Қонун лойиҳаси Сенатга юборилган. Юқори палата уни маъқуллаганидан кейин ҳужжат Президент имзосига киритилади. Демак, Қонунчилик палатасида қабул қилингани ҳали янги тартиб кучга кирганини англатмайди.
Таклиф этилаётган 12 йиллик таълим тизими алоҳида 12-синф очилишини англатмайди. Унинг асосини олти ёшли болалар учун бир йиллик тайёрлов босқичи ва ундан кейинги 11 йиллик мактаб таълими ташкил этади.
Мазкур ислоҳот Ўзбекистон таълим тизимини халқаро стандартларга яқинлаштириш ва мамлакатда берилган таълим ҳужжатларининг хорижда тан олиниши учун шароит яратиш мақсадлари билан изоҳланмоқда.
Таълим
27.11.2026, 14:03
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Ўзбекистон ва Покистон маҳкумларни ўзаро топшириши мумкин
Ўзбекистон
05.10.2026, 10:35

Болаларга нисбатан зўравонлик учун умрбод қамоқ жазоси бўйича қонун лойиҳаси қабул қилинди
Ўзбекистон
01.10.2026, 13:16

Педофилларга умрбод қамоқ жазоси бериладими?
Ўзбекистон
29.09.2026, 14:03

Алифбодаги ўзгаришлар: амалдаги ҳужжатлар ва пуллар муомалада қолади
Ўзбекистон
10.09.2026, 11:50

«Диний экстремизм» атамаси қонунчиликдан чиқарилади – Сенат
Ўзбекистон
13.08.2026, 15:49

30 йилдан ортиқ хизмат қилган ҳарбийлар пенсияси оширилади
Ўзбекистон
08.08.2026, 11:35
машҳур янгиликлар

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04

Хитойда етим йигитнинг тўйига минглаб нотаниш одамлар келди
Жаҳон
31.10.2026, 12:13

Yandex Go 10 ноябрдан Market витринасини ёпади
Ўзбекистон
06.11.2026, 09:45

Қозоғистонда ёқилғини экспорт қилиш тақиқи узайтирилди
Иқтисодиёт
06.11.2026, 14:48
сўнгги янгиликлар

Москвада хорижлик меҳнат муҳожирлари учун патент нархи оширилади
Жаҳон
27.11.2026, 11:10

Ўзбекистоннинг экологик лойиҳаси 94 мамлакат орасида биринчи бўлди
Ўзбекистон
26.11.2026, 18:09

Энди сунъий интеллект ўзбек тилида равонроқ сўзлаша олади
Фан-технология
26.11.2026, 16:20

Ўзбекистонда 28 ноябрдан 5 декабргача об-ҳаво қандай бўлади?
Ўзбекистон
26.11.2026, 15:37

Қўштепа канали тайёр: Афғонистон сувни қачон олади?
Сиёсат
26.11.2026, 14:58

Гулнора Каримова иши: Ўзбекистонга қайтарилаётган 252,5 млн доллар нималарга сарфланади?
Иқтисодиёт
26.11.2026, 12:10

Мисрда ёнилғи ташувчи машина ёнди: 31 киши ҳалок бўлди
Жаҳон
26.11.2026, 11:19

Ўзбекистон таэквондочилари Олимпиада йўлланмаси учун курашади
Ўзбекистон
26.11.2026, 09:57

Ўзбекистонликлар қайси давлатларга визасиз бора олади?
Сиёсат
26.11.2026, 08:40

Семипалатинск: СССР 40 йил давомида ўтказган ядро синовлари
Фан-технология
25.11.2026, 17:17

Адолатли судлов ҳуқуқи амалда қандай таъминланмоқда?
Ўзбекистон
25.11.2026, 16:56

Ўзбекистонда Коксаки вируси билан боғлиқ вазият қандай?
Ўзбекистон
25.11.2026, 16:32

Тайсонда шизофрения аниқланди
Спорт
25.11.2026, 11:52

Ўзбекистонда гўшт импорти: энг кўп гўшт қайси давлатдан келади?
Ўзбекистон
25.11.2026, 10:41

Имтиҳонда фириб қилганлар 10 йилгача тест топшириш ҳуқуқидан маҳрум этилади
Таълим
25.11.2026, 10:19

Синдаров биринчи мусобақада қанча ютди?
Спорт
25.11.2026, 09:40

Ўзбекистон Президенти Иорданияда
Сиёсат
24.11.2026, 16:32

Малайзия рохинжа қочқинларини Мьянмага қайтарадими?
Жаҳон
24.11.2026, 15:58

Тожикистон Халқаро жиноят судидан чиқмоқда
Сиёсат
24.11.2026, 15:41
машҳур янгиликлар

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04

Хитойда етим йигитнинг тўйига минглаб нотаниш одамлар келди
Жаҳон
31.10.2026, 12:13

Yandex Go 10 ноябрдан Market витринасини ёпади
Ўзбекистон
06.11.2026, 09:45

Қозоғистонда ёқилғини экспорт қилиш тақиқи узайтирилди
Иқтисодиёт
06.11.2026, 14:48
