АҚШда «Green Card» лотереяси яна кечиктирилди
АҚШ судининг қарори ариза топшириш муддатини яна ноаниқ қолдирди.
Жаҳон
30.10.2026, 17:36
Улашиш:

АҚШнинг Тўққизинчи апелляция суди 29 октябрь куни 2027 йилги Green Card лотереясини қайта очиш ҳақидаги қуйи суд қарорини вақтинча тўхтатди. Бу қарор АҚШ Давлат департаментини лотерея учун рўйхатдан ўтишни бошлашга мажбур қилувчи талаблар апелляция жараёни якунлангунига қадар бажарилмаслигини англатади.
Шу сабабли DV-2027 дастури учун рўйхатдан ўтиш санаси ҳозирча белгиланмаган. АҚШ ҳукумати лотереяни қайта очиш бўйича янги муддатни ҳам эълон қилмаган.
Суд жараёни қандай бошланган?
Аввалроқ, 14 октябрь куни Калифорния штатидаги қуйи федерал суд АҚШ Давлат департаментига 2027 йилги лотереяни қайта очиш мажбуриятини юклаган эди. Қарорга кўра, департамент 29 октябргача рўйхатдан ўтиш саналарини эълон қилиши, аризаларни қабул қилишни эса 1 ноябрдан кечиктирмай бошлаши керак эди.
Бундан ташқари, лотереяда танланган иштирокчиларга 3 декабргача виза олиш учун ариза топшириш ҳуқуқи берилгани ҳақида хабар қилиниши лозим эди.
АҚШ ҳукумати қуйи суд қарори устидан апелляция шикояти киритиб, унинг ижросини вақтинча тўхтатишни сўради. Тўққизинчи апелляция суди 29 октябрь куни ушбу талабни қаноатлантирди.
Суд қарорида ҳукуматнинг апелляцияда муваффақият қозониш эҳтимоли юқори экани қайд этилган. Бунга даъво аризаси билан чиққан Red Eagle Law юридик фирмаси лотереяни тартибга солувчи қонун ҳимоя қиладиган манфаатлар доирасига киришини етарлича асослай олмагани сабаб қилиб кўрсатилган. Шу билан бирга, апелляция суди Давлат департаментининг лотереяни ўз вақтида очмагани қонуний бўлганини тасдиқламаган.
Green Card лотереяси нима?
Diversity Visa (DV) дастури орқали АҚШ ҳар йили иммиграция даражаси нисбатан паст бўлган давлатлар фуқароларига 55 мингтагача иммиграцион виза ажратади. Дастурда қатнашиш учун ариза берганлар орасидан тасодифий танлов орқали тахминан 100 минг киши саралаб олинади. Бироқ танловда ғолиб бўлиш виза олишни кафолатламайди.
2027 молия йили учун лотерея рўйхатидан ўтиш жараёни одатдаги муддатда бошланмаган эди. АҚШ Давлат департаменти 2025 йил ноябрида ариза топшириш жараёнига ўзгартиришлар киритилаётганини билдирган, бироқ рўйхатдан ўтиш санасини эълон қилмаган.
Ҳозирча апелляция жараёни якунланиши кутилмоқда. Суднинг сўнгги қарори лотерея бутунлай бекор қилинганини англатмайди, аммо унинг қачон бошланиши масаласи яна ноаниқ бўлиб қолди.
Жаҳон
30.10.2026, 17:36
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

"Green Card 2027" расман очилади
Жаҳон
15.10.2026, 17:54

Ҳиндистон фуқаролари бошқа давлатлар визаси билан Ўзбекистонга 30 кунгача визасиз кира олади
Сиёсат
04.09.2026, 11:27

Қозоғистонга кириш пуллик бўлади
Иқтисодиёт
02.09.2026, 10:46

Трамп H-1B ишчи визаси учун 103 минг долларлик йиғимни доимий қилмоқчи
Сиёсат
25.08.2026, 15:19

Green Card олиш учун 1000 дан ортиқ сохта никоҳ тузилган
Сиёсат
13.08.2026, 14:21

Паспорт бор, виза бор, аммо кириш йўқ: Омар Артан иши инсон ҳуқуқлари баҳсига айланди
Спорт
22.06.2026, 15:33
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
сўнгги янгиликлар

Кремль уруш харажатларини қоплаш учун солиқларни оширмоқчи
Жаҳон
30.10.2026, 15:04

Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан ёрдам берилади
Ўзбекистон
30.10.2026, 12:15

Ўзбекистон ва Туркия президентлари қатор келишувларни имзолади
Ўзбекистон
30.10.2026, 11:47

Дунёдаги энг йирик криптобиржа ҳакерлар ҳужумига учради
Иқтисодиёт
30.10.2026, 11:30

Денгизга кўмилган асирлар | Иккинчи жаҳон урушининг унутилган фожиаси
Маданий
29.10.2026, 19:35

Эрон Самарқанд можаросига изоҳ берди: «Гап Ўзбекистон ҳақида эмасди»
Ўзбекистон
29.10.2026, 11:34

Афғонистонда тўй ва байрамларда мушакбозлик тақиқланди
Жаҳон
29.10.2026, 10:16

Исроил сайловларида Нетаньяху олдинда, бироқ...
Сиёсат
28.10.2026, 15:57

Россияга ишлагани бораётган ўзбекистонликлар сони 13,2 фоизга камайди
Ўзбекистон
28.10.2026, 14:49

Ноқонуний босмахона: диний адабиётлар чоп этиш тўхтатилди
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:33

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16

Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиши мумкин
Жаҳон
28.10.2026, 11:58

18 ёшдан кичик тожикистонликлар ишлаш учун хорижга чиқолмайди
Жаҳон
28.10.2026, 10:24

Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 18 фоизга ўсди
Иқтисодиёт
28.10.2026, 09:50

Ўзбекистонда никоҳлар камайиб, ажралишлар кўпаймоқда
Ўзбекистон
27.10.2026, 18:08

Энди Ўзбекистонда Apple Pay ва Google Pay орқали тўлов қилиш мумкин
Ўзбекистон
27.10.2026, 14:50

Зулфиқор Мусоқовга Янги Тошкентдан 3 хонали квартира берилди
Маданий
26.10.2026, 17:36

«Олтин тўп - 2026»: мукофотни ким олади?
Спорт
26.10.2026, 16:51

Трамп Оқ уйни Саддам Ҳусайн ресторанига ўхшатиб қўйди — Барак Обама
Жаҳон
26.10.2026, 15:54
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
