Боливияда ҳукуматга қарши норозилик намойишлари авж олди
Йўллар тўсиб қўйилгани сабабли пойтахт Ла-Пасда озиқ-овқат, ёқилғи ва дори-дармон танқислиги юзага келган. Минглаб одамлар президент Родриго Паснинг истеъфосини талаб қилмоқда.
Жаҳон
20.05.2026, 10:37
Улашиш:

Душанба куни фермерлар, кончилар, ўқитувчилар, давлат сектори ходимлари ва маҳаллий аҳоли вакиллари иш ҳақини ошириш, иқтисодий беқарорлик ҳамда давлат корхоналарини хусусийлаштиришга қарши бир неча ҳафта давом этган сафарбарликдан сўнг Ла-Пасга тўпланди.
Боливия сўнгги 40 йилдаги энг оғир иқтисодий инқирозга юз тутмоқда: апрель ойида йиллик инфляция 14 фоизга етиб, аҳолининг харид қобилиятини пасайтирди ва турмуш даражасининг қимматлашуви сабабли норозиликни кучайтирди.

“Унинг истеъфога чиқишини истаймиз, чунки у лаёқатсиз. Боливия нотинчлик даврини бошдан кечирмоқда”, – дейди намойишларга қўшилиш учун Боливиянинг ғарбий қисмидан 90 км масофани босиб ўтган 60 ёшли фермер Иван Аларкон.
Ҳукуматнинг асосий бинолари жойлашган марказий майдонга ўтишга уринган намойишчиларга хавфсизлик кучлари қаршилик кўрсатгач, Ла-Пас маркази бир неча соат давомида кўздан ёш оқизувчи газ тутуни билан қопланиб турди.
Бунга жавобан намойишчилар тош ва майда портловчи воситаларни улоқтирган. Расмийлар жароҳатланганлар сони ҳақида расмий маълумот бермади.

Маҳаллий “Унител” телеканали мамлакат бўйлаб юздан ортиқ киши ҳибсга олингани ҳақида хабар берди.
Йигирма йиллик социалистик бошқарувдан сўнг, қудратга келган Пас Боливия валюта захираларини тугатган узоқ йиллик ёқилғи субсидияларини бекор қилишга интилди.
Президентлик вазири Хосе Луис Лупо EL DEBER нашрига берган интервьюсида айтишича, ҳукумат шу ҳафта можаро ҳал бўлишига ишонади.
“Боливия ўзгармоқда. Ўзгаришларга қаршилик кўрсатганлар ва антидемократик унсурларни жорий қилишга уринганлар мағлубиятга учраб, якунда халқ иродаси ғалаба қозонади”, – деди Президентнинг энг ишончли вазири.
Норозилик нимадан бошланди?
Намойишларнинг биринчи тўлқинини мамлакатдаги деҳқонлар, фермерлар ва туб жой аҳоли вакиллари бошлаб берди.
1 май куни Боливия Ишчилар Маркази Эл-Алто шаҳрида касаба уюшмалари иштирокида ялпи мажлис ўтказилди.
Унда:
- ойлик маошларини ошириш;
- бензин нархи беқарорлиги туфайли кўрилган зарарларни қоплаш;
- 1720-сонли қонунни бекор қилиш бош талаблар этиб белгиланди.
Президент Родриго Пас ҳукумати томонидан таклиф этилган 1720-сонли қонун қишлоқ хўжалиги ерларини кредитлар эвазига гаровга қўйиладиган молиявий активга айлантиришни кўзда тутар эди.
Боливияда кичик ва ўрта фермерларнинг ерлари қонунан “мусодара қилинмаслик” дахлсизлигига эга эди. Янги қонун эса банкларга қарзни тўлай олмаган деҳқонларнинг ерини тортиб олиш ҳуқуқини берарди.
Деҳқонлар буни ерларни йирик агробизнеслар фойдасига тортиб олиш режаси деб баҳолади.

Ер ресурслари вазири ўринбосари Ормандо Вака Диес Хименеснинг фикрича, намойишчилар полиция билан тўқнашувларга киришиш ва Президент Родриго Паснинг истеъфосини талаб қилиш мақсадида 1720-сонли қонундан баҳона сифатида фойдаланган.
“Улар ушбу қонунни ўзларига “байроқ” қилиб олиб, қишлоқ жамоалари ҳамда туб аҳоли ўртасида гўёки бу ҳужжат уларнинг ҳуқуқларига зарар етказиши ҳақида нотўғри тасаввур уйғотди ва саросима келтириб чиқарди”, – дея баёнот берди Вака Диес.

Босимлардан ўн кун ўтиб, Президент Родриго Паснинг 1720-сонли ҳужжат бекор қилинганлиги ҳақидаги расмий қарори эълон қилинди.
Бироқ, 1 майдан эътиборан бошланган норозилик намойишлари, маршлар ва йўлларни тўсиш ҳаракатлари барибир тўхтамади.
Аксинча, мамлакатнинг стратегик нуқталарида намойишлар янада радикаллашиб, эндиликда улар Президентнинг истеъфосини талаб қилмоқда.
Муаллиф: Исомиддин Жуманазаров
Жаҳон
20.05.2026, 10:37
Улашиш:
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
сўнгги янгиликлар

Тошкентда автомобилларни эвакуация қилиш тартиби ўзгардими?
Ўзбекистон
13.11.2026, 12:32

Ўзбекистонда илк бор жорий этилган сунъий музлик – “Ice Stupa” қандай технология?
Ўзбекистон
13.11.2026, 12:12

Ҳормуздаги ҳужумлар нефть қазиб олиш ҳажмига таъсир этдими?
Иқтисодиёт
13.11.2026, 09:04

«Ғазоликларнинг аҳволи оғир»: Люис Ҳемилтон Исроилга мурожаат қилди
Жаҳон
12.11.2026, 16:42

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда
Жаҳон
12.11.2026, 15:46

Ғазода ҳарорат совимоқда, гуманитар ёрдам эса киролмаяпти
Жаҳон
12.11.2026, 12:36

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогерга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 12:27

Янги Тошкентда ҳокимлик очилади: шаҳарда қайси идоралар иш бошлайди?
Ўзбекистон
12.11.2026, 11:08

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:51

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди
Жаҳон
12.11.2026, 10:18

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди
Маданий
11.11.2026, 15:53

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди
Ўзбекистон
11.11.2026, 15:04

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди
Жаҳон
11.11.2026, 12:17

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?
Ўзбекистон
11.11.2026, 12:06

Windows 12 қачон чиқади?
Фан-технология
11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди
Жаҳон
11.11.2026, 11:36

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди
Жаҳон
11.11.2026, 10:09

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов
Таълим
10.11.2026, 16:03
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
