Cookie Settings

We use cookies to improve your experience.

updated: 22.03.2026, 19:44

Фиръавннинг аждарҳо билан рақси: Мисрнинг Хитой билан ҳарбий ҳамкорлиги

Қўшма Штатлар ўнлаб йиллар давомида Яқин Шарқдаги кўплаб давлатларнинг асосий ҳарбий ҳамкори бўлиб келган. Аммо Миср ўзининг ҳарбий ва иқтисодий алоқаларини қайта уйғонаётган қудратли давлатлар, айниқса Хитой билан диверсификация қилиш йўлида стратегик ўзгариш қилишга интилмоқда. Ушбу тенденция Мисрнинг узоқ муддатли амбицияларини яққол намоён қилади ва бу каби жасоратли қадам Мисрнинг геосиёсий йўналиши ва келажакдаги сиёсий воқеалар ривожига кескин таъсир қилиши мумкин бўлган қийинчиликларни ва шу билан бир қаторда янги имкониятларни ҳам келтириб чиқаради.

Улашиш:

Firʼavnning ajdarho bilan raqsi: Misrning Xitoy bilan harbiy hamkorligi

Firʼavnning ajdarho bilan raqsi: Misrning Xitoy bilan harbiy hamkorligi

Мисрнинг ҳарбий ҳамкорликни диверсификация қилишдаги мақсадлари қандай? 

Стратегик ҳимояланиш стратегияси. Қудратли давлатлар ўртасидаги рақобат даврида кўплаб ўрта кучга эга давлатлар ҳеджинг, яъни ҳимояланиш стратегиясига амал қилиб, барча томонлар билан бир вақтнинг ўзида ҳамкорлик қилиш орқали аниқ бир қудратли давлатнинг ёнини олишдан қочмоқда. Миср АҚШ билан анъанавий алоқаларни сақлаб қолган бўлсада, Хитой билан муносабатларни мустаҳкамлаш Мисрга геосиёсий ноаниқлик даврида кўпроқ танлов имкониятини беради.

Бошқача қилиб айтганда, Қоҳира Хитойнинг Яқин Шарқ ва Шимолий Африка минтақасидаги ҳарбий ва иқтисодий таъсири ортиб бораётганини тўлиқ англамоқда. Бу тушунча Хитойнинг стратегик ҳамкорликлари, инфратузилма лойиҳалари ва ҳарбий намойишлари орқали таъсир доирасини тез кенгайтираётганидан келиб чиқади. Хитой мунтазам равишда ўз қудратини қўшма ҳарбий машғулотлар, авиашоулар ва Яқин Шарқ давлатлари, жумладан, Миср, Жазоир ва Бирлашган Араб Амирликлари билан мудофаа битимларини имзолаш орқали намойиш қилиб келмоқда.

Иқтисодий ҳамкорликка келсак, Хитой Мисрда саноат зоналари, электр станциялари ва янги маъмурий пойтахт қурилишида фаол иштирок этмоқда. Миср учун бу ўзгаришларнинг барчаси битта оддий ҳақиқатни кўрсатади: яқин келажакда Хитой ушбу минтақадаги энг нуфузли давлатлардан бирига айланиши эҳтимоли юқори. Шу сабабли, Хитой билан яхши алоқалар ўрнатиш Миср учун шунчаки ихтиёрий ҳаракат эмас, балки давлатлар ўртасидаги рақобатда мувозанатни сақлаш учун зарурий стратегия ҳисобланади.

Чекланмаган ҳарбий ривожланиш. Бундан ташқари, Миср ҳукумати ўзининг ҳарбий ёки иқтисодий ривожланишини сунъий равишда чекламайдиган ишончли ҳамкор изламоқда. АҚШ эса Мисрнинг ҳарбий сўровларини бир неча бор рад этган, чунки Қўшма Штатлар Исроилнинг "Сифатли Ҳарбий Устунлик" (QME) сиёсатини барқарорлигини таъминлашни мақсад қилган. 

Ушбу сиёсат Исроилни минтақада ҳарбий жиҳатдан устунликка эга бўлиш учун қўшни давлатларнинг қуролланишига чекловлар қўяди. Масалан, АҚШ томонидан тақдим этилган F-16 қирувчи самолётлари учун AIM-120 AMRAAM узоқ масофали ҳаво-ҳаво ракеталаридан фойдаланиш чекланган. Худди шунингдек, Мисрнинг Rafale қирувчи самолётлари учун MBDA Meteor ракеталарини сотиб олиш истаги АҚШ томонидан Исроил хавфсизлигига таҳдид сифатида кўрилди ва қаршиликка учради.

Шундай қилиб, Миср ҳарбий ҳамкорликни диверсификация қилиш орқали АҚШга қарамлигини камайтириши ва ҳеч қандай чекловларсиз янги ҳамкорлар билан мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаши мумкин. Хитой эса ҳарбий техникани АҚШга қараганда арзонроқ нархларда таклиф қилиши мумкин.

Бундан ташқари, 2024 йилда АҚШ Президенти Байден инсон ҳуқуқлари бузилиши сабабли Мисрга ҳарбий ёрдамни қисқартиришини эълон қилган эди. Гарчи ушбу ёрдам кечикиб бўлса ҳам етиб келган бўлсада, бу Миср ҳукуматида шубҳа уйғотди: эртами-кечми АҚШ ҳар қандай баҳонани топиб, йиллик ёрдамни бутунлай бекор қилиши мумкин. Шу сабабли, Миср учун  ўз суверенитетини ҳурмат қиладиган ва миллий ривожланиш амбицияларига тўсқинлик қилмайдиган ташқи ҳамкорларни излаш зарурати пайдо бўлмоқда. 

Хитой – Миср ҳарбий ҳамкорлиги

Ғарб давлатларидан ҳарбий техника сотиб олишдаги чекловлар туфайли Миср ўз ҳарбий кучларини модернизация қилиш ва минтақавий қудратга айланиш учун янги ҳамкорлар излашга мажбур бўлмоқда. Потенциал шериклар орасида Хитой энг яхши вариантлардан бири сифатида кўрилмоқда, чунки у билан муносабатлар камроқ сиёсий шартлар ва чекловларни ўз ичига олади. Шу сабабли, Хитой ва Миср аллақачон бир қатор соҳаларда, жумладан қирувчи самолётлар, мудофаа, киберхавфсизлик ва аэрокосмик технологиялар бўйича ҳарбий ҳамкорликни йўлга қўйган.

Хитой етакчиси томонидан эълон қилинган "Глобал хавфсизлик ташаббуси" ушбу ҳамкорликни янада жозибадор қилади. Ушбу лойиҳа ўзаро ҳурмат, аралашмаслик ва икки томонлама фойда тамойилларига асосланган янги хавфсизлик моделини илгари суради. Бу ташаббус аллақачон АҚШ ва НАТО хавфсизлик тамойилларига муқобил ёндашув сифатида қаралмоқда. Шу билан бирга, Хитой ушбу стратегия орқали АҚШ ва унинг иттифоқчиларига ҳарбий воситаларсиз, дипломатик ва иқтисодий усуллар билан қарши туриш имкониятига эга бўлмоқда.

Аниқроқ айтганда, Хитой юқори сифатли ва илғор технологияларни нисбатан арзонроқ нархларда таклиф қилиш орқали Мисрнинг анъанавий иттифоқчилари — АҚШ ва Европа мамлакатларини бу минтақадан сиқиб чиқармоқда. Айниқса, АҚШнинг F-16 қирувчи самолётлари технологик ютуқлар ва нарх бўйича аллақачон Хитойнинг J-10C қирувчи самолётларига ютқазмоқда. 

Яқинда Миср Хитойнинг J-10C қирувчи самолётларини сотиб олиш масаласида Пекин билан музокаралар олиб борди. Ушбу келишув 2024 йил 19 августда имзоланган бўлиб, бу Мисрнинг ҳарбий стратегиясидаги сезиларли ўзгариш ва Яқин Шарқдаги кенгроқ геосиёсий қайта шаклланишни акс эттиради. 

АҚШ томонидан етказиб берилган самолётлар билан таққослаганда, янги J-10C самолётлари бир қатор муҳим жиҳатлардан фарқланади. Биринчидан, J-10C тўртинчи авлод қирувчи самолёти бўлиб, Ғарб вариантларига нисбатан илғор имкониятларни анча арзон нархларда тақдим этади. Хусусан, J-10C нинг нархи тахминан 40-50 миллион доллар атрофида баҳоланмоқда, ҳолбуки АҚШ томонидан Исроилга етказиб берилаётган F-16 нинг сўнгги версияси (F-16В) тахминан 65-70 миллион долларга тушади.

Иккинчидан, J-10C АЭСА (Active Electronically Scanned Array) радари ва илғор электрон уруш тизимларига эга бўлиб, замонавий ҳарбий самолётлар билан рақобатлаша олади. Бундан ташқари, самолёт Россиянинг Lyulka-Saturn AL-31FN турбовентиляторли двигатели билан жиҳозланган бўлиб, у 2200 км/соат максимал тезлик ва 3200 км масофага учиш имкониятига эга. 

Шунингдек, ушбу қирувчи самолёт Хитой томонидан ишлаб чиқилган PL-10 қисқа масофали ҳаво-ҳаво ракетаси билан жиҳозланган. Бу ракета "Thunderbolt-10" номи билан ҳам танилган бўлиб, илғор инфрақизил (IIR) нишонга олиш тизимига эга. Бу технология ракетага исталган бурчакдан ҳужум қилиш имконини беради ва нишонларни уларнинг шакли асосида аниқлаш механизмини ўз ичига олади. 

Шу билан бирга, Миср ва Хитой ўртасида ҳаво мудофааси соҳасида ҳам бир қанча музокаралар олиб борилган. Масалан, "Tactical Report" маълумотларига кўра, 2022 йил январь ойида Хитой Мисрга номаълум миқдордаги Wing Loong I-D учувчисиз жанговар самолётларини етказиб бериш масаласида музокаралар ўтказган.

Шунингдек, 2024 йил 14 октябрь куни Миср Ҳарбий-ҳаво кучларининг 45 йиллиги муносабати билан бўлиб ўтган расмий эфирда Мудофаа вазирлигининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида эълон қилинган маълумотга кўра, "Миср армияси дунёнинг энг замонавий қуроллари билан бойитилди, жумладан, кўп мақсадли Rafale қирувчи самолётлари, F-16 қирувчи самолётлари, Boeing AH-64 Apache вертолётлари ва Хитойнинг Wing Loong жанговар самолётлари." Бу эса шуни англатадики, Хитойнинг қирувчи самолётлари аллақачон АҚШ самолётлари билан бир қаторда Миср ҳарбий-ҳаво кучлари таркибига киришга улгурди.

Мисрнинг ҳарбий ҳамкорлари Ғарбдан Шарққа силжишининг эҳтимолий оқибатлари

Гарчи бу қарор айрим муаммоларни келтириб чиқариши эҳтимоли бўлса-да, Миср мавжуд вазиятдан фойда олиш имкониятига ҳам эга. Биринчидан, бу ҳаракат билан боғлиқ муаммоларни ҳисобга оладиган бўлсак, энг аввало, Миср Хитой билан яқин ҳарбий алоқаларни бошлагандан сўнг иқтисодий қийинчиликларга дуч келиши мумкин. Айниқса, агар бу алоқалар Исроил ва АҚШ манфаатларига зид бўлса. 

Ҳозирда Миср АҚШ бозорига божхона тўловларисиз маҳсулот экспорт қилиш имкониятига эга. Бунга фақат белгиланган Саноат Имтиёзли Зоналар(QIZ)ида  ишлаб чиқарилган ва камида 10,5% Исроил таркибий қисмини ўз ичига олган маҳсулотлар киради. АҚШ Конгресси 1996 йилда АҚШ-Исроил Эркин Савдо Шартномаси доирасида ҚИЗ дастурини яратган бўлиб, у Мисрнинг тўқимачилик ва тикувчилик саноатини ривожлантиришда муҳим роль ўйнаган. 

Ушбу сектор мамлакатдаги энг қадимий ва энг йирик саноат тармоқларидан бири бўлиб, тахминан 1 миллион ишчи бандлигини таъминлайди ҳамда Мисрнинг ишлаб чиқарилган маҳсулотлари экспортининг қарийб 30% ини ташкил этади. Агар Миср Хитой ҳарбий техникаларини сотиб олиш орқали ўз ҳарбий салоҳиятини диверсификация қилиш қарорини қабул қилса ва бу АҚШ ёки Исроил билан алоқаларга таъсир қилса, Қоҳира иқтисодий қийинчиликларга дуч келиши мумкин.

Шунга қарамай, барча йирик давлатларнинг минтақадаги манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, Миср ўз ҳарбий кучларини диверсификация қилишни давом эттириши учун янада муҳимроқ зарурият мавжуд.

Жаҳон тартиби ўзгариб, янги супер кучлар пайдо бўлаётган бир пайтда, Мисрнинг ҳарбий диверсификацияси унга АҚШ ҳарбий таъминотига боғлиқликни камайтириш имконини беради. Яқин Шарқ ва Шимолий Африка (MENA) минтақасидаги геосиёсий ноаниқликлар шуни кўрсатмоқдаки, Миср каби ўрта даражадаги давлатлар ўз рақиблари билан тенг рақобатлашиш учун бир нечта ҳамкорлик вариантларини кўриб чиқишга мажбур. Шу сабабли, Мисрнинг Хитой билан янги ҳарбий ҳамкорлиги замонавий қуролларни янада кенгроқ ва арзонроқ нархларда сотиб олиш имконини беради ҳамда ҳарбий қудратини оширишга хизмат қилади.

Юқорида кўриб муҳокама қилинганидек, Мисрнинг Шарққа томон силжишига бир нечта сабаб ва мотивлар мавжуд. Стратегик ҳимояланиш, чекланмаган ҳарбий ривожланиш ва муқобил мудофаа ҳамкорларини излаш ушбу жасоратли қарорнинг асосий омилларидир. Бу ўзгариш нафақат Мисрнинг геосиёсий ролини кучайтиради, балки MENA минтақасида кенгроқ қайта шаклланиш жараёнини ҳам акс эттиради.

Бироқ, потенциал муаммоларни ҳам ҳисобга олиш муҳим. Миср ва АҚШ ўртасидаги ҳарбий ва иқтисодий алоқалар шуни англатадики, Хитой билан ҳарбий ҳамкорликни кучайтириш бўйича ҳар қандай кескин қадам сезиларли иқтисодий хавфларни келтириб чиқариши мумкин. Айниқса, агар Вашингтон Мисрнинг Хитой билан алоқаларини салбий сигнал сифатида қабул қилса, Қоҳира АҚШ ҳарбий ёрдами ва ҚИЗ дастури каби муҳим савдо келишувлари имкониятларини йўқотиш хавфини туғдиради. Ушбу дастур Миср иқтисодиётида ҳал қилувчи роль ўйнайди.

Бу хавфларни камайтириш учун Қоҳира ўз диверсификация стратегиясини эҳтиёткорлик билан бошқариши лозим. Стратегия Хитой билан ривожланаётган алоқалар АҚШ билан мавжуд ҳамкорлик ҳисобига эмас, балки унга қўшимча тарзда олиб борилиши керак. Ушбу ёндашув узоқ муддатли фойда келтирадими ёки кутилмаган салбий оқибатларга олиб келиши, Миср ҳукуматининг ўз стратегиясини қай даражада самарали амалга оширишига боғлиқдир. Аммо аниқ нарса шуки, Мисрнинг Хитой билан ҳамкорлиги унинг геосиёсий йўналишини сезиларли даражада ўзгартирмоқда.
 

Жасур Равшанов

мавзуга оид янгиликлар

Корея ва Япония хавотирда: АҚШ мудофаа тизимларини Яқин Шарққа кўчирмоқда

АҚШ ракеталарининг Жанубий Кореядан Яқин Шарққа кўчирилиши, айниқса, Сеулни безовта қилмоқда.

Жаҳон

12.03.2026, 11:38

АҚШда Байден даврида қабул қилинган ўнлаб қонунлар бекор қилинди

АҚШ Конгрессидаги республикачилар 2025 йил давомида мамлакатнинг собиқ президенти — Жо Байден маъмурияти даврида қабул қилинган рекорд миқдордаги қонун ва қарорларни бекор қилди.

Жаҳон

28.12.2025, 10:23

Xitoyga qarshi “urushda” kurashda AQSh yutqazmoqda

Хитойга қарши “урушда” АҚШ ютқазмоқда

АҚШ ва Хитой ўртасидаги рақобатда Хитой ютмоқда. Агар Вашингтон вазиятни ўнгламаса, нафақат Пекин балки дунёнинг бошқа давлатлари ҳам АҚШдан ўзиб кетади. Бу ҳақда АҚШнинг собиқ НАТОдаги элчиси Иво Даалдернинг “Politico” нашридаги “Иво Даал ва дунё шарҳи” подкастида маълум қилди.

Жаҳон

30.07.2025, 15:19

Eron Bandar-Abbos shahridagi Shahid-Rajai portidagi portlash

Эрондаги воқеада Хитойдан олиб келинган ракета ёқилғиси портлаб кетган бўлиши мумкин

Жорий йилнинг 26 апрель куни Эроннинг Бандар-Аббос шаҳридаги Шаҳид-Ражаи портида кучли содир бўлган кучли портлаш ортидан 1200 дан ортиқ киши жароҳатланган ва 36 киши ҳалок бўлган. Воқеа ортидан Эрон Ислом Республикасида 3 кунлик мотам эълон қилинди.

Жаҳон

28.04.2025, 10:31

Tramp Bayden davrida qabul qilingan 78 ta qarorni bekor qildi

Трамп Байден даврида қабул қилинган 78 та қарорни бекор қилди

Кеча, 20 январь куни АҚШ Президенти лавозимини расман эгаллаган Дональд Трамп Американинг бундан олдинги президенти Жо Байден даврида қабул қилинган 78 та қарорни бекор қилиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда "Deutsche Welle" нашри хабар берди.  

Жаҳон

21.01.2025, 13:41

АҚШ Яқин Шарқ иттифоқчиларига 8,6 млрд долларлик қурол сотишни маъқуллади

АҚШ Давлат департаменти Яқин Шарқдаги тўртта асосий иттифоқчиси — Исроил, Қатар, Қувайт ва Бирлашган Араб Амирликларига умумий қиймати 8,6 миллиард доллардан ортиқ бўлган қурол-яроғ ва ҳарбий хизматлар экспортини маъқуллади.

Жаҳон

02.05.2026, 12:20

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Ёш оталарга таътил бериш ҳақидаги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида  Меҳнат кодексига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда маъқулланди.

Ўзбекистон

05.05.2026, 17:44

“Эзгулик” фаоли қарийб 4 йилдан сўнг оқланди

“Эзгулик” жамияти Қашқадарё вилояти бўлими фаоли Асқар Эшбўриев қарийб 4 йилдан сўнг оқланди. 

Ўзбекистон

05.05.2026, 17:02

Футбол бўйича 2026-йилги жаҳон чемпионатини Хитой ва Ҳиндистон кўролмаслиги мумкин

ФИФА Жаҳон чемпионати бошланишига бир неча ҳафта қолган бўлса-да,  Хитой ва Ҳиндистонда медиа ҳуқуқларини сотиш бўйича музокаралар ҳали тугамаганини маълум қилди.

Спорт

05.05.2026, 15:59

Кремлда хавфсизлик чоралари кучайтирилди: Путинга таҳдидлар ҳақида хабарлар пайдо бўлди

Владимир Путин атрофида хавфсизлик чоралари кучайтирилди. Маълум қилинишича, Кремль 2026 йил март ойидан буён “кучли огоҳлантириш” ҳолатида фаолият юритмоқда.

Жаҳон

05.05.2026, 15:45

Трампнинг “Озодлик лойиҳаси” – бу боши берк кўча лойиҳасидир - Аббос Ароқчи

Эрон ташқи ишлар вазири АҚШни, шунингдек, Бирлашган Араб Амирликларини ҳам огоҳлантирди.

Жаҳон

05.05.2026, 13:24

Россия 9 майга “жиддий бўлмаган” сулҳ эълон қилди

Россия 4 май куни Украинанинг Мерефа шаҳрига баллистик ракета орқали зарба берди, оқибатда етти киши ҳалок бўлди.  Энди эса Москва Ғалаба кунини тинч нишонлаш мақсадида 8-9 май кунлари учун вақтинчалик сулҳ таклиф қилмоқда. 

Жаҳон

05.05.2026, 11:20

“Чорсу” метро бекати нега сув остида қолди? Ҳокимлик изоҳ берди

Тошкентда кучли ёмғирдан сўнг Чорсу метро бекати кириш қисми сув остида қолди. Воқеа юзасидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги изоҳ берди.

Ўзбекистон

05.05.2026, 09:44

Юлдуз Усмонованинг Нью-Йоркдаги концерти бекор қилинадими?

Нью-Йорк шаҳрида бир гуруҳ сиёсатчилар ва жамоат фаоллари ўзбек хонандаси Юлдуз Усмонованинг концертини бекор қилишни сўрамоқда.

Маданий

04.05.2026, 16:58

Осиё тараққиёт банки: 2025 йилда молиялаштириш ҳажми 44 миллиард долларга етди

Самарқандда давом этаётган Осиё тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг 59-йиғилишида банк раҳбари Масато Канда нутқ сўзлади.

Ўзбекистон

04.05.2026, 16:40

Электромобиль зарядлаш харажатларининг бир қисми қоплаб берилиши мумкин

Ўзбекистонда электромобиль эгалари учун зарядлаш харажатларининг бир қисмини давлат томонидан қоплаб бериш режалаштирилмоқда.

Иқтисодиёт

04.05.2026, 16:21

Нидерландияга қарашли кемада хантавирус тарқалди

3 май куни Нидерландиянинг Oceanwide Expeditions компанияси ўзининг MV Hondius экспедиция кемасида “ўта оғир тиббий вазият” юзага келганини маълум қилди.

Жаҳон

04.05.2026, 15:06

Telegramда билдиришномалар ишламаяпти

Telegram фойдаланувчилари орасида жиддий техник муаммо кузатилмоқда. Айрим ҳолларда янги хабарлар ҳақида билдиришномалар умуман келмаяпти ёки фақат илова очилгандан кейингина пайдо бўлмоқда.

Жаҳон

04.05.2026, 11:22

БАА ўз ҳаво ҳудудини тўлиқ очди

Бирлашган Араб Амирлиги ўз ҳаво ҳудудида одатий авиақатновлар тўлиқ тикланганини эълон қилди. Бу ҳақда БАА Фуқаро авиациячи бош бошқармаси маълум қилди.

Жаҳон

04.05.2026, 10:21

Блогер Шерали Комилов муддатдан олдин озодликка чиқарилди

Суд ҳужжатларига кўра, у дастлабки терговда қўйилган айбловларнинг бир қисми бўйича оқланган.

Ўзбекистон

04.05.2026, 09:59

Кўп квартирали уйларга оид янги тақиқлар

Автотранспорт воситаларини кўп квартирали уйлар ва унга туташ ер участкаларидаги газонлар устига, хиёбонларга, болалар майдончаларига, тротуарларга, кириш йўлаклари қаршисига қўйиш тақиқланади.

Ўзбекистон

02.05.2026, 17:54

Сунъий интеллектда яратилган актёр ва сценарийларга “Оскар” берилмайди

2027 йилнинг март ойида топшириладиган навбатдаги “Оскар” тақдирлаш маросимига оид янги қоида жорий этилди.

Маданий

02.05.2026, 17:05

АҚШдан депортация қилинган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

АҚШдан депортация қилинган 26 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс орқали Тошкентга олиб келинди. 

Ўзбекистон

02.05.2026, 16:27

Энди йўловчилар Тошкентдан Хивага 7 соатда етиб боради

Тошкент–Хива–Тошкент йўналишида янги юқори тезликдаги “Жалолиддин Мангуберди” электропоезди қатнови йўлга қўйилади. Қатновнинг илк рейслари 3 май куни Тошкентдан ва 4 май куни Хивадан амалга оширилади.

Ўзбекистон

02.05.2026, 12:36

АҚШ Яқин Шарқ иттифоқчиларига 8,6 млрд долларлик қурол сотишни маъқуллади

АҚШ Давлат департаменти Яқин Шарқдаги тўртта асосий иттифоқчиси — Исроил, Қатар, Қувайт ва Бирлашган Араб Амирликларига умумий қиймати 8,6 миллиард доллардан ортиқ бўлган қурол-яроғ ва ҳарбий хизматлар экспортини маъқуллади.

Жаҳон

02.05.2026, 12:20

Ўзбекистонлик аскарни қутқарган британияликларга “Дўстлик” ордени берилди

Президент Шавкат Мирзиёев Иккинчи жаҳон уруши йилларида ўзбекистонлик аскарни қутқарган Буюк Британия фуқаролари Жон ва Филлис Эмили Ле Бретонларни вафотидан кейин “Дўстлик” ордени билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Ўзбекистон

02.05.2026, 11:46

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →