Нега “Пиво ўлкаси”да ичкилик даражаси пасайиб кетди?
Пиво истеъмоли бўйича жаҳон чемпиони бўлган Чехияда рекорд даражадаги пасайиш қайд этилди. Пиво заводлари хавотирда бўлса-да, мутахассислар бу ўзгаришга ижобий баҳо бермоқда.
Жаҳон
08.05.2026, 17:11
Улашиш:

10 миллион аҳолига эга Чехия Республикаси ўн йиллар давомида “пиво мамлакати” унвонини сақлаб келган. Дунёдаги ҳеч бир бошқа давлатда жон бошига бу қадар кўп пиво ичилмайди. Бироқ, истеъмолнинг рекорд даражада камайиши ортидан ушбу тарихий мақомга путур етди.
Чехияда барлар шунчаки ичимлик ичиладиган жой эмас. Улар ҳар бир чех шаҳрининг юраги бўлиб, бу ерда одамлар учрашади, карта ўйнайди, ҳаёт, дунё ва сиёсат ҳақида баҳслашади.
Ярослав Гашек, Богумил Грабал ва Ярослав Рудиш каби ёзувчиларнинг асарларида акс этган “бар суҳбатлари” Европа ва жаҳон адабиётининг ажралмас қисмига айланган.
Асрлар давомида пиво Чехия ўзига хослигининг муҳим қисми бўлиб келган.
Ҳатто коммунизм давридаги энг оғир иқтисодий инқирозлар пайтида ҳам “Pilsner Urquell” бренди дунёнинг турли нуқталарига экспорт қилинган.
Мамлакатда пиво билан боғлиқ ҳар қандай мавзу диққат марказидан тушмайди. Ичимлик нархлари, савдоси ва экспорти ҳақидаги янгиликлар катта қизиқиш билан кузатилади.
Сўнгги кунларда Чехияда бир маълумот барчанинг эътиборни тортди: 2025 йилда мамлакатда пиво истеъмоли жон бошига 121 литрга тушган, бу тарихдаги энг паст кўрсаткичдир.
Ушбу маълумот ҳатто Яқин Шарқдаги уруш туфайли ёқилғи нархининг ошиши ҳақидаги хабарларни ҳам соя остида қолдириб, мамлакатдаги деярли барча ОАВларнинг асосий мавзусига айланди.
“Сўнгги йилларда чехлар меъёрда истеъмол қилишга аҳамият бериб, соғлом турмуш тарзига амал қилмоқда”, - деди Чехия Пиво заводлари ва солод тайёрловчилар уюшмаси бош директори Томаш Слунетско.
“Одамлар пиво ичишга чиққанларида, миқдордан кўра хилма-хиллик ва сифатга кўпроқ қизиқмоқда. Буни алкоголсиз пиволарга бўлган талабнинг ўсиши ҳам тасдиқлайди”, – дея қўшимча қилди у.
Шунингдек, чехлар пивони энди бар ва ресторанлардан ташқарида истеъмол қилмоқда. Ўтган йили мамлакатда сотилган ҳар тўртта пиводан фақат биттаси бевосита умумий овқатланиш жойларида ичилган.
Чехия Пиво заводлари ва солод тайёрловчилар уюшмаси ҳукуматдан қуйма пиво учун қўшилган қиймат солиғини камайтиришни сўради. Сўнгги йилларда ярим литр қуйма пивонинг нархи 40 корунадан 50-60 корунагача (тахминан 2 доллардан 3 долларгача) кўтарилди.
Бундан ташқари, чех пивоси экспорт қилинадиган Германия каби мамлакатларда ҳам истеъмол сезиларли даражада камайган. Умумий ҳисобда, Чехияда пиво ишлаб чиқариш ўтган йили 4,3 фоизга қисқариб, 1,9 миллион литрни ташкил этди.
Миллий ўзликнинг бир қисми

Кекса авлод вакилларининг айтишича, истеъмолнинг камайиши – чех жамияти анъаналарининг инқирозидан дарак экан. Бироқ турли мутахассислар ва шифокорлар ўзгаришни мамнуният билан қарши олди.
“Баъзи чехлар пивога ҳамон алкоголли ичимлик эмас, балки миллий ўзликнинг бир қисми сифатида қарашади”, – деб изоҳ берди Соғлиқни сақлаш вазирининг собиқ ўринбосари Том Филипп DW нашрига.
Филипп 20 йил аввал жон бошига истеъмол қарийб 160 литр бўлгани, бугун эса бор-йўғи 121 литрни ташкил этаётганини ижобий ҳолат деб баҳолайди.
Унинг фикрича, халқи аста-секин “муҳими кўп ичиш” шиори остидаги пивохўрлик одатидан воз кечяпти ва камроқ ичиш ёки умуман оғзига олмаслик нормал ҳолат деган қарорга келяпти. Бу эса саломатлик ва хавфсизлик нуқтаи назаридан яхши янгилик.
Ёш авлод, одатда, катталарга қараганда камроқ спиртли ичимлик ичса-да, истеъмол даражаси барибир юқорилигича қолмоқда. Айниқса, ҳажми камайгани билан, спиртли ичимликларни меъёридан ортиқ ичиш ва бунинг натижасида келиб чиқадиган хавф-хатарлар ҳамон мавжуд.
“Ёшлар орасида спиртли ичимликлар маслаҳат ва ёрдам хизматларининг ўрнини босаётгани жуда ташвишлидир”, – дейди Чехия Эмпирик тадқиқотлар институтининг катта таҳлилчиси Катерина Дуспивова.
Мактабларда алкоголь ва бошқа гиёҳванд моддалар бўйича 2024-йилги Европа тадқиқоти маълумотларига кўра, Чехиядаги 16 ёшли ўсмирларнинг 14 фоизи муаммоларини унутиш учун ичишган. 11 фоизи эса ўзини маҳзун ҳис қилганда алкоголдан таскин излашини айтган.
Алкоголь камайди, бироқ янги хавф-хатарлар мавжуд

Чех ёшлари учун алкоголь энди аввалгидек мақбул нарса ҳисобланмайди. Натижада янги хавфлар пайдо бўлмоқда.
Ёш авлод орасида алкоголь ўрнига, тартибга солинмаган янги моддалар истеъмоли кучайган. Шунингдек, улар ижтимоий тармоқлар ва онлайн ўйинларга ҳаддан ташқари муккасидан кетишган.
“Салмоқли вақтини виртуал оламда ўтказаётган чех ёшлари реал дунёда давомли муаммоларга дуч келмоқда. Бу борада қилишимиз керак бўлган вазифалар бисёр”, – дея хулоса қилди Дуспивова.
Муаллиф: Исомиддин Жуманазаров
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16
сўнгги янгиликлар

Яманда қамал сабаб касалликлар тарқалмоқда
Жаҳон
14.11.2026, 14:21

Женсен Хуанг Nvidia’дан кетди: компанияни энди ким бошқаради?
Жаҳон
14.11.2026, 13:19

Уч буюк давлат раҳбари Хитойда учрашади
Жаҳон
14.11.2026, 10:05

АҚШда 2026 йилда депортация ва ҳибсга олишлар сони рекордга етди
Жаҳон
13.11.2026, 14:50

Тошкентда автомобилларни эвакуация қилиш тартиби ўзгардими?
Ўзбекистон
13.11.2026, 12:32

Ўзбекистонда илк бор жорий этилган сунъий музлик – “Ice Stupa” қандай технология?
Ўзбекистон
13.11.2026, 12:12

Ҳормуздаги ҳужумлар нефть қазиб олиш ҳажмига таъсир этдими?
Иқтисодиёт
13.11.2026, 09:04

«Ғазоликларнинг аҳволи оғир»: Люис Ҳемилтон Исроилга мурожаат қилди
Жаҳон
12.11.2026, 16:42

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда
Жаҳон
12.11.2026, 15:46

Ғазода ҳарорат совимоқда, гуманитар ёрдам эса киролмаяпти
Жаҳон
12.11.2026, 12:36

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогерга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 12:27

Янги Тошкентда ҳокимлик очилади: шаҳарда қайси идоралар иш бошлайди?
Ўзбекистон
12.11.2026, 11:08

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:51

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди
Жаҳон
12.11.2026, 10:18

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди
Маданий
11.11.2026, 15:53

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди
Ўзбекистон
11.11.2026, 15:04

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди
Жаҳон
11.11.2026, 12:17

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?
Ўзбекистон
11.11.2026, 12:06
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16
