Телеграм асосчиси нега қамалди?
Павел Дуровнинг Францияда қўлга олиниши билан боғлиқ нималар маълум?
Жаҳон
26.08.2024, 13:37
Улашиш:

Дуров 24 августь куни Франциянинг “Ле Бурже” аеропортида қўлга олинди. Унинг ҳибсга олиниши, дунё миқёсида катта муҳокамаларга сабаб бўлди.
Маълум бўлишича, Француз терговчилари Дуровга фирибгарлик, наркотик моддалар савдоси, уюшган жиноятчилик, терроризмни тарғиб қилиш ва киберҳужумлар билан боғлиқ айбловлар бўйича ҳибсга олинишига ордер берган. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, Дуров ўз платформасидан жиноят мақсадларида фойдаланишни чеклаш бўйича чора-тадбирлар кўрмаганликда айбланган ҳамда 24 август куни шанба оқшомида Бакудан Парижга ўзининг шахсий самолётида келганидан сўнг ҳибсга олинган. Дуровни ҳибсда сақланиш муддати эса 96 соатга чўзилган. Ҳозирда судя маҳбуснинг тақдири бўйича қарор қабул қилиши кутилмоқда.
Телеграмнинг жавоби ва Дуровнинг ҳимояси
"Телеграм Европа Иттифоқи қонунларига, шу жумладан, Рақамли хизматлар тўғрисидаги қонунга риоя қилади — унинг модерацияси саноат стандартларига мос ва доимий равишда такомиллашиб бормоқда."
"Телеграм бош директори Павел Дуров яширишга ҳеч нарсаси йўқ ва Европада тез-тез саёҳат қилади. Платформа ёки унинг эгаси платформада содир бўлган суиистеъмолликлар учун жавобгар деб даъво қилиш — абсурд. Биз бу вазиятнинг тезда ҳал қилинишини кутмоқдамиз", дейилади Телеграм баёнотида.
Бундан ташқари, Россия ҳукумати Францияни ҳамкорликдан бош тортганликда айблади. Париждаги Россия элчихонаси Дуров билан учрашишга рухсат сўраган. Аммо Франция ҳозиргача бу вазиятда алоқага киришишдан қочаётганини билдирилган.
Павел Дуровнинг Россиядан қочиши
Дуров 2014 йилда VKontakte ижтимоий тармоғини ёпиш тўғрисида Кремл талабларига бўйсунишдан бош тортганидан кейин Россияни тарк этган эди. У Кремл билан боғлиқ зиддиятдан сўнг ВКни тарк этди ва Телеграм платформасига эътибор қаратди.
Шундан сўнг, у 2013 йилда укаси Николай билан бирга ушбу платформани ташкил этган. Дастлаб, Телеграм бошқа хабар алмашиш дастурларига ўхшаш бўлган, аммо вақт ўтиши билан ижтимоий тармоққа айланиб борган.
Телеграмда фойдаланувчилар бир-бирлари билан мулоқот қилишдан ташқари, 200,000 кишигача бўлган гуруҳларга қўшилишлари ва бошқаларни кузатиши ва фикр қолдириши мумкин бўлган “каналлар” яратилди. Шундан сўнг, 950 миллиондан ортиқ фаол фойдаланувчиларга эга бўлган Телеграм, Россиянинг Украинага бостириб кириши тўғрисида ахборот ва дезинформация – тарқатишнинг асосий манбасига айланган ва давлат томонидан этирозларга сабаб бўлган.
Дуровнинг ҳозирги ҳаёти ва Телеграм нинг хавфсизлик сиёсати
Дуров ҳозирда Дубайда яшайди, Телеграм бош қароргоҳи ҳам Дубайда жойлашган. У Франсия ва Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) фуқаролигига эга. Яқинда у Берлин, Лондон, Сингапур ва Сан-Франсискода яшашга ҳаракат қилганини, лекин Дубайни танлаганини айтган. Чунки бу жойни у бизнес муҳити ва нейтраллиги учун танлаганини билдирган.
Жаҳон
26.08.2024, 13:37
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Telegram асосчиси Қозоғистонда янги сунъий интеллект лойиҳасини эълон қилди
Жаҳон
03.10.2025, 18:36

Франция суди Павел Дуровни ҳибсда сақлаш муддатини узайтирди
Жаҳон
26.08.2024, 10:24

Telegram'га чеклов: Павел Дуров терроризмда айбланмоқда
Жаҳон
25.02.2026, 09:48

Россия “Telegram”ни ҳам блоклаши мумкин
Жаҳон
11.02.2026, 13:58

Мирзиёева Оксфордни ўзбек тилини ўқитишга кўндирди
Таълим
16.10.2025, 12:29
машҳур янгиликлар

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Картадан-картага пул ўтказишда “мақсадни кўрсатиш” тартиби жорий этилди
Иқтисодиёт
07.03.2026, 13:08

Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши: глобал иқтисодиёт учун жиддий синов
Иқтисодиёт
09.03.2026, 16:59

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56
сўнгги янгиликлар

375 миллион доллар жарима: Мета иши ижтимоий тармоқлар тарихида бурилиш ясади
Жаҳон
26.03.2026, 15:49

Инвесторлар Ўзбекистондан нима кутяпти: янги имкониятлар ва ташаббуслар
Иқтисодиёт
26.03.2026, 15:05

Дональд Трамп Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади
Ўзбекистон
26.03.2026, 14:14

АҚШ ва Эрон ўртасидаги уруш: 27-кун ҳолати ва Ҳормуз бўғози
Жаҳон
26.03.2026, 13:25

Ташановга нисбатан навбатдаги суд бўлиб ўтди
Ўзбекистон
26.03.2026, 13:01

Олтин нархлари рекордини янгиламоқда
Иқтисодиёт
26.03.2026, 12:35

Сирдарё вилояти ёпиқ муассасалари талабга жавоб бермайди — Омбудсман
Ўзбекистон
26.03.2026, 12:01

Атом бомба: илм-фан ютуғими ёки инсоният фожиаси?
Фан-технология
26.03.2026, 11:59

Эрон Испанияга жавоб қайтарди
Жаҳон
26.03.2026, 10:16

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди
Жаҳон
21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:37
машҳур янгиликлар

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Картадан-картага пул ўтказишда “мақсадни кўрсатиш” тартиби жорий этилди
Иқтисодиёт
07.03.2026, 13:08

Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши: глобал иқтисодиёт учун жиддий синов
Иқтисодиёт
09.03.2026, 16:59

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56
