Россия Арманистонни огоҳлантирди

Москванинг таъкидлашича, агар Арманистон ундан юз ўгириб, Европа Иттифоқи билан яқинлашса, арзон газдан маҳрум бўлади.

Россия Арманистонни огоҳлантирди

Кремлнинг душанба куни маълум қилишича, агар Арманистон Россия билан интеграциядан юз ўгирса, Россия газига тўлаётган “жозибали” нархдан айрилиши мумкин.

Арманистон Россия бошчилигидаги иқтисодий иттифоқ аъзоси бўлиб, энергия таъминоти борасида Россияга боғланган. 

Бироқ, мамлакат сўнгги йилларда Европа Иттифоқи билан яқинроқ алоқалар ўрнатишга, жумладан, блокка қўшилиш жараёнини бошлаш тўғрисидаги қонунни қабул қилишга интилмоқда.

“Россия гази учун жуда ва жуда жозибадор ҳамда имтиёзли нарх белгиланган. Аммо, албатта, бундай шартлар бошқа интеграцион тузилмалар иштирокчилари учун амал қилмайди. Уларда нарх сиёсати бутунлай бошқача, яъни бозорга асосланган”, – деди Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларнинг Арманистон билан муносабатлар ҳақидаги саволига жавобан.

Арманистон ташқи ишлар вазири Арарат Мирзоян мамлакатининг Россия билан сиёсий ва иқтисодий алоқаларни узишдан манфаатдор эмаслигини таъкидлади.

“Биз ўзаро нормал муносабатларимизни сақлаб қолишни ва чуқурлаштиришни истаймиз ҳамда шунга интиламиз”, – деган у душанба куни Ереванда журналистларга.

Аввалроқ Еревандаги Европа сиёсий ҳамжамияти учрашувининг Марказий Осиёга таъсири ҳақида мақола эълон қилгандик.

мавзуга оид янгиликлар

Пашиняннинг Зеленский билан суҳбати Кремлни ғазаблантирди

Арманистон бош вазири Никол Пашиняннинг Украина президенти Владимир Зеленский билан телефон орқали суҳбатлашиши Ереван ташқи сиёсатдаги майдонини кенгайтиришга интилаётганидан дарак бўлиши мумкин. 

Сиёсат

15.08.2026, 14:41

Қозоғистон президенти Украинадаги урушни музлатишга чақирди

Тўқаевга кўра, можарони музлатиб, Истанбул формуласининг 2.0 талқинига қайтиш керак. Аммо Путиннинг истакларини инобатга олсак, бу имконсизга ўхшайди.

Сиёсат

27.07.2026, 10:30

Россия Европа билан музокараларга тайёр – Дмитрий Песков

Кремль матбуот котиби Россия Европа давлатлари билан мулоқотга очиқ эканини, бироқ ультиматумларни қабул қилмаслигини айтди.

Сиёсат

19.06.2026, 17:59

Украина уруш харажатларини қоплаш учун маблағ изламоқда

Украинанинг жорий йилги бюджетида 56 миллиард долларлик молиявий бўшлиқ юзага келган.Украина бу вазиятга қандай ечим топмоқчи?

Жаҳон

05.10.2026, 16:50

ЕИ ва НАТО Россияга босимни кучайтиради

Германияда сўнгги вақтларда содир бўлган дронлар билан боғлиқ ҳодисалар ва эҳтимолий диверсиялар Европа Иттифоқи ҳамда НАТОнинг Россияга нисбатан позициясини янада кескинлаштирди. 

Сиёсат

03.09.2026, 14:46

Россия Кавказдан кетяптими?

Жанубий Кавказда Россиянинг анъанавий ҳарбий-сиёсий иштироки қисқармоқда. Бироқ эксперт Игорь Петренконинг фикрича, Москва минтақадаги таъсирини йўқотиш ўрнига уни иқтисодий воситалар орқали сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда.

Сиёсат

21.08.2026, 10:48

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

АҚШда исломофобия кучаймоқда: Техас мусулмонлари сайлов орқали ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилмоқчи

АҚШда оралиқ сайловлар арафасида мусулмонларга нисбатан салбий муносабат ва сиёсий босим кучайгани айтилмоқда.

Жаҳон

03.11.2026, 10:22

Исроил кучлари Ал-Жазира мухбирини ҳибсга олди

Исроил ҳарбийлари босиб олинган Ғарбий соҳилдаги Дура шаҳрида журналист Мунтасир Нассорнинг уйига рейд ўтказиб, уни ҳибсга олди.

Жаҳон

03.11.2026, 10:00

Россия Украинанинг гуманитар ёрдам марказига зарба берди

Запорожье вилоятида жойлашган Комишуваха қишлоғида гуманитар ёрдам тарқатиладиган марказ ва унга яқин бошпанага ҳаво зарбалари берилди. Ҳужум оқибатида камида 26 киши ҳалок бўлган.

Жаҳон

03.11.2026, 09:49

Германияда Z авлод намойишлари: ёшлар ҳукуматдан нимани талаб қилмоқда?

Германиянинг 34 та шаҳрида ўн минглаб ёшлар иштирокида намойишлар ўтказилди. Франкфуртда ғалаёнлар тартибсизлик ва талончиликларга айланиб кетди.

Жаҳон

02.11.2026, 16:55

Ўзбекистонда туғилишлар сони камайди

2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонда 638 628 та тирик туғилиш қайд этилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 26 мингтага кам.

Ўзбекистон

02.11.2026, 13:03

Illyustrativ tasvir

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди

Уни ўғирлаб кетишмаган, гаровда ҳам ушлаб туришмаган.  Aслида нима бўлган?

Жаҳон

02.11.2026, 11:04

Ўзбекистонликларнинг ичимлик сувдан қарзи 430 миллиард сўмдан ошди

Айрим ҳудудларда сув нархи ошди, келаси йилдан эса тарифларни белгилаш тартиби ҳам ўзгаради.

Иқтисодиёт

31.10.2026, 13:00

Хитойда етим йигитнинг тўйига минглаб нотаниш одамлар келди

Хитойлик 24 ёшли йигит тўйига меҳмон топиш учун ноодатий йўл тутди. Унинг ижтимоий тармоқдаги мурожаати қисқа вақт ичида кутилмаган натижа берди.

Жаҳон

31.10.2026, 12:13

1 ноябрдан Ўзбекистонда қандай ўзгаришлар кучга киради?

2026 йил 1 ноябрдан Ўзбекистонда газ таъминоти, божхона расмийлаштируви, мобил реклама, тадбиркорлар учун коммунал тўловлар ҳамда пенсия тайинлаш тартибига оид бир қатор ўзгаришлар жорий этилади.

Ўзбекистон

31.10.2026, 09:36

«Green Card» лотереяси яна кечиктирилди

АҚШ судининг қарори ариза топшириш муддатини яна ноаниқ қолдирди.

Жаҳон

30.10.2026, 17:36

Кремль уруш харажатларини қоплаш учун солиқларни оширмоқчи

Россия бюджет тақчиллиги 5,8 триллион рублга етди. Ҳукумат бир қатор соҳаларни қамраб оладиган янги солиқ чораларини таклиф қилмоқда.

Жаҳон

30.10.2026, 15:04

Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан ёрдам берилади

Ёрдам пулини қандай олиш мумкин? 

Ўзбекистон

30.10.2026, 12:15

Ўзбекистон ва Туркия президентлари қатор келишувларни имзолади

Келишувлар нималарни ўзгартиради? 

Ўзбекистон

30.10.2026, 11:47

Дунёдаги энг йирик криптобиржа ҳакерлар ҳужумига учради

Binance хавфсизлик бузилиши гумони билан барча маблағларни киритиш ва ечиб олиш операцияларини вақтинча тўхтатди.

Иқтисодиёт

30.10.2026, 11:30

Денгизга кўмилган асирлар | Иккинчи жаҳон урушининг унутилган фожиаси

Иккинчи жаҳон уруши давомида Япония фойдаланган 56 та «дўзах кемаси»дан 19 таси Иттифоқчилар томонидан чўктирилди. Бу кемаларда 126 мингдан ортиқ ҳарбий асир ташилиб, уларнинг ҳар уч нафаридан бири ҳалок бўлган.

Маданий

29.10.2026, 19:35

Эрон Самарқанд можаросига изоҳ берди: «Гап Ўзбекистон ҳақида эмасди»

Эрон элчихоналарининг Самарқандни форс цивилизацияси мероси сифатида кўрсатган постларидан кейин Тошкент Теҳронга норозилик билдирганди. Эрон ТИВ бу ҳолатга изоҳ берди.

Ўзбекистон

29.10.2026, 11:34

Афғонистонда тўй ва байрамларда мушакбозлик тақиқланди

Пиротехника воситалари одамларда қўрқув ва хавотир уйғотиши ҳамда руҳий зўриқишга сабаб бўлиши мумкинлиги тақиққа асос қилиб кўрсатилган. 

Жаҳон

29.10.2026, 10:16

Исроил сайловларида Нетаньяху олдинда, бироқ...

Исроилда парламент сайловларидан кейин овозларни санаш давом этмоқда. Бош вазир Биньямин Нетаньяху тарафдорлари блоки дастлабки натижаларга кўра олдинда бормоқда, бироқ ҳукумат тузиш учун зарур бўлган 61 та мандатни ҳали қўлга киритмаган.

Сиёсат

28.10.2026, 15:57

Россияга ишлагани бораётган ўзбекистонликлар сони камайди

2026 йилнинг дастлабки олти ойида Россияга киришидан мақсад сифатида ишлашни кўрсатган 1 178 609 нафар Ўзбекистон фуқароси қайд этилган.

Ўзбекистон

28.10.2026, 14:49

Ноқонуний босмахона: диний адабиётлар чоп этиш тўхтатилди

Босмахонадан 17 579 дона тайёр ва 500 килограммдан ортиқ ярим тайёр контрафакт китоб, тўртта босма ва елимлаш ускунаси ашёвий далил сифатида олинди. 

Ўзбекистон

28.10.2026, 12:33

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →