Россия Украина темирйўл ва порт иншоотларига, Украина эса Россия нефть маркази ва омборига ҳужум қилди
Москвадаги барча аэропортларда парвозлар вақтинча чекланган. Минтақавий хатар ортгани учун Латвия ва Финляндия ҳам хавфсизлик чораларини кучайтирди.
Жаҳон
14.08.2026, 16:02
Улашиш:

Россия кучлари Украинанинг Дунай дарёси бўйида жойлашган Измаил портидаги темирйўл вокзалига ва Николаев яқинидаги иккита кемага зарба берганини маълум қилди.
Шу вақтда Украина дронлари Россия ҳудудидаги нишонларга, жумладан, Болтиқбўйи нефть экспорти маркази ва Москва яқинидаги омборга ҳужум қилган.
Россия Мудофаа вазирлиги 14-август куни Измаилдаги темирйўл вокзалидан Украина ҳарбий юклар ва ёқилғи юклаш, сақлаш ҳамда ташишда фойдаланганини билдирди.
Украина дронлари Уст-Луга ва Тверни нишонга олди
Москва расмийлари Украина дронлар ҳужуми Ленинград вилоятидаги Болтиқ денгизининг йирик нефть экспорт порти саналган Уст-Лугада ёнғин келтириб чиқарганини маълум қилди.
Вилоят губернатори Александр Дрозденконинг сўзларига кўра, ёнғин бартараф этилган ва ҳеч ким жабрланмаган. Бир кечада Санкт-Петербург атрофидаги ҳудудда 50 дан ортиқ дрон уриб туширилган.
Украина Москванинг ҳарбий ва иқтисодий харажатларини ошириш мақсадида Россиянинг нефтьни қайта ишлаш заводлари, портлари ва энергетика инфратузилмасини нишонга олмоқда. Россиянинг ўндан ортиқ йирик нефтьни қайта ишлаш заводига зарба берилиши мамлакатда ёқилғи танқислигини кучайтирди.
Сўнгги бир ой ичида “Wildberries” онлайн-ритейлерига тегишли объектларга 20 мартадан ортиқ зарба берилган.
TASS ахборот агентлигининг хабар беришича, дронлар фаоллиги сабабли Россия Федерал ҳаво транспорти агентлиги (“Росавиация”) парвозлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Москвадаги барча аэропортларда парвозларни вақтинча чеклаган.
Дронлар хавфи Болтиқбўйига ҳам ёйилди
Тунги дронлар фаоллашуви Болтиқбўйи минтақасининг бошқа ҳудудларида ҳам мудофаа чораларини кўришга сабаб бўлди.
Латвия қуролли кучлари мамлакат ҳаво ҳудудига кирган дрон қирувчи самолётлар томонидан уриб туширилганини маълум қилди.
Айни пайтда, Финляндия дронлар билан боғлиқ эҳтимолий ҳодисаларнинг олдини олиш учун эҳтиёт чораси сифатида Болтиқ денгизининг айрим қисмларида кемалар ҳаракатини вақтинча чеклади.
мавзуга оид янгиликлар

АҚШ музокарачилари кетиши билан Россия Киевга ҳужум бошлади
Жаҳон
08.09.2026, 10:07

Украинада “Patriot” тутиб олувчилари ишлаб чиқаришга рухсат берилади — Трамп
Жаҳон
09.07.2026, 16:34

Путин НАТО билан қарама-қаршиликда ҳеч қачон ютмаслигини билади – Марк Рютте
Сиёсат
01.10.2026, 16:09

Россия аэропортларидаги чекловлар сабаб Ўзбекистоннинг бир қатор авиарейслари кечиктирилди
Ўзбекистон
03.09.2026, 16:14

Россия жанг майдонида ғалаба қозонмоқда ва “террорчилар” билан музокара ўтказмайди – Путин
Сиёсат
02.09.2026, 10:43

Россия тинчлик бўйича янги таклифларни эшитишга тайёр — россиялик расмий
Сиёсат
21.08.2026, 14:32
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
сўнгги янгиликлар

Давлат ичидаги давлат: Samsung қандай юксалди?
Фан-технология
09.11.2026, 16:19

Келгуси 10 йилда 450 млрд долларлик энергетика лойиҳалари амалга оширилади
Ўзбекистон
09.11.2026, 15:16

Ўзбекистонда 13 ноябргача об-ҳаво қандай бўлади?
Ўзбекистон
09.11.2026, 12:35

Космосга юборилган илк ҳайвонлар
Маданий
09.11.2026, 11:50

Тошкент аэропортида 432 миллион сўмлик 28 та ноқонуний мобил қурилма тўхтатиб қолинди
Ўзбекистон
09.11.2026, 11:43

Президент «NURA Electric» заводи фаолияти билан танишади
Ўзбекистон
09.11.2026, 10:30

Францияда қимматчиликка қарши намойишларга 146 минг киши чиқди
Жаҳон
08.11.2026, 10:23

Ғазода кучли ёмғир 70 мингта чодирни сув остида қолдирди
Жаҳон
08.11.2026, 09:46

Акбар Жўраев жаҳон чемпионатида учта олтин медаль олди
Спорт
08.11.2026, 09:14

СИ киберҳужумчилар имкониятини оширяптими?
Фан-технология
07.11.2026, 12:27

«Ақлга озуқа бўладиган китоблар»: ALP нашриётида рейд ўтказилди
Маданий
07.11.2026, 12:05

Қирғизистон Россия ТИВга нота юборди
Сиёсат
06.11.2026, 17:40

Самарқандда ШҲТ Плюс форматидаги илк экспертлар мулоқоти бошланди
Ўзбекистон
06.11.2026, 15:56

Футбол олами эрта йўқотган футболчилар
Спорт
06.11.2026, 15:06

Қозоғистонда ёқилғини экспорт қилиш тақиқи узайтирилди
Иқтисодиёт
06.11.2026, 14:48

Нилуфар Ҳамидова 7 суткага қамалди
Маданий
06.11.2026, 10:36

Тошкентда туғилган Серджио Гор Трампнинг давлат котиби бўлиши мумкинми?
Сиёсат
06.11.2026, 10:32

Yandex Go 10 ноябрдан Market витринасини ёпади
Ўзбекистон
06.11.2026, 09:45

АҚШ Сенатига сайланган илк мусулмон сенатор Абдул Ал-Сайед ким?
Сиёсат
05.11.2026, 19:44

«Футбол – бу одамлар»: Роналду хайрлашув мактубини ёзди
Спорт
05.11.2026, 17:43
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
