Россия Украинанинг гуманитар ёрдам марказига зарба берди

Запорожье вилоятида жойлашган Комишуваха қишлоғида гуманитар ёрдам тарқатиладиган марказ ва унга яқин бошпанага ҳаво зарбалари берилди. Ҳужум оқибатида камида 26 киши ҳалок бўлган.

Улашиш:

Россия Украинанинг гуманитар ёрдам марказига зарба берди

The Guardian нашри Reuters, Associated Press ва AFP маълумотларига таяниб хабар беришича, ҳалок бўлганлар орасида икки нафар қутқарувчи ва тўрт нафар полиция ходими бор. Яна беш киши шифохонага ётқизилган. Уларнинг икки нафари қутқарувчилар ҳисобланади.

Зеленскийнинг таъкидлашича, дастлаб қишлоқдаги мактаб биносига бомбалар ташланган. Ушбу бинодан таълим мақсадида фойдаланилмаган, у аҳоли учун бошпана ва гуманитар ёрдам тарқатиш маскани вазифасини бажарган. Кейинчалик яқин атрофдаги бошпана ҳам зарбага учраган.

Запорожье шаҳар кенгаши котиби Регина Харченко ҳужумдан сўнг 27 киши бедарак йўқолганини маълум қилган. Қутқарувчилар вайроналар остида қолган одамларни қидириш ишларини давом эттирган. Маҳаллий ҳарбий вакил Михаил Сёмикиннинг айтишича, ҳудудда давом этган дрон ҳужумлари қутқарув ишларини қийинлаштирган.

Украина президенти ҳужумни кескин қоралаб, Россия қўшинлари қишлоқ аҳолиси ушбу жойдан ҳар ҳафта инсонпарварлик ёрдами олишини билган бўлиши кераклигини таъкидлаган.

Ҳужум Россия назорати остидаги Херсон вилоятининг Олешки шаҳрида гуманитар ёрдам етказиш ва аҳолини эвакуация қилиш имконини берган олти кунлик маҳаллий сулҳ якунланганидан бир кун ўтиб содир бўлган. The Guardian маълумотига кўра, ушбу келишув АҚШ биринчи хоними Мелания Трамп воситачилигида амалга оширилган.

Кремль ҳозирча шунга ўхшаш бошқа гуманитар операциялар режалаштирилмаётганини билдирган.

Шу билан бирга, АҚШ махсус вакили Стив Уиткофф Россия ва Украина ўртасидаги музокаралар 10–11 ноябрь кунлари Абу-Дабида давом эттирилишини маълум қилган. АҚШ президенти Дональд Трамп урушни якунлаш бўйича келишувга эришишга интилаётган бўлса-да, ҳозирча сезиларли натижага эришилмаган.

Муаллиф: Ҳасанбой ОЧУН

мавзуга оид янгиликлар

Украина уруш харажатларини қоплаш учун маблағ изламоқда

Украинанинг жорий йилги бюджетида 56 миллиард долларлик молиявий бўшлиқ юзага келган.Украина бу вазиятга қандай ечим топмоқчи?

Жаҳон

05.10.2026, 16:50

Москва ва Киев музокаралари: уруш тугайдими?

АҚШ махсус вакиллари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнернинг Москва ва Киевдаги учрашувларида Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича янги ғоялар муҳокама қилинди. 

Сиёсат

09.09.2026, 09:57

Зеленский: Россия кузги сафарбарликка тайёрланмоқда

Зеленский видеомурожаатида Украина разведкаси Россияда сафарбарликка тайёргарлик кўрилаётгани ҳақида маълумот олганини айтди. Унинг таъкидлашича, бу маълумотлар Россиянинг ички ҳужжатлари билан ҳам тасдиқланган.

Жаҳон

12.08.2026, 14:42

Уиткофф: АҚШ, Россия ва Украина вакиллари Абу-Дабида учрашади

Қарийб тўққиз ойлик танаффусдан сўнг Вашингтон, Москва ва Киев музокарачилари уруш масаласини муҳокама қилиш учун Абу-Дабида бир стол атрофига йиғилади.

Сиёсат

03.11.2026, 10:17

Зеленский: Киев сулҳга тайёр

Украина, Россия ва АҚШ вакиллари музокара гуруҳлари даражасида учрашиши мумкин. Учрашув санаси ҳозирча аниқ эмас. Украина ўт очишни тўхтатиш, энергетика соҳасида сулҳ ва гуманитар ташаббусларни қўллаб-қувватлашга тайёр.

Сиёсат

22.10.2026, 17:53

Вашингтон Москвага жавоб берди: дипломатлар Киевда қолади

АҚШ давлат котиби Марко Рубио Россиянинг хорижий дипломатик ваколатхоналарни Киевни тарк этишга чақиришига қарамай, америкалик дипломатлар Украинада қолишини билдирди.

Сиёсат

06.10.2026, 18:02

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

АҚШда исломофобия кучаймоқда

АҚШда оралиқ сайловлар арафасида мусулмонларга нисбатан салбий муносабат ва сиёсий босим кучайгани айтилмоқда.

Жаҳон

03.11.2026, 10:22

Уиткофф: АҚШ, Россия ва Украина вакиллари Абу-Дабида учрашади

Қарийб тўққиз ойлик танаффусдан сўнг Вашингтон, Москва ва Киев музокарачилари уруш масаласини муҳокама қилиш учун Абу-Дабида бир стол атрофига йиғилади.

Сиёсат

03.11.2026, 10:17

Исроил кучлари Ал-Жазира мухбирини ҳибсга олди

Исроил ҳарбийлари босиб олинган Ғарбий соҳилдаги Дура шаҳрида журналист Мунтасир Нассорнинг уйига рейд ўтказиб, уни ҳибсга олди.

Жаҳон

03.11.2026, 10:00

Германияда Z авлод намойишлари: ёшлар ҳукуматдан нимани талаб қилмоқда?

Германиянинг 34 та шаҳрида ўн минглаб ёшлар иштирокида намойишлар ўтказилди. Франкфуртда ғалаёнлар тартибсизлик ва талончиликларга айланиб кетди.

Жаҳон

02.11.2026, 16:55

Ўзбекистонда туғилишлар сони камайди

2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонда 638 628 та тирик туғилиш қайд этилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 26 мингтага кам.

Ўзбекистон

02.11.2026, 13:03

Illyustrativ tasvir

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди

Уни ўғирлаб кетишмаган, гаровда ҳам ушлаб туришмаган.  Aслида нима бўлган?

Жаҳон

02.11.2026, 11:04

Ўзбекистонликларнинг ичимлик сувдан қарзи 430 миллиард сўмдан ошди

Айрим ҳудудларда сув нархи ошди, келаси йилдан эса тарифларни белгилаш тартиби ҳам ўзгаради.

Иқтисодиёт

31.10.2026, 13:00

Хитойда етим йигитнинг тўйига минглаб нотаниш одамлар келди

Хитойлик 24 ёшли йигит тўйига меҳмон топиш учун ноодатий йўл тутди. Унинг ижтимоий тармоқдаги мурожаати қисқа вақт ичида кутилмаган натижа берди.

Жаҳон

31.10.2026, 12:13

1 ноябрдан Ўзбекистонда қандай ўзгаришлар кучга киради?

2026 йил 1 ноябрдан Ўзбекистонда газ таъминоти, божхона расмийлаштируви, мобил реклама, тадбиркорлар учун коммунал тўловлар ҳамда пенсия тайинлаш тартибига оид бир қатор ўзгаришлар жорий этилади.

Ўзбекистон

31.10.2026, 09:36

«Green Card» лотереяси яна кечиктирилди

АҚШ судининг қарори ариза топшириш муддатини яна ноаниқ қолдирди.

Жаҳон

30.10.2026, 17:36

Кремль уруш харажатларини қоплаш учун солиқларни оширмоқчи

Россия бюджет тақчиллиги 5,8 триллион рублга етди. Ҳукумат бир қатор соҳаларни қамраб оладиган янги солиқ чораларини таклиф қилмоқда.

Жаҳон

30.10.2026, 15:04

Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан ёрдам берилади

Ёрдам пулини қандай олиш мумкин? 

Ўзбекистон

30.10.2026, 12:15

Ўзбекистон ва Туркия президентлари қатор келишувларни имзолади

Келишувлар нималарни ўзгартиради? 

Ўзбекистон

30.10.2026, 11:47

Дунёдаги энг йирик криптобиржа ҳакерлар ҳужумига учради

Binance хавфсизлик бузилиши гумони билан барча маблағларни киритиш ва ечиб олиш операцияларини вақтинча тўхтатди.

Иқтисодиёт

30.10.2026, 11:30

Денгизга кўмилган асирлар | Иккинчи жаҳон урушининг унутилган фожиаси

Иккинчи жаҳон уруши давомида Япония фойдаланган 56 та «дўзах кемаси»дан 19 таси Иттифоқчилар томонидан чўктирилди. Бу кемаларда 126 мингдан ортиқ ҳарбий асир ташилиб, уларнинг ҳар уч нафаридан бири ҳалок бўлган.

Маданий

29.10.2026, 19:35

Эрон Самарқанд можаросига изоҳ берди: «Гап Ўзбекистон ҳақида эмасди»

Эрон элчихоналарининг Самарқандни форс цивилизацияси мероси сифатида кўрсатган постларидан кейин Тошкент Теҳронга норозилик билдирганди. Эрон ТИВ бу ҳолатга изоҳ берди.

Ўзбекистон

29.10.2026, 11:34

Афғонистонда тўй ва байрамларда мушакбозлик тақиқланди

Пиротехника воситалари одамларда қўрқув ва хавотир уйғотиши ҳамда руҳий зўриқишга сабаб бўлиши мумкинлиги тақиққа асос қилиб кўрсатилган. 

Жаҳон

29.10.2026, 10:16

Исроил сайловларида Нетаньяху олдинда, бироқ...

Исроилда парламент сайловларидан кейин овозларни санаш давом этмоқда. Бош вазир Биньямин Нетаньяху тарафдорлари блоки дастлабки натижаларга кўра олдинда бормоқда, бироқ ҳукумат тузиш учун зарур бўлган 61 та мандатни ҳали қўлга киритмаган.

Сиёсат

28.10.2026, 15:57

Россияга ишлагани бораётган ўзбекистонликлар сони камайди

2026 йилнинг дастлабки олти ойида Россияга киришидан мақсад сифатида ишлашни кўрсатган 1 178 609 нафар Ўзбекистон фуқароси қайд этилган.

Ўзбекистон

28.10.2026, 14:49

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →