updated: 22.03.2026, 15:39

"Кимгадир ёқадими-йўқми, биз ЙИ билан ҳамкорликни давом эттирамиз" — Абдулазиз Комилов

Собиқ ташқи ишлар вазири, Ўзбекистон президентининг махсус вакили Абдулазиз Комилов "Кимгадир ёқадими-йўқми, биз Европа Иттифоқи билан ҳамкорликни давом эттиради", деди.  У бу ҳақда "Ishonch.uz" сайтига берган интервьюсида маълум қилди.

Улашиш:

"Kimgadir yoqadimi-yoʻqmi, biz YI bilan hamkorlikni davom ettiramiz" — Abdulaziz Komilov

Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари, давлат раҳбарининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Комилов "Марказий Осиё+" форматидаги халқаро ҳамкорлик, жумладан Европа Иттифоқи билан бойиб бораётгани ҳақида гапирди.

 

Унинг айтишича, Марказий Осиё давлатлари тарихда биринчи бўлиб, ягона субъект сифатида ўзларининг янги мавқеларини намойиш қилмоқда. Бу мавқени халқаро ҳамжамият тан оляпти ва мана шу асосида янги шакллар пайдо бўлмоқда. У "Марказий Осиё +" форматларининг сони ўндан ошганлигини маълум қилди.

 

У жорий йилнинг апрель ойида Самарқандда бўлиб ўтган "Европа иттифоқи + Марказий Осиё" саммити стратегик шерикликни мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадам эканлигини таъкидлади.

 

"Марказий Осиё давлатларининг сиёсати — жуда прагматик сиёсат. Солиштириб кўринг: Марказий Осиёда 5 та давлат бор, Европа Иттифоқида — 28 та. Европа Иттифоқининг бюджети тахминан 19 триллион АҚШ доллар. Албатта, бизнинг прагматик манфаатимиз бор ва булар билан қандайдир шартлар бўладими, бўлмайдими, кимгадир ёқадими, ёқмайдими, биз, албатта, мана шу ҳамкорликда давом этамиз",  дейди у.

 

Комиловнинг фикрича, минтақа мамлакатлари дунёнинг бошқа қисмларига намуна бўлмоқда.

 

"Кўпинча экспертлар ва кўзга кўринган сиёсатчилар айтяптики, Марказий Осиё бошқаларга намуна, модель бўлиши мумкин. Қўшни давлатлар дўстона алоқаларни ўрнатиб, мана шу яхши қўшничилик тамойили асосида алоқаларни, дўстлигини ривожлантириши мумкин. Минтақавий ўзига хослик — мана шу субъектликка ўхшаган ғоя Марказий Осиё мамлакатлари ҳамкорлиги пойдеворини мустаҳкам қиладиган энг муҳим омилдир", деди у.

мавзуга оид янгиликлар

YI elchisi: Oʻzbekiston yashil kelajak sari qadam tashlamoqda

ЕИ элчиси: Ўзбекистон яшил келажак сари қадам ташламоқда

Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Жаноб Тайво Клаар Ўзбекистоннинг яшил иқтисодий стратегияси ва иттифоқ билан ҳамкорликдаги стратегия ҳақида Paradigma.uz'га интервью берди.

Сиёсат

27.09.2025, 12:54

Do Human Rights in Uzbekistan No Longer Matter to Europe?

Европа учун Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари энди муҳим эмасми?

Россия–Украина уруши бошланганидан сўнг, бир қатор Европа Иттифоқи давлатларининг Марказий Осиёга, хусусан Ўзбекистонга бўлган қизиқиши сезиларли даражада ортди. Бу ҳолат минтақадаги геосиёсий мувозанат ўзгараётгани, шунингдек, Европа Иттифоқининг янги ташқи сиёсий стратегиясидан далолат беради.

Сиёсат

05.06.2025, 16:22

Yevropa Ittifoqi Oʻzbekistondagi yana bir kompaniyaga nisbatan sanksiya eʼlon qildi

Европа Иттифоқи Ўзбекистондаги яна бир компанияга нисбатан санкция эълон қилди

Европа Иттифоқининг Россияга қарши навбатдаги 17-санкциялар пакети доирасида Ўзбекистонда ишлаб турган Trade Engine System компаниясига чекловлар жорий қилинди.

Иқтисодиёт

22.05.2025, 10:57

Ўзбекистон Эронга гуманитар ёрдам жўнатди

Инсонпарварлик юки таркибига бир қатор зарур озиқ-овқат маҳсулотлари — ўсимлик ёғи, ун, гуруч, гўшт консервалари, қандолат ва макарон маҳсулотлари, шунингдек, тўқимачилик буюмлари ҳамда бошқа биринчи навбатдаги эҳтиёж товарлари киритилган.

Ўзбекистон

17.03.2026, 09:57

Жазо ўтаётган аёллар ҳам талаба бўлиши мумкин

Ўзбекистонда жазо ўтаётган аёлларга олий таълим муассасаларида ўқиш имкониятини яратиш режалаштирилмоқда. 

Ўзбекистон

08.03.2026, 10:51

Мексика ЖЧ–2026 ўйинларини ўтказа олмаслиги мумкин

Мамлакатдаги зўравонликлар сабаб айрим ўйинлар тақдири, жумладан Ўзбекистон — Колумбия учрашуви ҳам хавфсизлик вазияти туфайли бекор қилиниши мумкин.

Жаҳон

24.02.2026, 10:39

сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди

Эрон атрофидаги кескинлик ва ҳарбий ҳаракатлар глобал логистикага жиддий таъсир кўрсатмоқда. Freightos маълумотларига кўра, авиаташувлар қиймати айрим йўналишларда 82% гача ошган.

Жаҳон

21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди

Афғонистон ва Покистон Рамазон ойи якунланиши — Ийд ал-Фитр (Рўза ҳайити) муносабати билан вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.

Жаҳон

19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди

Тошкентда жойлашган Ислом цвилизацияси маркази ўз фаолиятини бошламоқда. 2026 йил 18 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида марказга кириш тартиби ва нархлар эълон қилинди.

Маданий

19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди

Интернетдаги "Саҳоватли қўллар" ва "Мурғак қалблар" каби жамғармалар Суриядаги "Тавҳид ва жиҳод" катибаси ташкилоти аъзоси, қирғизистонлик Абдулмуҳсин Усмоновга тегишли экани аниқланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди

Мальдив ороллари Исроил паспортига эга фуқаролар учун киришни расман тақиқлади. Шу билан у бундай чеклов жорий қилган 13-давлатга айланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди

АҚШ Сенатида Эроннинг ядровий дастурига оид баёнотлар атрофида баҳслар кучайди. Хусусан, АҚШ Миллий разведкаси директори Тулси Габбард сенаторлар томонидан танқидга учради.

Жаҳон

19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди

Эрон расмийлари Исроил разведка хизматлари билан ҳамкорликда айбланган маҳаллий фуқаро Курош Кейванига нисбатан чиқарилган ўлим ҳукмини ижро этди.

Жаҳон

19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда

Темир йўллар ва автомагистраллар ҳайвонлар ҳаракати учун жиддий тўсиқ бўлиб, ҳар йили юзлаб жониворлар уларни кесиб ўтишга уриниш вақтида ҳалок бўлмоқда.

Жаҳон

19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди

АҚШ маъмурияти “Америка Овози” халқаро радиокомпанияси фаолиятини қайта тиклаши керак. Бу ҳақда 17 март куни федерал судья Ройс Ламберс қарор чиқарди.

Жаҳон

18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда

Жаҳонда рақамли барқарорлик жиддий хавф остида қолмоқда. Расмий Теҳрон баёнотлари ва разведка манбаларига кўра, агар Форс кўрфази мамлакатлари АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатмаса, Эрон сувости интернет кабелларини йўқ қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Фан-технология

18.03.2026, 14:45