Трамп Ким Чен Ин билан яна учрашадими?

Агар Ким Чен Ин бугун Трампга "ядро қуролимдан воз кечмайман" деса, Оқ уй нима қилади? Пхеняннинг арсенали кенгайиб, Россия билан алоқалари чуқурлашган бир пайтда Вашингтон бу саволга жавоб топиши керак.

Трамп Ким Чен Ин билан яна учрашадими?

The Economist ёзишича, Кимнинг музокарадаги позицияси аввалгидан анча кучли. Шимолий Корея ҳозир ўнлаб ядро каллакларига ва АҚШ ҳудудигача етиб бориши мумкин бўлган ракеталарга эга. Трамп Шимолий Кореяда 57 та ядро каллаги борлигини айтган, мустақил ҳисоб-китобларда эса уларнинг сони 120 тагача бўлиши мумкинлиги кўрсатилади. Пхеньян йилига яна 10-20 та каллак учун етарли ядро материалини ишлаб чиқариши мумкин.

Бундан ташқари, Россия билан яқинлашув Шимолий Кореяга қўшимча имконият бермоқда. Пхеньян Россияга артиллерия снарядлари, баллистик ракеталар ва қарийб 16 минг аскар юборган. Эвазига Шимолий Корея озиқ-овқат, ёқилғи, маблағ ва замонавий технологияларга эга бўлмоқда. Россиянинг ёрдами туфайли халқаро санкцияларнинг Пхеньянга босими ҳам аввалгидек кучли эмас.

Шу сабабли АҚШ ва Жанубий Кореяда янги ёндашув ҳақида баҳслар кучаймоқда. Сеул Шимолий Кореяни дарҳол ядро қуролидан бутунлай воз кечишга мажбурлаш ўрнига, аввал унинг ядро дастурини музлатишни таклиф қилмоқда. АҚШдаги айрим экспертлар ҳам тўлиқ ядросизлантириш талабидан қурол-яроғни назорат қилиш ва Шимолий Корея арсеналининг янада кенгайишини чеклашга ўтишни таклиф қилмоқда.

Бироқ The Economist бунинг жиддий хавфлари борлигини таъкидлайди. АҚШ Шимолий Кореянинг ядро мақомини амалда тан олса, бу Ким Чен Ин учун катта сиёсий ютуқ бўлади. Бундан ташқари, Япония ва Жанубий Корея ўз хавфсизлигидан хавотирланиб, ўз ядро қуролини яратиш масаласини жиддий кўриб чиқиши мумкин.

мавзуга оид янгиликлар

Ядросизланишни АҚШ иттифоқчиларидан бошлаш керак — Шимолий Корея

Пхенян НАТОни Осиё-Тинч океани минтақасида қарама-қаршиликни кучайтираётганликда айблади.

Сиёсат

11.07.2026, 14:27

Хитой раҳбари Шимолий Кореяга боради

Си Цзиньпиннинг Пхенянга сафари Хитойнинг Шимолий Корея устидан таъсирини мустаҳкамлашга қаратилган дипломатик қадамдир.

Жаҳон

05.06.2026, 11:49

Ким Чен Ин Россия-Украина урушини «Муқаддас уруш» деб атади

Ким Чен Ин Владимир Путинга мактубида Россия билан ҳар томонлама ҳамкорликни кенгайтириш ва Москвага ўзгармас қўллаб-қувватловини билдирди.

Жаҳон

15.09.2026, 10:22

Жанубий Корея Шимолий Корея бўйича позициясини ўзгартирди

Сеул Шимолий Кореяга ҳукуматга қарши тарғибот варақалари юборишни тақиқлаш ҳамда чегара ҳудудларида карнайлар орқали эшиттиришлар беришни тўхтатишга оид қарорлар қабул қилди.

Жаҳон

18.05.2026, 16:24

Жанубий Корея Украинага огоҳлантириш берди: Киев узр сўрамаса, қўшимча чоралар кўрилади

Жанубий Корея президенти Ли Чжэ Мён Украина икки нафар Шимолий Кореялик ҳарбий асирнинг Жанубий Кореяга топширилгани ҳақидаги маълумотни ошкор қилгани учун расмий узр сўрамаса, Сеул «қўшимча чоралар» кўришини билдирди.

Жаҳон

02.10.2026, 14:56

Россия Украина–Полша чегараси яқинида АЁҚШ ва йўловчи поездига дронлар билан зарба берди

Россия қўшинлари Украина–Полша чегарасидаги «Ягодин» ўтказиш пункти яқинида автозаправка шохобчаси ва йўловчи поездига дронлар билан зарба берган.

Жаҳон

14.09.2026, 10:20

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

АҚШ билан 12 миллиард долларлик келишув: Ўзбекистон нимага эришади?

Самарқанддаги музокараларда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида 12 миллиард долларлик келишувлар тузилди. Аммо бу келишувларнинг қанчаси амалда бажарилиши ҳозирча номаълум.

Иқтисодиёт

21.10.2026, 16:03

Ўзбекистоннинг экспорт даражаси ортмоқда

Маҳсулотларимизни сотиб олишда қайси давлатлар етакчи?

Ўзбекистон

21.10.2026, 15:33

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди

Президент Шавкат Мирзиёев лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштиришга қаратилган қонунни имзолади. Амалдаги ҳужжатлар, дарсликлар ва бошқа материалларни бирданига алмаштириш талаб этилмайди. 

Таълим

21.10.2026, 14:48

Қозоғистонда Navai’га нисбатан жиноят иши тугатилди, у қандай жазо олди?

Қозоғистонда россиялик рэпер Navai (Наваи Бакиров)га нисбатан қўзғатилган жиноят иши тугатилди. Жамбил вилояти полиция департаменти маълум қилишича, ижрочи мамлакат ҳудудидан чиқариб юборилган.

Маданий

21.10.2026, 14:21

Судан ва Жанубий Суданда дрон ҳужуми: 153 киши ҳалок бўлди

Abyei минтақасидаги бозор яқинида ёқилғи омборига дрон зарбаси берилиб, ёнғин келиб чиққан. БМТ ҳужумларни қоралади.

Жаҳон

21.10.2026, 12:12

Россиядан 32 нафар Ўзбекистон фуқароси чиқариб юборилди

Нима сабабдан улар Новосибирск вилоятидан чиқариб юборилди?

Ўзбекистон

21.10.2026, 10:58

Ўзбекистон параспортчилари Осиёда иккинчи ўринни мустаҳкамлади

56 та медал жамғарилди ва 2 та рекорд.

Спорт

21.10.2026, 10:08

Ўзбекистон дунёдаги энг кучли армиялар рейтингида нечанчи ўринда?

Марказий Осиёда ким етакчи? 

Ўзбекистон

20.10.2026, 16:58

Дунёда ҳар йили 1 миллиард бола зўравонликка учрайди – ЖССТ

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш учун Ўзбекистонда қандай чоралар кўрилмоқда?

Жаҳон

20.10.2026, 16:40

Ноқонуний «Умра» зиёратини ташкил этишга уринган шахслар ушланди

Фуқароларни ноқонуний равишда «Умра» зиёратига юбориш эвазига пул талаб қилган шахсларга нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан чора кўрилди.

Ўзбекистон

20.10.2026, 15:39

Аёлга шилқимлик қилган патронаж ходими 5 суткага қамалди

Воқеа қачон, қаерда ва қандай содир бўлганди? 

Ўзбекистон

20.10.2026, 13:03

Криштиану Роналду 30 кунга футболдан четлатилди

Португалия футбол федерацияси ҳужумчига 255 евро жарима ҳам тайинлади.

Спорт

20.10.2026, 11:15

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида қанча миқдордаги келишув имзоланди?

Марко Рубио бошчилигидаги АҚШ делегациясининг Самарқандга ташрифи доирасида Америка ва Ўзбекистон бизнес вакиллари 12 миллиард долларлик 54 та ҳамкорлик келишувини тузди.

Иқтисодиёт

20.10.2026, 10:27

Параосиё ўйинлари: Ўзбекистон делегацияси медаллари сони 29 тага етди

"Кунчиқар мамлакат" да медалларни қўлга киритиш давом этмоқда.

Спорт

20.10.2026, 10:10

Пенсия тайинлаш соддалашади

Пенсия учун ариза ёзмайсиз, ҳужжат йиғмайсиз, тўлов ўзи давом этади. Қайси ҳолларда ва қайси ҳудудларда, билиб олинг.

Иқтисодиёт

20.10.2026, 09:40

Франциядаги тартибсизликлар ортидан 2 400 га яқин киши ҳибсга олинди

Оммавий норозиликлар ва тартибсизликлар нимадан бошланди?

Жаҳон

19.10.2026, 17:39

35 йилда Ўзбекистон аҳолиси қарийб 19 миллион кишига кўпайди

Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 2026 йил 1 октябрь ҳолатига 39,5 миллион кишидан ошди. Энг кўп аҳоли Самарқанд вилоятида, энг ками эса Сирдарё вилоятида истиқомат қилмоқда.

Ўзбекистон

19.10.2026, 16:48

Ўзбекистондаги мактабларда кузги таътил қачондан бошланади?

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги таътил қачондан бошланишини эълон қилди.

Таълим

19.10.2026, 16:27

Ўзбекистонда "Google Pay" хизмати ишга тушди

"Google Pay" Ўзбекистонликлар учун қандай имкониятлар беради?

Ўзбекистон

19.10.2026, 13:15

Курерни ҳақоратлаган ресторан ходими жавобгарликка тортилди

"Brasserie Park" ресторани ходими ва курер ўртасида содир бўлган ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилди.

Ўзбекистон

19.10.2026, 11:38

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →