ChatGPT етти ёшли боладаги инсульт аломатларини шифокорлардан олдин аниқлади
Мазкур ҳолат юзасидан шифохоналар бирлашмаси вакили боланинг оиласидан расман узр сўраган.
Фан-технология
09.09.2026, 09:56
Улашиш:

Буюк Британияда етти ёшли бола танасининг чап қисмида увишиш ва ҳолсизликдан шикоят қилганидан бир неча ҳафта ўтиб инсультни бошдан кечирган. Унинг онаси дастлаб ChatGPT'га мурожаат қилган ва сунъий интеллект боладаги аломатлар инсульт белгиси бўлиши мумкинлигини тахмин қилган, бироқ дастлабки шифохона кўригида боланинг ҳолати аниқланмаган.
Воқеа 2026 йил май ойида бошланган. Етти ёшли Жуниор сузиш вақтида танасининг чап қисмида увишиш, "жимирлаш" ва ҳолсизликни ҳис қилган.
Боланинг онаси Эванжелин Уильямс унинг аломатлари сабабини аниқлаш учун ChatGPT'дан маслаҳат сўраган. Сунъий интеллект бу белгилар инсульт билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини айтиб, болани шифокорга кўрсатишни тавсия қилган.
Шундан сўнг она болани шифохонага олиб борган. Бироқ шифокорлар кўрикдан кейин болани уйига жўнатган.
Кейинги ҳафталарда боланинг аҳволи ёмонлашишда давом этган. 25 июн куни Жуниор кўнгли айниб уйғонган, алаҳсирай бошлаган, атрофдагиларга жавоб бермаган ва деярли ҳаракатлана олмаган.
Онаси уни яна шифохонага олиб борган.
«У уйғониб, ўзини ёмон ҳис қилаётганини айтди, кейин бир неча марта қайт қилди. У жуда қаттиқ гангиб қолган эди. Куларди, юра олмасди ва ўз танасининг оғирлигини ушлаб туролмасди. У умуман жавоб бермасди», — дея айтган боланинг онаси.
Ўша куни Буюк Британияда ҳаво ҳарорати 38 даражагача кўтарилган эди. Шу сабабли она дастлаб боланинг аҳволи кучли иссиқ туфайли ёмонлашган бўлиши мумкин деб ўйлаган.
Бироқ шифохонада боланинг аҳволи янада жиддий экани маълум бўлган. Онасининг айтишича, унда тутқаноққа ўхшаш аломатлар пайдо бўлган ва бола оғриқдан қичқирган. Оиланинг қатъий талабидан сўнг шифокорлар болани тўлиқ текширган.
Ўтказилган томография натижасида мия артерияларидан бири тиқилиб қолгани аниқланган. Бу эса ишемик инсультга сабаб бўлган.
Жуниор шошилинч равишда ихтисослашган клиникага олиб кетилган ва уч ҳафта давомида сунъий кома ҳолатида сақланган. Шифокорлар боланинг тикланишига пессимистик прогноз берган — энг яхши ҳолатда у ўнг қўли билан тугмасини тақа олиш даражасида тикланиши мумкинлигини айтишган.
Аммо боланинг аҳволи кутилганидан яхшироқ кечган. 11 август куни у шифохонадан чиқарилган. Ҳозир Жуниор яна юриш ва апиришни ўрганмоқда.
Шунга қарамай, инсульт натижасида миясининг зарарланиши унинг ривожланишида жиддий ортга кетишга сабаб бўлган. Айни пайтда онаси унинг реабилитацияси билан шуғулланмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан шифохоналар бирлашмаси вакили боланинг оиласидан расман узр сўраган. Шунингдек, шифокорлар нима сабабдан инсультни дастлабки босқичда аниқлай олмаганини ўрганиш учун ички текшируv бошланган.
Фан-технология
09.09.2026, 09:56
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

OpenAI янги ChatGPT Work агентини намойиш қилди
Фан-технология
10.07.2026, 18:30

Нега талабаларнинг билим даражаси пасаймоқда?
Таълим
29.06.2026, 13:56

Шифокорлар сунъий интеллект ёрдамида йилига 132 соат вақт тежамоқда – тадқиқот
Фан-технология
09.06.2026, 16:34

Сифатсиз озиқ-овқат туфайли йилига 1,5 миллион одам вафот этмоқда – ЖССТ
Жаҳон
08.06.2026, 11:11

СИ киберҳужумчилар имкониятини оширяптими?
Фан-технология
07.11.2026, 12:27

Энергетик ичимликлар таъқиқланиши мумкин
Жаҳон
05.11.2026, 11:29
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44
сўнгги янгиликлар

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов
Таълим
10.11.2026, 16:03

Тожикистондан Қирғизистонга ўтган 170 та уй аҳолига берилади
Жаҳон
10.11.2026, 15:10

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?
Ўзбекистон
10.11.2026, 14:30

«Союзмультфильм» Ўзбекистон билан ҳамкорликни тикламоқчи
Маданий
10.11.2026, 11:53

Ўзбекистон – Россия учрашувини қайси ҳакамлар бошқаради?
Спорт
10.11.2026, 11:09

Қирғизистонда иш ҳақи инфляция даражасига қараб тўланади
Иқтисодиёт
10.11.2026, 09:52

Давлат ичидаги давлат: Samsung қандай юксалди?
Фан-технология
09.11.2026, 16:19

Келгуси 10 йилда 450 млрд долларлик энергетика лойиҳалари амалга оширилади
Ўзбекистон
09.11.2026, 15:16

Ўзбекистонда 13 ноябргача об-ҳаво қандай бўлади?
Ўзбекистон
09.11.2026, 12:35

Космосга юборилган илк ҳайвонлар
Маданий
09.11.2026, 11:50

Тошкент аэропортида 432 миллион сўмлик 28 та ноқонуний мобил қурилма тўхтатиб қолинди
Ўзбекистон
09.11.2026, 11:43

Президент «NURA Electric» заводи фаолияти билан танишади
Ўзбекистон
09.11.2026, 10:30

Францияда қимматчиликка қарши намойишларга 146 минг киши чиқди
Жаҳон
08.11.2026, 10:23

Ғазода кучли ёмғир 70 мингта чодирни сув остида қолдирди
Жаҳон
08.11.2026, 09:46

Акбар Жўраев жаҳон чемпионатида учта олтин медаль олди
Спорт
08.11.2026, 09:14

СИ киберҳужумчилар имкониятини оширяптими?
Фан-технология
07.11.2026, 12:27

«Ақлга озуқа бўладиган китоблар»: ALP нашриётида рейд ўтказилди
Маданий
07.11.2026, 12:05

Қирғизистон Россия ТИВга нота юборди
Сиёсат
06.11.2026, 17:40

Самарқандда ШҲТ Плюс форматидаги илк экспертлар мулоқоти бошланди
Ўзбекистон
06.11.2026, 15:56

Футбол олами эрта йўқотган футболчилар
Спорт
06.11.2026, 15:06
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44
