updated: 22.03.2026, 17:02

Малайзия авиакомпанияси "Куала-Лумпур -Тошкент" йўналишида мунтазам авиақатновларни йўлга қўйди

Куала-Лумпур халқаро аэропортида "Air Asia X" авиакомпаниясининг "Куала-Лумпур – Тошкент" йўналиши бўйича мунтазам рейсининг биринчи парвозини тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтди.

Улашиш:

Малайзия авиакомпанияси "Куала-Лумпур -Тошкент" йўналишида мунтазам авиақатновларни йўлга қўйди

Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси кўмагида ташкил этилган тадбирда "Air Asia X" авиакомпанияси раҳбарияти, "Malaysia Airports Holdings Berhad" компанияси, "Tourism Malaysia" агентлиги, сайёҳлик компаниялар, маҳаллий ОАВ вакиллари ҳамда Ўзбекистонга учиб кетаётган сайёҳлар иштирок этди.

Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев иштирокчиларга Ўзбекистонда туризм соҳасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, замонавий сайёҳлик инфратузилмасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган тизимли чора-тадбирлар, хорижий сайёҳларга яратилган қулайликлар ҳақида сўзлаб берди.

Ҳафтасига 3 маротаба амалга ошириладиган мазкур авиақатновлар Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги савдо-иқтисодий, туризм, таълим, маданият ва спорт соҳаларидаги ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантиришга ҳамда республикага Жанубий-Шарқий Осиё мамлакатларидан келаётган сайёҳлар оқимини оширишга ҳисса қўшиши таъкидланди.

"Air Asia Х" авиакомпанияси бош ижрочи директори Бенямин Исмоил ўз навбатида, йил давомида интиқлик билан кутилган ушбу рейс 220 нафар йўловчиларни, шу жумладан малайзиялик зиёратчиларни "Airbus А330" самолётида Тошкент халқаро аэропортига олиб боришини таъкидлади.

"Ушбу биринчи рейс билан Бухоро, Самарқанд, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳрининг туризм салоҳияти билан яқиндан танишиш мақсадида бир қатор сайёҳлик гуруҳлари Ўзбекистонга кетаяпти. Мазкур авиақатновлар, шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги сайёҳлар оқими кўпайишига, ишбилармон доира вакилларининг ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга ҳамда Ўзбекистонни Марказий Осиё ва Жанубий-Шарқий Осиё минтақаларини боғловчи хабга айланишига хизмат қилади", – деди Бенямин Исмоил.

Тадбир якунида мазкур авиақатнов йўловчилари тантанали равишда Ўзбекистонга кузатиб қўйилди.

мавзуга оид янгиликлар

Ўзбек қизи малай тили бўйича халқаро мусобақа ғолиби бўлди

20 ёшли Тошкент давлат шарқшунослик университети талабаси Мадинабону Абдуллаева Халқаро малай тили бўйича Малайзия Бош вазири мусобақаси ғолиби бўлди.

Таълим

11.05.2026, 14:01

Ўзбекистон – Малайзия: 5 миллиард долларлик лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилмоқда

"Bernama" ахборот агентлиги "Малайзия Ўзбекистоннинг минтақадаги муҳим ҳамкори" сарлавҳали мақолани эълон қилди. 

Иқтисодиёт

17.09.2025, 16:26

Foto: Reuters

Россия Малайзия самолётини уриб туширишда айбдор деб топилди — БМТ

Кеча, 12 май куни БМТнинг авиация кенгаши Россия 2014 йилда Украина устида уриб туширилган Малайзия йўловчи самолётни уриб туширган деган хулосага келди. Бу ҳалокатда 298 киши, жумладан, 196 нафар голландиялик ва 38 нафар австралиялик (ёки Австралия резиденти) ҳалок бўлган. Бу ҳақда "Reuters" нашри хабар қилди.

Жаҳон

13.05.2025, 11:43

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Эрон уруши бензин нархини 145 мамлакатда оширди

АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлари бошланганидан кейин дунёнинг камида 145 мамлакатида бензин нархи ошган.

Иқтисодиёт

25.08.2026, 10:25

Қозоғистонда президентга яқин партия парламент сайловида ғалаба қозонди

Қозоғистонда бўлиб ўтган парламент сайловида президент Қосим-Жомарт Тоқаев маъмуриятини қўллаб-қувватловчи Adilet партияси 71,17 фоиз овоз олди.

Жаҳон

25.08.2026, 10:03

Илон Маск ҳамма ўқиши керак деб ҳисоблаган 9 та китоб

Дунёнинг биринчи триллионери Илон Маск кўп вақтини китоб ўқишга сарфлайди. У ҳамма ўқиши керак деб ҳисоблаган 9 та бадиий бўлмаган китобни санаб ўтган.

Маданий

24.08.2026, 18:06

Россия ва Украина мактабларни ҳам урушга мослаштирмоқда

Беш йилдан бери давом этаётган уруш Россия ва Украинада нафақат армияни, балки таълим тизимини ҳам ўзгартирмоқда.

Жаҳон

24.08.2026, 17:51

Шавкат Мирзиёев Дональд Трампга анъанавий ўзбек шийпонларини совға қилди

Миллий ҳунармандчилик намунаси бўлган иккита шийпон аллақачон Вашингтонга етказилган.

Ўзбекистон

24.08.2026, 17:37

Зеленский: Украина «Фламинго» ракеталари Россияда «қишлайди»

Украина президенти узоқ масофали зарба воситалари, жумладан, «Фламинго» ракеталари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш зарурлигини билдирди.

Жаҳон

24.08.2026, 15:50

Россияда қийин вазиятга тушган фуқароларга Ўзбекистонга қайтишда ёрдам кўрсатилади

Оғир молиявий аҳвол ёки бошқа мураккаб вазият сабабли Ўзбекистонга қайтиш имкониятига эга бўлмаганлар Миграция агентлигининг Россиядаги ваколатхонасига мурожаат қилиши мумкин. 

Ўзбекистон

24.08.2026, 15:10

Жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситалари 5 миллионтага яқинлашди

Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситаларининг қарийб 93 фоизини енгил автомобиллар ташкил этади.

Ўзбекистон

24.08.2026, 14:53

Эрон АҚШ босимига қўшилган давлатларга нефть билан таҳдид қилди

Эрон АҚШнинг Теҳронга қарши иқтисодий босим чораларига қўшилган давлатларни душман сифатида кўришини маълум қилди. 

Жаҳон

24.08.2026, 11:30

АҚШ суди Ўзбекистон фуқароларига иммиграцион визалар тақиқини бекор қилди

Нью-Йорк федерал суди АҚШ Давлат департаментининг 75 давлат фуқароларига иммиграцион визалар беришни тўхтатиш тўғрисидаги қарорини ноқонуний деб топди. Қарор Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон фуқароларига ҳам дахл қилади.

Сиёсат

24.08.2026, 09:36

Беларусь 1 сентябрдан Финляндиядаги элчихонасини ёпади

Беларусь ҳукумати Хельсинкидаги дипломатик ваколатхона фаолиятини 2026 йил 1 сентябрдан тўхтатишга қарор қилди. Қарор сабаби ҳужжатда кўрсатилмаган.

Жаҳон

22.08.2026, 14:41

Арманистон Озарбайжонда қамалган собиқ сепаратистлар олдига кириш йўлини изламоқда

Арманистон Озарбайжонда жазо ўтаётган собиқ қарабоғ сепаратистларини консуллик нуқтайи назаридан зиёрат қилишни ташкил этишда бетараф учинчи давлатдан ёрдам сўраган.

Жаҳон

22.08.2026, 13:44

Ўзбекистонда 10-синф ўқувчилари ўқишини техникумга кўчириши мумкин бўлади

Бу ўқувчиларга касбий таълим олиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда. 

Таълим

22.08.2026, 13:06

Россия ТИВ Ўзбекистондан блогер Макаренко фаолиятига ҳуқуқий баҳо беришни сўради

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон ҳукуматидан блогер Никита Макаренко фаолиятига объектив ҳуқуқий баҳо беришни кутаётганини билдирди.

Сиёсат

22.08.2026, 12:00

Россиянинг Украинага охирги ҳужумлари оқибатида 16 киши ҳалок бўлди, 130 киши жароҳатланди

“Бундай ҳужумлар террорчилик ҳаракатларидан бошқа нарса эмас. Биз албатта жавоб қайтарамиз”, — деди Зеленский.

Жаҳон

22.08.2026, 10:47

Туркия Нетаньяхуни Интерполга бермоқчи

Туркия Бош вазир Биньямин Нетаньяху ва яна бир исроиллик амалдорга нисбатан Интерпол орқали халқаро қидирув эълон қилиш жараёнини бошлади.

Жаҳон

22.08.2026, 10:11

Қашқадарёда 17 ёшли ҳайдовчи 3 яшар болани уриб юборди

Жабрланган болага шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. 

Ўзбекистон

21.08.2026, 16:41

Россия биометрия текшируви орқали 69 мингга яқин хорижликни киритмади

Россия Ички ишлар вазирлиги маълум қилишича, 2024 йил декабридан буён чегарада биометрик маълумотлари текширилган 14 млн нафар хорижликнинг 68,9 минг нафарига Россияга киришга рухсат берилмаган.

Сиёсат

21.08.2026, 16:04

Россия тинчлик бўйича янги таклифларни эшитишга тайёр — россиялик расмий

Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябковнинг сўзларига кўра, Москва Украина можаросини ҳал этиш бўйича янги таклифларни тинглашга очиқ, бироқ ҳар қандай таклиф «мавжуд воқеликни» акс эттириши лозим.

Сиёсат

21.08.2026, 14:32

“Ўзбекфильм” 22,9 млн евро қарзга кирди

Маданият вазирининг биринчи ўринбосари — Кинематография агентлиги директори Жаҳонгир Аҳмедовнинг ёзишича, студиянинг мол-мулки, жумладан, ер майдонлари ҳам ушбу кредит учун гаровга қўйилган. 

Ўзбекистон

21.08.2026, 12:26

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →