Саудия Арабистонида мушкул аҳволда қолган бир гуруҳ зиёратчилар Ўзбекистонга қайтарилди
Ўзбекистон Бош консулхонаси кўмагида Саудия Арабистонига Умра амалларини бажариш учун борган ва мушкул аҳволда қолган ватандошларимиз Ўзбекистонга қайтарилди, деб хабар берди "Дунё" АА мухбири.
Ўзбекистон
18.09.2025, 16:25
Улашиш:

Бош консулхонадан олинган маълумотга кўра, Ўзбекистон фуқароси Д.И. ариза билан мурожаат қилиб, сайёҳлик фирмаларидан бири томонидан Умра амалларини бажариш учун келган 50 нафар ўзбекистонлик зиёратчилар Маккада Ватанга қайтиш учун авиачипталарсиз қолиб кетгани боис, уларни Ўзбекистонга қайтариб юбориш масаласида амалий ёрдам сўраган.
Таъкидланишича, тақдим этилган авиачиптага биноан, зиёратчилар жорий йил 15 cентябрь куни Умра ибодатларини якунлаб, "Centrum Air" авиакомпаниясининг "Жидда – Тошкент" йўналишидаги самолёти билан Ватанга қайтишлари керак бўлган.
Бироқ, сайёҳлик фирмаси томонидан зиёратчиларнинг Ватанга қайтиб кетмаслик сабаби тушунтирилмаган, фақат яқин кунларда Ўзбекистонга қайтиб кетишлари мумкинлиги айтилган. Зиёратчиларнинг аксарияти ёши кексалар ва аёллар бўлгани туфайли улар ваҳимага тушиб қолган.
Бош консулхона вакиллари сайёҳлик компанияси масъул ходими билан боғланиб, зиёратчиларни хавфсиз ва тез фурсатларда Ўзбекистонга қайтариш масаласини муҳокама қилди.
Фирма вакилларига кўра, авиачипталарга масъул ҳамкорлар билан юзага келган баъзи муаммолар боис, зиёратчиларга олдиндан режалаштирилган йўналишга авиачипталарни ўз вақтида сотиб олишнинг имкони бўлмаган.
Вазият Бош консулхона томонидан назоратга олинди ва фирмага зиёратчиларни меҳмонхона билан таъминлаш ҳамда авиачипталар харид қилиш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.
Барча ҳамюртларимиз вақтинча Макка шаҳридаги "Samaa Al-Misk Hotel" меҳмонхонасига жойлаштирилди.
Олиб борилган музокаралар натижасида сайёҳлик фирмаси томонидан зиёратчилар учун авиачипталар харид қилинди. Зиёратчилар 17 сентябрь куни "Fly Khiva" авиакомпаниясининг "Мадина – Тошкент" йўналишидаги самолёти билан Ўзбекистонга кузатиб қўйилди.
Ўзбекистон
18.09.2025, 16:25
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Украина ҳарбий тажрибасини Форс кўрфазига олиб чиқмоқда: Саудия билан янги келишув
Жаҳон
28.03.2026, 14:46

Ўзбекистондан Саудия Арабистони ва БААга авиақатновларга рухсат берилди
Ўзбекистон
11.03.2026, 11:16

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01

Муҳаммад Абунайян: “Ўз халқини Сиз каби севадиган давлат раҳбарини учратмадим”
Ўзбекистон
16.10.2025, 16:03

Макка ва Мадинада қушларга дон сочганлар катта миқдорда жаримага тортилади
Жаҳон
13.10.2025, 11:16

Саудия Арабистонига ўзбекистонликларнинг сафари салкам 50 фоизга ошди
Ўзбекистон
12.10.2025, 11:48
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда иккинчи фуқаролик мумкинми?
Ўзбекистон
21.04.2026, 10:35

Ташиев ва Жапаров рақобати: зиддият ортидаги коррупция ва сиёсий ўйинлар
Жаҳон
29.04.2026, 17:48

Май ойида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?
Ўзбекистон
28.04.2026, 10:54

“Очофат йиртқичлар” – Трамп, Путин ва Нетаняҳу халқаро ҳуқуқни бузишда айбланди
Жаҳон
21.04.2026, 11:26

Трампнинг тинчини бузган жангари ким?
Жаҳон
27.04.2026, 12:34

Европага элтувчи йўллар “қабристон”га айланмоқда
Жаҳон
22.04.2026, 11:38
сўнгги янгиликлар

Нафақат нефть: Эрон аслида нималарга бой?
Иқтисодиёт
11.05.2026, 16:44

Молиявий хизматлар соҳасида 22,4 фоизлик ўсиш қайд этилди
Иқтисодиёт
11.05.2026, 16:08

Ҳиндистон бош вазири масофавий ишлашга қайтишни таклиф қилди
Жаҳон
11.05.2026, 15:40

Яқин Шарқда ёғингарчилик кўпайди: иқлим сунъий бошқарилганми?
Жаҳон
11.05.2026, 14:48

Ўзбек қизи малай тили бўйича халқаро мусобақа ғолиби бўлди
Таълим
11.05.2026, 14:01

Қиймати 50 млн доллардан ортиқ бўлган лойиҳалар коррупцияга қарши текширувдан ўтади
Иқтисодиёт
11.05.2026, 12:55

Британиялик поп юлдуз Dua Lipa Samsung компаниясини судга берди
Жаҳон
11.05.2026, 11:26

Бухорода маст ҳайдовчи 40 нафар болани автобусда олиб кетгани аниқланди
Ўзбекистон
11.05.2026, 10:47

Ўзбекистонда солиқ тушумлари 24 фоизга ошди
Иқтисодиёт
11.05.2026, 09:27

Сохта “Нобел” яратиб, ўзини-ўзи мукофотлаган профессор фош бўлди
Жаҳон
09.05.2026, 16:06

11 май куни мактабларда дарс бўладими?
Таълим
08.05.2026, 18:12

Нега “Пиво ўлкаси”да ичкилик даражаси пасайиб кетди?
Жаҳон
08.05.2026, 17:11

Саҳродаги тарсаки: Саудия Арабистони Трамп учун «осмонни» ёпди
Жаҳон
08.05.2026, 16:36

Оҳангарондаги видеомурожаат Омбудсман назоратига олинди
Ўзбекистон
08.05.2026, 15:35

Шакира Жаҳон чемпионатининг расмий “Dai Dai” қўшиғини тақдим этди
Спорт
08.05.2026, 10:48

Диний материалларни текширувчи Telegram бот ишга туширилди
Ўзбекистон
08.05.2026, 10:27

Дунёни бирлаштирган неъмат ёхуд қайси миллат кўпроқ чой ичади?
Маданий
08.05.2026, 09:57

Сурхондарёда ногиронлик нафақаси билан боғлиқ муаммо Омбудсман аралашувидан сўнг ҳал бўлди
Ўзбекистон
08.05.2026, 09:20

«Эркин бўлиш», «Эркин гапириш»: Тошкентда журналист аёллар подиумга чиқди
Маданий
07.05.2026, 16:22

Афғонистондаги гуманитар инқироз Марказий Осиёни логистика марказига айлантириши мумкин
Жаҳон
07.05.2026, 13:30
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда иккинчи фуқаролик мумкинми?
Ўзбекистон
21.04.2026, 10:35

Ташиев ва Жапаров рақобати: зиддият ортидаги коррупция ва сиёсий ўйинлар
Жаҳон
29.04.2026, 17:48

Май ойида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?
Ўзбекистон
28.04.2026, 10:54

“Очофат йиртқичлар” – Трамп, Путин ва Нетаняҳу халқаро ҳуқуқни бузишда айбланди
Жаҳон
21.04.2026, 11:26

Трампнинг тинчини бузган жангари ким?
Жаҳон
27.04.2026, 12:34

Европага элтувчи йўллар “қабристон”га айланмоқда
Жаҳон
22.04.2026, 11:38
