Афғонистондаги гуманитар инқироз Марказий Осиёни логистика марказига айлантириши мумкин

Марказий Осиё коридорлари денгиз йўлларига нисбатан узунроқ ва қимматроқ бўлса-да, барқарорликни таъминлай олади. Йўлнинг арзонлиги муҳим эмас. Муҳими – йўлнинг ишончлилиги.

Жаҳон

07.05.2026, 13:30

Улашиш:

Афғонистондаги гуманитар инқироз Марказий Осиёни логистика марказига айлантириши мумкин

“The Guardian” нашрининг маълум қилишича, АҚШ, Исроил ва Эрон иштирокидаги можаро ҳамда Ҳормуз атрофидаги беқарорлик сабабли анъанавий гуманитар таъминот йўналишлари ишдан чиқмоқда. Афғонистон учун бу энди назарий хавотир эмас, балки амалий воқеликка айланган.

Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури (WFP) маълумотларига кўра, Афғонистонга озиқ-овқат етказиб бериш харажатлари уч баравар ошган. Илгари денгиз орқали Ҳормуздан ўтиб, Покистон портларига келадиган юклар энди бир неча мамлакат орқали қуруқликдан ўтишга мажбур, бу эса етказиб беришни бир неча ҳафтага кечиктирмоқда. Оқибатда заиф қатламлар, айниқса, болалар жабр кўряпти.

Барқарорлик ва олдиндан прогноз қилиш имкониятлари издан чиқди. Юклар манзилига етиб бормаяпти, йўналишлар тинимсиз ўзгармоқда, ёқилғи нархининг кўтарилиши эса ёрдам агентликларининг операцион харажатларини ошириб юбормоқда.

Афғонистон учун бунинг оқибатлари жуда оғир. Мамлакат бир неча йилдан буён давом этаётган озиқ-овқат инқирозини бошдан кечирмоқда, миллионлаб аҳоли ташқи ёрдамга қарам. Ҳатто бир ёки икки ҳафталик кечикишлар ҳам тўйиб овқатланмаслик ва ўлим кўрсаткичларига бевосита таъсир қилади.

БМТ ҳисоб-китоблари бўйича, ҳозирда 3,7 миллионга яқин афғонистонлик бола озиб кетишдан азият чекмоқда. Уларнинг деярли бир миллиони ўлим хавфи юқори бўлган ўта оғир ҳолатда.

UNICEF прогнозларига кўра, биргина 2026 йилнинг ўзида 6 ойликдан 59 ойликкача бўлган 1,304 миллион нафар бола, жумладан, оғир аҳволдаги ва бошқа юқори хавф гуруҳларига мансуб болалар етарлича тўйиб овқатланмаслик туфайли даволанишга муҳтож бўлади. Яна 1,2 миллион ҳомиладор ва эмизикли аёллар ҳам етарлича тўйиб овқатланмасликдан қийналмоқда.

Бундай шароитда ёрдам етказиб беришдаги қисқа узилишлар ҳам инсон ҳаёти учун тўғридан-тўғри хавфга айланади.

Ушбу вазиятни мураккаблаштираётган асосий омиллар:

Биринчидан, Ҳормуз бўғози атрофидаги беқарорлик денгиз йўлларини ҳам қиммат, ҳам хавфли қилиб қўйди.

Иккинчидан, асосий қуруқлик йўналиши – Покистон коридори ишончсиз бўлиб қолди. Кобул ва Исломобод ўртасидаги сиёсий ҳамда хавфсизликка оид муносабатлар ўзгарувчан.

Учинчидан, Эрон озиқ-овқат экспортига чекловлар жорий қилди ва ўзи ҳам можаро зонасига айланди.

 

Марказий Осиёнинг аҳамияти

“The Times of Central Asia” нашри эълон қилган мақолага кўра, юқоридаги уч жиҳат сабабли WFP Афғонистонга ёрдам кўрсатиш учун ўз логистика тармоғини қайта барпо этмоқда.

Ечимлардан бири “Ложувард йўли”дан, яъни Каспий денгизи орқали ўтувчи Туркия-Грузия-Озарбайжон-Туркманистон-Афғонистон йўналишидан фойдаланишни кучайтиришдир.

Ушбу йўналиш узунроқ ва қимматроқ бўлса-да, барқарорликни таъминлайди ва издан чиққан денгиз йўлларига муқобил вариантни тақдим этади.

Йўлнинг арзонлиги муҳим эмас. Муҳими – йўлнинг ишончлилиги.

Яқин-яқингача Марказий Осиё орқали ўтувчи қуруқлик йўллари тезлик ва нарх жиҳатидан денгиз ташувлари билан рақобатлаша олмайдиган иккинчи даражали бир имконият сифатида кўриларди.

Эндиликда бу муносабат ўзгариб, Марказий Осиё орқали ўтадиган қуруқлик йўлаклари муқобил йўналиш эмас, балки зарурият сифатида намоён бўла бошлади.

Минтақада гуманитар транзитни учун зарур бўлган инфратузилманинг катта қисми мавжуд:

  • Қозоғистон ва Туркманистондаги Каспий денгизи портлари мултимодал транспорт алоқаларини таъминлайди;
  • темирйўл тармоқлари Ўзбекистон ва Туркманистон орқали Марказий Осиёни Афғонистон билан боғлайди;
  • Термиз шаҳри узоқ вақтдан бери Афғонистон шимоли учун асосий логистика маркази бўлиб хизмат қилиб келган.

Муҳими, Марказий Осиё давлатлари Ҳормуз бўғози атрофидаги можарога бевосита алоқадор эмас, бу эса уларни халқаро ташкилотлар учун янада қулай ҳамкорларга айлантиради.

Инфратузилма аллақачон мавжуд; уни нолдан қуриш эмас, балки мослаштириш ва кенгайтириш талаб этилади.

Минтақада мамлакатларнинг ўзига хос роллари аллақачон шакллана бошлади:

  • Қозоғистон Каспий денгизи ва Хитой билан боғланган темирйўл коридорлари орқали шимолий кириш нуқтаси вазифасини ўташи мумкин;
  • Ўзбекистон Афғонистонга гуманитар ёрдам етказиладиган асосий қуруқликдаги ҳабга айланиши эҳтимоли бор;
  • Туркманистон эса Афғонистоннинг ғарбий ҳудудларига олиб борувчи энг қисқа йўналишни тақдим этади.

 

Минтақавий логистика муаммолари

Бундай салоҳиятга қарамай, жиддий тўсиқлар ҳамон сақланиб қолмоқда.

Темир йўл тарифлари ва порт йиғимларининг юқорилиги транспорт йўлакларини ҳаддан ташқари қимматлаштириб юбориши мумкин. Божхона тартиб-таомиллари эса кечикишлар ва ноаниқликларни янада оширмоқда.

Бундан ташқари, Марказий Осиё мамлакатлари логистика стратегияларини ҳанузгача мустақил ишлаб чиқишга моил бўлиб, минтақавий мувофиқлаштириш ишлари чекланган.

Энг жиддий муаммо — гуманитар логистика учун мўлжалланган барқарор минтақавий механизмнинг мавжуд эмаслиги.

мавзуга оид янгиликлар

Ёрдамлар қисқаргани сабаб Афғонистонда болалар ўлими кўпаймоқда — БМТ

Мутахассислар бу йил мамлакатнинг тўртдан учида болалар орасида кескин озиш кузатилаётганини қайд этган.

Жаҳон

05.08.2026, 14:08

Хитой Кубага 15 минг тонна гуруч юборди

Кубадаги оғир гуманитар ва иқтисодий инқироз шароитида Хитой мамлакатга озиқ-овқат ёрдамининг биринчи партиясини етказиб берди.

Жаҳон

01.06.2026, 08:20

Ҳормуздаги ҳужумлар нефть қазиб олиш ҳажмига таъсир этдими?

OPEC+ мамлакатлари октябрь ойида нефть қазиб олишни кунига 2,04 миллион баррелга оширди. Бу кўрсаткич Эронга қарши АҚШ ва Исроил уруши бошланишидан олдинги даражага яқинлашди.

Иқтисодиёт

13.11.2026, 09:04

Ğazodagi 70 mingga yaqin çodirni suv bosdi

Ғазода ҳарорат совимоқда, гуманитар ёрдам эса киролмаяпти

Ғазо секторидаги 70 мингга яқин чодирни сув босган, 350 минг атрофидаги аҳоли тошқинлардан зарар кўрган. БМТ Исроилни гуманитар ёрдам етказиш учун барча чегара ўтиш пунктларини очишга чақирмоқда.

Жаҳон

12.11.2026, 12:36

Россия Украинанинг гуманитар ёрдам марказига зарба берди

Запорожье вилоятида жойлашган Комишуваха қишлоғида гуманитар ёрдам тарқатиладиган марказ ва унга яқин бошпанага ҳаво зарбалари берилди. Ҳужум оқибатида камида 26 киши ҳалок бўлган.

Жаҳон

03.11.2026, 09:49

Нефть нархи $100 дан ошди: Яқин Шарқдаги хавфлар кучаймоқда

Яқин Шарқда нефть таъминоти билан боғлиқ хавотирлар ва Форс кўрфази ҳамда Ҳурмуз бўғозида кемаларга ҳужумлар кучайиши халқаро нефть бозорига босим ўтказмоқда.

Жаҳон

08.10.2026, 11:35

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Яманда қамал сабаб касалликлар тарқалмоқда

Гуманитар ташкилотлар ва тиббиёт ходимлари қамал сабаб аҳолининг шифохоналарга етиб бориши қийинлашгани, ичимлик суви ва дори-дармон танқислиги эса юқумли касалликлар тарқалишини тезлаштираётганидан огоҳлантирмоқда.

Жаҳон

14.11.2026, 14:21

Jensen Xuang Nvidia’dan ketdi

Женсен Хуанг Nvidia’дан кетди: компанияни энди ким бошқаради?

Дунёдаги энг қиммат компанияни бошқарган Женсен Хуанг Nvidia’даги фаолиятини якунлади. Унинг кетиши ортидан Nvidia раҳбарияти, келажаги ва СИ бозорида янги саволлар пайдо бўлди.

Жаҳон

14.11.2026, 13:19

Уч буюк давлат раҳбари Хитойда учрашади

АҚШ, Хитой ва Россия раҳбарлари тарихда илк бор уч томонлама учрашув ўтказиши кутилмоқда. Уч давлат раҳбари Эрондаги уруш ва ядровий қуролларни назорат қилиш масалаларини муҳокама қилади.

Жаҳон

14.11.2026, 10:05

АҚШда 2026 йилда депортация ва ҳибсга олишлар сони рекордга етди

АҚШ Иммиграция ва божхона назорати хизмати (ICE) 2026 молиявий йилида 483,2 минг кишини мамлакатдан чиқариб юборди. Ҳибсга олинганлар сони эса 491 мингдан ошди.

Жаҳон

13.11.2026, 14:50

Тошкентда автомобилларни эвакуация қилиш тартиби ўзгардими?

Тошкентда йўл ҳаракатига халақит берадиган жойларда қолдирилган автомобиллар ягона электрон тизим орқали эвакуация қилинади. Машинани жарима майдончасидан олиб чиқиш учун электрон тўлов ва QR-кодли рухсатнома талаб этилади.

Ўзбекистон

13.11.2026, 12:32

Qaşqadaryodagi sun’iy muzliklar

Ўзбекистонда илк бор жорий этилган сунъий музлик – “Ice Stupa” қандай технология?

Ўзбекистонда илк сунъий музлик Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида ишга туширилиб, 60 га яқин хонадонни сув билан таъминлашга хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон

13.11.2026, 12:12

Ҳормуздаги ҳужумлар нефть қазиб олиш ҳажмига таъсир этдими?

OPEC+ мамлакатлари октябрь ойида нефть қазиб олишни кунига 2,04 миллион баррелга оширди. Бу кўрсаткич Эронга қарши АҚШ ва Исроил уруши бошланишидан олдинги даражага яқинлашди.

Иқтисодиёт

13.11.2026, 09:04

F1 çempioni Lyuis Hemilton Ğazo çegarasida

«Ғазоликларнинг аҳволи оғир»: Люис Ҳемилтон Исроилга мурожаат қилди

Етти карра Формула-1 чемпиони Ҳемилтон «Рафаҳ» чегара пунктини очишга чақирди.

Жаҳон

12.11.2026, 16:42

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда

Эркак шифокорларга аёл беморларни маҳрамсиз кўрикдан ўтказиш тақиқланган. Чекловлар тиббий ёрдам олиш имкониятини янада қийинлаштирмоқда.

Жаҳон

12.11.2026, 15:46

Ğazodagi 70 mingga yaqin çodirni suv bosdi

Ғазода ҳарорат совимоқда, гуманитар ёрдам эса киролмаяпти

Ғазо секторидаги 70 мингга яқин чодирни сув босган, 350 минг атрофидаги аҳоли тошқинлардан зарар кўрган. БМТ Исроилни гуманитар ёрдам етказиш учун барча чегара ўтиш пунктларини очишга чақирмоқда.

Жаҳон

12.11.2026, 12:36

Фазлиддинхон Меҳмонов ҳамда блогер Азиз Ғоипназаров

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогерга суд ҳукми ўқилди

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогер Азиз Ғоипназаров қандай жиноятда айбланди ва суд уларга қандай жазо тайинлади? Иш тафсилотлари маълум бўлди.

Ўзбекистон

12.11.2026, 12:27

Янги Тошкент шаҳрининг меъморий макети.

Янги Тошкентда ҳокимлик очилади: шаҳарда қайси идоралар иш бошлайди?

Янги Тошкентда ҳоким кимга бўйсунади, шаҳарни ким бошқаради ва давлат идоралари қаерда жойлашади? Президент фармони билан янги шаҳарнинг бошқарув тизими белгиланди.

Ўзбекистон

12.11.2026, 11:08

Cохта IMEI код

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари

 IMEI кодларини сохталаштириш, ноқонуний импорт схемалари ва iPhone импорти 6,2 баробар ошган.

Ўзбекистон

12.11.2026, 10:51

Блогернинг ижтимоий саҳифасидан

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди

У ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ўзига мутлақо бегона қизнинг суратини унинг розилигисиз жойлаштириб, унга нисбатан асоссиз айбловлар билдирганликда гумон қилинмоқда.

Ўзбекистон

12.11.2026, 10:35

Блогер Феруза Норматованинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилинган видеосидан лавҳа.

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди

У ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ўзига мутлақо бегона қизнинг суратини унинг розилигисиз жойлаштириб, унга нисбатан асоссиз айбловлар билдирганликда гумон қилинмоқда.

Ўзбекистон

12.11.2026, 10:35

Kiberhujum

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди

Хакерлар Тожикистоннинг миллий хавфсизлигига оид 2 000 дан ортиқ ҳужжатни ўғирлаган. Шунингдек, Ўзбекистон ўрмон хўжалигига алоқадор тизимга ҳам кирган.

Жаҳон

12.11.2026, 10:18

“Aytmatov” va “Kulpaş” filmlari posteri

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди

Қозоғистонда 1930 йилги очарчилик ва Сталин қатағонлари акс этган икки фильм намойиши қолдирилди. Бу ҳолат мамлакатда цензура ва ижод эркинлиги борасидаги баҳсларни кучайтирмоқда.

Маданий

11.11.2026, 15:53

Гиёҳвандлик моддаси опий

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди

Гиёҳвандлик моддалари Афғонистондаги наркокурерлар томонидан етказиб берилган.

Ўзбекистон

11.11.2026, 15:04

Rossiya IIV: migrantlar orasida jinoyatçilik yarim yilda 40 foizga kamaydi

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди

2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Россияда хориж фуқаролари 20 мингдан ортиқ жиноят содир этган. ИИВ мигрантларга нисбатан чекловлар жиноятчиликни камайтирганини даъво қилмоқда.

Жаҳон

11.11.2026, 12:17

GTL

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?

Қарийб 3,42 миллиард долларлик мажмуа импорт ўрнини босиши керак эди, аммо ишлаб чиқариш ва импорт кўрсаткичлари лойиҳанинг самарадорлиги ҳақида жиддий саволларни юзага келтирмоқда.

Ўзбекистон

11.11.2026, 12:06

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →