Дунёни бирлаштирган неъмат ёхуд қайси миллат кўпроқ чой ичади?

Дунёда сувдан кейин энг кўп истеъмол қилинадиган ичимлик чойдир. Замон шиддати кўплаб қадимий анъаналаримизни еб битирган бўлса-да, чойхўрлик маданиятимизнинг энг мустаҳкам ва омон қолган бўғини бўлиб қолмоқда.

Маданий

08.05.2026, 09:57

Улашиш:

Дунёни бирлаштирган неъмат ёхуд қайси миллат кўпроқ чой ичади?

Ўзбек халқи ўзини дунёдаги энг ашаддий чойхўр миллатлардан бири деб билади ва оламга “чойхона” деган ўзига хос ижтимоий муассасани тақдим этган халқ сифатида бу рўйхатда муносиб ўринга эга. Шубҳасиз, ўзбеклар ҳам “чойхўр”лардан. Оламга “чойхона” деган муассасани қозонтирган халқ чойхўрлар рўйхатидан муносиб ўрин эгаллашга, албатта, ҳақли. Лекин чойнинг ҳам, биз “чой” деганда “ялт” этиб кўз олдимизга гавдаланадиган “чойнак-пиёла”, “чинни”сининг ватани ҳам Чинмочиндир.

Ривоятларга кўра, милоддан аввалги 2500 йилларда Хитой императори Шен Ёнг саломатлиги ёмонлашгани сабаб жазирама иссиқда ҳам боғда қайнаган сув ичишига тўғри келади. Бир куни император боғда сув ичаётганида, сувига иккита барг тушиб, дамланиб қолади. Пайқамай ичганида, бир зумда ҳарорати тушганини ҳис этган императорга ушбу ичимлик қаттиқ ёқиб қолади. Шу тариқа қайноқ сувга ҳар хил ўсимлик баргларини солиб дамлаш одатга айланган, дейишади.

Кейинчалик файласуф Конфуций чойни улуғлаган бўлса, милодий 758 йилда Лу Ю чой дамлаш ва ичишнинг барча нозик жиҳатларини жамлаган дунёдаги илк “Чой қоидаси” китобини ёзган.

Японлар чойни шунчаки ичимлик эмас, балки “чой фалсафаси” даражасига кўтариб, “Ча-Но-Ё” деб аталувчи махсус маросимни вужудга келтиришган.

Дунё бўйлаб зафарли юриш: тижорат ва сиёсат қуроли

Европа аҳолиси бу неъматни 1560 йилларда венециялик ва португалиялик савдогарлар орқали таниди. Дастлаб у жуда қиммат бўлгани сабабли фақат бойлар ича олар ва дорихоналарда сотиларди. 1650 йилда Петер Стуйвесант исмли бир тужжор (савдогар) чойни Голландиядан Нью Амстердамга (ҳозирги Нью Йорк) олиб борди.

Хитойда чой ишлаб чиқариш инглизлар назорати остида қолди. Бироқ 1833 йилда инглизлар яккаҳокимликни хитойликларга олдириб қўйгач, Ҳиндистон ва Сейлонда (ҳозирги Шри-Ланка) чой етиштиришга киришди. Шу тариқа Хитойнинг монополиясини қулатишга эришган инглизлар қисқа вақт ичида дунё чой бозорини эгаллашган.

Қизиқ факт: Америкада чой импорти учун жорий этилган юқори божлар “Бостон чой партияси” исёнига ва пировардида мамлакат мустақиллигига туртки бўлган.

Чойнинг асосан икки тури мавжуд

Кўк (яшил) чой: Табиий маҳсулот бўлиб, барглар шохдан ажратилгач тўғридан-тўғри ферментация қилинади. Туркистон аҳолиси асосан шу турни хуш кўради.

Қора чой: Баргларга иссиқ ҳаво бериб қуритиш, эзиш ва нам жойда оксидлаш (ферментация) орқали олинади. Турк ва озарбайжонлар кўпроқ қора чойни маъқул кўришади.

Чойнинг сифати унинг япроғига боғлиқ бўлиб, май ойидаги илк барглар “подшоҳ ҳосили” деб аталади. Чой асосан ер шарининг 36-параллел чизиғида жойлашган иссиқ ва нам ўлкаларда ўсади.

Глобал рейтинг: ким энг кўп чой ичади?

Туркия аҳоли жон бошига чой истеъмол қилишда дунёда мутлоқ етакчи: ҳар бир турк йилига ўртача 7 фунт чой ичади. Туркияда ҳатто қонун бўйича кунига икки марта чой танаффуси белгиланган. Иккинчи ўринда Ирландия (5 фунт), учинчи ўринда эса Буюк Британия (4 фунт) туради. Хитой умумий ҳажми бўйича энг йирик истеъмолчи (йилига 1,6 миллиард фунт) бўлса-да, аҳоли жон бошига ҳисоблаганда 19-ўринда қайд этилган.

Халқлар орасида чой, чай, шай, чий, ти (tea) каби бир-бирига талаффузи ўхшаш номлар билан аталадиган ичимликни ичиш борасида кўз кўриб, қулоқ эшитмаган усуллар мавжуд. Ишонмасангиз, бир-иккита мисол келтирайлик.

Шимолий Африкадаги маҳаллий халқлардан бири бўлган туареглар кўк чойни ўзига хос усулда тайёрлайди. Улар чой устига қайноқ сув қуйиб, дамланган суюқликни сузиб олади ва яна қайта сув қуяди. Бир неча дақиқадан сўнг чойга ялпиз барглари ва шакар қўшилиб, истеъмол қилинади. Араб мамлакатларида эса қора чойни шакар ва ялпиз билан ичиш кенг тарқалган.

Тибетликлар чойга сариёғ ва туз қўшиб ичса, мўғуллар айрим ҳолларда ун ёки сут қўшиб тайёрлайди. Инглизлар кўпинча чойни сут билан ичади, айрим ҳолларда эса унга бошқа ичимликлар ҳам қўшилади.

Совуқ иқлимли Россияда чой алоҳида маданият даражасига кўтарилган. Руслар кучли дамланган қора чойни яхши кўради. Чойнинг хушбўй ҳидидан тўлиқ баҳраманд бўлиш учун уни баъзан финжондан тарелкага қуйиб ичиш одати ҳам учрайди. Жанубий Кавказдаги айрим халқларда чойни лимон билан ёки қандни тишлаб ичиш усули рус чой маданияти таъсирида шакллангани айтилади. Руслар чой маданиятини ривожлантириб, самоварни оммалаштирган халқлардан бири ҳисобланади. “Самовар” сўзи рус тилида “ўзи қайнайдиган” деган маънони англатади. Ушбу мослама чой дамлаш ва сувни иссиқ ҳолда сақлаш учун хизмат қилган.

Чой таркибидаги кофеин инсон организмига тетиклантирувчи таъсир кўрсатади. У диққатни ошириб, чарчоқни камайтиришга ёрдам беради. Илиқ чой танадаги иссиқлик алмашинувини фаоллаштириб, одамга енгиллик ҳиссини беради. Шунингдек, чой ҳазм жараёнига ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Бироқ уни меъёрида истеъмол қилиш тавсия этилади.

БМТ томонидан 21 май — “Халқаро чой куни” деб эълон қилинган бўлиб, унинг мақсади нафақат чойнинг маданий меросини нишонлаш, балки қашшоқликка қарши курашишда ушбу секторнинг ролини оширишдир. Чой шунчаки ичимлик эмас. У кўнгилларни яқинлаштирадиган, суҳбатларга файз бағишлайдиган ва инсонларни бир дастурхон атрофида бирлаштирадиган бебаҳо неъматлардан биридир.

Муаллиф: Мафтуна Бахтиёрова

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Кредит учун очилган фирма: жавобгарлик кимнинг зиммасида?

Кредит олиш илинжида фирма очиш ёки ЭРИ калитини воситачига ишониб топшириш йиллар давом этадиган молиявий ва ҳуқуқий оқибатларга олиб келиши мумкин. Воситачи пулни олиб кетади, жавобгарлик эса сизнинг зиммангизда қолади.

Иқтисодиёт

24.10.2026, 19:02

Наманганда V Халқаро асал фестивали очилди

Наманганда 35 тонна асал бир жойга жамланди. “Афсоналар водийси” боғида V Халқаро асал фестивали очилди.

Ўзбекистон

24.10.2026, 14:32

Саудия Арабистони нега Ҳусийларни енга олмаяпти?

Саудия Арабистони ўн йилдан ортиқ вақтдан бери Ямандаги ҳусийларга қарши курашиб келади, бироқ американча қуроллар ва катта ҳарбий бюджет ғалабани таъминлай олмади. Яқинда тузилган Макка битими уруш тақдирини ўзгартира оладими?

Сиёсат

24.10.2026, 11:06

Rasm SIda yaratilgan

Насия қулай харидми ёки ортиқча қарз?

Насия савдоси Ўзбекистонда тез суръатларда ривожланмоқда. Бироқ маҳсулотни ойма-ой тўлаш ҳар доим ҳам арзон ёки фойдали танлов дегани эмас. 

Иқтисодиёт

24.10.2026, 10:08

XI Европа кинофестивали: Тошкент ва Урганчда 11 та фильм намойиш этилади

Европанинг 10 давлатида суратга олинган фильмлар Тошкент ва Урганчда томошабинларга тақдим этилади. Фестиваль дастурида анимациядан тортиб, психологик драмаларгача бўлган турли жанрдаги картиналар бор.

Маданий

23.10.2026, 18:12

Андижондан мурожаат: ошхона мижозлари сабаб йўл ҳаракати қийинлашмоқда

Мурожаатда Андижон шаҳрида «Абдулборий» ошхонаси ва унинг қаршисидаги овқатланиш маскани атрофида автомобилларнинг қатнов қисмига қўйилиши, видеокузатув камерасининг ишламаслиги ҳамда фавқулодда хизматлардан жавоб бўлмагани юзасидан шикоят қилинган.

Ўзбекистон

23.10.2026, 15:42

АҚШ Европадан воз кечиши мумкин – Трамп

АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон Европадан юз ўгириши мумкинлигини яна бир бор таъкидлади. Бироқ ушбу қарор амалда қандай қадамларни англатишига изоҳ бермаган.

Сиёсат

23.10.2026, 11:30

Зеленский: Киев сулҳга тайёр

Украина, Россия ва АҚШ вакиллари музокара гуруҳлари даражасида учрашиши мумкин. Учрашув санаси ҳозирча аниқ эмас. Украина ўт очишни тўхтатиш, энергетика соҳасида сулҳ ва гуманитар ташаббусларни қўллаб-қувватлашга тайёр.

Сиёсат

22.10.2026, 17:53

Боғотда она ва уч қизи заҳарланиб вафот этди

Воқеа қачон содир бўлган ва заҳарланишга нима сабаб бўлган?

Ўзбекистон

22.10.2026, 12:28

Каспийдаги фожиадан сўнг Қозоғистон армиясида катта ўзгариш

Энди ҳарбий хизматчилар хавфсизлигини таъминлаш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилади. 

Жаҳон

22.10.2026, 11:12

Ўзбекистонда никоҳлар ва туғилишлар сони камаймоқда

Бу ҳолатнинг демографик кўрсаткичларга таъсири қандай?

Ўзбекистон

22.10.2026, 10:32

Нетаньяҳу Францияни “экстремистик ислом босқини”га учраганликда айблади

Франциядаги воқеалар мусулмонлар ва иммиграцияга қарши сиёсий риторикани яна кун тартибига олиб чиқди. Трамп  ва Нетаньяҳу Францияни кескин танқид қилди.

Жаҳон

21.10.2026, 17:26

АҚШ билан 12 миллиард долларлик келишув: Ўзбекистон нимага эришади?

Самарқанддаги музокараларда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида 12 миллиард долларлик келишувлар тузилди. Аммо бу келишувларнинг қанчаси амалда бажарилиши ҳозирча номаълум.

Иқтисодиёт

21.10.2026, 16:03

Ўзбекистоннинг экспорт даражаси ортмоқда

Маҳсулотларимизни сотиб олишда қайси давлатлар етакчи?

Ўзбекистон

21.10.2026, 15:33

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди

Президент Шавкат Мирзиёев лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштиришга қаратилган қонунни имзолади. Амалдаги ҳужжатлар, дарсликлар ва бошқа материалларни бирданига алмаштириш талаб этилмайди. 

Таълим

21.10.2026, 14:48

Қозоғистонда Navai’га нисбатан жиноят иши тугатилди: у қандай жазо олди?

Қозоғистонда россиялик рэпер Navai (Наваи Бакиров)га нисбатан қўзғатилган жиноят иши тугатилди. Жамбил вилояти полиция департаменти маълум қилишича, ижрочи мамлакат ҳудудидан чиқариб юборилган.

Маданий

21.10.2026, 14:21

Судан ва Жанубий Суданда дрон ҳужуми: 153 киши ҳалок бўлди

Abyei минтақасидаги бозор яқинида ёқилғи омборига дрон зарбаси берилиб, ёнғин келиб чиққан. БМТ ҳужумларни қоралади.

Жаҳон

21.10.2026, 12:12

Россиядан 32 нафар Ўзбекистон фуқароси чиқариб юборилди

Нима сабабдан улар Новосибирск вилоятидан чиқариб юборилди?

Ўзбекистон

21.10.2026, 10:58

Ўзбекистон параспортчилари Осиёда иккинчи ўринни мустаҳкамлади

56 та медал жамғарилди ва 2 та рекорд.

Спорт

21.10.2026, 10:08

Ўзбекистон дунёдаги энг кучли армиялар рейтингида нечанчи ўринда?

Марказий Осиёда ким етакчи? 

Ўзбекистон

20.10.2026, 16:58

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →