Ўзбекистонда иш ташлаш ҳуқуқи қонуний мустаҳкамланмоқда

Ўзбекистонда иш ташлаш ҳуқуқи биринчи марта қонун даражасида тартибга солинмоқда. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зуҳриддин Мавлонов қонунни шарҳлади.

Сиёсат

17.09.2025, 13:20

Улашиш:

Сенат янги таҳрирдаги Конституцияда белгиланган қонунчилик ташаббуси ҳуқуқидан илк маротаба фойдаланиб, Қонунчилик палатасига “Фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатлари кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунчилик таклифини киритди

Қонун лойиҳаси иш ташлаш ҳуқуқини қонуний тартибга солишни назарда тутади. Унда иш ташлашнинг аниқ таърифи ва тушунчалари, уни ўтказиш тартиб-таомиллари, ходимларга иш ташлаш жараёнида бериладиган кафолатлар белгиланмоқда. 

Хўш, иш ташлаш жараёни қай тартибда кечади, қайси соҳа вакиллари иш ташлай олмайди? Иш ташлашнинг олдини олиш учун қандай чоралар кўрилиши керак?

ЎзА мухбири шу каби саволлар билан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зуҳриддин Мавлоновга юзланди. 

— Миллий қонунчилигимизни Халқаро меҳнат ташкилотининг талабларига мувофиқлаштириш мақсадида иш ташлаш ҳуқуқи қонун билан кафолатланмоқда. Бу бўйича 2 та қонун, 4 та кодексга қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Жумладан, иш ташлашнинг тартиб-таомиллари, яъни иш ташлашни бошлаш, кечиктириш, тўхтатиб туриш, иш ташлашда иштирок этган ходимларга кафолатлар бериш ҳамда иш ташлашга оид тақиқ ва чекловлар аниқлаштирилмоқда. Меҳнат низоларини кўриш бўйича тартиблар, ноқонуний иш ташлаш ҳолатларини судда кўриш тартиблари ўз аксини топмоқда. 

Шу билан бирга, ходимларнинг иш ташлаши бошқа фуқароларнинг ҳуқуқларига дахл қиладиган соҳа вакиллари — ҳарбийлар, мудофаачилар, энергетика тизими каби соҳа ходимлари иш ташлаши мумкин эмаслиги белгиланмоқда. 

Қонун лойиҳаси миллий қонунчиликни халқаро меҳнат стандартларига тўлиқ мослаштириш, ижтимоий адолат, тенглик ва демократик бошқарув принципларини амалда мустаҳкамлашга хизмат қилади, — деди депутат.

Сиёсат

17.09.2025, 13:20

Улашиш:

сўнгги янгиликлар

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди

Афғонистон ва Покистон Рамазон ойи якунланиши — Ийд ал-Фитр (Рўза ҳайити) муносабати билан вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.

Жаҳон

19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди

Тошкентда жойлашган Ислом цвилизацияси маркази ўз фаолиятини бошламоқда. 2026 йил 18 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида марказга кириш тартиби ва нархлар эълон қилинди.

Маданий

19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди

Интернетдаги "Саҳоватли қўллар" ва "Мурғак қалблар" каби жамғармалар Суриядаги "Тавҳид ва жиҳод" катибаси ташкилоти аъзоси, қирғизистонлик Абдулмуҳсин Усмоновга тегишли экани аниқланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди

Мальдив ороллари Исроил паспортига эга фуқаролар учун киришни расман тақиқлади. Шу билан у бундай чеклов жорий қилган 13-давлатга айланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди

АҚШ Сенатида Эроннинг ядровий дастурига оид баёнотлар атрофида баҳслар кучайди. Хусусан, АҚШ Миллий разведкаси директори Тулси Габбард сенаторлар томонидан танқидга учради.

Жаҳон

19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди

Эрон расмийлари Исроил разведка хизматлари билан ҳамкорликда айбланган маҳаллий фуқаро Курош Кейванига нисбатан чиқарилган ўлим ҳукмини ижро этди.

Жаҳон

19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда

Темир йўллар ва автомагистраллар ҳайвонлар ҳаракати учун жиддий тўсиқ бўлиб, ҳар йили юзлаб жониворлар уларни кесиб ўтишга уриниш вақтида ҳалок бўлмоқда.

Жаҳон

19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди

АҚШ маъмурияти “Америка Овози” халқаро радиокомпанияси фаолиятини қайта тиклаши керак. Бу ҳақда 17 март куни федерал судья Ройс Ламберс қарор чиқарди.

Жаҳон

18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда

Жаҳонда рақамли барқарорлик жиддий хавф остида қолмоқда. Расмий Теҳрон баёнотлари ва разведка манбаларига кўра, агар Форс кўрфази мамлакатлари АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатмаса, Эрон сувости интернет кабелларини йўқ қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Фан-технология

18.03.2026, 14:45

Эронга қилинган ҳаракатдан норози бўлган мулозим ишдан бўшади

АҚШ президенти Доналд Трамп маъмуриятидаги юқори мартабали разведка мулозими – Терроризмга қарши кураш бўйича миллий марказ директори Жо Кент Оқ уйнинг Эронга қарши урушига норозилик билдириб,  истеъфо берди.

Жаҳон

18.03.2026, 14:17