Самарқанд шаҳрининг ёши 3000 йил деб қайта баҳоланади
Бу ҳақида Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг кеча ўтказилган навбатдаги сессиясида қарор қабул қилинди.
Жорий йил бошида вилоят ҳокими ташаббуси билан Самарқанднинг тарихи, маданияти, меъморий ва археологик ёдгорликларини ўрганиш мақсадида ҳокимлик ҳузурида жамоатчилик кенгаши ташкил қилинган эди. Таниқли тарихчи ва археолог олимлар, зиёлилардан иборат кенгаш аъзолари бир неча йўналишларда тадқиқот ишларини олиб боришга киришди.
Маданий
28.07.2025, 13:14
Улашиш:

Самарқанд шаҳрининг ёшига аниқлик киритишга масъул гуруҳ Афросиёб ва Кўктепа ёдгорликларида, ҳозирги Кўксарой майдони ўрнида бўлган Амир Темур аркида фанлараро тадқиқот усулларини қўллаш орқали комплекс қазув ишларини амалга оширди.
– Самарқанднинг қадимий ўрни ва ёшини ўрганиш 150 йилдан ортиқ вақтдан буён давом этиб, шаҳар дастлаб бундан 1500 йил олдин, кейинчалик 2000 минг йил, 1970 йилда 2500 йил олдин шаклланганлиги борасида хулосаларга келинган эди – деди сессияда сўзга чиққан Cамарқанд Археология институти директори Мўминхон Саидов. – 2000 йилларда эса Ўзбекистон – Франция қўшма экспедицияси янги маълумотларни аниқлади ва Самарқанд ёши 2750 йил деб тасдиқлади. Лекин бу ҳам якуний хулоса эмас ва шунинг учун шаҳарнинг хронологияси бўйича тадқиқотлар кейинги йилларда ҳам давом этиб келмоқда. Хусусан, жорий йилдаги қазишма маълумотлари Самарқанд шаҳридан 25 километр узоқликдаги Кўктепа ёдгорлигида 1993-2006 йилларда олиб борилган қазишма ишларининг таҳлили асосида мутахассислар томонидан янги қарашлар шаклланишига туртки берди.
Ўзбекистон – Франция қўшма экспедицияси аъзолари М. Исомиддинов, Клод Рапен ҳамда М. Ҳасанов томонидан шу вақтга қадар Кўктепа ва Афросиёбда топилган материалларни қайта таҳлил қилиш орқали Самарқанд шаҳрининг шаклланиш даври 3000 йилга тенг эканлиги борасида фикр илгари сурилмоқда.
Қайд қилинишича, милоддан аввалги I минг йиллик бошларида, яъни бундан 3000 минг йил олдин бу ерда шаҳар ҳокими қароргоҳи ва ибодатхонани ўз ичига олган йирик шаҳар шаклланган.
Сессияда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Самарқанд археология институти ва халқаро ҳамкор ташкилотлар томонидан олиб борилган тадқиқотлар натижалари бўйича Самарқанд шаҳрининг илк урбанизацияси милоддан аввалги II мингинчи йиллик охири ва I мингинчи йиллик бошларига тааллуқли эканлиги ҳақидаги тақдимот материалларини маълумот учун қабул қилиш, Афросиёб ва Кўктепа ҳудудларида олиб борилган археологик қазишмалар натижасида топилган осори-атиқалар, илмий маълумотлар ва ҳужжатларни тегишли вазирлик ва идораларга тақдим этиш бўйича қарор қабул қилинди.
Маданий
28.07.2025, 13:14
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Мирзиёев ЮНЕСКОнинг 43-сессиясида қатор халқаро ташаббусларни илгари сурди
Сиёсат
31.10.2025, 10:13

Самарқандга кириш 15 кунга ёпилади
Ўзбекистон
21.10.2025, 12:42

Самарқандда кумушнинг ноқонуний савдосига чек қўйилди
Ўзбекистон
16.10.2025, 15:06

Самарқандда қиморга муккасидан кетган шахс ака ва укасининг қийноғидан сўнг вафот этди
Ўзбекистон
13.10.2025, 15:52

Самарқандда Агроинспекция ходими қамоққа олинди
Ўзбекистон
13.10.2025, 14:19

Самарқанддаги хорижий корхона табиатга 7 миллиард сўм зарар етказди
Ўзбекистон
09.10.2025, 15:09
машҳур янгиликлар

Рамазон ойи 2026 йил 19 февралдан бошланиши кутилмоқда
Маданий
11.11.2025, 09:23

Ой бориб омон қайтмаётган ўғлонлар...
Ўзбекистон
17.11.2025, 17:41

Тошкентликларга занглаган иссиқ сув учун тўловни қайта ҳисоблаш тартиби тушунтирилди
Ўзбекистон
10.11.2025, 11:11

Тошкент ҳавосининг ифлосланишига қарши курашишнинг энди иложи йўқми?
Ўзбекистон
28.11.2025, 16:27

Алимент тўловчилар чет давлатга чиқиши мумкин бўлади
Ўзбекистон
27.11.2025, 09:55

Қаддофийнинг йўқолган бойликлари қаерда? 14 йиллик қидирув ва ҳануз очилмаган сирлар
Жаҳон
26.11.2025, 10:42
сўнгги янгиликлар

Дунёдаги энг қаттиқ режимли 10 та қамоқхона
Жаҳон
09.12.2025, 19:00

Reuters: Google ва Apple Марказий Осиё мамлакатларини хакерлик ҳужумлари ҳақида огоҳлантирди
Ўзбекистон
09.12.2025, 16:03

Ўзбекистонда 70 га яқин онлайн қимор платформалари блокланди
Ўзбекистон
09.12.2025, 14:48

Марказий Банк пластик картадан ноқонуний пул ечиб олиниши юзасидан муносабат билдирди
Ўзбекистон
09.12.2025, 14:40

Нега пластик карталардан пул ечиб олинмоқда?
Ўзбекистон
09.12.2025, 11:39
Япония шимолида 7,5 магнитудали зилзила содир бўлди, 30 дан ортиқ киши жабрланди
Жаҳон
09.12.2025, 10:22

Ҳаётингизда Конституциянинг роли қандай?
Ўзбекистон
09.12.2025, 10:14

Тошкентда йўл ҳаракатини бошқариш бўйича янги марказ иш бошлайди
Ўзбекистон
09.12.2025, 09:01

Конституция куни муносабати билан жазо муддатини ўтаётган 615 нафар маҳкум афв этилди
Ўзбекистон
08.12.2025, 11:58

Ўзбекистонда тақиқланган ва чеклов қўйилган товарлар рўйхати очиқланади
Иқтисодиёт
08.12.2025, 10:15

Ўзбекистонда банк карталари сони кескин ошиб бормоқда
Ўзбекистон
08.12.2025, 09:26

Тошкент метро бекатларида кассалар 9 декабрдан ёпилади
Ўзбекистон
06.12.2025, 15:58
машҳур янгиликлар

Рамазон ойи 2026 йил 19 февралдан бошланиши кутилмоқда
Маданий
11.11.2025, 09:23

Ой бориб омон қайтмаётган ўғлонлар...
Ўзбекистон
17.11.2025, 17:41

Тошкентликларга занглаган иссиқ сув учун тўловни қайта ҳисоблаш тартиби тушунтирилди
Ўзбекистон
10.11.2025, 11:11

Тошкент ҳавосининг ифлосланишига қарши курашишнинг энди иложи йўқми?
Ўзбекистон
28.11.2025, 16:27

Алимент тўловчилар чет давлатга чиқиши мумкин бўлади
Ўзбекистон
27.11.2025, 09:55

Қаддофийнинг йўқолган бойликлари қаерда? 14 йиллик қидирув ва ҳануз очилмаган сирлар
Жаҳон
26.11.2025, 10:42
